Ислом дини дастлаб Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида ҳеч бир қарашларга эга эмас эди. Табиийки, бу даврда Расулуллоҳ алайҳиссалом бевосита Ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Ислом диёрлари кенгайгач, ушбу ўлкада яшовчи инсонлар урф одати ва шу ўлка муҳитининг ҳам турли хил қарашларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кийинчалик бу эътиқодий қарашларда яққол намоён бўла бошлади. Уламолар томонидан эътироф этилган “Аҳли сунна вал жамоа” деб тан олинган икки таълимот вакиллари алоҳида ўрин эгаллади. Булар мотуридия ва ашъария бўлиб, уларнинг таълимотларига эътибор қаратган киши улар орасидаги жуда катта яқинликка гувоҳ бўлади. Ақидавий масалалардаги бу ўзаро яқинлик натижасида, икки тараф хам “Аҳли сунна вал жамоа» деб эътироф этилган икки мактабга айланди. Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу Мансур Мотуридий бутун умрини Мовароуннаҳр диёрида ўтказиб, шу ерда вафот этган. Имом Абу Ҳасан Али ибн Исмоил Ашъарий Ироқда яшаб, ўша ерда вафот этган. Олимнинг илм талабида Ироқ ўлкасидан бирон жойга сафар қилгани ва Мовароуннаҳр диёрига сафар қилгани ҳақида маълумот келмаган. Мотуридий билан Ашъарий, бир замонда яшаган бўлсалар-да, улар бир-бирларини кўрмаган ва бир устоздан ҳам сабоқ олмаганлар. Буни биз Мотуридийнинг бизгача етиб келган китобларида Ашъарийни мутлақо тилга олмаганини, шунингдек Ашъарий ҳам ўз асарларида, хусусан, исломга оид тоифаларни зикр этган «Мақолат ал-исломийин» китобида Мотуридий ҳақида биронта ҳам маълумот келтирмаганини мисол қилишимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб бу икки таълимот ўртасидаги ўзаро ақидавий яқинликни қандай изоҳлаш мумкин? Машҳур олим Абу Заҳранинг таъкидлашича, бу яқинлик асоси айнан икки алломанинг бир хил рақибларга қарши ғоявий кураш олиб борганидадир. Шунга кўра, бу икки олимнинг ақийдавий қарашларнинг асосида ўзаро яқин бўлиб баъзи бир жазъий масъалалардагина ихтилоф учрайди. Жумладан, Аллоҳни таниш борасидаги масалада бўлиб, Аллоҳни таниш шаръан вожибми ёки ақлан вожибми деган савол юзасидан. Ашъарий наздида, Аллоҳни таниш фақат шаръан вожибдир. Мотуридий наздида эса, Аллоҳни таниш шаръан ҳам, ақлан ҳам вожибдир. Сайқалиддин Аҳмедов “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси 472
Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин 720
91. Аллома Исмоил ибн Абдулбоқий Ёзжий раҳматуллоҳи алайҳи (1121-ҳижрий санада вафот этганлар) Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъул-амолий” китобига ўзи ёзган шарҳининг мухтасар шакли бўлмиш «Нурул-маолий ли шарҳи бадъил-амолий» китобида айтадилар: لا يجوز وصفه تعالى بالاستقرار على العرش أو في مكان أو في جهة ما وتعالى الله وتنزه عن ذلك وهذا مذهبنا أهل الحق Аллоҳ таолони Арш устида қарор топган деб ёки бирор макон ё қайсидир тарафда деб сифатлаш жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло ушбу нарсалардан пок ва олийдир. Мана шу бизнинг аҳли ҳаққ мазҳабимиздир. 