Исломнинг илк асрларидаёқ мусулмонларнинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари улкан эди. Европа илм-фан ва маданият соҳасида тўлиқ турғунликни бошидан кечирган пайтда, мусулмонлар ўзлари тасарруф қиладиган мамлакатларида жуда кўп академия ва университетлар барпо қилдилар. Мусулмонлар юнон, Бобил ва қадимги мисрликлардан ташқари, форс ва ҳинд тиббиётини ҳам қабул қилиб, пухта ўзлаштирган эдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ўрта Осиё замини неча-неча олиму-уламо, фозилу-фузалоларнинг бешигини тебратиб, жаҳон саҳнасига олиб чиққани, диний ва дунёвий илмларининг асослари ҳам айнан мана шу юртда яратилгани, сайқал топгани ҳозирда барчамизга маълум. Шундай екан, буюк аждодларимиз қолдирган беназир бойлик илмий ва маданий меросни кўз қорачиғидай авайлаб асраш, уларни ўрганиш биз авлодлар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Зеро, “жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган куч бу маърифатдир. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”...- Тошкент ислом институти талабаси Мухаматдинов Ҳазаратдин
Милодий 683 йил 31 октябрда Ҳажжожи Золим ва Абдуллоҳ ибн Зубайр қўшинлари ўртасидаги жанг пайтида, Макка қамалида Ҳажжож отган улоқтирма тошлардан Каъбанинг маълум бир қисми зарарланади. Орадан 9 йил ўтгач, 692 йилда Маккани Умавийлар қўшини қамал қилиши натижасида отилган тошлардан Каъба деворларининг баъзи жойлари қулаб тушади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев