“Қозиюл-қузот” тахаллусини олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлган. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билимдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган. Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътирофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни ҳам...
Иймон ҳақида қисқа бўлсада, тўғри маълумотга эга бўлиш ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Айниқса, бидъатчи оқимлар кўпайган бугунги давр авлоди бу ҳақда яхши билимга эга бўлиши янада муаккаддир. Барчамизга маълумки, ижтимоий тармоқларда мусулмонларни гуноҳ сабабли кофирга чиқариб, куфр тамғасини ёпиштиришни одат қилганлар оз эмас. Ўшаларнинг аксари Иймон ва унинг асл маҳалли ҳақида тўғри маълумотга эга бўлмаган жоҳиллардир. Иймон нима ва у қаерда бўлади? Иймон бу аҳли сунна вал-жамоа муҳаққиқларининг жумҳурига кўра, Аллоҳнинг бирлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ расул эканига қалб билан таслим бўлиб тасдиқлашидир! У ҳар бир мусулмоннинг қалбида бўлади! Тилда иқрор бўлиш эса дунёвий ҳукмлар ижроси, ижтимоий ҳаётда мусулмонлар қаторида муъомала қилиниш учундир. (Имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий, Қози Ийёд ва Устоз Абу Исҳоқ Исфароинийлар шу фикрда бўлган!). Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қалбида иймон келтириб тилида иқрор бўлмаган одам Аллоҳнинг наздида мўмин бўлиши мумкин. Лекин, дунёвий аҳкомлар ижросига келганда у кофир деб ҳисобланади ва кофирлардек муносабатда бўлинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилмайди ва ҳоказо… Мабодо, қалбида иймон келтирмасдан тилида юзаки иймон келтирса, у одам аслида кофир, лекин, ижтимоий ҳаётда мўминлардек муъомала қилинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилади, имомлик қилса ортидан намоз ўқилади ва ҳоказо… Бунақанги одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида ҳам бўлган. Хозирги кунимизда ҳам йўқ эмас. Уларни мунофиқлар деб айтилади. Ватандошимиз “Ҳидоят имоми” Имом Абу Мансур Муҳаммад ал-Мотуридий раҳимауллоҳ иймоннинг жойи қалб ва у фақат қалб амали эканига ўзининг “Тавҳид” асарида нақлий ва ақлий далиллар келтиради: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ لاَ يَحْزُنكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ مِنَ الَّذِينَ قَالُواْ آمَنَّا بِأَفْوَاهِهِمْ وَلَمْ تُؤْمِن قُلُوبُهُمْ قُلُوبُهُمْ وَمِنَ الَّذِينَ هِادُواْ “Эй Аллоҳнинг Расули! Яҳудийлардан ва оғизларида “Иймон келтирдик” деб, лекин қалбида иймон келтирмаганлардан иборат куфр сари интилаётганлар сизни ҳафа қилмасин!” (Моида сураси 41). Бу ояти карима ўзини мусулмон кўрсатиб, қалбида иймон келтирмаганлар аслида кофирлигига далолат қилади. قَالَتِ الْأَعْرَابُ آمَنَّا قُل لَّمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِن قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ “Аъробийлар “иймон келтирдик” дедилар. (Эй Муҳаммад! Сиз уларга) Айтинг: “Сизлар иймон келтирганингиз йўқ, лекин, сизлар “Исломга кирдик” денглар. Иймон ҳануз қалбингизга киргани йўқ!” (Ҳужурот сураси 14). Қалбда тасдиқланмасдан шунчаки тилда айтилган гап иймон деб ҳисобланганида Аллоҳ таоло бу оятдагаи аъробийларнинг иймонини ботилга чиқармас эди. مَن كَفَرَ بِاللّهِ مِن بَعْدِ إيمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالإِيمَانِ “Кимки иймон келтирганидан кейин Аллоҳга куфр келтирса, илло, қалби иймон билан ором олган ҳолида зўрликка учраганлар бундан мустасно” (Наҳл сураси 106). Бу оятга кўра, иймон фақат қалбнинг иши ва у фақат қалбда бўлади. Агар тилда иқрор бўлиш иймоннинг асли негизига алоқадор бўлганида, куфр калимасини айтишга мажбур этилганлар (гарчи қалбида инкор этмасада) кофир деб ҳисоб қилинган бўларди. Аммо Аллоҳ бу оятда уларни кофирлардан истисно қилиб ажратиб қўйди, демак иймон бу фақат қалбда бўлади. Мантиқан олиб қаралганда ҳам иймон бу дин демакдир. Дин эса эътиқод қилинадиган тушунчадир. Эътиқод эса фақат қалбда бўлади. Уни ҳеч ким ҳеч кимга мажбурлаб сингдира олмайди, мажбурлаб чиқариб ҳам ташлолмайди. Инсон ўз ихтиёри билан, онгли равишда ишониб бўйсунса ва эътиқод қилса шу иймон бўлади. (Имом Мотуридий. “Тавҳид” 469 – 471 Бетлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўпинча қуйидагидек дуо қилар эдилар: يا مقلب القلوب ثبت قلبى على دينك...
Диний экстремизм йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошларидаги энг хатарли оғриқ нуқталардан бири бўлиб турмоқда. Бутун жаҳон афкор оммаси бунга қарши бор имкониятларни ишга солмоқдалар. Хусусан, юртимизда ҳам муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Бу чора-тадбирларда асосий эътибор ҳушёрликка ва ёшлар тарбиясига қаратилмоқда. Маълумки, юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмонларни ташкил қилади. Мусулмонлар қадимдан, Исломнинг аввалидан барча раҳнамоларга одоб билан қулоқ солган ва уларга эргашган. Шунинг учун ҳар қандай соҳада бўлган каби турли бузғунчи оқимларга қарши маърифат билан курашишда ҳам имом-хатиблар ҳаммадан кўра масъулиятлироқ бўлишлари лозим. Чунки халқни тўғри йўлга етаклашда асосий вазифа айнан имом-хатибларимиз зиммасига тушади. Диний идора тизимида ишлайдиган ҳар бир ходим бутун халққа аввало ўзлари ибрат бўлишлар керак. Дастлаб ўзининг, кейин оиласининг тарбиясини барчага намуна қилмас экан, қандай қилиб бошқаларга насиҳат қилсин? Шундай экан, диний хизмат ходимлари барча жабҳада пешқадам бўлишлари керак. Бу тўғрида Президентимиз Ш. Мирзиёев алоҳида тўхталиб ўтган: “Муҳтарам имом-хатибларимиз Худо йўлида холис хизмат қилишни ўз зиммаларига олганлар. Бу ҳам масъулият, ҳам улкан шараф. Шунинг учун соғлом эътиқод йўлини тарғиб қилишни аввало кимдан сўраймиз? Сиз, азизлардан сўраймиз. Шу борада барчамиз кимдан ибрат оламиз? Сиз, азизлардан”. (“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан) Бизга юкланган шарафли масъулият ва вазифалар нималардан иборат? Аввало бутун инсоният бошига ташвиш олиб келаётган экстремистик оқимларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларига муносиб тарзда, аниқ шаръий далиллар асосида, омма халқ тушунадиган ва далиллардан етарли даражада қониқадиган даражада раддиялар бериб боришимиз лозим. Бугунги кунда оммавий ахборотлар шунчалик кенг ёйилиш имкониятига эга бўлдики, бундай ҳолда ёшларни чалғитадиган уйдирма ва сафсаталарни шунчаки яшириш билан эмас, балки уларнинг асли сиртидан қараганда Қуръони карим оятларига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига ўралган бўлсада, ичида асл манбаларни, соф Исломий таълимотларни яширгувчи фитналар борлигини халққа яққол кўрсатиб қўймасак бўлмайди. Хусусан экстремизм ҳақида сўз борар экан, биз ўзимиз бу ибора ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлишимиз лозим. «Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилот раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатнинг расмий ҳокимиятни конституцияга хилоф равишда ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Ҳар қандай экстремистик-террорчилик хуружининг мақсади давлат тўнтаришини амалга ошириш ва фуқаролар урушини келтириб чиқаришдан бошқа нарса эмас. Улар шу йўл билан кимларнингдир ноғораларига ўйнайди. Натижада террор ортида қанчалаб корчалонлар қурол савдоси билан шуғулланади. Энг ачинарли томони бутун инсониятнинг ҳаёти, қони уларнинг мўмай даромадлари олдида арзимас сариқ чақага ҳам арзимайди. Бундан ҳам таассуфли томони ўша ээкстремистик оқим аъзолари ҳам кимга хизмат қилаётганини англамайди. Раҳнамолар Аллоҳ учун деса, соддалик билан лаққа тушади. Демак, энг аввало билишимиз ва бошқаларга, хусусан ёшларга билдиришимиз лозим бўлгани шуки, экстремизм аъзолари кимлар учун хизмат қилмоқда? Дингами, динсизгами? Қамариддин Минҳожиддинов. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти махсус сиртки бўлими 2 боскич 607 гуруҳ талабаси. 363
