islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Идора

Бўлимлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг муҳтарама отинойиларимизга мурожаатлари

الحمد لله رب العالمين و الصلاة و السلام علي رسوله الكريم و علي آله و أصحابه أجمعين و بعد… Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва  баракотуҳу! Ҳурматли ва азиз опа-сингиллар! Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун чексиз имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Ҳақ таолонинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг ҳад-ҳудуди йўқ. Жонажон диёримизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Мухтарам Юртбошимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар орасидаги маънавий-маърифий ишларда уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Жумладан диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта. Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан хотин-қизларнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ҳамда диний саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Мана шундай ишларнинг натижасида отинойиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориш, муносиб шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий мақомларини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ инъоми аёл – мўътабар она, суюкли опа-сингил, вафодор умр йўлдош ва соғлом авлод тарбиячиси бўлгани боис, аёл-қизларни эъзозлаш ва эҳтиром қўрсатиш лозим бўлади. Дини мубинимиз аёл-қизларни юксак қадрлайди. Уларнинг шарафи, иффати ва ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал таъминлайди. Қуръони каримда: مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси 97 оят). Демак, аёлларнинг ҳар бир амали учун уларга улуғ ажру-мукофотлар, хушхабарлар ваъда қилинган. Динимизда аёл-қизлар она сиймосида юксак қадрланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида: ” اَلْجَنَّةُ تَحْتَ اَقْدَامِ الْاُمَّهَاتِ “ “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, – деб марҳамат қилганлар. Манбаларда қайд этилишича, Имом Бухорий ҳазратларининг оналари ҳам тақводор, диёнатли ва дуоси мустажоб аёл бўлган эканлар. Оналари эл орасида Аллоҳ таолога илтижо этиб, доимо дуолар ўқиб юрадиган покиза аёл сифатида танилган эдилар. Маълумки, Имом Бухорий ҳазратлари ёшликларида кўзлари жароҳатланиб, кўриш қобилиятлари анча сусайган. Кунлардан бир куни Имом Бухорий ҳазратларининг оналари тушида Иброҳим алайҳиссалом бу мушфиқа онага қараб: “Эй волида! Сизнинг дуоларингизнинг кўплигидан Аллоҳ таоло ўғлингизга тўлиқ кўриш қобилиятини қайтарди”, – деб хитоб қилганлар. Шундан кейин оналарининг “Уйқумдан уйғонсам, ўғлим Муҳаммаднинг кўз нури тўлиқ қайтиб тузалиб кетибди” деган гаплари машҳур бўлган. Буюк фақиҳ, муҳаддис Алоуддин Абу Бакр ибн Аҳмад ал-Косоний ҳазратлари қандай зот бўлганлари кўпчилигимизга маълум. У кишининг кўп нарсада омади чопган. Мисол учун, уйланиш масаласини олайлик. У кишининг қайноталари ва устозлари Алоуддин Самарқандийнинг Фотимаи Самарқандия исмли ниҳоятда оқила ва фозила қизлари бўлган. У қиз илмда шу даражага етганидан ҳатто подшоҳлар фатво сўраган, кўп кишилардан совчилар келган. Вақт ўтиб, Косоний бу кишига шогирд тушиб, илмда ниҳоятда пешқадам бўлиб, ҳатто у кишининг “Туҳфатул фуқаҳо” номли китобларига “Бадоиъус саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли шарҳ битганларидан сўнг шу китобни маҳр ўлароқ баҳолаб, қизларини у кишига никоҳлаб берган эканлар. Ҳурматли отинойиларимиз! Қуйида айрим отинойилар йўл қўяётган баъзи хатоликларни келтириб ўтсак: Биринчи. Баъзи отин­ойилар ўзининг етарли билими бўлмагани ҳолда диний расм-русумларга бошчилик қилиш билан бирга бидъат-хурофот ишларда ташаббускорлик ҳам...

Муфтий ҳазрат халқаро онлайн анжуманда иштирок этдилар

Шу йил 10 декабрь куни Халқаро мусулмонлар форуми котибияти ва Россия мусулмонлари идораси ташаббуси билан Zoom платформаси орқали “Мулоқот маданияти: пандемия давридаги диний одоб-ахлоқ” мавзусидаги XVI халқаро мусулмонлар анжумани бўлиб ўтди. Унда халқаро диний ташкилотлар вакиллари, Европа, Марказий Осиё МДҲдаги давлатларнинг диний идоралар раҳбарлари иштирок этди. Форум Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланди. Дастлаб Россия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнуддин сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси даврида мўмин-мусулмонларнинг одоб-аҳлоқи, юзага келган руҳий ва иқтисодий қийинчиликларга бўлган сабр-бардошлари таҳсинга лойиқ экани тўғрисида нутқ сўзлади. Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом эса анжуманда мана шундай мураккаб шароитда мусулмон уламолари ҳамкорликлари мустаҳкамланганлиги, мусулмон умматини ташвишга солаётган муаммоларни бирга ечишга ҳаракат қилингани, хусусан вабо каби касалликларга қарши биргаликда курашилгани тўғрисида сўз юритди. Онлайн халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари пандемия даврида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан халқимиз саломатлигини сақлаш борасида чора-тадбирлар амалга оширилгани, МДҲ давлатлари орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича энг яхши кўрсаткич айнан юртимизга тўғри келгани, шунингдек пандемия даврида Уламолар Кенгаши томонидан мўмин-мусулмонлар учун бир қатор мурожаатлар ва баёнотлар эълон қилингани ҳамда ушбу синовли кунларда яхши кунларга интилиб яшаш, ёрдамга муҳтож шахсларга ғамхўрлик қилиш каби йўналишларда кенг кўламли ишлари олиб борилаётгани тўғрисида алоҳида тўхталдилар. Муфтий ҳазратлари мусулмон дунёси турли муаммоларга дуч келаётган бугунги мураккаб шароитда дин пешволари ва Ислом уламоларининг мана шундай ҳамжиҳатликда ишлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани, диний идоралар ўртасидаги биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, онлайн анжуманда Ҳамид Шаҳриёрий – Исломий ташкилотларнинг бирлаштириш халқаро ташкилоти раҳбари; Доктор Холид Эрен – Халқаро ИРСИКА ташкилоти раҳбари; Муҳаммад Хофиз – Париж марказий масжиди имом-хатиби; Науризбай Таганули – Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, Бош муфтий; Доктор Аҳмад ал-Дубаян – Лондондаги ислом маркази раҳбари; Саидмукаррам Абдуқодирзода – Тожикистон Уламолар кенгаши раиси, муфтий; Мақсадбек Тохтамушев – Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий; Абдулвохид Ниязов – Европа мусулмонлари Форуми раҳбари; Рашад Алиярли – Кавказ мусулмонлари идораси раиси ўринбосари; Мурат Гул – Берлин ислом бирлашмаси раҳбари; Азиз Хасанович – Хорватия ислом уюшмаси раҳбари, муфтий кабилар ҳам сўзга чиқдилар. Мазкур сўзга чиққан нотиқлар томонидан пандемия давридаги диний одоб-ахлоқлар, бу борада халқоро ташкилотлар ва исломий идораларнинг мурожаат, баёнот, фатво ва тавсияларнинг таъсири ҳамда ҳамкорлик алоқалари натижалари тўғрисида муҳим маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, исломий ташкилотларнинг келгусидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 184

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги раҳбар тайинланди

ZOOM платформаси орқали Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва вилоят, шаҳар-туман бош имомлари ҳамда уламолар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Жасур домла Раупов 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Муфтий ҳазратларининг Сурхондарё вилоятига сафарлари бошланди

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Сурхондарё вилоятида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар ва аҳоли вакиллари билан учрашиш мақсадида ушбу вилоятга сафарлари бошланди.
1 15 16 17 18 19 24