islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Илмнинг ҳақиқати ва боқий илмга эришиш йўллари (иккинчи мақола)

Ундай бўлса, ҳақиқий боқий илм қандай ҳосил қилинади? Толиби илм манфаатли ва боқий илмни ҳосил қилиши учун қуйидаги насиҳатларга доимо амал қилиши лозим: 1.Гуноҳлардан сақланиш; Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Қосимий Поланпурий айтадилар: Илм давлатини ҳосил қилишлик учун зоҳирий гуноҳлардан сақланишлик зарур бўлгани каби, ботиний иллатлардан ҳам қалбни поклашлик ўта зарурдир. Усиз илм нури ҳосил бўлмайди. Ҳазрат Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ ёзганларки, ёмон ахлоқдан нафсни поклашлик, худди намоз учун зоҳирий аъзоларни поклашлик зарур бўлгани каби зарурдир. Чунки, намоз зоҳирий ибодат бўлгани каби, қалб ва ботин ибодати ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: لا تدخل الملائكة بيتا فيه كلب Яъни: “Фаришталар ит бор уйга кирмайдилар” деганлар. Қалб фаришталарнинг уйидир. Улар ўрнашадиган ва тушадиган жойдир. Ғазаб, шаҳват, гина, ҳасад, кибр, худбинлик каби разил сифатлар худди итлар кабидир. Бас, қачонки, қалбда бу қадар ботиний итлар бўлар екан, у ерга фаришталар қандай кирсинлар. Шу нарса аниқ бўлганки, Аллоҳ таъоло илм нурини фаришталар воситасида қалбга солади. Шундай экан, илм нурини ҳосил қилишлик учун қалбни барча нопокликлардан пок бўлиши зарурдир. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: وَذَرُواْ ظَاهِرَ الإِثْمِ وَبَاطِنَهُ “Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар!” (Анъом сураси, 120-оят) Яъни, зоҳирий ва ботиний барча гуноҳларни тарк қилинг. Аъзоларнинг гуноҳларини ҳам қалб гуноҳларини ҳам тарк қилинг. Аъзоларни солиҳ амаллар билан ва қалбни эса гўзал хулқлар билан зийнатланг. 2. Устозларни ҳурмат қилиш; Илмнинг ҳақиқий бойлигини ҳосил қилишлик учун толиби илмга устозининг хизматини қилиши ва унга муҳаббат қўйиши жуда зарурдир. Айнан шундан, толиби илм диний ва дунёвий тараққий топади. Ҳазрат Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадиларки, мен қасам ичиб айтаманки, дин китоблар орқали ҳосил бўлмайди. Тўғри диннинг усули ва қоидаси китоблар орқали ҳосил бўла олади. Лекин, ҳақиқий дин улуғларнинг хизматини қилмасдан балки дакки эшитмасдан туриб ҳосил бўлмайди. Дин бировга хушомад қилмайди. Дин айни шу ишва (хушомад)лардан ҳосил бўлади. Уни ким хоҳласа олсин, ким хоҳласа олмасин. Акбар деган яхши шоир бор эди. У кишининг гапи ҳикматга тўла эди. Унинг бир мисраси шуки: Дин ҳўта ҳэ бузругўн ки назар сэ пейда, яъни: “Дин улуғларнинг назари тушишидан пайдо бўлади”. “Арвааҳэ салааса” китобида ёзилганки, Ҳазрат Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳнинг хузурларига Ҳайдарободнинг икки навобзодаси (ҳоким ўғли) ўқишлик учун келган эди. Ҳазрат гоҳ гоҳида уларга оёқларини бостириб турар эдилар. Бир бор шундай дедилар: Улар мени оёғимни босиб қўйишларига зарурат йўқ. Лекин илм айни шундай ҳосил бўлади. * Устоз учун дуо. Ҳазрат Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга ўта ихлосли ва муҳаббатли эдилар ва доимо юксак эҳтиром кўрсатар эдилар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ улов миниб олган эдилар. У киши эса ортларидан пиёда юрганча тинмай саволлар сўрар эдилар. У киши ўзлари айтадилар: Мен уч йилдан бери, Имом Шофеъий ҳақларига дуо қилмасдан бирор намоз ўқимадим. Фойда: Ҳакимул умма, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадилар: “Шогирдлар муҳаббат қўядилар, шунда, устозлар ҳам муҳаббатли бўладилар”. Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутвий қуддиса сирруҳ айтадилар: “Аллоҳ таъолонинг одати жорияси шуки, устозларга беадаблик ила илм ҳосил бўлмайди”. Яна ўзлари айтадиларки: “Аллоҳ таъоло менга нима нарса ато қилган бўлса, устозлар ва улуғларга нисабатан одоб ва муҳаббат қўйганлигим сабабли ато қилгандир”. Ҳадиси шарифда: “Кимдан илм ўргансанг, унга нисбатан тавозеъ ва одоб ила муомала қил” дейилган. Тошкент Ислом институти 305-...

“(УЛАР) САБРЛИ, САДОҚАТЛИ, ИТОАТЛИ, САХОВАТЛИ ВА САҲАР ЧОҒЛАРИДА АЛЛОҲДАН МАҒФИРАТ СЎРАЙДИГАН КИШИЛАРДИР”

Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: ﴿الصَّابِرِينَ وَالصَّادِقِينَ وَالْقَانِتِينَ وَالْمُنْفِقِينَ وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ “(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилардир”. Оли Имрон сураси, 17-оят. Аллоҳ таъоло ушбу ояти каримада мўмин киши эга бўладиган беш ҳислатни зикр қилиш билар уларни мадҳ қилди. Бу беш ҳислат: сабр, садоқат, тиоат, саховат ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрашдир. Кўриб турганимиздек, ушбу сифатлар ичида“(Улар) сабрли…” дея биринчи бўлиб сабр зикр қилинди. Дарҳақиқат, сабр муқаддас динимиз унга чақирадиган, инсоният учун зарур бўлган, мўминларга хос сифатлардандир. Қуръони каримда сабрли бўлишга чақирувчи ояти карималар бисёр. Улардан баъзиларининг мазмунига тўхталиб ўтамиз. ﴿لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ﴾ “Мол-мулкларингиз ва жонларингиз (офати ва мусибати) ила синалурсизлар. Шунингдек, сизлардан олдин Китоб берилганлар ва мушриклардан кўп азиятли (аччиқ) гапларни эшитасизлар. Агар сабр қилсаларингиз ва тақволи бўлсаларингиз, албатта, бу ишларнинг пухталигидандир”. Оли Имрон сураси, 186-оят. Ояти каримада Аллоҳ таъоло бандаларини турли синовлар билан синалишларини баён қилиш билан бирга мусибатларга сабр қилиш ва Аллоҳга тақво қилиш лозимлигини бандаларига таълим бериб: “Агар сабр қилсаларингиз ва тақволи бўлсаларингиз, албатта, бу ишларнинг пухталигидандир” дея марҳамат қилди. Яна бошқа ояти каримада марҳамат қилинади: وَبِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ﴾ ﴿ Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! Бақара сураси 155-оят. Демак, Аллоҳ таъоло ўз бандаларини турли синовлар билан синаб, сабр қилган мўминларни Ўзи ажру-мукофотлари билан мукофотлайди. Бу ҳақида, кўриб турганимиздек, кўплаб оятларда хабарлар ворид бўлиши билан бирга, кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам сабр қилишнинг фазилатлари баён қилинган. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу ъалайҳи васаллам айтадилар: “Қайси бир бандага Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўрса, унга шу дунёнинг ўзида жазо ва уқубат беради. Ёмонликни раво кўрса, охиратга қолдиради”. Ҳадиси шарифдан мусибатлар мўъмин кишининг гуноҳларига каффорат бўлишини англашимиз мумкин. Аллоҳ таъоло тақдир қилган ҳар бир иш мўмин банда учун яхшилик ва неъмат эканини ушбу ояти карималар ва ҳадиси шарифлардан маълум бўлиб турибди. Мўъмин инсон ношукурлик қилишдан сақланиб, тақдиридан рози бўлиши ва ҳар бир ҳолатига шукр қилиб, мусибатларга сабр қилиши унинг учун зарур бўлган иш саналишини билиши лозим. Ким Аллоҳ таъолонинг розилигига мувофиқ яшаса Аллоҳ таъоло ҳам уни у рози бўладиган охират билан мукофотлайди. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: وَاصْبِرْ فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ﴾ ﴿ “Сабр қилинг! Бас, албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар мукофотини зое қилмагай”. Аллоҳ таъоло барчамизни Ўз Каломида мақтаганидек сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилардан қилсин! Хадичаи кубро ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабой 354

Илмнинг ҳақиқати ва боқий илмга эришиш йўллари (биринчи мақола)

