islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ақида мактаби асосчиси Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг икки йирик ақидавий мактабидан бири Мотуридийлик йўналишининг асосчисидир. Имом 240/850 йилда туғилган. У «Имомул Ҳуда-Тўғри йўлга бошловчи», «Аламатул ҳуда-Тўғри йўл байроқдори» ва «Имомул мутакаллимийн-Калом илми олимлари пешвоси” унвонлари билан танилган. Баъзи тарихчилар уни машҳур саҳоба Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий авлоди эканлигини айтадилар. У муътазилалар билан баҳс-мунозара олиб бориб, Ўрта Осиёда ўша даврда кенг тарқалган бошқа адашган фирқаларга раддиялар берган. У адашган фирқаларнинг иддаоларидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини ҳимоя қилди. Устозлари: Имом Мотуридийнинг устозлари забардаст имомларга, Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф Ансорий ва Муҳаммад Шайбонийларга бориб етади. Ва бошқа силсила орқали Имом Мотуридийнинг шайхи ақида илмини тўғридан-тўғри имом Абу Ҳанифадан олган. Шунинг учун имомнинг ақида усули Имом Абу Ҳанифа ёндошувларига асосланган. Имом Абу Ҳанифанинг ақидага оид китобидаги эътиқодий масалаларни ҳар томонлама ўрганиб, ўз замонаси талабларига биноан тушунтириб берди. Имом Мотуридийнинг илм олишдаги силсиласи қуйидагича: 1-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий→ Абу Наср ал-Иёзий ва Абу Бакр Аҳмад Журжоний → Абу Сулаймон Журжоний → Имом Муҳаммад Шайбоний ва Қози Абу Юсуф → Имом Абу Ҳанифа → Ҳаммод ибн Абу Сулаймон – Имом Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. 2-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий → Нусайр ибн Яҳё Балхий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розий → Ҳаким ибн Абдуллоҳ Балхий ва Абу Муқотил Ҳафс ибн Салом Самарқандий → Имом Ҳамбу Ҳама Абу Сулаймон → Иброҳим ан-Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шайхлари: Абу Бакр Аҳмад Журжоний Муҳаммад ибн Муқотил Розий (248 ҳ. / 862 м.) Абу Наср Аҳмад бин Аббос ал-Иёзий (268 ҳ. / 881 м.) Нусайр ибн Яҳё Балхий (268 ҳ. / 881 м.) Шогирдлари: Абул Қосим Ҳаким Самарқандий (342 ҳ. / 953 м.) Абу Бакр Муҳаммад ибн Наср ал-Иёд (361 ҳ. / 971 м.) Абу Аҳмад ибн Абу Наср ал-Иёзий Абу Муҳаммад ибн Мусо Паздавий (390 ҳ. / 1000 м.) Абул Лайс Бухорий (373 ҳ. / 984 м.) Абул Ҳасан Али ибн Саид Рустуғфаний (345 ҳ. / 956 м.) Китоблари: Китобут Тавҳид. Ақидату Имоми Аби Мансур ал-Мотуридий (Шарҳ Тожуддин Субкийнинг «Сайфул ал-машъур фий Шарҳи Ақидати Аби Мансур» деб номланган китоби Истанбулда араб ва турк тилларида босилган. Китобнинг имомга тегишли эканлиги тўғрисида ихтилоф мавжуд) Ар-Радду ала аваилил адилла лил Каъбий Радду таҳзибил жадал лил Каъбий Радду ваъийдил фуссақ лил Каъбий Ар-Радду алал Қарамита Китабул жадал Баян ваҳмил Муътазила Таъвилатул Қуръон (Таъвилату Аҳли Сунна) Шарҳу Фиқҳил Акбар Маъхозуш шароиъ Радду китабил имоми ли Равафиза Китабул мақолат фил калом Радду усулил хомса ли Аби Муҳаммад Ал-Бахилий Рисала фил иман Рисала фима ла яжузул вақфу алаиҳи фил Қуръон Китабул усул Олимлар томонидан Имом Мотуридий тўғрисида айтилган мақтовли сўзлар шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасини бу ерда санаб ўтишнинг иложи йўқ. Аслида, бу сўзларсиз ҳам Аҳли сунна вал жамоа имомларининг кўпчилиги унинг Ақида мактабига эргашиб, уни ўзларининг етакчиси сифатида танлаганликлари Имом Мотуридийни эътироф этиш учун етарли омил бўла олади. (давоми бор…) Тошкент шаҳар “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Луқмон Аблақулов 953

