Ҳаётнинг барча жабҳаларини қамровчи Ислом аёллар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам катта эътибор берди. Аёл энг муносиб ўрнини Исломдан топди. Асри саодатда саҳобиялар ўртасида илмлари, зеҳнлари билан ажралиб турган аёллардан Ҳазрат Оиша, Ҳафса, Умму Салама, Карима бинтул Микдол, Умму Кулсум бинти Уқба, Оиша бинти Саъдларнинг номлари тарихда қолган. Жорий йилнинг 26-март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қиймати борнинг қадри бор” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарларига қарши курашда хотин-қизларнинг айниқса ислом билим юртлари талаба қизларининг бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, Исломда қадр топган аёлларни мисол келтириб: “Ислом аёлларнинг илм эгаллашлари учун қулайликлар таъмин этмоқда. Мақсад жамиятнинг фойдали бир аъзоси, миллати, ватани, давлатига манфаат етказувчи инсон бўлиб етишиш ва етиштиришдир. Ислом аёлни жаҳолатдан кутқариб, юксалтирди, шарафлади. Жамият аёлларга ҳурмат билан қарайдиган бўлди, аёлларнинг иқтидорлари, қобилиятларини омма тан олди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Исломга кўра, аёл ва эркак бир бутуннинг икки парчаси кабидир. Бир-бирларини тўлдирадилар. Чунки ҳадиси шарифда: “Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир”, дейилган. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 731
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Президент ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади. «Қаерга боришимиздан қатъи назар, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий маркази, мана, Ҳадисшунослик мактабини очганимиз, бунинг тагида жуда катта илоҳий куч бор. Худди алифбога ўхшаб нолдан бошлаяпмиз. Ислом цивилизация деганимиз – цивилизацияга асосланган нуқтаи назаридан, бу ҳақиқатдан буюк ерлигини асослаб бераётган манбаларни баралла айтишимиз керак. Араб тилини ҳам ўқита олмадик. Ҳозир араб давлатлари замонавий тилга ўтиб кетган. Иккинчидан, таржима қилиш нуқтаи назаридан, жуда катта қўлёзмаларимиз бор. Бироқ, уларнинг таржимасига ҳали қўл урмаганмиз. Ёшларимизга, халқимизга, уларнинг онгига етадиган тилда, замонавий тилда айтишимиз керак. Мусулмон давлатларга борилса, уларда катта-катта кутубхоналар, марказлари бор, ҳавасинг келади. Улар 15-20 йилда анча олдинлаб кетди. «Султон Саодат» мажмуаси, саййидлар сулоласи Пайғамбаримизнинг бешинчи авлодига тегишли. Очиқ айтсак, шу билимимизни, шу бойлигимизни, Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз мана шунда», – деди давлат раҳбари. «Ҳар йили ўнтагина мўмин-мусулмонни тарбия қилолсак, тасаввур қилинглар, муҳит қандай ўзгаради. Вақт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тиклаб, одамларимизга ана шу илмий асосларни етказсак, бу ҳам маърифат бўлади», – деб айтган президент. Манба: kun.uz 692
Умумий маълумотлар: Куняси: Абул Аббос. Лақаби: Саффоҳ[1] Исми: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим. Халифалик қилган даври: 4 йил бўлиб, ҳижрий 132-136, милодий 750-754 йиллар. Шахсий маълумотлар: Яшаган йиллари: Ҳижрий 104-106, милодий 721-754 йиллар. Туғилган жойи: Уммавийлар давлатидаги Хамийма деган жой. Вафот топган жойи: Ал-Анбар Аббосийлар давлатида. Вафот этиши сабаби: Сувчечак касаллиги сабабли. Аёли: Умму Салама Ал-махзумий. Фарзандлари: Ўғли Муҳаммад ва қизи Ройта. Онаси: Ройта бинти Убайдуллоҳ ал-Ҳарития. Отаси: Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос абу Жаъфар Ал-Мансур. Биродарлари: Иброҳим, Мусо ва Яҳё. Сулоласи: Аббосийлар. Диёнати: Мусулмон, сунний. Амирул мўминун Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳ Аббосийлар сулоласининг биринчи халифасидир. У 26 ёшлигида исломий давлатни бошқаришга тайинланди. У мусулмон халифаларининг ўн тўққизинчиси эди. Боболари абдул Муттолибда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан туташадилар. Оналари Рийтотул Харисия бўлиб, таваллудлари Шом диёридаги Ҳамимада бўлган. Бу вақтда халифалик уммавийлар қўлида эди. Ёшликлари уммавийлар халифаси Марвон ибн Муҳаммад акаси Иброҳим имомни олиб қўйгунига қадар шу ерда ўтди. Шундан сўнг улар кўфага кўчиб ўтдилар. Марвон ибн