Бундан беш йил аввал 2015 йил, 10 март куни. Ислом оламида ўз мавқеига эга бўлган етук аллома, кўплаб шогирдлар етиштирган буюк олим, бутун умрини илмга бахшида этган ва илм улашишга бағишлаган, уммат ғамида яшаб ўтган, кўплаб асарлар ва илмий мерос қолдириб кетган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эсламасликнинг иложи йўқ, албатта. Шу куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар. Шу ўринда ҳазратимизнинг ҳаёт йўллари билан қисқагина танишиб чиқсак. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижрий 1371 йил 21 ражаб, милодий 1952 йил 15 апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида, Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ етук аллома, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, муршид, ўз замонасидаги Ислом оламининг йирик намояндаси, улкан арбоб, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси, кўплаб халқаро илмий муассасалар, диний ташкилотларнинг аъзоси, Мовароуннаҳр халқларининг диний раҳнамоси эдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ бутун умрини “Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб, амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, бағрикенглик ва биродарлик руҳини таратиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш” шиори остида Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, У Зотнинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсон эдилар. – 1971 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ўқишга қабул қилиниб, 1975 йили биринчи қалдирғочлар сафида ўқишни муваффақиятли битирди. – 1982 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректор муовини; – 1984 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифаларида ишлади. – 1981–89 йиллар мобайнида тафсир, ҳадис, Қуръон илмлари, ақийда фанларидан дарс берди. У киши 1989 йилда, жуда қийин ва мураккаб даврда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлди. Бу давр исломий илмлар, диний қадрият ва анъаналар қайта тикланган давр сифатида тарихимизда алоҳида ўрин тутади. Муфтийлик вазифасида фаолият юритаётган вақтларида кўплаб мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга эришганлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам муфтий, ҳам собиқ Иттифоқ Олий кенгаши депутати сифатида ҳукуматга мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, улар учун зарур шароитлар яратиш каби масалалар кўтарилган махсус баённома тақдим этган. Мустабид мафкура ҳукмрон бўлган ўша оғир замонда бундай ташаббус билан чиқиш, ҳеч шубҳасиз, катта жасорат эди. Бунинг натижасида шўро ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан сиёсати ўзгарган, масжид ва мадрасалар очилган, ҳаж зиёратига борувчилар кўпайган. 1990 йилда Марказий Осиё республикаларидан 500 нафар мусулмон Тошкент шаҳри орқали ҳаж зиёратига боришга муваффақ бўлган эди. Агар ўша даврда бутун собиқ Иттифоқ бўйича ҳар йили бор-йўғи 20-30 киши ҳажга борганини ҳисобга олганда, бу жуда катта натижа бўлган. У киши ислом оламида маълум ва машҳур бўлган “Мухтасари Виқоя”, “Кифоя”, “Мазҳаблар – бирлик рамзи”, “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъат” каби китобларни ўзбек тилида шарҳлаб, ўша мураккаб йилларда кўпдан-кўп беҳуда ихтилофларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган. Шайх ҳазратлари диний-маърифий мавзуларда 100 дан зиёд китоблар ёзган. Ҳазратнинг ҳикматга тўла сўзлари, суҳбатлари, радио ва телевидение, матбуот саҳифаларидаги доимий чиқиши, кўплаб китоблари, жумладан, аудио-китоблари...