islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ижодкорлар диққатига: қалам ҳақи ошди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига бериладиган қалам ҳақи 85 фоизга кўпайди. Шу пайтга қадар муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 январдаги “Муаллифлик ҳақи ва бошқа ҳақ тўлаш турлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан тўлаб келинар эди. Президентимизнинг жорий йил январь ойидан кучга кирган қарори асосида ижодкорлар меҳнати учун янги ставкалар белгиланди. Бу ставкалар асосида айниқса, болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилди. Мисол учун, мактабгача ва кичик ёшдаги болалар учун насрий асарга буюртма берган нашриёт китобни 20 минг нусхада чиқарадиган бўлса, бир муаллиф тобоғи учун 2 миллион 66 минг 880 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ёзувчига қалам ҳақи белгилайди. 20 минг нусхадан кам бўлмаган шеърий китоб муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан кам бўлмаган миқдорда қалам ҳақи тўланади. Илгари нашриётлар томонидан бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи ҳисобланган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди. Бу бадиий асарларга қалам ҳақи бериш миқдори ҳам қарийб 2 баробарга кўпайди, дегани. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Интеллектуал мулк агентлиги, етакчи нашриётлар бош муҳаррирлари, иқтисодчилар, нашриёт ишлари ҳисоб-китобини юритувчи мутахассислар, шоирлар, ёзувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтган “Ижодкорлар меҳнати қадр топмоқда” мавзусидаги семинарда шулар маълум қилинди. – Тизимимиздаги нашриётларда “Назм бўстони”, “Насримиз жавоҳирлари”, “Жаҳон адабиётининг сара асарлари”, “Дунё халқлари эртаклари”, “Адабиёт хрестоматияси”, “Болалар антологияси” каби мавзуларда ранг-баранг китоблар чоп этилмоқда, – дейди Матбуот ва ахборот агентлигининг иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов. – Агентлик томонидан эълон қилинган “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони”, “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари”, “Ҳарбий-ватанпарварлик” мавзуларидаги бадиий асарларга ижтимоий буюртмалар лойиҳаси асосида ёзилаётган китоблар учун муаллифларга қалам ҳақининг маълум қисми олдиндан тўлаб берилмоқда. uza.uz 440

Тарихий таҳлил: қози (судья) лавозими

Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Бугунги кунда тарих, ҳуқуқшунослик соҳаларида амалга оширилган тадқиқотлар тарихимизни ўрганишда кенг кўламли қўшимча изланишлар олиб борилиши кераклигини кўрсатмоқда. Жумладан, шарқ тилларидаги маҳаллий ёзма манбалар асосида ислом ҳуқуқшунослигининг мазмун ва моҳияти, унинг шаклланиши босқичлари, шунингдек, шариат қонунларини амалга оширишда бевосита алоқадор бўлган қозилик институти тарихини ёритиш долзарб масалалардан бири саналади. Маълумки, қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси тушунилади[1]. Ислом тарихига доир манбаларга асосан тўрт халифа давридан бошлаб шариат асосида иш юритишни жорий этишга эҳтиёж пайдо бўлган[2]. Дастлаб қозилик вазифасини волийлар[3] амалга оширган. Кейинчалик, халифа Умар ибн Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб, ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина шаҳрида қози этиб Абу Дардо тайинланган эди[4]. Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан “уламолар табақаси”га мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларни мукаммал билганлар ва амалий татбиқ этаолганлар. Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақида илмининг етук  мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқхшунос олим ва шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахслар саналган[5]. Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда улар масжид, мадраса ёки ўз уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва лавозим мавқеини юксалиши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган. Аббосийлар халифаси бўлган Ҳорун ар-Рашид халифалиги даврида суд ишларини олиб бориш учун “қози ал-қузот” лавозими жорий этилиб, уни халифанинг ўзи тайинлаган. Унинг фаолияти бошқа қозилардан деярли фарқ қилмаган[6]. Фотимийлар халифалиги маркази Қоҳирада биттагина қози фаолият олиб борган. Қозининг вазифаларига намоз масалалари, тангаларни зарб этиш ишларини назорат қилиш ҳам юклатилган. 1264-1265 йиллардан бошлаб, қозилар тўртта мазҳабларга бўлиниб фаолият олиб борган. Юқорида қайд этилган “қози ал-қузот” мансаби форслардан олинган бўлиб[7], кейинчалик Усмонийлар салтанати ҳам бу мансабни жорий этган. Усмонийлар давлатида қозилар асосан турклардан тайинланиб, улардан ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган қози ҳаммадан устун бўлган. “Қози ал-қузот” Шом вилояти маркази Дамашқда фаолият юритиб, қозилар кенгаши(ҳайъат)нинг раиси бўлган. Унинг маҳкамаси “Маҳкаматул-боб” деб номланган. Бу туркларнинг “боб ал-афанди” деган иборасидан олинган ва “афанди” сўзи лақаб бўлиб, уни қозига нисбатан ишлатишган. Шунингдек, қозини “қози дамашқ”, “мулло”  ва  “мунло” ушбу лақаблар билан ҳам чақиришган. Охирги икки “мулло” ва “мунло” лафзлари арабча “мавло” лафзидан олинган бўлиб, “саййид” маъносида ишлатилган[8]. Қози ва волийлар давлат бошқарувида бир хил мавқега эга бўлган. Уларнинг бири лавозимидан олинса иккинчиси унинг ишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлган. Қози мақеининг ошиши ва қозилик ишларининг кенгайиб кетиши натижасида қозихоналарда ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, уларга имзо қўйиб, муҳр босувчи доимий гувоҳлар ҳам ишга олинган. Шунингдек, қози ишларини мунтазам равишда тартибга солиб, қози ва аҳоли ўртасидаги боғловчи вазифасини бажарган ҳамда қози олиб борган мажлисларни доимий равишда қайд этган, зарур пайтда қози...

