Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан хиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди. Мазкур танловда ТИИ талабалари: А.Мавланов, А.Каримов, М.Ҳакимуллаев, А.Раймбердиев, Ф.Иззатиллаев, Э.Анваров, Х.Садиров, М.Махкамов, Ф.Нажмиддинов, З.Олимов, М.Гулматов, Ҳ.Нодиров, Ш.Акбаров, И.Аллаяров, И.Баҳромов, Ш.Халилов, И.Теляков, Б.Нажмиддинов, Ф.Асатуллаев, Ҳ.Тоштемиров, Н.Тожиддинов, Е.Низаматдинов, Ҳ.Эргашов, М.Махаматхонова, М.Парпиева, К.Мансурова, Ё.Атаджанова, Ҳ.Қурбонова, И.Нурматова М.Ахмедова, Ф.Юсупова, Ф.Комилжоновалар қуйидаги шартлар асосида иштирок этдилар. Танлвонинг асосий шартлари қилиб қуйидагилар белгиланди: — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; — Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; — стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; — тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; — мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; — илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; — юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; — мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; — мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; — мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги. Танлов ғолиблари 2018 йил 29 январь куни эълон қилинади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 328
25 январь куни Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича ташкил этилган 5 та илмий мактаблар фаолияти бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, илмий мактаблар фаолияти, тингловчилар савияси, ўқитувчилар салоҳияти, машғулотлар олиб бориш услуби ҳамда муаммо ва камчиликларни ўрганиш бўйича масъул ходимлар хизмат сафарида бўлишганини таъкидлади. Шундан сўнг мазкур сафар якунлари бўйича масъул ходимлар маълумот ва таклифлар беришди. Дастлаб Самарқанддаги Калом илми ва Ҳадис илми мактаблари бўйича диний идора таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерхонов ахборот бериб, ушбу икки мактабда 25 нафардан тингловчи ўқувларда қатнашаётгани, “Фиқҳул Акбар” китоби мутолаа қилинаётгани, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида малакали устозлар дарс бераётгани, тингловчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда 6 нафардан тингловчи иштирок этаётганини билдирди. Тасаввуф мактаби бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов маълумот бериб, Тасаввуф мактаби “Мир Араб” олий мадрасаси ҳузурида ташкил этилгани, 28 нафар тингловчи машғулотларда қатнашаётгани, ҳозирги кунда Бухоро давлат университети таркибида очилган Тошкент ислом университети кафедраси билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани, жумладан, докторлик диссертациялари муҳокамалари ўтказилаётганини келтирди. Шунингдек, узоқ масофадан келиб ўқийдиган тингловчилар учун турар жой масаласини ҳам ҳал этиш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Абдулхамид Турсунов Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби тўғрисида сўз юритиб, 25 нафар тингловчи иштирок этаётгани, улар “Фиқҳул Акбар” ва “Саботул ожизин” китобларини мутолаа қилишаётгани, мактаб йил охирига қадар “Абу Муин Насафий” мажмуасига кўчиб ўтиши режа қилинганини маълумот сифатида айтиб ўтди. Тошкент ислом университети масъул ходими Озод Серсенбаев сўзга чиқиб, Фарғона вилоятидаги Фиқҳ илми мактабида 10 нафар тингловчи иштирок қилаётгани, ҳафтада икки марта сешанба ва шанба кунлари дарс машғулотлари олиб борилаётгани, ихтисослашувга алоҳида эътибор қаратиш, “Қавоидул фиқҳия”, “Усулул фиқҳ” каби асарларини мукаммал ўргатиш лозимлиги тўғрисида гапирди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, ушбу мактабларда янги-янги замонамиз олимларини етиштириб чиқариш, Ҳадис илми мактабида икки ойдан зиёд вақт мобайнида 123 та ҳадис ёд олиш тингловчи учун жуда ҳам кам экани, барча тингловчилар мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул Акбар” асаридаги масалалар ва Имом Бухорий ҳазратларининг “ал-Адаб ал-Муфрад” китобидаги барча ҳадисларни ёд олишлари, араб тилида мутолааси тўлиқ чиқиши ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари машғулотлар ўтаётган устозлар маошларини етарли даражада қилиб бериш чоралари кўрилаётганини билдирдилар. Шунингдек, нотиқлар барча мактабларда фиқҳ дарсларини ҳам ўқитиш, мактаб номидан китоблар нашр этиш, уни тамомлаганларга имтиёзлар бериш, устозларнинг малакасини ошириб бориш, ўқув режаларини пухта тузиш, қилинаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш бўйича таклифлар берилди. Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. ЎМИ матбуот хизмати 339
Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий мақсади Талабаларни маънавий-маърифий жиҳатдан ўстириш, етук мутахассис қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, уларнинг жисмоний ривожланишлари учун барча шароитларни яратиш, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимизга, миллий аньаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатлар орқали ҳaётга тapғиб эта оладиган шахсларни шакллантириш; Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини талабаларга тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш; Ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш; Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилишдан иборат. Бўлимнинг асосий вазифалари: – талабалар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялайди; – “Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Республика Олий Мажлиси сессияси материаллари, Президент фармонлари, асарлари, нутқлари, Ҳукуматимиз қарорлари, Ўзбекистан мусулмонлари идораси буйруқ ва кўрсатмалари, таълим-тарбия бошқаруви органлари меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ўз