Бутун дунё уламолари кенгаши уюшмаси ва Бутунжаҳон мусулмонлар бирлашмасининг Таъсис кенгаши аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Алимов Усмонхонга Ҳурматли муфтий! Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши ва шахсан ўз номимдан Сизни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиши муносабати билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, худди бизнинг буюк ўтмишдошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий даврида бўлгани каби бугунги кунда ҳам муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови ва сизнинг раҳбарлигингиз остидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг улкан ишлари натижасида Ўзбекистондаги олий исломий таълимнинг шонли анъаналари қайта тикланмоқда. Мен Ислом академиясининг Ўзбекистон ва ислом манфаати йўлида муваффақиятли ва самарали фаолият олиб боришига тилакдошман. Ўз дини ва умматига фидокорона хизмат қилиб келаётган инсон сифатида Сиз азиз биродаримнинг барча эзгу ишларингизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини чин дилдан тилаб қоламан! Ҳурмат ва эзгу дуолар ила, Муфтий шайх Равил Гайнутдин, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан алоқалар Кенгаши аъзоси Манба:muslim.uz 313
25 январь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда академиклар, олимлар, профессор ўқитувчилар, фан докторлари, илмий кенгаш аъзолари ва дин пешволари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан Ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Маъулмки, академия ҳузурида магистратура, уч йиллик таянч докторантура фаолият олиб боради. Шунингдек, ректор Неъматуллоҳ Иброҳимов шу йил 16 январь куни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам хабар берди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, илмий-педагог кадрлар тайёрланишини қайд этди ва яна Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар етишиб чиқишига асосий омил эканига умид билдирдилар. Бундан ташқари, Ислом академиясининг Илмий кенгаши ваколатига кирувчи турли масалалар муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, Академия диний идора муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Унинг асосий мақсадлари – республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш ҳамда тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини оширишдан иборат. Администратор 341
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига бериладиган қалам ҳақи 85 фоизга кўпайди. Шу пайтга қадар муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 январдаги “Муаллифлик ҳақи ва бошқа ҳақ тўлаш турлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан тўлаб келинар эди. Президентимизнинг жорий йил январь ойидан кучга кирган қарори асосида ижодкорлар меҳнати учун янги ставкалар белгиланди. Бу ставкалар асосида айниқса, болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилди. Мисол учун, мактабгача ва кичик ёшдаги болалар учун насрий асарга буюртма берган нашриёт китобни 20 минг нусхада чиқарадиган бўлса, бир муаллиф тобоғи учун 2 миллион 66 минг 880 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ёзувчига қалам ҳақи белгилайди. 20 минг нусхадан кам бўлмаган шеърий китоб муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан кам бўлмаган миқдорда қалам ҳақи тўланади. Илгари нашриётлар томонидан бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи ҳисобланган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди. Бу бадиий асарларга қалам ҳақи бериш миқдори ҳам қарийб 2 баробарга кўпайди, дегани. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Интеллектуал мулк агентлиги, етакчи нашриётлар бош муҳаррирлари, иқтисодчилар, нашриёт ишлари ҳисоб-китобини юритувчи мутахассислар, шоирлар, ёзувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтган “Ижодкорлар меҳнати қадр топмоқда” мавзусидаги семинарда шулар маълум қилинди. – Тизимимиздаги нашриётларда “Назм бўстони”, “Насримиз жавоҳирлари”, “Жаҳон адабиётининг сара асарлари”, “Дунё халқлари эртаклари”, “Адабиёт хрестоматияси”, “Болалар антологияси” каби мавзуларда ранг-баранг китоблар чоп этилмоқда, – дейди Матбуот ва ахборот агентлигининг иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов. – Агентлик томонидан эълон қилинган “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони”, “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари”, “Ҳарбий-ватанпарварлик” мавзуларидаги бадиий асарларга ижтимоий буюртмалар лойиҳаси асосида ёзилаётган китоблар учун муаллифларга қалам ҳақининг маълум қисми олдиндан тўлаб берилмоқда. uza.uz 401
Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Бугунги кунда тарих, ҳуқуқшунослик соҳаларида амалга оширилган тадқиқотлар тарихимизни ўрганишда кенг кўламли қўшимча изланишлар олиб борилиши кераклигини кўрсатмоқда. Жумладан, шарқ тилларидаги маҳаллий ёзма манбалар асосида ислом ҳуқуқшунослигининг мазмун ва моҳияти, унинг шаклланиши босқичлари, шунингдек, шариат қонунларини амалга оширишда бевосита алоқадор бўлган қозилик институти тарихини ёритиш долзарб масалалардан бири саналади. Маълумки, қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси тушунилади[1]. Ислом тарихига доир манбаларга асосан тўрт халифа давридан бошлаб шариат асосида иш юритишни жорий этишга эҳтиёж пайдо бўлган[2]. Дастлаб қозилик вазифасини волийлар[3] амалга оширган. Кейинчалик, халифа Умар ибн Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб, ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина шаҳрида қози этиб Абу Дардо тайинланган эди[4]. Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан “уламолар табақаси”га мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларни мукаммал билганлар ва амалий татбиқ этаолганлар. Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақида илмининг етук мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқхшунос олим ва шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахслар саналган[5]. Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда улар масжид, мадраса ёки ўз уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва лавозим мавқеини юксалиши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган. Аббосийлар халифаси бўлган Ҳорун ар-Рашид халифалиги даврида суд ишларини олиб бориш учун “қози ал-қузот” лавозими жорий этилиб, уни халифанинг ўзи тайинлаган. Унинг фаолияти бошқа қозилардан деярли фарқ қилмаган[6]. Фотимийлар халифалиги маркази Қоҳирада биттагина қози фаолият олиб борган. Қозининг вазифаларига намоз масалалари, тангаларни зарб этиш ишларини назорат қилиш ҳам юклатилган. 1264-1265 йиллардан бошлаб, қозилар тўртта мазҳабларга бўлиниб фаолият олиб борган. Юқорида қайд этилган “қози ал-қузот” мансаби форслардан олинган бўлиб[7], кейинчалик Усмонийлар салтанати ҳам бу мансабни жорий этган. Усмонийлар давлатида қозилар асосан турклардан тайинланиб, улардан ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган қози ҳаммадан устун бўлган. “Қози ал-қузот” Шом вилояти маркази Дамашқда фаолият юритиб, қозилар кенгаши(ҳайъат)нинг раиси бўлган. Унинг маҳкамаси “Маҳкаматул-боб” деб номланган. Бу туркларнинг “боб ал-афанди” деган иборасидан олинган ва “афанди” сўзи лақаб бўлиб, уни қозига нисбатан ишлатишган. Шунингдек, қозини “қози дамашқ”, “мулло” ва “мунло” ушбу лақаблар билан ҳам чақиришган. Охирги икки “мулло” ва “мунло” лафзлари арабча “мавло” лафзидан олинган бўлиб, “саййид” маъносида ишлатилган[8]. Қози ва волийлар давлат бошқарувида бир хил мавқега эга бўлган. Уларнинг бири лавозимидан олинса иккинчиси унинг ишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлган. Қози мақеининг ошиши ва қозилик ишларининг кенгайиб кетиши натижасида қозихоналарда ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, уларга имзо қўйиб, муҳр босувчи доимий гувоҳлар ҳам ишга олинган. Шунингдек, қози ишларини мунтазам равишда тартибга солиб, қози ва аҳоли ўртасидаги боғловчи вазифасини бажарган ҳамда қози олиб борган мажлисларни доимий равишда қайд этган, зарур пайтда қози...
Бугун 25 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-3 курс талабалари “Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” услубчиси Ш.Чўлпонов, мураббийлар А.Абдуллаев, Ж.Рўзиевлар бошчилигида «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар. Ислом Каримов музейинининг расмий очиш маросими шу йилнинг 30 январига белгиланганлигига қарамай тайёргарлик ишлари кўтаринкилик билан олиб борилмоқда. «Оқсарой» қароргоҳи ҳамюртларимиз, талаба ва ўқувчилар билан гавжум. Талабалар ташриф жараёнида Оқсаройнинг баъзи хоналари музей келганлар учун тайёрланаётганлиги, у ерга Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ турли буюм, альбом ва бошқа ашёлар қўйилиши ҳақида маълумотларга эга бўлиб қайтдилар. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 318