islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“ПУЛ ИШЛАБ ОЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ” ДЕЮВЧИЛАРГА!

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир. Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан фойдаланиб қолиш илинжида 50-60 минг сўмлик йўл кира ҳақини 200 минг сўмга чиқариб олганлари юзсизлик ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Бу бошқаларнинг жароҳатлари устида рақсга тушиш, бировнинг ўлгани устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Одамларнинг оғриниб, норозилик ва ноиложлик билан берган пуллари ўша инсофсизларга ас қотармикин?! Улар ўша пулга нон олиб, болаларига қандай едираркинлар?! Таътил тугаб, талабалар ўз ўқишларига қайтаётганларида ўша ҳайдовчилар уларга қайси юз билан қараркинлар?! Мазкур ҳайдовчилар ўша талабалар ўрнида ўз ўғиларини тасаввур қилиб кўришлари ҳам мумкин эди-ку! Ўғилларига ўшандай ҳолатни раво кўрармидилар?! Менимча, раво кўрмайдилар. Демак, ўзларига, ўз фарзандларига раво кўрмайдиган ишни бошқаларга, бошқаларнинг фарзандларига раво кўрадиларми?! Ахир бу иш ҳадиси шарифга мувофиқ иймони комил бўлмаганлик аломати-ку! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Ҳадиси шарифдаги “мўмин бўла олмайди” дегани “комил мўмин бўла олмайди” деганидир. Ўзига раво кўрмайдиган нарсани бошқаларга раво кўриш мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Маҳсулотларнинг нархини кўтариб сотаётган сотувчилар, йўл кира ҳақини оширган ҳайдовчилар, уйига икки-уч ойлик озиқ-овқат сотиб олиб, бошқаларни ўйламаётган, дўкону супермаркет расталарини шип-шийдам қилиб кетаётган харидорларнинг бу ишлари мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Биз вирус тегиб ўлиб қолишдан шунчалик қўрқяпмиз-у, аммо ўлгандан сўнг бўладиган ҳисоб-китоб, сўроқ-саволлар ҳақида ҳам ўйлаб кўряпмизми?! Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Агар вирус тегиб ўлмасангиз ҳам, қачондир ўласиз. Ҳатто ҳамма томони берк хона ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизга етади. Ундан қочиб қутулолмайсиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ المَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ “Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам” (Нисо сураси 78-оят). Сотиб олинган маҳсулотлар ортиб қолиши, эскириши, яроқсиз ҳолга келиб, ташлаб юборилиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу эса исроф бўлиб, кабира гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ “Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Мўмин-мусулмон одам бундай пайтларда диндошлари билан елкадош бўлиб, озиқ-овқатни етарли миқдорда олиши, бошқаларни ҳам ўйлаши, нарх-наво ва йўл ҳақини ҳам инсоф билан белгилаши, ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўриши, бундай кезларда “пул ишлаб олиш вақти келди” деб эмас, “инсоф, саховат, яхшиликни бошқаларга ҳам раво кўриш, одамгарчилик, мусулмонлик ахлоқини кўрсатиш, бу борадаги синовдан яхши ўтиб олиш фурсати келди” деб ҳаракат қилиши, ўзининг саховати, қўли очиқлиги, инсонпарварлиги, чинакам мусулмонлиги билан барчага намуна бўлиши керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: “Мўминлар ўзаро раҳму мурувватда, меҳру муҳаббатда бир жасад кабидирлар, агар унинг бир аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолари ҳам бу оғриқни иситма ва бедорлик билан қарши олади” (Имом Муслим ривояти). Юқорида зикр қилинган сотувчи, харидор ва ҳайдовчилар...

Озиқ-овқат захирасини тўпламанг: қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, озиқ-овқат захирасини тўпламанг! Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.  Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган. Мана улар: «100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг. Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки: 81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади. Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир. Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ. Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган. Шу куни: 26 минг 283 киши саратондан вафот этган; 24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган; 4 минг 300 кишини диабет олиб кетди; 2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди; 1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган; 137 кишини илон чақиб ўлдирган. Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов. Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади! Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. 1999/2000 – янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади. 2001 – Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради. 2002 – Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради. 2003 – SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради. 2005 – парранда грипидан қирилиб кетамиз. 2006 – ECOl вируси ўлдиради бизни. 2008 – бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз. 2009 – чучқа грипи ёстиғимизни қуритади. 2012 – қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз. 2014 – Эбола вируси бизни ўлдиради. 2015 – ИШИД балоси бизни ўлдиради. 2020 – Коронавирус бизни ўлдиради. 10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди. Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, яна бир бор таъкидлаймиз, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, Аллоҳга суянинг! 374

“Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” (иккинчи мақола)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмаган киши борасидаги келган таҳдидлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ҳузурида зикр қилиниб, менга саловот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Унга Рамазон ойи келиб, гуноҳлари мағфират қилинмасдан (Рамазон) ундан ўтиб кетган кимсанинг бурни ерга ишқалсин! Ҳузурида ота-онаси ёки улардан бири қариликка етиб уни жаннатга киритмаган (Бу ерда маъно мажозийдир. Чунки ҳақиқий киргазувчи Аллоҳнинг Ўзидир. Яъни, жаннатга улар сабабидан киришлик учун уларга хизмат қилмаган) [1]кимсанинг бурни ерга ишқалсин!”, дедилар. (Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бахил мен ҳузурида зикр қилиниб менга саловот айтмаган кимсадир”, дедилар (Термизий ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш ҳамда у зот учун дуо қилишнинг фазилати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: “Қачонки муаззинни эшитсангиз, у айтаётган нарсанинг ўзини айтинг ва менга саловот айтинг. Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Сўнгра мен учун “Васила” (Пайғамбар алайҳиссаломга бериладиган даража)ни сўранг. Чунки у Аллоҳнинг бандаларидан фақатгина биттасига бериладиган мартабадир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким Аллоҳдан мен учун “Васила”ни сўраса, унга шафоат лозим бўлади (Муслим ва Насоий ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўн даража кўтарилади”, дедилар (Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). Бошқа бир ривоятда: “у учун ўнта яхшилик ёзилади” дейилган (Термизий ва Аҳмад ривояти). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта, Жаброил менга нидо қилиб, шундай деди: “Ким сизга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва уни ўн даражага кўтаради (Баззор ривояти). Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: “Мен Жаброилга йўлиқдим. У менга: “Мен сизга Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилганининг ҳуш хабарини бераман: “Ким сенга салом йўлласа, Мен ҳам унга салом йўллайман. Ким сенга саловот айтса, Мен ҳам унга саловот айтаман”, деди” (Аҳмад ривояти). Зайд ибн Ҳубоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва анзилҳул мунзалал муқорраба ъиндака явмал қиямаҳ” (маъноси: Аллоҳим Муҳаммадга саловот айт ва уни қиёмат кунида ҳузурингдаги муқарраб даражага қўйгин) деса, у учун шафоатим вожиб бўлади”, деганларини эшитдим (Баззор, Табароний, Аҳмад ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қиёматда менга инсонларнинг энг афзали менга енг кўп саловот айтганингиздир” (Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Уйларингизни қабр қилиб олманглар. Қабримни байрам(гоҳ) қилиб олманглар. Менга саловот айтинг. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам саловотингиз менга албатта етади”, деганларини эшитдим (Насоий ривояти). Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларида бир киши кирди ва намоз ўқиб, “Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм қил” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Эй намозхон! Намоз ўқиб, (дуо учун) ўтирсанг, Аллоҳга муносиб ҳамд айтгин ва менга саловот айтгин!”, дедилар. Фузола ибн Убайд: “Мана шундан кейин бошқа бир киши намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй намозхон! Дуо қил ижобат...

Қозилар қозиси бўлган муфассир…

“Қозиюл-қузот” тахаллусинин олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад[1] Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлгшан. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билмдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид  фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган[2]. Имом Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътиррофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни...

Саҳобалар ҳаётидаги чин дўстлик

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи: “Бунча узун бўлмаса бу тун?!” дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва Ибн Абид-дунё роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У зот: “Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазганди”, дедилар. Алий розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: “Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир”, дер эдилар. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: “Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: “Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?!”, дедим. “Ҳа, албатта, (мумкин)!”, деди у. “Қандай қилиб?” дедим мен. “Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир”, деб жавоб берди”. “Ҳасан Басрий айтадилар: “Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади. Саид ибн Мусайяб дедилар: “Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: “Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!”, дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга: “Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!”, деди. Шунда у киши: “Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!” дедилар. Сўнгра юзларини буриб: “Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман” дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: “Беш хил кишини дўст тутма: 1. Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. 2. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. 3. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. 4. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. 5. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади”. Шу ўринда у кишидан: “Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!” деб сўрашди. “Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир”, дедилар Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди”. Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: “Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?!”. “Устини ёпиб қўямиз”, дейишди. “Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини янада очиб ташлайсизлар!” дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: “Субҳаналлоҳ! Ким ҳам шундай қиларкин?!” дея ҳайратланишди. Шунда Исо алайҳиссалом уларга: “Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!”, дедилар… Зуннун мисрий айтадилар: “Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ”. “Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган...
1 103 104 105 106 107 233