islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида эътироф

Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди. Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги учун, уни ўқиш ва ўрганиш мобайнида мазҳаб имомлари ва уларнинг Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулининг суннатини нақадар идрок этганликлари ҳақида ривоятлар ва эътирофларга гувоҳ бўлинди. Шулардан бири, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғриларида бўлиб, у китобнинг рўза бобида рамазон ҳақидаги баҳс шарҳида зикр қилинган. Имом Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ рамазон тўғрисида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиради: «من أدرك رمضان فلم يغفر له، فأبعده الله» (أخرجه الطبراني في معجمه الكبير) Маъноси: “Кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин”. “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” сўзи тўғрисида “Аллоҳ уни ўзининг раҳмати ва кароматидан узоқ қилсин” деган  шарҳни келтиради. Шу ўринда бир савол туғилади? Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу каби дуоибад қилдилар. Ахир, У зот оламларга раҳмат ўлароқ юборилганларку? Доимо умматларининг осийлари ҳаққига дуои хайр қилардилар ва гуноҳи кабира қилганларига Қиёмат куни ўзларининг шафоати бўлажаклигини хабарини берардилар. Бу саволга жавоб тариқасида, Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машойихларидан эшитганини келтиради: “Шайхим имом, хатиб, устоз Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан эшитдим. У киши Шамсул аимма шайх Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалавонийдан эшитган. Шамсул аимма Ҳалавоний Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан шундай ҳикоя қилади: “Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилинганларни дуоибад қилдилар. Ҳолбуки, У зот раҳмат пайғамбари бўлсалар?”. Имоми Аъзам: “Уларни дуоибад қилмадилар. Нимага асосланиб, дуоибад қилганлар, демоқдасизлар”. Улар: “У зот “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” дедиларку”, деб ҳадиснинг зоҳирини далил қилдилар. Имом Аъзам сўрадилар: “Аллоҳ таоло у бандани нимадан узоқ қилсин, деб тушундингиз”. Улар: “Аллоҳ таоло у бандани ўзининг раҳмати ва карамидан узоқ қилсин, деб тушундик”, дейишди. Шунда, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ улардан айтган сўзларига далил сўраганди, сукут қилдилар ва буюк имомдан бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришини сўрадилар. Уммат имомининг жавоби “Аллоҳ билгувчидир” дея бошланди: “Маъноси шуки, “кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, батаҳқиқ, Аллоҳнинг иқобига ҳақли бўлади. Аллоҳ таоло бу бандани ўзининг иқобидан узоқ қилсин” деганидир. Бу эса, умматнинг ҳаққига дуоибад эмас, аксинча дуои хайрдир”. Бугунги кунда ҳанафий мазҳабига таъна тоши отадиганлар суннати муҳаммадийяни Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ англаганидек англай олармикан?! Сўзимизнинг хулосаси шуки, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига эргашмоқ уларни тўғри англаш билан бўлади. Бу борада буюк имомларимиз биздан пешқадам бўлишди ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари бўлишди. Бизларга эса, уларга яхшилик ила эргашиш қолди. Аллоҳ таолодан бизларни Ўзининг каломи ва Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутишга муваффақ қилишини, натижада, Охират куни нажот топувчилардан бўлишимизни насиб қилишини сўраймиз. Омин! Халилуллоҳ  Юсуф Манба: Azon.uz 871

Қуръонни неча ёшдан бошлаб ёдлаган маъқул? Бу китобнинг шифо бўлиши ҳақида биласизми?

Рамазон фазилатларидан бири бу ойда Қуръони карим нозил қилинганидир. Мўминларнинг Қуръонга бўлган муносабати ҳам бу ойда янада гўзал аҳамият касб этади. Уни ўқиш, тинглаш, ўрганишга бўлган иштиёқ ортади. Минглаб қориларимиз Рамазон кечаларида хатми Қуръон ўтказилиши учун хизматда камарбаста бўлишади. Қуръон ўқилган жойга эса ҳисобсиз қут-барака инади. Қуръон ўқиган, уни тушуниб, риоя қилган  кишидан эса ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. — Қуръон ҳофизларини тайёрлаш, уларни саралаб, рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаб бориш ишига бугун алоҳида эътибор кўрсатилаётир, — дейди Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, пойтахтимиздаги Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди имом-хатиби Собиржон Рустамов. — Бу йил юртимиз тарихида биринчи марта республика қорилар мусобақасининг ўтказилиши ҳам ҳаётимизда улкан воқеа бўлди.  Қуръони каримни ўрганиш, уни ёдлаш, қироат қоидаларини ўзлаштириш бугун бир қадар юқори босқичга кўтарилди. — Кўпчилик Қуръони каримни ёдлашни қачондан бошлаш кераклигига қизиқади. Баъзилар бу ёш болага оғирлик қилади, деб ҳисоблашади. Бу гап қанчалик асосли? — Болаликда зеҳн жуда ўткир бўлади. Фарзандини ҳофизи калом қилишни истаганлар ана шундан унумли фойдаланиб қолишни исташади. Ўзим тажрибамда мактаб ёшига етмасдан ёдлаганларни ҳам кўрдим. Қори бўламан деган киши ҳар куни такрордан узилмаслиги керак. Тонгда ва кечқурун бир сидра такрор қилинса, хотирага мустаҳкам ўрнашиб боради. Ўзим шогирдлар ва фарзандларимга худди шу усулни қўллаганман. Яқинда республика бўйича бўлиб ўтган қорилар мусобақасида қизим ғолиб бўлиб, умра сафарига йўлланма олди. Ҳозир пойтахтда Хожа Аҳрор Валий жоме масжидида хатми Қуръон қилиб бераётган Абдулҳафиз Аъзамжонов ва Хасибуллоҳ Захадуллаев ҳам эндигина йигирмадан ошган бўлишса-да, қарийб ўн йилдан бери хатмга ўтишади. Қуръони каримни ёдлагандан кейин уни хотирада мустаҳкам тутиб туриш учун қорининг хулқ-атвори, аввало, Қуръонга мувофиқ бўлиши зарур. У нафақат гуноҳ ишлар, балки беҳуда гап-сўзлардан ҳам ўзини тийган, илм ва тақвода мустаҳкам, бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган инсон бўлиши керак. Шундагина Қуръон унинг хотирасига мустаҳкам ўрнашади. Яна мунтазам такрор қилиш ҳам зарур. Қори бирон кунгина такрор қилмаса, бу унинг ҳифзига албатта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳар қандай дангасалик ва эринчоқлик қорига ёт бўлиши керак. Қори илм ўрганиш, ўз устида ишлашдан тўхтаса, хотирасидаги каломни бой бериб қўяди. —  Ўзингиз илм олишга катта иштиёқ билдириб, 44 ёшингизда ҳам  талаба бўлгансиз. Оила тутуми, фарзандлар тарбияси, иш ва тирикчиликдан ортиб, шу ёшда илм учун вақт ажратиш мумкинлиги кўпчилик учун ноодатий ҳолат. Шундай эмасми? — Жаноб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бизни бешикдан қабргача илм олишга чақирганлар. Илмни ҳатто Чиндан бўлса ҳам ўрганиб келишга ундаганлар. Қуръони каримни ўқиш, ёдлаш, тушуниш ҳар биримизнинг биринчи галдаги энг муҳим ва давомий вазифамизга айланиши керак. Қуръони каримни қанча кўп ўқиб-ўргансак, унинг фазли ва баракасидан шунча кўп баҳраманд бўламиз. Бугун, мана, алҳамдулиллаҳ, Рамазони шариф муносабати билан мамлакатимизнинг ҳамма масжидларида таровиҳлар ўқил­япти, уларда хатми Қуръон қилиняпти. Қуръон тинглашга келганлар ҳатто масжидларимизга сиғмай кетяпти. Бу — халқимизнинг Қуръони каримга муҳаббати, ихлоси ва эҳтиромининг бир кўриниши. Ахир ёшу кексани бир неча соатлар давомида намозда тик туриб Қуръони каримни тинглашга ундаган нарса шу эмасми?.. Бизнинг масжидимизда ёши улуғ отахонлар ҳеч қийналмасдан, малолланмасдан, ва аксинча, ғайрат-шижоат билан тиловатни тинглаётганларини кўриб тўлқинланиб кетасан киши. Улар билан гаплашганимизда хатми Қуръондан сўнг ўзларида ажиб бир енгиллик ҳис қилишганини айтишади. Улар орасида ёши тўқсонга чиққанлари ҳам бор. Аслида кексаликнинг ўзи бир тузалмас дард. Лекин инсон Алллоҳ таоло берган умрни буюрилганидек тасарруф қилса,...

“Араб тили” фани бўйича навбатдаги ўқув курси бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўқув курслари учун қабул ҳайъати 982

Аравондаги Имом Бухорий мадрасасининг илк битирувчиларига диплом топширилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 839

Вақф қилинган китоблар ҳудудларга жўнатилмоқда​​

Масжидларга вақф қилиш учун «Ҳилол» нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда «Вақф» фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона   820
1 633 634 635 636 637 737