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар: “Илм таҳсил қилиш Аллоҳ таолога шундай маҳбуб амалки, Аллоҳ таъоло тарафидан умматга келган энг биринчи хабар “Ўқи” деган лафз бўлди. Энг биринчи лафз “Тавҳид” (Аллоҳни ягона деб билиш) ҳам бўлиши мумкин эди. Чунки, “Тавҳид”сиз инсон мўмин бўла олмайди. Аллоҳ таъоло ҳар гуноҳни кечиради. Лекин мушрикларнинг гуноҳи (ширк)ни кечирмайди. “Тавҳид” ўта муҳим бўлганлиги учун энг биринчи ваҳий “Тавҳид” лафзи бўлиши ҳам мумкин эди. Энг биринчи лафз “Рисолат” (пайғамбарлик)га тааллуқли бўлиши ҳам мумкин эди. Сизлар пайғамбарга иймон келтирингиз деган ваҳий ҳам бўлиши мумкин эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди” Пайғамбарга иймон келтириш ҳам шу даражада муҳим эди. Лекин бундай бўлмади. Биринчи келган хабар “Тавҳид”га ҳам, “Рисолат” (пайғамбарлик)га ҳам  тааллуқли бўлмади. Энг биринчи хабар “Ўқи” дея илмга тааллуқли бўлди. Бундан маълум бўладики, илм таҳсил қилиш Аллоҳ таъолога ўта маҳбуб амалдир.” Ҳўп, ундай бўлса, бу ерда зикр қилинган ва мақталган илм қандай бўлади? Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Поланпурий айтадилар: “Илмнинг ҳақиқати ҳақида бир умумий янглиш тушунча учрайди. Кўпинча китобларнинг лафзлари ва ёзувларини илм деб тушунилади. Умуман олганда айнан шуни илм деб номланади. Шунинг учун кимга лафзлар ва ёзувлар кўпроқ ёд бўлса, унинг илми кўпроқ деб тушунилади. Ваҳоланки, бунинг номи “маълумотлар”дир. Илм бошқа нарса, маълумотлар бошқа нарсадир. Бу зоҳирий лафзлар ва ёзувлар илм эмас, балки, илмни зоҳир қилиш воситаларидир. Улар орқали илм ифода қилинади. Илм дарҳақиқат бир маънавий нарса  бўлиб, у лафзлар орқали зоҳир қилинади. Илмнинг ҳақиқатини баён қилаётиб, Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: ليس العلمُ بكثرة الرواية إنما العلمُ نورٌ يُقْذَف في القلبِ Яъни: “Ривоят кўплигининг номи илм эмас, балки илм бу қалбга солинадиган нурдир” дейдилар. У орқали банда ҳақни англай олади ҳамда хақ ва ботилни ажрата олади. Айни шу нурга нисбатан Қуръони каримда шундай дейилди: قَدْ جَاءكُم مِّنَ اللّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ Яъни: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”. (Моида сураси, 15-оят) Яна айни шу нурга руҳ ҳам дейилди: وَأَيَّدَهُم بِرُوحٍ Яъни: “…ва уларни бир руҳ билан қўллагандир”. (Мужодала сураси, 22-оят) Яна айни шу нурга тааллуқли бошқа ўринда шундай деди: وَجَعَلْنَا لَهُ نُوراً يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ “…унга одамлар орасида юрадиган нурни бериб қўйдик”. (Анъом сураси, 122-оят ) Яъни, Биз илмни нур қилиб қўйдик. Бас, аслида айни шу нурнинг номи “илм”дир. Имом Шофеъийнинг машҳур шеърлари бор: شَكَوْتُ إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي فَأوصانِي إلَى تَرْكِ المعَاصي فإِنَّ العِلْمَ نُورٌمن الهي ونورُ الله لا يُعْطَى لعاصي Мен Вакиъга ҳотирамдан қилдим шикоят Гуноҳларни таркига қилди васият Деди: чунки, илм нури илоҳий, Берилмас осийга нури илоҳий. Маълум бўлдики, илм нури илоҳийнинг номидир. У гуноҳкорларга берилмайди. Агар фақат лафзларни талаффуз қилишнинг номи “илм” бўлганида эди, у ҳолда,  у нафақат гуноҳкорларга, балки, кофирларга ҳам берилаверар эди.​ Яна шунингдек, Имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қиладилар: “Ҳақиқий илм инсонни гуноҳлардан тўхтатадиган илмдир. Агар шундай бўлмаса, у ҳолда у илм ўша олим учун мусибатдир” . Тошкент ислом институти 305-гуруҳ талабаси Муҳаммад Али Муҳйиддин. Абдулқайюм Комил таржималари асосида тайёрланди. 534

«РАЖАБ ВА ШАЪБОННИ БИЗГА МУБОРАК ҚИЛИБ, РАМАЗОНГА ЕТИШТИР»

