Жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шоислом Акмалов “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Яқин Шарқ жараёнларида дин омили” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров 865
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Евросиё диний уламолари иштирокида секция мажлислари бўлиб ўтмоқда, хабар берди www.muftyat.kz сайти. «Мусулмонларни маънавий бошқаришда ёшлар сиёсатининг назарий ва амалий қарашлари»га бағишланган биринчи мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзининг доклади билан иштирок этди. Шунингдек, ушбу учрашувда дунёнинг машҳур уламолари ўзларининг докладлари ва унга оид видеороликлар билан қатнашмокдалар. 764
Бугун, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финландия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳам Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этмоқда. 744
Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида шу йил 11-12 апрель кунлари ўтказиладиган “Маънавий ипак йўли. Ислом ва ёшлар: ҳозирги замон таҳдидлари” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқда. Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган. 892
«Ислом цивилизацияси маркази» барпо этилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бу муқаддас динга эътиқод қилувчи миллиардлаб инсонлар сочилиб кетган бутун дунёда катта янгилик бўлди. Бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан бунёд қилинаётган улкан мажмуага ташриф буюриш ҳамма учун қизиқ албатта. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган бу марказ тез орада ўз эшикларини очади. Халқаро Пресс-клубнинг бугун, 10 апрель куни ўтказилган навбатдаги сессияси анъанавий услублардан чекиниб, очиқ осмон остида, бевосита қизғин жараён устида ўтказилди – ОАВ вакиллари, ижодкорлар, домлалар ва талабалардан иборат катта гуруҳ «Ислом цивилизацияси маркази»нинг қурилиш жараёни кетаётган ҳудудга ташриф буюришди. Қурилишлар жадал давом этаётган 1,9 гектар майдонга кириб келишингиз билан бинонинг маҳобатидан ҳайратга тушасиз. Бу бежизга эмас, албатта. Марказни барпо этаётган дирекциянинг алоҳида муҳим ишлар бўлими бош мутахассиси Ҳусан ака Шукуровнинг маълум қилишича, гумбазнинг юқори нуқтаси 60 метрни ташкил қилади, яна унинг устида 7 метрли найза (шпиль) ҳам жойлаштирилади ва бу марказий нуқтанинг жозибасини янада оширади. Ҳозир бир сменанинг ўзида 300 нафардан ортиқ ишчи ишламоқда. Пештоқлардаги ёзувлар, бинолардаги нақшларнинг ҳаммаси маълум маъно касб этади, муқаддас Ислом дини, маърифат, илмга оид ўгитлар жо қилинади. Марказ: * 40 мингдан ортиқ ноёб экспонатларга эга музей; * 100 мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар фондига эга кутубхона; * Қадимий тошбосма ва қўлёзмаларни реставрация қилиш, кўпайтириш бўлими; * Ислом динининг мазмунини чуқур таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар маркази; * Доимий нашр ишларини олиб борувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган нашриёт; * Қорилар мусобақаси сингари мусобақалар, йирик анжуманлар ўтказишга мўлжалланган 300 кишилик конференция залига эга бўлади. Манба: kun.uz 747