Ҳурматли мухлис! Энди Сизда муслим.уз сайтининг бевосита мухбири бўлиш имконияти пайдо бўлди. Сиз диний-маърифий йўналишдаги бирор воқеликнинг гувоҳига айландингизми? Бу ажойиб нутқ, маъруза, янгилик, хабар ёки видео ва фото шаклдаги маҳсулот бўлиши мумкин. Уни тезда тасвирга олиб, фото, аудио ёки матнли кўринишда телеграмдаги “@MuslimMobileReportyorBot” ига йўлланг ва “Muslim.uz” порталининг ишончли манба етказувчи репортёрига айланинг. Унутманг, Сиз юборган хабар, мақола ва аудиоматндан ўн минглаб инсонлар манфаат топишлари мумкин. Материалга қўйиладиган талаблар: — “@MuslimMobileReportyorBot”ига хабарни (матн, фото, видео, аудио) юкланг; — фото, видео ва аудио материалларни янада аниқлаштириш учун қисқача матн киритинг; — материалингиз сайтимиз модераторлари томонидан саралангач, оммага зудлик билан тақдим этилади. Сизнинг қобилиятингизни янада ошириш мақсадида модераторларимиз қўшимча вазифалар ҳам бериб боришлари мумкин. Бу маълум маскандаги китоб дўконини тасвирга олиш, таниқли шеър ёки ҳикояни овозли шаклда юбориш ва ҳоказо бўлиши мумкин. Репортёрга қўйиладиган талаблар: 1. 16 ёшдан катта ҳамда фуқаролик паспортига эга бўлиш. 2. Матн, фото, аудио ва видео материалларда муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслиги талаб этилади. 3. Материаллар ўзбек ва рус тилларининг бирида бўлиши ҳамда номақбул сўзлардан фойдаланилмаслиги. 4. Сиёсий мавзулардан йироқ материаллар бўлиши талаб этилади. 5. Репортёрлар томонидан тақдим этилаётган материаллар Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмаслиги лозим. Эслатма: Бошқа шахсга тегишли материалларни муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда ўз номидан тақдим этиш таъқиқланади. Бундай материаллар жойлаштирилмайди. ЎМИ Матбуот хизмати 360
Бухгалтерия бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда И.Раҳимов бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бухгалтерия бўлимининг вазифалари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилади; Профессор-ўқитувчи ва ходимлар ойлик иш ҳақларини, талабалар стипендияларини ўз вақтида ҳисоблашни ва уларни тарқатилишини назорат қилади; Ҳисоб варақаларда активларнинг ҳолатини ва ҳаракатини, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ хамда аниқ маълумотларни шакллантиради; Моддий бойликлар ва пул маблағлари инвентаризациясини ўз вақтида ўтказади; Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштиради; Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузади; Маҳаллий ва республика бюджетига ҳисобланган солиқларни ўз муддатларида ўтказади; Банкдан олинган пул маблағларини мақсадли сарфлайди; Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари пайдо бўлишининг олдини олади; Иш ҳақи фондини тасдиқланган штат жадваллари ва штат формулярлари асосида тўғри сарфланишини назорат қилади; Стипендия фондини ректор томонидан чиқарилган буйруқлар асосида тўғри сафланишини назорат қилади; Товар-моддий бойликларни белгиланган қоидалар асосида омборхонага қабул қилиш ва чиқим қилишни назорат қилади; Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган харажатлар сметалари асосида харажатлар моддалари бўйича сарфланишини назорат қилади; Пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризациясини ўрнатилган тартиб асосида сифатли ўтказилишини назорат қилади; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, солиқ инспекциясига ва бошқа ташкилотларга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз муддатларида топширилишини назорат қилади. 338
Ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда О.Парпиев ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳуқуқшунос маслаҳатчининг (юрисконсульт) вазифалари: Институтда чиқариладиган барча фармойиш, қарор ва буйруқ лойиҳаларини назоратдан ўтказиш; Институт билан бошқа ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тўғри тузилишини ва қонуний тарзда амалга оширилишини назорат қилиш; Профессор-ўқитувчилар ва ходимларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш; Шартнома, молия ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда, институт мулкини сақлашда иштирок этиш; Институт хўжалик ва молиявий фаолиятини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатиш; Хўжалик шартномаларини тузишда иштирок этади ва уларнинг ҳуқуқий асосланганлиги кўриб чиқиш; Институтга келган шикоятлар бўйича, жавобни тайёрлаш мақсадида, зарур бўлган маълумотларни, ҳисоб-китобларни, тушунтириш хатларни ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида берилишини назорат қилиш; Институт ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш; Институт ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Институт фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар бериш; Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб бориш; Институт фаолиятида қонунчиликни бузиш ҳолларини олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш учун раҳбарни хабардор қилиш. 645
Бутун дунё уламолари кенгаши уюшмаси ва Бутунжаҳон мусулмонлар бирлашмасининг Таъсис кенгаши аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Алимов Усмонхонга Ҳурматли муфтий! Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши ва шахсан ўз номимдан Сизни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиши муносабати билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, худди бизнинг буюк ўтмишдошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий даврида бўлгани каби бугунги кунда ҳам муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови ва сизнинг раҳбарлигингиз остидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг улкан ишлари натижасида Ўзбекистондаги олий исломий таълимнинг шонли анъаналари қайта тикланмоқда. Мен Ислом академиясининг Ўзбекистон ва ислом манфаати йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият олиб боришига тилакдошман. Ўз дини ва умматига фидокорона хизмат қилиб келаётган инсон сифатида Сиз азиз биродаримнинг барча эзгу ишларингизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини чин дилдан тилаб қоламан! Ҳурмат ва эзгу дуолар ила, Муфтий шайх Равил Гайнутдин, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан алоқалар Кенгаши аъзоси Манба:muslim.uz 342
25 январь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда академиклар, олимлар, профессор ўқитувчилар, фан докторлари, илмий кенгаш аъзолари ва дин пешволари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан Ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Маъулмки, академия ҳузурида магистратура, уч йиллик таянч докторантура фаолият олиб боради. Шунингдек, ректор Неъматуллоҳ Иброҳимов шу йил 16 январь куни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам хабар берди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, илмий-педагог кадрлар тайёрланишини қайд этди ва яна Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар етишиб чиқишига асосий омил эканига умид билдирдилар. Бундан ташқари, Ислом академиясининг Илмий кенгаши ваколатига кирувчи турли масалалар муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, Академия диний идора муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Унинг асосий мақсадлари – республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш ҳамда тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини оширишдан иборат. Администратор 372