islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ёш олимларнинг илмий-амалий анжуманида институт ходими II-даражали диплом билан тақдирланди

2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ва 10 нафар 3-курс талабалари иштирок этди. Анжумандан кўзланган асосий мақсад, Шарқ замини айниқса, Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк алломаларимиз Имом ал-Бухорий, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Имом ад-Доримий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Қафол аш-Шоший, Абулайс ас-Самарқандий, Абул Муъин ан-Насафий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд каби дин соҳаси уломолари билан бир қаторда Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби аниқ фанлар олимлари ҳам ислом илмлари ривожланган Шарқ заминида фаолият кўрсатганларини, фан, маданият ва тараққиётга улкан ҳисса қўшганларини ёшларга етказиш улар қолдирган бой маънавий меросни асраб авайлаш ва келгуси авлодга етказишдан иборат. Мазкур конференцияда Анжуманда Ў.Собиров, ўзининг “Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий-маънавий ва диний-маърифий меросининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, якунда “Ислом маданиятининг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги роли ва унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” шўъбаси бўйича 2-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректорининг II-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Шунингдек, Ў.Собиров “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиоконмпанияси “Ёшлар” телеканалига интервью берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 001

Олий маъҳад ректори тақдимотда: «Янги китоб нашри илм мухлислари учун энг афзал байрам зиёфатидир»

Бугун, 14 май куни Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида илм-маърифат анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари тақдимотига бағишланди. Тадбирда таниқли уламолар, имом-хатиблар, илм-маърифат мухлислари қатнашди. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz  Анжуман муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жалолиддин Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, Усмонхон Алимовнинг табрикларини етказди ва мамлакатимизда дин ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар, китоб мутолаасининг тобора кучайиб бораётгани хусусида сўзлади. Шунингдек, “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” китоблари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мазкур асар кибр ва манманлик урчиган, ортиқча ҳою ҳавасга муккасидан кетганлар, эзгулик илдизига болта урувчилар бир оз кўпайган бир даврда ғоятда долзарб эканини таъкидлаб, “Аввало оилавий мутолаа қилишни тавсия қиламан”, деди. Фото: Muxlis.uz Қолаверса, анжуманда устоз Абдуллоҳ Исмоил домла, Тошкент ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, илм-маърифат ҳамда китобнинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида сўзладилар. Фото: Muxlis.uz Маълумот ўрнида айтиш керакки, Одилхон қори Юнусхон ўғли “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир”, “Тубанлик гирдоби”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари”, “Жаннат калити”, “Кенг ризқ ва барака омиллари”, “Тажвид қоидалари” номли китоб ва рисолалар, аудио-видео альбомлар муаллифидир. Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Фото: Muxlis.uz Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари пойтахтимиздаги китоб дўконларидан, шунингдек, Шайх Зайниддин жоме масжиди китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин. 859

ТИИда “Ҳилол-Нашр” нашриётининг китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2018 йил 12 май куни институт ўқитувчи ва талабаларининг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Ҳилол-Нашр” нашриёти ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди. 12 май куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада институт устоз ва талабалари иштирок этдилар. “Ҳилол-Нашр” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 75 номдаги 1050 дона “Қуръони карим” мусҳафи, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Олтин силсила”, “Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Васатия-ҳаёт йўли”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, “Ислом тарихи”, “Зуҳд ва ҳаё” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид китобларни тақдим қилдилар. Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда “нақди”ни тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири 906

ТИИда «Ягона олимпиада-2018» якуний босқичи ўтказилади: ғолиб имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинади

Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтади. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва  ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. 1 043

Институтимиз қорилари саҳарлик ва ифторлик вақтлари телекўрсатувда тиловат қилишади

Хабарингиз бор, Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазони шариф юртимизда 17 май кунидан бошланади. Ушбу ой муносабати билан «Маданият ва Маърифат» телеканали Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни Рамазонда, саҳарлик ва ифторлик вақтларида эфирга узатишни режалаштирган. Ҳозирда кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда. Ушбу хайрли ишда Тошкент ислом институти қори талабалари ҳам иштирок этадилар. Айни пайтда 3-курс талабалари Нуриддинов Йўлдош қори ва Саидалиев Муҳаммад Хожимирзо қори «Қуръони карим маърифати» кўрсатувига жалб этилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу талабалар «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» республика босқичи ғолиблари ҳисобланади. 907
1 653 654 655 656 657 734