92. Машҳур тасаввуф арбоби Сўфий Аллоҳёр ибн Аллоҳқули Темирёр Деҳнавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1133-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саботул-ожизин» асарида шундай ёзганлар: إيرور حاضر هميشه يوق مكاني أنكا قيلغان إيماس سبقت زماني أوزي بي شبهه دور هم بي نمومه روا إيرماس أنكا جون جكونه كونكلده كيجسه كوزكا توشسا هر شيء إيرور أندين منزه خالق حي Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони, Анга қилғон эмас сабқат замони. Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна, Раво эрмас анга чуну чигуна. Кўнгилда кечса, кўзга тушса ҳар шай, Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. 93. Исмоил Ҳаққий Бурусавий номи билан машҳур муфассир ва сўфий аллома Исмоил ибн Мустафо Истанбулий Ҳанафий Хилватий раҳматуллоҳи алайҳи (1137-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-баён» номли жуда машҳур ва йирик тафсир китобида шундай деганлар: قال ابن الشيخ: ومعنى الاستواء عليه الاستيلاء عليه بالقهر ونفاذ التصرف فيه وخص العرش بالإخبار عن الاستواء عليه لكونه أعظم المخلوقات فيفيد أنه استولى على ما دونه Ибн Шайх айтади: Аршга истиво қилишнинг маъноси ҳукмронлик ва уни буткул тасарруф қилиш ила уни эгаллш деганидир. Арш яратилмиш нарсаларнинг энг буюги бўлгани учун унга истиво қилганлик ҳақида хабар бериш билан хосланди. Бу эса ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллаганини билдиради. 94. Шайх Абдулғаний Набулусий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1143-ҳижрий санада вафот этганлар) «Кифаятул ғулам» номли манзумаларида шундай ёзганлар: و ليس يحويه مكان لا و لا تدركه العقول جل و علا Аллоҳни бирорта макон асло иҳота қила олмайди, ақллар ҳам У жалла ва ъалони идрок эта олмайди. 95. Аллома шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1270-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-маъоний» номли тафсир китобида айтадилар: وحاصله وجوب الإيمان بأنه تعالى استوى على العرش مع نفي التشبيه وأما كون المراد استولى فأمر جائز الإرادة لا واجبها إذ لا دليل عليه وإذا خيف على العامة عدم فهم الاستواء إذا لم يكن بمعنى الاستيلاء إلا بالاتصال ونحوه من لوازم الجسمية فلا بأس بصرف فهمهم إلى الاستيلاء فإنه قد ثبت إطلاقه عليه لغة Хуллас калом, Аллоҳ таолони халойиққа ўхшатишни инкор этиш билан бирга Унинг Аршга истиво қилганига иймон келтириш вожибдир. Истиводан мурод эгаллади деган маъно бўлиши ирода жоиз санайдиган ишдир, лекин вожиб эмас. Чунки вожиблигига далил йўқ. Агар истиво сўзини тушунмаслик оммага енгил бўлиб, уларнинг тушунчасида эгаллаш деган маъно бўлмай, фақат ўрнашиш ва шунга ўхшаш Аллоҳга жисмни исбот қиладиган маъноларгина бўлса, улар эгалламоқ деган маънога ўз тушунчаларини ўзгартиришларининг зарари йўқ. Чунки истиво сўзини эгаллаш маъносида луғатда ҳам собит бўлган. 96. Муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Дарвеш Байрутий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (1276-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ад-дурратул вазийя фий тавҳиди Роббил-барийя» номли рисоласида шундай ёзганлар: وقد أول الخلف الاستواء بالقهر والاستيلاء على العرش Чиндан ҳам халаф уламолар...
81. Муҳаддис олимлардан шайх Қосим ибн Қутлуғбека Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-мусояра» китобида айтадилар: أجاب أهل الحق بأن الاستواء مشترك بين معان… والمعنى األيق الاستيلاء Ҳаққ аҳли жавоб берганларки, истиво сўзи кўплаб маʼнолар ичра муштаракдир… Энг лоиқ бўлгани эгаллаш маъносидир. 82. Саййид Аҳмад ибн Муҳаммад Туркий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) «Иймон» рисоласида қуйидагича ёзганлар: فإن قيل لنا أين الله إن لا يستقر على العرش في السماء؟ فنجيب لهم لا يجوز أن يقول في الله أين أو كيف لأن الله لا يتصور بالعقول فعلى ذلك قالوا ما تصورته أو توهمته فإن الله غير ذلك Агар бизга: «Аллоҳ таоло осмонда Арш устида жойлашмаган бўлса, унда қаерда?» – дейилса, жавоб бериб айтамизки, Аллоҳ ҳақида «қаерда» ё «қандай» дейиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ ақллар билан тасаввур қилинмайди. Шунинг учун ҳам айтишганки, сиз нимани тасаввур қилсангиз, нимани ўйласангиз, Аллоҳ ўшандан бошқачадир. 83. Муфассир имомлардан Бурҳониддин Бақоий раҳматуллоҳи алайҳи (885-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Назмуд-дурар фий таносубил-аяти вас-сувар» китобида «истиво»ни қуйидагича тафсир қилганлар: أوجده وأحدث خلقه وأخذ في التدبير له أخذا مستوقى مستقصى مستقلا به لأن هذا شئن من يملك ملكا ويأخذ في تدبيره Аршни яратди ва унинг халқини пайдо қилди ва уни эҳтиётлаб, мукаммал тарзда, мустақил равишда бошқаришни бошлади. Чунки бу мулкка эга бўлган ва уни бошқарадиган Зотга хосдир. 84. Аллома Шамсуддин Муҳаммад Никсорий раҳматуллоҳи алайҳи (901-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг «Бадъул-амолий» китобига ёзган шарҳида айтадилар: إن الاستواء يذكر ويراد به الاستيلاء والاتمام والاستقرار فلا يكون حجة مع الاحتمال بل على أن الترجيح للاستيلاء لأن المقام مقام مدح فلو حمل على غيره لا يبقى مدح Дарҳақиқат, истиво лафзи зикр қилинган ва ундан эгаллаш, мукаммал қилиш ва истиқрор ирода қилинган. Эҳтимол билан эмас, балки эгаллш маъносининг таржиҳ қилинган гап эканига ҳужжат бор. Чунки бу ўрин мақтов ўрни бўлиб, агар ундан бошқа нарса эҳтимол қилинадиган бўлса, мақтов маъноси қолмайди. 85. Имом Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи (911-ҳижрий санада вафот этганлар) устози Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ билан бирга таълиф этган «Тафсирул-Жалолайн» китобида «Мулк» сурасидаги «Ман фис-самааи» оятини шундай тафсир қилганлар: ءأمنتم من في السماء: سلطانه وقدرته Подшоҳлиги ва қудрати осмонда бўлган Зотга иймон келтирдингизми?! Суютий раҳимаҳуллоҳ «Ал-канзул мадфун вал-фулкил машҳун» номли китобида ҳам айтадиларки: العرش أعلى العالم وليس شيء بأعلى منه ولا أظهر ولذلك خص الاستواء عليه وهو استواء استيلاء فمن استولى على أعظم المخلوقات استولى على ما دونه Арш оламдаги энг улкан нарсадир, унданда каттароқ, унданда зоҳирроқ ҳеч нарса йўқ. Шу боис унга истиво қилиш хосланди. У эгаллаш маъносидаги истиводир. Яратилмиш нарсаларнинг энг буюгини эгаллаган Зот ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллагандир. 86. Шайх Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Қосталоний раҳматуллоҳи алайҳи (923-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Иршадус сорий шарҳу саҳиҳил Бухорий» номли китобларида шундай ёзганлар: ذات الله منزه عن المكان و الجهاة Аллоҳ таолонинг зоти барча макондан ва барча тарафдан покдир. 87. Шайхзода номи билан машҳур муфассир аллома Муҳаммад ибн Муслиҳуддин Мустафо Қувжавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (951-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Байзовийнинг тафсирига ёзган ҳошиясида шундай ёзадилар: ولا يتوهم أيضا من استوائه على العرش كونه معتمدا عليه مستقرا فوقه بحيث لولا العرش لسقط لنزل ولأن ذلك مستحيل في حقه...
