islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ислом тарихи

Бўлимлар

“Халифалар отаси” – Марвон ибн Ҳакам

Улуғ тобиъийнлардан бўлмиш Марвон ибн Ҳакамнинг куняси Абулқосим, Абулҳакам бўлиб, 623 йили Макка шаҳрида туғилган. Имом Заҳабий “Сияр”ида уни Абдуллоҳ Ибн Зубайрдан тўрт ой кичик бўлган деган. Маълумки, мусулмонлар Мадинага кўчиб келганда илк туғилган чақалоқ Абдуллоҳ эди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Халифа ўхшашни орзу қилган инсон

Умавийлар халифаси Ҳишом ибн Абдулмалик ҳаж амалини бажараётган эди. Масжидул Ҳаромга киргач, Умар ибн Хаттобнинг набираси Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумни кўриб қолди. Халифа унга: «Бирор нарсага эҳтиёжингиз борми?», деди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Имом Бухорий хотираси

Ҳофиз Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий айтади: “Мен бир қанча шайхларнинг Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг Бағдодга келиши ҳақида гапираётганини эшитдим. Ҳадис олимлари у зотни келаётганини билиб, юзта ҳадисни танладилар. Сўнгра иснодлари ва матнларини аралаштириб, бир ҳадиснинг матнини бошқа бир ҳадиснинг исноди билан, унинг иснодини бошқа бир ҳадиснинг матни билан ўзгартирдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Иброҳим алайҳиссаломдек ўтда ёнмаган тобиъийн

Абу Муслим Абдуллоҳ ибн Савб Хавлоний раҳматуллоҳи алайҳ тобиъийнларнинг саййидларидан бири. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида исломни қабул қилган, бироқ турли сабаблар туфайли У зот билан шахсан учраша олмаган ва фақат халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврида Ямандан Мадинага кўчиб ўтган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Муҳаққиқ шайх Аҳмад Шокир

Ҳар бир асрнинг етук олими бўлганидек, шайх Аҳмад Шокир ҳам шундай олимлардан эди. Шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир ҳижрий ХIV аср (мил. ХIХ аср) бошларида Азҳари шарифнинг йирик кўзга кўринган олимларидан бўлиб, тўлиқ исми шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Шокир ибн Аҳмад ибн Абдулқодир Абул Ашбол. Шайх Аҳмад ҳижрий 1309 йилда (мил. 1892 йилда) жумадус соний ойининг йигирма тўққизинчисида жума куни тонг отгандан кейин Қоҳира шаҳрида дунёга келди. У шаҳарнинг шарафли оилаларидан бўлган “Абу Алиа” оиласида дунёга келган, бу оила насл-насаби Имом Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толибга бориб тақалади. Отаси  унга Аҳмад (Шамсул аимма Абул Ашбол) деб исм қўйган...- Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Муҳаммадсодиқ
1 6 7 8 9 10 33