Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис талабида сафар қилиб, бир кемага чиқди. У зот сафар харажатлари учун ўзи билан бирга минг динор олган эди. (Минг динор ўша замонда катта маблағ бўлган). Кемага чиққанидан кейин, бир киши Имом Бухорийни олдига келиб, ўзининг муҳаббатини изҳор қилди. Ҳар сафар у зотнинг ҳузурига келиб, суҳбат қуриб, ўлтирадиган бўлди. Имом Бухорий ҳам у кишига ўрганиб қолди. Суҳбатларнинг бирида имом ўзидаги пуллар ҳақида гап очди. Бир куни бояги киши уйқудан туриб, дод солиб йиғлай бошлади. Кийимларини йиртиб, бир юзига, бир бошига ура бошлади. Буни кўрган одамлар сабабини сўрашди. У эса: «Ичига минг динор солинган ҳамёним… Уни ўғирлашибди», деди. Кема эгалари ҳар бир кишини бирма-бир тафтиш қила бошладилар. Имом Бухорий бу ҳолатни зийраклик билан тушуниб, секингина билдирмай, ҳамёнини денгизга ташлади. Ҳамма бирма-бир текшириб чиқилди. Лекин ҳеч нарса топилмади. Одамлар даъвогар кишини маломат қилиб, койиб бердилар. Кема манзилга етиб борди. Киши имом Бухорийнинг олдига келиб: «Пулларни нима қилдингиз?», деди. «Денгизга улоқтирдим», деди имом. «Шунча пулни-я? Унга қандай тоқат қиласиз?!». Имом Бухорий эса: «Эй жоҳил! Сен мени бутун ҳаётимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини йиғишга сарф этганимни, одамлар мени ҳадис ривоятида ишончли ва ростгўй деб эътироф этишларини билмайсанми?! Қандай қилиб, арзимаган чақаларни деб ўзимни ҳалокатга ташлай»,деди. Шайх Абдуссалом Муборакпурийнинг «Имом Бухорийнинг сийрати» (Фақиҳлар саййиди ва муҳаддислар пешвоси) китобидан Имом Бухорий номидаги ислом институти ТИИ сиртқи бўлим 3 босқич талабаси Равшанбек Ўринбоев 473
Бу сарлавҳадаги гап ихтилофчи бемазҳабларнинг ҳозирда кўп тарқалмаган гапларидан бири ҳисобланади. Бемазҳаблар ақийда масаласида бир неча ихтилофни қўзғаганлар. Аммо, ҳозирча бу борадаги ихтилофлари асосан ўзларининг орасида қолиб келмоқда. Бироқ, “ашъарий ва мотурийдийлар адашганлар” деган гап ўта хатарли бўлганидан ва бу масалада бир қанча саволлар келиб турганидан бу масалани ҳам ёритиб қўйишни маъқул кўрдик. Имом Ғаззолий аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг тарихи ҳақида сўз юритиб қуйидагиларни ёзади: «Калом бир илм бўлиб унинг мақсади аҳли суннанинг ақийдасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига Ўз пайғамбари тилида ҳақ ақийдани илқо қилди. Унда уларнинг дини ва дунёсининг салоҳи бордир. Шунингдек, унинг ҳақида Қуръон ва хабарлар нутқ қилди. Сўнгра шайтонлар ўз васвасаси ила бидъатчиларга суннатга хилоф ишларни илқо қилди. Улар ўша ишларни гапирдилар ва аҳли ҳақнинг ақийдасини бузмоқчи бўлдилар. Бас, Аллоҳ бир тоифа мутакаллимларни пайдо қилди ва уларнинг ҳимматини тартибга солинган калом ила суннатнинг нусрати йўлида ҳаракатга солди. Шу орқали аҳли бидъатнинг суннатга хилоф равишда чиқарган алдамчиликлари фош қилинади. Ана шундан илми калом пайдо бўлди». Биз бу гапларга қўшимча қилиб айтамизки, илми калом пайдо бўлган вақтга келиб, ақийдага оид масалаларга аввалги вақтларга ўхшаб фақат Қуръон ва суннатдан далил келтириш билан кифояланиш етмай қолган эди. Қарши тараф ақлий далил ҳам келтиришни талаб қилар эди. Калом масалалари бўйича баҳслар мусулмон оламидаги ўша вақтнинг кўзга кўринган ақийдавий мазҳаблари; аҳли сунна ва жамоа, мўътазилийлар, муржиъийлар, хаворижлар ва шийъалар ўртасида бўлган. Кейинчалик, Аллоҳнинг каломига тегишли баҳслардан, Аллоҳнинг сифатларига, Ислом давлати бошлиғи – имомга оид масалаларга, қазо ва қадар масалаларига ва ҳатто баъзи фиқҳий масалаларга ҳам ўтган. Вақт ўтиб турли халқ ва тоифаларнинг Исломга киришлари билан бирга уларнинг ақийда ва фикрлари ҳам кирди. Шу билан бирга номусулмонлар томонидан Ислом ақийдаларига қарши фикрий ҳужум ва танқидлар ҳам авж ола бошлади. Ана ўша ҳамлалардан Ислом ақийдасини ҳимоя қилиш ва уларга раддиялар қилиш учун илми калом соҳиблари ғайримусулмонлар билан тортишувларни бошладилар. Бу