islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ислом тарихи

Бўлимлар

Ҳорун Ар-Рашид шахсияти

Ҳорун Ар-Рашид араб маданияти билан тарбияланган, иқтидорли адиб ва шоир, заковатли олим ва эътиборли халифалардан эди. Шунинг учун ҳам, унинг тушунчаси олимлар зеҳнияти билан баробар деган фикр ўша даврнинг ўзидаёқ мавжуд эди. Ҳорун  Ар-Рашиднинг  қароргоҳи доимий равишда  шоирлар,  табиблар, ислом ҳуқуқшунос олимлари, кимёгарлар ва мусиқашунослар  билан  гавжум бўлган. Унинг ўзи кўпинча уламолар ва адиблар билан тез-тез баҳсу мунозаралар ўтказиб турган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Ҳар бир пайғамбар замонасига мос хусусият билан юборилган

Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбарни ўз замонасига энг мос келадиган жиҳат билан юборди. Жумладан, Мусо алайҳиссалом замонларида афсунгарлик ва сеҳргарлик авж олган бўлиб, одамлар уларни ўзгача эҳтиром қилар эди. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни замонасининг энг машҳур сеҳргарлари ҳайратда ва ожиз қоладиган мўъжизалар билан юборди. Сеҳргарлар Мусо алайҳиссалом кўрсатган мўъжизаларни кўриб, Аллоҳ таоло томонидан юборилган элчи эканига амин бўлгач, Исломни қабул қилдилар ва солиҳ бандаларга айландилар...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов

Alloma Najmiddin Umar Nasafiyning hayoti

O‘z davrida turli ilm sohalarida faoliyat olib borgan ushbu mutafakkir va qomusiy olimning ismi manbalarda to‘liq holda Najmuddin Abu Hafs Umar ibn Muhammad ibn Ahmad ibn Ismoil ibn Muhammad ibn Ali ibn Luqmon an-Nasafiy as-Samarqandiy shaklida beriladi. Allomaga “Najmuddin” (dinning yulduzi) taxallusining berilishiga sabab uning islom ilmi sohalari bo‘yicha ko‘rsatgan xizmatlarining katta bo‘lganligini ko‘rsatadi. Nasafiy Qur’on, hadis, aqida va fiqh kabi ilmlarni mukammal bilgan, she’riyat sohasida qalam tebratgan va tafsir, hadis, kalom, fiqh va she’riyatga doir ko‘plab asarlarni meros qoldirgan. Movarounnahrdagi Samarqand, Buxoro, Nasaf kabi, shuningdek, Bag‘dod, Marv kabi ilm markazlarida ko‘plab olimlardan dars olgan va qator shogirdlarga dars bergan...- TII talabasi Shaydullayev N

Каъба қўриқчиси

Макканинг бошқарув тузилмасида ижтимоий вазифалар Қурайшнинг турли оилалари ўртасида тенг тақсимланган эди. 15 та муҳим вазифа мавжуд бўлиб, уларнинг энг шарафлилари, Сидона – Каъбада  хизмат қилиш, Сиқоя – зиёратчиларга сув бериш ва Рифода – уларни озиқ-овқат билан таъминлаш...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Shayx Ibrohim Samannudiy

U zot rohimahulloh Misrning g‘arbidagi “Samanud” shahrida hijriy 1333-yil sha’bon oyining 22-kuni dushanba kunida tug‘ilganlar. Bu milodiy 1915-yil 5-iyulga to‘g‘ri keladi. Ota-onalari misrlik bo‘lishgan. Otalari atoqli olim, fozil kishi bo‘lib, tajvid va qiroat ilmida sanoqli imomlardan edilar...- Toshkent islom instituti talabasi Jo‘rayev Muhammadali
1 3 4 5 6 7 33