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад: Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш. Конференцияни ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри (Ўзбекистон) Конференцияни ўтказиш муддати: 3-5 март 2020 йил Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради: 1.  Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон. 2. Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш. Биринчи шўъба калом илмининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ривожланиш тарихи, Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлилига бағишланади. Шунингдек, Имом Мотуридийдан кейинги даврда мотуридия таълимоти ривожланиш даражаси ва мовароуннаҳрлик мотуридийшунос мутакаллим олимлар ҳаёти, мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини ўз ичига олади. Иккинчи шўъбада замонавий мусулмон жамиятларида ёшлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ долзарб масалалар, улар орасида мутаассиблик ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирлари изланади, Ўзбекистон ва хорижий тажриба ўрганилади, ўзаро уйғунлик йўллари аниқланади, ўз навбатида, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиб қилинади. Анжуманда иштирок этиш, мақола ва маъруза тақдим қилиш шартлари: Мақолалар ўзбек, араб, рус, инглиз тилларида топширилиши мумкин. Конференция натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Мақолалар бир нусхада босма ва электрон шаклда тақдим қилинади. Чет эллик иштирокчиларнинг мақола ва маърузалари электрон тарзда қабул қилиниши мумкин. Мақола матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши лозим. Мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал) биринчи қаторда, ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи иккинчи қаторда, мулоқот телефонлари жой коди билан электрон манзил учинчи қаторда кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси. Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: conference@iiau.uz, imammaturidicon@gmail.com Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди. Мақолалар 2020 йил  15 февралга қадар қабул қилинади. INFORMATION LETTER International scientific-practical conference on the subject of “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” An international conference on the topic “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” will be held in cooperation with religious educational institutions of Uzbekistan and Al-Azhar complex of the Arab Republic of Egypt. The main purpose of the conference: Further study of Imam Moturidi’s scientific heritage, to reveal the essence of the teachings of moturidia against destructive sects, throughout the world promotion of the invaluable contribution to Islamic civilization of Uzbekistan as the «Country of Great Scholars». Place of the conference: Samarkand, Uzbekistan Date of conference: March 3-5, 2020 The conference will be held in the following departments: Teachings of moturidia and modernity. Preservation and development of religious values in the modern state. The first branch is devoted to the analysis of the arrival and development of Kalam in Movarounnahr and topics raised in the works...

Президент: «Бирор университетда бир соат бўлса ҳам Имом Насафийнинг китобларидан дарс ўтилганми?!»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини аҳкомларига нотўғри ёндошиб, диний мутаассибликка берилиб кетиш ҳолатлари рўй бераётганини айтиб ўтди. Президент айниқса Қашқадарё вилоятидаги вазиятдан ташвишда эканини таъкидлаб, XI-XII асрларда яшаб, ижод қилган аллома Абул Муин Насафий меросини ўрганишга чақирди. «Охирги вақтларда Қашқадарёда турли иллатлар кўпайиб кетди. Илгари ҳеч бундай бўлмаган, мен ҳайронман. Энди савол пайдо бўлади: муқаддас Ислом динини ўргатиш учун керакли ишларни амалга оширдикми? Қашқадарёда бирорта муқаддас қадамжо борми? Биз бундай жойга етарлича эътибор бердикми? Қашқадарё ҳокимидан шу ҳақда сўрадим ва «бор», деган жавоб олдим. Сўрасам, қайсидир жойда бир дарахт бор экан ва улар зиёратга бориб, ўша дарахтга латта боғлаб қайтар экан. Хўш, дарахтга латта боғлашда қандай илм бор экан? Биз ўша жойни ўргандик, ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ. Қарши шаҳрида Насафий бобомизнинг ёдгорлиги бор (Абул Муин Насафий зиёратгоҳи — таҳририят изоҳи). Энди савол пайдо бўлади: бобомизнинг илмини етарлича ўрганганмизми? Бирор университетда бир соат бўлса ҳам унинг китобларидан дарс ўтилганми? Йўқ. Алломамиз бундан минг йил олдин айнан динда тўғри йўлдан адашганлар ҳақида китоблар ёзиб кетган. Бу китобларни биз ўқиганмизми? Йўқ. Мисрдаги катта-катта университетларда Насафийнинг китоблари ўрганилар экан», — деди Шавкат Мирзиёев. 748