Машҳур муфассир аллома Имодуддин Абул-Фидо Исмоил ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳи (774-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Тафсирул-Қуръонил Азийм» китобида «истиво» оятини тафсир қилиб шундай деганлар: وإنما يسلك في هذا المقام مذهب السلف الصالح: مالك والأؤزاعي والثوري والليث ابن سعد والشافعي وأحمد ابن حنبل وإسحاق ابن راهويه وغيرهم من أئمة المسلمين قديما وحديثا وهو إمرارها كما جاءت من غير تكييف ولا تشبيه ولا تعطيل والظاهر المتبادر إلى أذهان المشبهين منفي عن الله فإن الله لا يشبهه شيء من خلقه و ليس كمثله شيئ وهو السميع البصير(سورة الشورى – 11) Бу мақомда Молик, Авзўий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳвайҳ каби салафи солиҳларнинг ҳамда бошқа-да, мусулмонларнинг аввалда-ю яқинда ўтган имомларининг йўли тутилади. Яъни, оятда қандай келган бўлса, қандайликсиз, ўхшатишсиз ва инкор қилишсиз тушунилади. Ташбеҳ қилувчиларнинг мияларига келган зоҳир кўринишлар Аллоҳ таолодан инкор этилади. Чунки Аллоҳ – Ўзи яратган нарсаларининг ҳеч бири У зотга ўхшамайди. «Ҳеч бир нарса Унинг мисли каби эмас. У ўта эшитувчи, ўта кўргувчи Зотдир» (Шуро сураси, 11-оят). Аллома Акмалиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Бобартий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (786-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг «Васийят» рисоласига ёзган шарҳида истиво сўзининг кўплаб маъноларини зикр қилинг, сўнгра айтадилар: على أن الترجيح للاستيلاء لأنه تعالى تمدح به والاستواء للمدح فيما بينهم يفهم منه الاستيلاء وتخصيصه باعتبتر أعظم المخلوقات Таржиҳ қилинган маъно эгаллашдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўзини мақтаган. Истиво эса маънолар ичида мақташ учун бўлиб, ундан эгаллаш маъноси тушунилади. Аршни хослаш эса яратилмиш нарсаларнинг энг улуғи бўлгани учундир. Аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи (792-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг машҳур «Шарҳул-ақоидин Насафийя» номли, ақоид илми уламолари наздида жуда мўътабар ҳисобланган асарида, жумладан қуйидагиларни айтганлар: ولا يتمكن في مكان لأن التمكن عبارة عن نفوذ بعد في بعد آخر متحقق أو متوهم يسمونه المكان والبعد عبارة عن امتداد قائم بالجسم (وهو العرض) أو بنفسه (وهو الجوهر) عند القائلين بوجود الخلاء والله تعالى منزه عن الامتداد والمقدار لاستلزامه التجزئ Аллоҳ бирор маконга жойлашмайди. Чунки маконга жойлашиш бир ўлчамдан бошқа ўлчамга ўтишдан иборат, макон дея номланувчи ҳақиқат ёки ҳаёлий нарсадир. Ўлчам эса бўшлиқни мавжуд дейдиганлар наздида жисман (у араздир) ёки моҳиятан (у жавҳардир) мавжуд нарсанинг катталашишидир. Аллоҳ таоло катталашиш ва миқдордан буткул покдир. Чунки у (катталашиш ва миқдор) бўлакларга бўлинишни ҳам талаб қилади. وإذا لم يكن في مكان لم يكن في جهة لا علو ولا سفل ولا غيرهما لأنها إما حدود وأطراف للأمكنة أو نفس الأمكنة باعتبار عروض الإضافة إلى شيئ Ва агар Аллоҳ маконда бўлмаса, бирор тарафда ҳам бўлмайди, на тепада, на пастда ва на бошқасида. Чунки тараф, бирор нарсага нисбат беришни ифодалаши эътиборидан ё маконларнинг чегаралари ва ён-атрофи, ёки маконларнинг ўзидир. Аллома Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун Ишбилий раҳматуллоҳи алайҳи (808-ҳижрий санада вафот этганлар) айтганлар: آية الاستواء لا تدل على أن الله مستقر على العرش أو متمكن فيه ولا تدل على أنه فوق السماء بذاته لأن هؤلاء المعاني كلهم تشبيه Истиво ояти Аллоҳнинг Арш устида ёки ундан бошқа жойда қарор топганига ҳам, ёки Аршда макон тутганига ҳам далолат қилмайди. Шунингдек, бу оят Аллоҳнинг Зоти билан осмон устида эканига ҳам далолат қилмайди. Чунки ушбу маъноларнинг барчаси ташбеҳдир (Ҳишом Мисрийнинг «Идрокул-аҳвол ъала аржаҳил-ақвол»...