ишда аҳли сунна ва жамоа уламолари ҳам, мўътазилалар ҳам ва бошқалар ҳам иштирок этдилар. Аввал бу тортишувлар тўғри йўналишда ва бир маромда кетди. Кейинчалик эса, бошқа илм ва соҳаларда бўладигани каби турли бурилишлар ва хатолар юзага кела бошлади. Илми калом бобига бўлган – бўлмаган турли – туман масалалар аралашиб кетди. Шунингдек, мутакаллимлар орасига ҳам ҳар хил шахслар аралашиб кетди. Натижада, ҳақиқий илми каломни сохтасидан, ҳақни ботилдан ажратиб олиш қийин бўлиб қолди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари услубида ақийда масалаларини ёрита бошладилар. Уларга аҳли Сунна ва жамоа номи берилди. Кейинроқ одамларга тушунарли бўлиши учун матнларни таъвил қилишга ҳам мажбур бўлинди. Турли китоблар битилди. Аҳли Сунна ва жамоанинг ақийда бобидаги таълимотлари тўпланиб тартибга солинди. Охири келиб ақийдавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди. Аҳли сунна вал жамоа исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ юқорида номлари айтиб ўтилган турли фирқаларга муқобил ўлароқ айни шу исм ишлатила бошланди. Аҳли сунна деганда суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар деган маъноларни кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридийлар аҳли Сунна ва...
Ижтимоий тармоқларда Иcҳоқжон домла Бегматов билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди. Домланинг айтган гапларини турлича талқин қилишлар кузатилмоқда. Имом домла жамоатни бирликка чорлаётган бир вақтда бунга қарши кучлар қўлларидан келганича жамоат орасига фитна уруғларини сочишга ҳаракат қилмоқдалар. Aслида Исҳоқжон домла айтган фитначиларнинг аломатлари ҳақидаги гаплар бундан 14 аср олдин ҳадиси шарифларда Расулимиз алайҳиссалом томонларидан айтилган эди. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али Яманда турганида ёмби тиллони тупроғи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Бас, у Зот уни тўрт киши: Уяйна, ал-Ақраъ, Зайд ал-Хойл ва Aлқамалар орасида тақсим қилдилар. Бунда қурайшликлар ғазабландилар ва: «Нажднинг катталарига бериб бизни тарк қиладими?!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, мен буни уларни улфат қилиш учун қилдим», дедилар. Кейин бир серсоқол, икки ёноғи бўртиб чиққан, кўзлари ичига кирган, пешонаси дўнг ва сочи қирилган киши келиб: «Аллоҳдан қўрқ! Эй Муҳаммад!» деди. «Агар мен осийлик қилсам, Аллоҳга ким итоат қилади?! У зот мени ер аҳлига ишонадию, сизлар менга ишонмайсизларми?!» дедилар. Сўнгра ҳалиги одам орқасига қараб кетди. Қавмдан бири уни қатл қилишга изн сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шунинг жинсидан бўлган бир қавмлар чиқади. Улар Аллоҳнинг китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нари ўтмайди. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. Улар Исломдан худди ўқ камондан чиққандек чиқадилар. Агар уларни топсам, албатта, Од қавмидек қатл қилардим», дедилар». (Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар). Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган бошқа ҳадисда, келажакда уни жинсидан ҳаворижлар чиқиши айтилган бу одамнинг исми Зул-хувайсира эканлиги ва у Нажднинг Бану Тамим қабиласидан эканлиги айтилган. Бошқа ривоятда эса шимини тиззасигача қайириб олган деб тасвирлаганлар. Демак, қуйидаги аломатлар фитначиларнинг белгисидир. 1) Қуръонни қироат қилурлар, аммо у ҳалқумларидан нари ўтмас. 2) Улар Аллоҳнинг китобига даъват қилурлар, ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. 3) Диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқурлар, сўнгра унга қайтмаслар. 4) Аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк қиладилар. 5) Улар одамларнинг ва ҳайвонларнинг энг ёмонидир. 6) Улар Нажднинг Буну Тамим қабиласидан бўлган Зулхувайсиранинг авлодларидан чиқадилар. 7) Уларнинг белгиси – сочни қирдириш эканлигидир. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бундай кимсалар 14 асрдан буён уммат орасидаги бирликка раҳна солиб келмоқдалар. Имом домлаларимизга отилаётган тошлар ҳам аслида жамоатни келишмовчиликлар гирдобига тиқишдан иборатдир. Бунга ўхшаш вазиятларда биз имомларимизнинг сўзларини тўғри ва ўз маъносида тушуниб, ҳиссиётларга берилмасдан, фитначиларнинг ёлғон сўзларига алданмасдан иш кўрмоғимиз даркор. (https://imbt.ga/Axr8aHq41f) ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати 559
Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ васалламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, жоҳилларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва бидъатларнинг халқ орасига кириб келишини олдини оладиган зотлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илм эгаларини дунё ва охиратда баланд даражаларга кўтаришини айтади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ( سورة المجادلة/11 ) “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни(баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам олимларнинг фазли тўғрисида шундай дейдилар: اَلْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الْاَنْبِيَاءِ فَاِنَّ الْاَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلاَ دِرْهَمًا فَاِنَّمَا وَرَّثُوا الْعِلْمَ (رَوَاهُ الْإِمَامُ اَبُو دَاوُدَ وَالْاِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қилиб қолдирганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий). Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари ҳатто уясидаги чумоли ва ҳатто балиқ одамларга яхшиликни таълим берадиганга саловат айтади”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти). Олимларга бўладиган эҳтиромни кўринг. Нафақат инсонлар, балки, тилсиз жонзотлар ҳам уларни ҳурмат қилар экан. Олимларнинг даражаси қанчалик баландлигига шу ҳадиснинг ўзи кифоя қилади! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Устозим Имом Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, уйларимизнинг орасида еттита кўча бор эди. Ҳар намозда ота-онамнинг қаторида у зотга мағфират сўрайман. Шунингдек, бошқа барча устозларимнинг ҳақларига дуо қиламан”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўттиз йилдан буён бирор кечада устозим Имом Шофиъийнинг ҳақига дуо қилмай ухламаганман”, дейдилар. Булар уламоларга кўрсатиладиган одоблар уммонидан айрим томчилар холос. Мухтасар қилиб айтсак, инсон олимларнинг розилигини топишга интилиши ва уларни норози ва хафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим. Уламоларни ғийбат қилиш бошқаларни ғийбат қилишдан кўра хавфлироқ. Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна дейди: “Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Мўмин банда учун қалбининг ўлишидан ҳам каттароқ мусибат борми?! Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади”. Лекин бугунги кунга келиб айнан уламоларимизга тош отиш, уларни ҳурматини топташ ҳоллари авж олмоқда. Хусусан, динимиз йўлида кўп йиллар давомида хизмат қилиб келаётган уламоларимиздан устоз Исҳоқжон домла Бегматов билан боғлиқ турли гап-сўзлар кўпайди. Аслида, Домланинг мусулмон умматини бирлаштириш, турли ихтилофларни олдини олиш, фаръий масалаларда кўпчиликка хилоф қилиб, фитна чиқаришни олдини олиш йўлида қилаётган хизматларидан аламзада бўлган баъзи кишилар томонидан шариатимиз меъёрларига тўғри келмайдиган ҳақоратлар, туҳматлар билан домлани муҳокама қилинмоқда. Айни вазиятда тушунмовчиликка сабаб бўлган жиҳат шундаки, ижтиҳодий масалаларда ихтилоф чиқаришга одатланган кимсалар томонидан ихтилофдан сақланишга, юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ ибодатларни адо этишга чақирилганда бунга нисбатан эътиборсизлик ва беписандлик қилинмоқда. Аслида, динимизда хилоф қилиш, кўпчиликнинг орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқаришдан динимизда қайтарилган. Аллоҳ таоло Ўзининг абадий дастури, Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади»дегани бежиз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...