Мана, муборак ойлардан бири – Аллоҳнинг мағфират ойи бўлмиш Ражаб ҳам кириб келди. Ражаб ойи – тавба ойидир. Тавба эса Аллоҳ таолога қайтишдир. Вақт қадрини билувчи ҳар бир ақл эгаси бундай имкониятдан  фойдаланишга ҳаракат қилиши аниқ. Қул Аллоҳга йўналса, Аллоҳ ҳам унга йўналади. Демак, тавба – инсонни хато йўлдан, жоҳилона яшаш, жоҳилона ишлардан, қусурлардан, ғафлатдан воз кечиб, Ҳақ таъоло яхши кўрган йўлга қайтиши дегани.  Ислом қалбини мунаввар этган ҳар қандай мўмин Аллоҳнинг ойини Унинг зикри ва шукри билан ўтказиб, гуноҳларидан покланишга ҳаракат қилади. Одамлар орасида фақат Рамазондагина тавба қилишга интиладиганлари ўзлари эга бўлиши мумкин бўлган кўп нарсани йўқотадилар. Чунки ўн бир ой давомида ўз хоҳишларига бандани бўйсундириб келган нафс бирдан итоат қилиши жуда ҳам қийин бўлади. Айнан мана шу сабабдан ҳам баъзида Рамазон ойида ҳам гуноҳ ишлар содир бўлгани қулоққа чалинади. Инсон Ражаб ойида маъсиятлардан жасадини, Шаъбон ойида қалбини покламас экан, у қандай қилиб Рамазон ойида руҳини поклайди?! Бу ойнинг фазилатлари тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ворид бўлган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирган вақтда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Я Роббий, Ражаб ва Шаъбон ойини барокатли қилгин ва бизни (Ражаб ва Шаъбон ойларини чиройли ўтказган бир қул ўлароқ) Рамазонга етказгин” деб дуо қилар эдилар”.  Яна, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ойда энг кўп қиладиган ибодатларидан бири бу –  рўза тутишлари эди. Бу ойда рўза тутишнинг фазли ҳақида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Тобароний роҳимаҳуллоҳ ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ражаб – муаззам бир ойдир. Аллоҳ таоло бу ойда қилинган яхшиликларни қўша-қўша мукофотлайди”, яъни бошқа ойларда қилинган ибодатни Ражаб ойида бажарса, у ойдагиларга нисбатан ортиғи билан мукофотлайди. Ушбу муаззам ой ўз ичига зарур фурсатлар ҳамда яхши кечаларни яширган. Уларнинг энг биринчиси Рағоиб кечасидир. Бу Ражаб ойи кирганидан кейин биринчи пайшанбани жумага боғлаган кечадир. Ундан сўнг 26-санадан 27-санага ўтар кеча набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърожга чиққан муборак кечадир. Лекин бу ҳадиси шарифлар фақатгина шундай тунларда ибодат қилиб, йил бўйи тунни уйқу билан ўтказишга далолат қилмайди. Ёки Ражаб ойини кунларини кунларга улаб рўза тутиб, бошқа ойда нафл рўза тутишга беэътибор бўлишга чақирмайди. Чунки, бандани Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида даржасини юқори қиладиган, ажрим кунида нажотга эришишига омил бўладиган нарса, бу унинг фарз ибодатлаидан кейинги ихлос билан қилинган нафл ибодатларидир. Аллоҳ таоло “Залзала” сураси 7-оятда шундай марҳамат қилган: “Бас, кимки зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир”. Ҳар бир мисқол яхшиликни ўз фазлидан юзлаб баробар кўпайтириб савоб берадиган, марҳамати чексиз Роббимиз барчамизга мана шундай муборак ойлардан гуноҳларимиздан покланган, ажр-у савобларга амал дафтарларимизни тўлдирган ҳолатда Рамазони шарифни кутиб олиш бахтига муяссар қилсин, амийн! Хадичаи кубро ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабой 456