ишини амалга оширади; – бўлим институтда тарбиявий ишларни режалаштиришда гуруҳ мураббийларининг салоҳияти ва қизиқишлари, топшириқларни қай даражада бажара олишларини ҳисобга олади; – талабаларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳиссини тарбиялайди; – маънавий, ақлий, жисмоний баркамол, иқтисодий, ҳуқуқий саводхон, меҳнатсевар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва тарбиялаш, “Оила, маҳалла, институт” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш руҳида тарбиялайди; – ёшларимиз онгига она-Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириб боради; – қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифий масканларга, музей, театр ва кўргазмаларга саёҳатлар уюштиради; – бошқа таълим-тарбия масканлари иш тажрибасини ўрганади; – Институт Кенгаши, Мураббийлар Кенгашларига қўйилган масалаларни муҳокама қилади, уларнинг қарорларини амалга оширади; – тарбиявий ишларга барча профессор-ўқитувчилар жамоаси, талабалар, мураббийлар, маҳалла ва oтa-оналарни жалб қилади, уларнинг ишларини мувофиқлаштиради; – институтда талабаларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида уларни илмий, ижодий ва касб-ҳунар тўгараклари ҳамда спорт секцияларига жалб қилади ҳамда мунтазам равишда назорат қилиб боради; – халқимизнинг юксак миллий ва умуминсоний қадриятларининг жамиятимиз маданияти ва маънавиятининг ривожланишига таъсири, уларнинг дунёвий, ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этишда тутган ўрни ва ролини ўрганади ҳамда талаба-ёшларни тарбиялашда амалиётда уларнинг моҳиятини очиб беради; – республика аҳолиси эътиқод қиладиган Ислом дини ва бошқа барча динларнинг маърифий тарихий ва илмий асослари тўғрисида алоҳида чуқур билимларни дунё динларининг ижобий хусусиятлари орқали шакллантиради; – талабалар ўртасида соғлом турмуш...
Девонхона бўлимининг вазифалари: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва юқори ташкилотлардан келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олади, ўз вақтида қайд этади ва ижрочиларга топширилишини ташкил этади; Институтдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлайди; Ректор номига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топширади; Ректор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юборади; Ректор (проректор) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текширади; Кирувчи хат-хабарларни, Институт реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб боради; Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўяди; Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштиради. 1 124
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими Молиявий, иқтисодий ишлар бўйича проректорга бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда Ҳ.Аманов бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими вазифалари: Институт хўжалик таъминоти ишларини бошқаради; Институт билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар ўртасида йўналиш бўйича манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузади ва уларни амалга ошириб боради; Хўжалик мол-мулкининг сақланиши, тикланиши ва тўлдирилиб турилишини таъминлаш, хоналар ва Институт ҳудудида тозаликни назорат қилади; Хоналар аҳволини текшириб туриш, керак бўлган ҳолларда таъмирлаш учун чора-тадбирларини кўради; Кафедра, бўлим ва бўлинмаларни канцелярия жиҳозлари ва хўжалик анжомлари билан таъминлайди; Қайд этиш ва ҳисобот тузиш ишларни ташкил қилади; Мол-мулкни тафтиш қилишда иштирок этади; Институт ректори буйруғи асосида материаллар, канцелярия жиҳозларини олиш талабномаларига, иш бажариш шартномаларига, ишни тугатиш ҳақидаги расмий ҳужжатга, иш ҳақи маълумотномаларига, ишончномаларга, Институт доирасида ҳаракат қилувчи бухгалтерия иш юритиш ҳужжатларига имзо чекади; Товар моддий бойликларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга оширади; Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникасига амал қилади; Институтга юклар келтирилганда ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидаларига риоя этилган ҳолда юк ортиш-тушириш ишларининг бажарилишини таъминлайди; Товар-моддий бойликлар жой-жойига берилишини, омборхона жараёнларини расмийлаштириш, дастлабки кирим-чиқим ҳужжатларини топшириш қоидаларига риоя этилишини ташкил қилади; Товар-моддий бойликларини рўйхатга олишда ва тафтишларни ўтказишда қатнашади; Товар-моддий бойликларини сақланишини, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлайди; Бўлимга таъминловчилар томонидан келтириладиган буюм ва жиҳозларни қабул қилади; Қабул қилиб олинган буюм ва жиҳозларни талаб қилинган муддатгача яроқли сақланишини кафолатлайди; Сақланадиган буюм ва жиҳозларни сон ва сифат даражаси бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади; Ёнғинга қарши жавобгарликни ўз зиммасига олади; Раҳбарлигидаги ходимларини умумий бошқаради; Иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди; Институт биноси ва атроф муҳитини талаб даражада сақланиш, уларга хизмат кўрсатиш ишларини бошқаради; Биноларни жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаришга раҳбарлик қилади; Ўқув, лаборатория ва талабалар турар жойлари биноларини ўқув ва юмшоқ мебел билан жиҳозлаш ишларини бошқаради; Хоналардаги жиҳозларни талаб даражада сақланишини назорат қилади; Жиҳозларни инвентаризациядан ўтказади; Институтга ташриф буюрган меҳмон ва делегацияларни қабули бўйича ишларни ташкил қилади; Институт атроф муҳитини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига раҳбарлик қилади; Институтда ўтказиладиган мажлис, конференция ва шу каби бошқа анжуманларни ташкилий ишларини ташкил қилади; Биноларда ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил қилади. 1 246