Муҳаммад қўлида акаси вафот топганидан сўнг у аббосийлар давлатини тузишга қаттиқ киришди. Унга қарши чиқишга бир неча бора уринди, аммо бу ишни ёлғиз ўзи қила олмагач, Абу Муслим Хуросонийнинг ёрдамига таянган ҳолда аббосийлар давлатини тузишга муваффақ бўлди. Кўфани ўзига пойтахт қилиб олди. Кейин эса пойтахтни Анбарга кўчирди. Бироқ унинг халифалиги узоқ давом этмади. У Анбарда сувчечак касали туфайли вафот этди. Бор йўғи тўрт йил 132-136 йиллар мобайнида халифалик қилди. Вафотига қадар Умму Салама бинти Яъқуб ал-Махзумий исмли аёл билан оила қурган бўлиб, Муҳаммад исмли ўғил ва Ройта исмли қизнинг отаси эди. У ўзи ҳаётлик вақтида Абу Жаъфар ал-Мансурни халифа қилиб тайинлади. У Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳнинг ўрнига бошқарувни ўз қўлига олди. Болалик ва ўспиринлик даврлари: Юқорида айтиб ўтганимиздек, Урдундаги Хамийм деган қишлоқда 104 (721) йилда таваллуд топган. Шу ерда тарбияланиб катта бўлдилар. Бу вақтда Муҳаммад ибн Марвон халифа эди. У 132 йилда Абул Аббоснинг акаси Иброҳим ҳақида сўраганида (сўралишининг сабаби, у аббосийлар халифалиги қарор топишини даъват қилиб юрган эди) унга Иброҳимнинг Балқода эканлигини хабарини беришди. У Дамашқ ноибига Иброҳимни келтиришини айтиб мактуб ёзди. Дамашқ ноиби бир кишига Иброҳимни сифатлаб берди ва уни олиб келишга юборди. Ҳалиги элчи келиб абу Аббосни Иброҳим деб ўйлади ва уни тутиб олиб кетишга чоғланганида, бир киши у Иброҳим эмаслигини айтиб Иброҳимни кўрсатди. Иброҳимни олиб кетишар экан онаизори дод солиб қолди. Шу чоғда Иброҳим кетар олдидан Аббосийлар халифалигини тузинглар, дея васият қилиб кетди. Ва яна Кўфага бориб яшашлари лозимлигини ҳам айтди. Ушбу воқеа бўлиб ўтган кундаёқ Абу Аббос оиласи ва 6 та амакиси билан Кўфага кўчиб кетди. Кўфа аҳли Иброҳимни ўлдирилганини билганларидан кейин, Аббосийларни ҳокимият тепасига келишларини хоҳладилар. Абу Салама Ал-Хилал эса Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳокимият тепасига келиши тарафдори эди. Бу борада кўфанинг кибор амалдорлари билан маслаҳат қилди. Аммо улар унинг фикрини қўллаб қувватламадилар. Уларнинг аксарияти аббосийлар халифаси ҳокимият тепасига келишини ёқлагач улар Абу Аббос Ас-Саффоҳнинг олдига келиб байъат беришди. Бу пайтда Саффоҳ 26 ёшда эди. Аббосийларнинг ҳокимиятни қўлга олишга интилишларига яна бир омил. Абу Ҳошим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бир куни Уммавийлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмаликни зиёрат қилишга келади. Сулаймон...
Жорий йилнинг 4 апрель куни, китоб мутолааси орқали ёшлар таълим-тарбиясини яхшилаш ва илм-маърифатини оширишга оид ташаббусга мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Самарқанд вилоятидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланган – Ҳадис илми мактабига ўзларининг шахсий кутубхоналаридан энг нодир ва ноёб асарларни совға қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тақдим этилган китоблар орасидаги Абу Лайс Самарқандийнинг “Тафсиру Самарқандий”, Имом Моликнинг “Муватто”, Бадруддин Айнийнинг “Ал-Баная Шарҳул Ҳидоя”, Мулла Али Қорийнинг “Фатҳу бабил Иноя” ва Ибн Манзур Мисрийнинг “Лисанул Араб” номли асарлар талабалар учун муҳим қўлланма бўлади, иншо Аллоҳ. Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов илму маърифатли инсон бўлиш учун, аввало, пухта билим олиш зарурлиги, кўп китоб мутолаа қилиш муҳимлигини айтиб, китоб ва унинг мутолаасининг фойдалари ҳақида сўзлади. Забардаст уламолар ва мутафаккирлар китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида бўлса ҳам китоб мутолаа қилганлар. Буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратлари 12 ёшларида Қуръони каримни ёд олганлар, умрлари давомида олти мингдан зиёд ҳадисни ҳифз қилганлар. Мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари эса 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёд билган. Сўзимизни Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги тўртлиги билан якунлаймиз. Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда. У билан қол танҳо ҳеч бермас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. 690