Талабалар «Президент қароргоҳи»да бўлдилар

Бугун 25 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-3 курс талабалари “Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” услубчиси Ш.Чўлпонов, мураббийлар А.Абдуллаев, Ж.Рўзиевлар бошчилигида «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар. Ислом Каримов музейинининг расмий очиш маросими шу йилнинг 30 январига белгиланганлигига қарамай тайёргарлик ишлари кўтаринкилик билан олиб борилмоқда. «Оқсарой» қароргоҳи ҳамюртларимиз, талаба ва ўқувчилар билан гавжум. Талабалар ташриф жараёнида Оқсаройнинг баъзи хоналари музей келганлар учун тайёрланаётганлиги, у ерга Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ турли буюм, альбом ва бошқа ашёлар қўйилиши ҳақида маълумотларга эга бўлиб қайтдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 350

Динимиз ривожига улкан ҳисса қўшган инсон ёди

2018 йил 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам Ислом Каримовнинг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида талаба қизлар иштирокида “Ислом Каримовнинг динимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари сифатида хизмат қилиб келаётган улуғ устоз Шайх Абдулазиз Мансур иштирок этди. Дастлаб тадбир Қуръон тиловати билан бошланди ва унинг савоби Биринчи Президентимиз Ислом Каримов руҳи покларига бағишланиб, дуои хайрлар қилинди. Сўнг Шайх Абдулазиз Мансур мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбоби бўлган Ислом Каримов раҳбарлиги остида дин соҳасида, хусусан, ислом дини ривожи йўлида амалга оширган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. Дарҳақиқат, истиқлол шарофати ва Биринчи Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Муқаддас ислом дини таълимоти, миллий урф-одат ва анъаналаримиз, бебаҳо тарихий меросимизнинг тикланиши ва ривожланиши учун барча шарт-шароит яратилди. Мустақиллик йилларида мўмин-мусулмонлар ўз кундалик диний ибодатларини бехавотир ва эмин-эркин адо этиш имкониятга эга бўлдилар. Бу борада тегишли қонун ва фармонлар қабул қилинди. Диний байрамларни нишонлаш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш анъанаси қайта тикланиб, бу борада зиёратчиларга қулайлик ва шарт-шароитлар яратилди. Конституциямизга биноан халқимиз ўз диний эътиқодларини яширмайдиган, миллий удумларини бамайлихотир амалга оширадиган бўлди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Абу Мансур Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби кўплаб алломаларнинг таваллуд айёмлари кенг нишонланди. Истиқлол исломий илм масканлари эшикларини ёшларга кенг очиб берди. Мустабид тузум даврида фақатгина иккита – Тошкент ислом институти ва Бухорода «Мир Араб» мадрасаси чекланган шароитларда фаолият юритишига рухсат этилган бўлса, истиқлол шарофати ва Биринчи Президентимиз раҳнамолигида пойтахтимизда «Кўкалдош» ва «Хадичаи Кубро», Китоб шаҳрида «Хожа Бухорий», Наманганда «Ҳидоя», Андижонда «Саййид Муҳйиддин махдум», Урганчда «Имом Фахриддин Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», Бухорода «Мир Араб» ва «Жўйбори калон» ўрта махсус ислом билим юртлари фаолият кўрсатишни бошлади. Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан 1999 йили Тошкент ислом университети ташкил этилиб, бу олий таълим муассасасида талабаларга диний ва дунёвий билимлардан сабоқ берилмоқда. Қайд этиш лозимки, биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1991 йилдаги икки ҳайит байрами кунларини дам олиш кунлари деб эълон қилиш ҳақидаги фармонлари асосида мана йигирма беш йилдирки, икки ҳайитнинг биринчи кунлари диний байрам – дам олиш куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Суҳбат якунида Шайх Абдулазиз Мансур Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмабди» деб марҳамат қилган ҳадиси шарифни эслатиб ўтдилар. Шу билан бирга, тадбир давомида савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. Умуман олганда, учрашув барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва таассуротларга эга бўлди. ЎМИ раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент ислом институтида Ислом Каримов асарларига бағишланган “Ислом Каримов – мустақиллигимиз асосчиси” мавзусида ўтказилаётган кўргазма билан ҳам танишдилар. З.Суярова, ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 374

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу 350 йил яшаганми?

Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир..."
1 632 633 634 635 636 676