Жонлиқ сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишга тегишли ҳукмлар (учинчи мақола)

Сир эмас энг кўп севиб истеъмол қилинадиган гўштлардан бири товуқ гўштидир. Шунинг учун ҳозирги кунда камроқ харажат билан кўпроқ товуқ гўшти тайёрлаш мақсадида товуқлар махсус техник жиҳозлар билан сўйилмоқда. Тасаввур қилиш учун айтадиган бўлсак, улкан техник жиҳознинг лентасига оёғидан осиб қўйилган тирик товуқлар бир томондан кириб, иккинчи томонидан қадоқланган тайёр гўшт ҳолида чиқади. Яъни, товуқни, сўйишни ҳам, патларини ва ичак-чавоқларини тозалаб махсус идишларга жойлашни ҳам техник жиҳозлар амалга оширади. Фақат ичак-чавоқларини тозалашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Шу ўринда техник жиҳозда сўйилган товуқ гўшти шаръан ҳалол ҳисобланадими? ёки унда юқорида айтилган тўртала шарт топиладими? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар. Жавобнинг хулосаси қуйидагичадир: сўйилган жонлиқнинг ҳалол бўлиш шартларидан бири “бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтишидир. Шунга кўра техник жиҳоз билан сўйилганда аввало сўйювчи ким эканини аниқлаш лозим бўлади. Мазкур техник жиҳозни ҳаракатлантириш тугмасини ким босган бўлса, ўша сўйювчи ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки амаллар ақлсиз техникага нисбат берилмайди, балки ушбу техник жиҳозни ҳаракатлантирган кишига нисбат берилади. Шунда ўша киши ушбу техника воситасида товуқ сўйган бўлади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйювчининг ўзи айтган бўлади. Лекин бундай сўйишда бошқа бир шарт, яъни, “бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиш шарти топилмайди. Чунки ўша сўйиш жиҳозини ҳаракатга келтирувчи бир марта ҳаракатга келтиради. Масалан, мазкур киши эрталаб “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб техник жиҳозни ҳаракатга келтирса, бу жиҳоз кун давомида минглаб товуқларни сўяди. Уни ҳаракатга келтирувчининг бир марта “бисмиллаҳ” дейиши ушбу минглаб товуқлар учун ҳам етарли бўладими? Ваҳоланки Қуръони каримда: “Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”, деган буйруқ келган. Шунга кўра уламолар ҳар бир жонлиққа алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш ва айтгандан сўнг тез сўйиш лозим бўлади, деганлар. Товуқларни техник жиҳоз билан сўйишда эса мазкур шарт топилмайди. Яъни, техник жиҳозни “бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. “Фатавои Ҳиндия” асарида келган қуйидаги ҳукм очиқ далолат қилади: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади”. Ушбу ҳукмга кўра техник жиҳоз ёрдамида сўйилган минглаб товуқлар олдинма-кетин сўйилгани, баравар сўйилмагани сабабли уларга битта “бисмиллаҳ” кифоя қилмаслиги келиб чиқади. Агар мазкур техник жиҳозга бир киши тайин қилинса ва у ҳар бир товуқнинг сўйилиш пайтида “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб турса, сўйилган товуқлар ҳалол бўладими? дейилса, бунга замондош уламоларимиздан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Буҳус фи қозоя фиқҳия муасиро” асарида қуйидагича жавоб берган: “Айтилган ушбу “бисмиллаҳ”нинг шаръан тўғри ҳисобланишига халал берадиган бир қанча мушкул ишлар бор: 1. “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Бу айтувчи эса, сўйишга умуман алоқаси йўқ кишидир. Чунки бу киши техник жиҳозни ҳаракатлантиргани ҳам йўқ, ушбу жиҳознинг пичоғини юргизгани ҳам йўқ, товуқнинг бўғзини пичоққа тутгани ҳам йўқ, балки бу одам, сўйиш жараёнига мутлақо алоқаси бўлмаган ташқаридаги одамдир; 2. Техник жиҳознинг тез айланувчи пичоғи бир пайтда унга яқинлашган бир қанча товуқни сўйиб...

Жонлиқ сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишга тегишли ҳукмлар (иккинчи мақола)

Демак, сўйилган жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлиши учун у, албатта, Аллоҳни улуғлаб, Унинг исмини айтиб сўйилган бўлиши лозимдир. Сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиш тўғри бўлиши учун эса, унда қуйидаги тўртта шарт топилиши керак: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак; Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак; “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак; “Бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиши керак. Ушбу тўртала шартнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб чиқиш кўплаб тушунмовчиликларга барҳам беради: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Жонлиқ сўйишда “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни сўяётган кишининг ўзи айтиши керак. Яъни, сўяётган киши “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиши кераклиги ёдида турган ҳолда бошқа бировнинг айтганини эшитиб ўзи талаффуз қилмасдан сўядиган бўлса, сўйилган жонлиқ ҳалол бўлмайди. Аммо ёдидан чиққани сабабли айтилмасдан қолган бўлса бундай бўлмайди. Сўювчи жонлиқнинг бўғзига пичоқни тортишга киришган вақтда “бисмиллаҳ”ни айтади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни айтиши билан сўйиши керак бўлади. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан сўнг, жонлиқни сўйишдан олдин сув ичишга ўхшаш ёки бировга жавоб беришга ўхшаш бошқа бирор ишни қилса ва ўша иши оз бўлса, агарчи бу иши макруҳ бўлса-да, сўйилган ҳайвон ҳалол ҳисобланади. Аммо кўп иш қилса, мисол учун, таҳорат қилиш миқдорича чўзилган ишни қилса, ҳалол бўлмайди. Шунинг учун “бисмиллаҳ”ни айтиш билан сўйишга киришиш лозим бўлади. Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак. Яъни, одатдагидек бирор ишга киришишдан олдин айтиши маъносида эмас, балки, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйиш учун айтиши лозим. Ушбу сўзга “акбар”ни ҳам қўшиб, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб айтиш суннат бўлади. Шунингдек, Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилиб, “алҳамдулиллаҳ” ёки “субҳаналлоҳ” деб сўйган бўлса ҳам жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлади. Чунки бу сўзлар ният туфайли Аллоҳ таолонинг исмини айтиш ҳисобланади ва оятда айтилган “Аллоҳнинг исмини зикр қилинг” деган буйруқ бажарилган бўлади. Лекин бу сўзлардан Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилган бўлиши шартдир. Агар Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмаган бўлса, жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Бу ҳақида Абдулҳамид Маҳмуд Тоҳмоз раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил жадид” асарида қуйидагиларни ёзган: “Жонлиқ сўйишга киришаётган акса урса ва акса ургани учун “алҳамду лиллаҳ” деб, шу гапнинг ўзи билан яъни,“бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйган бўлса, сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмагани учун сўйгани ҳалол бўлмайди. Чунки у “алҳамду лиллаҳ”ни акса ургани учун айтган эди. Аммо жонлиқ сўйиш ниятида айтган бўлса, сўйгани ҳалол бўлади”. “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак. Сўйишда Аллоҳнинг исмини айтиш деганда Аллоҳнинг гўзал исмларидан бирини айтиш, масалан, “бисмиллаҳ” дейиш, ёки ўша исмни бирор сифати билан қўшиб айтиш, масалан, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” дейиш, ёки тасбеҳ айтиш, масалан, “субҳаналлоҳ” деб, ёки таҳлил айтиш, масалан “лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтиш тушунилади. Агар сўювчи “бисмиллаҳ”нинг ўрнига “Аллоҳуммағфир ли” (Эй, Аллоҳ мени мағфират қилгин) деб сўйса, бу жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Чунки бу гап Аллоҳнинг исмини айтиш эмас, балки дуо ҳисобланади. Агар сўйишда Аллоҳ исмига бошқа исмни ҳам боғлаб айтса сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Масалан: «Бисмиллаҳи ва Муҳаммадир-Расулиллаҳ» (яъни, Аллоҳнинг ва Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг исми билан) деса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Агар бошқа исмни боғламасдан айтган бўлса макруҳ бўлади. Масалан сўювчи “бисмиллаҳи ва “Муҳаммадур Расулуллоҳ” (яъни, Аллоҳнинг исми билан ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расулидир) деса, ёки “бисмиллаҳи Аллоҳумма...
1 451 452 453 454 455 732