Фақиҳлар гувоҳлик бермаган муҳаддисдан фатво сўралмайди

Муҳаддислар шайхи Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ҳадис фақиҳлардан бошқани адаштиради». Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ «Тартибул мадорик»да келтиради. Муҳаддис Ибн Ваҳб айтади: «Агар Аллоҳ мени Молик ва Лайс билан қутқармаганида, албатта адашган бўлардим», деган. «Бу қандай бўлади», дейилди. «Кўп ҳадис тўпладим, мени ҳайратга солди. Сўнг уларни Молик ва Лайсга кўрсатган эдим, буни ол, мана буни тарк қил», деди. Ҳадис рижолларидан бири Абу Нуъайм айтади: «Ҳадисларни Абу Ҳанифанинг шогирдларидан бири мужтаҳид, раббоний фақиҳ Зуфар ибн Ҳузайлга кўрсатар эдим. У менга бу носих мана бу мансух, бу олинади мана бу олинмайди, дер эди». Мана бу муҳаддисларга қаранг! Мўътабар фақиҳларга мурожаат қилмай ҳадиснинг ўзигагина чекланмас эдилар. Замонамизда турли тармоқларда гувоҳи бўлаётганимиз: чет элдаги ҳадис факултетини тамомлаган баъзи илм толиблари ҳозирда амалда турган мазҳаб фатволарига қарамай, фиқҳ, хилоф ҳамда усул илмларидан мутахассис бўлмай ўз ижтиҳодлари билан фатво айтишга журъат қилмоқдалар. Натижада ғаройиб фатволарни бермоқдалар. Айтилганки: «Ким ўз фанидан гапирмаса, ғаройиб нарсаларни айтиб қўяди». Уларнинг гарданидаги вазифалари мутахассисликка эҳтиром кўзи билан қараш, фиқҳ ва усул фанларини тўлиқ ўзлаштиришдан иборат. Яна илм олувчига фатво берувчини ўша сохада мутахассислигига ишонч ҳосил қилиш керак. Қадимда муҳаддислар ўзларини дорихоначи фақиҳларни эса табиб дейишарди. Бу ўзларини фақиҳлар олдида ожизликларини эътироф қилиш эди. Катта муҳаддислардан Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга айтди: «Эй Нўъмон! Мана бу, мана бу нарсалар ҳақида нима дейсан?». Абу Ҳанифа: «Мана бундай, бундай», деди. «Қаердан олиб гапирдинг?» Айтди: «Сиз бизга фалончидан мана бу ҳадисни айтгансиз». Шунда Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ: «Эй фақиҳлар жамоаси! Сизлар табиб, биз дорихоначимиз», деди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Фақиҳлар табиб, муҳаддислар дорихоначи эди». Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дорихоначи табиб эди. Унинг мислини кўзлар кўрмаган. Энди эса дорихоначи табиб ўрнига ўтирса қандай бўлишини бир тасаввур қилинг?! Тарихда минглаб муҳаддислар ўтганки, уларнинг Аллоҳ муваффақ қилганларидан бошқа бирортасида ўзининг хос фиқҳий мазҳаби бўлмаган. Улар фиқҳ ва ҳадис ўртасини жамлаш қийин бўлгани учун ўзларидан бошқа фақиҳларга эргашганлар. Тўғри, (ҳам муҳаддис, ҳам фақиҳ бўлган зотлар) жуда оз бўлган. Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа, Ҳоким, Байҳақий, Дорақутний, Хатиб Бағдодий, Ироқий, Мунзирий, Мунзирий, Нававий, Заҳабий, Ибн Ҳажар, Суютий, Ибн Ражаб, Ибн Абдулбарр, Таҳовийлар ва улардан олдин ўтган Ибн Уяйна, Вакиъ, Али ибн Мадиний, Яҳё ибн Маъин ва бошқа минглаб муҳаддисларнинг ўзлари бош бўлган муайян фиқҳий мазҳаблари бўлмаган. Балки улар ижтиҳодга аҳл бўлган, хосу ом гувоҳлик берган мутлоқ мужтаҳидларга эргашганлар. Ушбу воқеа мақсадни янада очиқроқ ифода этади: Аллома Ромаҳурмузий «Ал-Муҳаддис ал-Фасил»китоби 249-саҳифасида, Хатиб Бағдодий «Ат-Тарих» 6/67-саҳифасида ривоят қилади: Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Суҳайлдан ривоят қилади: «Бир аёл Яҳё ибн Маъин, Абу Хайсама ва Халаф ибн Солимлар ҳадисдан музокара қилиб турган мажлис олдида тўхтади. Аёл уларнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар…», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим…», «Бу ҳадисни фалончи ривоят қилган, фалончи эса ривоят қилмаган…»  деяётганларини эшитди-да, улардан: «Ҳайзли аёл маййитни ювса бўладими?» деб сўради. Чунки аёл ғассола эди. Мажлис аҳлидан биронталари жавоб бера олишмай, бир-бирларига қарай бошладилар. Шунда фақиҳ Абу Савр келиб қолди. «Сен анави келаётган кишига бор!», дейилди аёлга. Аёл унга юзланди. Абу Савр яқинлашиб қолганди аёл ундан ҳалиги саволини сўради. Шунда Абу Савр: «Ҳа, ҳайзли аёл маййитни ювса бўлади. Чунки Усмон...
1 105 106 107 108 109 233