islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қуръони карим ва тажвид

Бўлимлар

Қуръони каримда келган таълим бериш усуллари

“Таълим бериш усуллари” деб ном олган кўп усуллар Қуъони Каримда ворид бўлган. Бу усуллар юзага келган муоммоларни инсон ақл-идроки, имконияти, табиатига  мос қилиб шарҳлаб, тушунтириб беришда ишлатилади. Кўп ҳолатларда уни амалда қўллашдан мақсад замон ва макон ўзгарган бўлсада, гапнинг мазмун-моҳиятини одамлар онгида қарор топтириш, уни фаҳмлашни осонлаштириш бўлиб келган.... - Махсус сиртқи бўлим 3-курс талабаси Бойханов Қосимхон

Улумул Қуръон ва унинг истилоҳларининг шаклланиши

“Бизга Қуръон ўқитган Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқа кишилар Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн оят таълим олишса, уларда мавжуд илмни ўрганмай ва уларга амал қилмай бошқа оятга ўтмас эдилар. Улар У зотдан: “биз, Қуръон, илм ва амални ҳаммасини бирга таълим олар эдик”, дер эдилар”... - 4- курс талабаси Абдураҳмонов Шерзодбек

Қуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари

Ижоза талабида бўлаганларни Қуръондан айрим қисмини шайхга ўқиб бермоғи, сўнгра шайх унга Қуръонни тўлиқ ўқиб берганини ваҳмга келтирадиган мубҳам ижоза бериши асло дуруст эмас... - 4-курс талабаси Муродов Жалолиддин

НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАВРЛАРИДА КУРЪОННИ ТЎЛИҚ ЁДЛАГАНЛАР КАМ БЎЛГАНМИ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Куръонни қалбларида тўлиқ жамлаган қори саҳобалар адади қанча бўлгани борасида аниқ ривоятлар келмаган. Лекин, бу дегани Қуръони Каримни қалбларида тўлиқ жамлаган саҳобалар оз бўлганлигини билдирмайди. Ривоятнинг йўқлиги ўша холатдан келиб чиққан. У даврдадаги мусулмонлар биз каби фойдасиз нарсаларга вақтларини сарф қилмаганлар. Барчалари вақтини қадрига етиб кўпроқ фойдали нарсалар билан банд бўлганлар. Ўзларини ислоҳ қилганлар. Бошқаларнинг иши билан бўлар бўлмасга аралашавермаган. Шунинг учун ким қанча Қуръон ёдлади деб эмас, балки мен қанча Қуръон ёдладим деб ўзларига савол берганлар ва шунга қараб ҳаракат қилганлар. -406-гуруҳ талабаси Иқболжон Қамбаров.    

Доктор Ротиб Набулисийнинг Аллоҳ таолонинг гўзал исмларига берган таърифи

Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган Зот маъносини англатади. «Илоҳ» сўзига алиф ва лом ҳарфлари киритилиб, «ал-илоҳу» ҳосил бўлган... - Махсус сиртқи бўлим талабаси Исақов Абдулқуддус
1 15 16 17 18 19 21