Тарихий манбаларда қайд этилишича, милоддан аввалги 1730 йилдан 1580 йилга қадар қадимги Мисрда ёхуд унинг аксар қисмида ҳиксўслар (инг: The hyksos) ҳукмронлик қилишган. Юсуф алайҳиссалом мазкур сулоланинг ҳукмронлик даврида яшаганлар. Уларнинг қайси миллатга мансублиги ҳақида турлича қарашлар бор. Жумладан, манбаларда ҳиксўсларни сомий қавмлар қони аралашган бир миллат ҳам дейишади, амолиқалар деган сўзлар ҳам бор. Илдизлари араб бўлган деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Қисқаси, ҳиксўслар олд-осиёлик бадавий қавмлардан бўлиб, ўн тўртинчи хонадон ҳукмронлигининг сўнги палласида, Мисрда заифлик кузатилган бир вақтда бу давлатга Шарқ томондан кириб келганлар. Тарих билимдонлари ҳиксўсларнинг асл миллати ҳақида бир тўхтамга кела олмаганлар. Лекин, уларнинг келиб чиқиши осиёдан эканлиги ва илдизлари сомий қавмларга бориб тақалиши ҳақидаги қарашлар кучлироқ ҳисобланади. Баъзи тадқиқотчиларга кура, ҳиксўслар яҳудийларнинг бобокалонлари ҳисобланади. Мисрда Ҳиксўслар мустамлакаси қарийб икки юз йил давом этади. Мисршунослар сўзларига қараганда, ҳиксўс сўзи қадимги миср тилида “чўпон подшоҳлар” деган маънони англатган. Баъзи манбаларда бу сўз “чўпон қуллар” деб ҳам талқин қилинади. Шунингдек, “ҳиксўс” калимаси “келгинди подшоҳлар” маъносини ҳам ифода этади. Мазкур халқ асли мисрлик бўлмаган. Балки, Мисрни маълум вақт мустамлака қилган. Шунинг учун ҳам мисрликлар уларни фиръавн эмас балки, ҳиксўслар деб атаганлар. Кейинчалик, милоддан олдинги 1580 йилда Аҳмас I ҳиксўсларни тахтдан ағдариб ташлайди ва яна Миср бошқаруви асли мисрлик бўлган фиръавнлар қўлига ўтади. Демак, ҳиксўслар асли мисрлик бўлмаганликлари учун ҳам халқ уларни фиръавнлар деб атамаган. Балки, оддий қилиб, “чўпон подшолар” деб атаганлар. Қуръони карим ушбу ҳақиқатга нозик ишора қилади. Юсуф сурасини диққат билан мутолаа қилсак, Юсуф (алайҳиссалом) давридаги Миср ҳукмдори “фиръавн” эмас, балки, мудом “малик” яъни подшоҳ деган сўз билан тилга олинишини кўрамиз. Юсуф сурасида шундай марҳамат қилинади: وَقَالَ الْمَلِكُ ائْتُونِي بِهِ أَسْتَخْلِصْهُ لِنَفْسِي яъни: “подшоҳ деди: уни ҳузуримга келтирингки, ўзимниннг хос кишиларимдан қилиб олай”. Бошқа сураларда эса, Миср ҳукмдори фақат “фиръавн” сўзи билангина тилга олинади. Бунинг сабаби, юқорида айтилганидек, «Юсуф» (алайҳиссалом) давридаги ҳукмдорларнинг Мисрнинг туб аҳолисидан бўлмаганликларидир. Аммо, Мусо алайҳиссалом даврига келиб, асл мисрликлар давлатни ўзларига қайтариб олган бўладилар ва улар халқ томонидан ҳам ўзлари томонидан ҳам фиръавнлар деб аталар эдилар. Қуръони Карим мазкур нарсаларни ўз вақтида аталган номлари билан тилга олди. Замонавий фан ривожланиб, бизларга энди маълум бўлган ҳақиқатнинг Қуръони Каримда 14 аср муқаддам айтиб қўйилганлиги, унинг қиёматга қадар давом этувчи беадад мўъжизаларидан биридир. «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 832
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муслим медиа гуруҳи томонидан 2018 йилда тасвирга олинган ҳамда тайёрланган «Тажвид дарслари» видеодарс шаклида сотувга чиқарилди. Тажвид устози, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Имом Шотибий йўли орқали Пайғамбар алайҳиссаломга боғланган санад (ижоза) соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг видео дарслари (DVD форматда) сотувда махсус дўконларда сотиш учун қўйилди. Ушбу видеодарс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3647-сонли хулосасига асосан «Синема Маркет» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилди. Видеодарслар икки дискка жойланган бўлиб, амалий ҳамда назарий дарслар иборат. мурожаат учун: Чорсудаги «Ихлос» диний-маърифий дисклар ва китоблар дўкони Телефон: (98) 809 99 70 802
Умавийлар давлатида халққа ижтимоий таъминотни амалга ошириш муайян кўринишда ривожланди. Бунга мисол тарзида ҳижрий 45-53 йиллар оралиғида ироқ ва ҳижозлик камбағал одамлар ёрдам пулига муҳтож эканликларини билдирувчи махсус битоқа-бўйинтуруқ (бежик) осиб юришган[1]. Кейинчалик, Умар ибн Абдулазиз даврига келиб ҳижрий 99-101 йилларда тайинланган ижтимоий ёрдам ва маошларни тақсимлаш ва тарқатиш турлари кенгайтирилди. Масалан, қарздорларга ёрдам бериш, оила қуришга қўли калталарга ёрдам сингари[2]. Яна, шунингдек, кўзи ожизларга ёрдам берадиган ходимга, беш нафар етимни қармоғига олганга[3], мусулмон бўлмаганларга таъминотлар ажратиш жорий қилинди[4]. Ижтимоий таъминот ишлари бутун давлат бўйлаб йўлга қўйилди. Биргина Ироқнинг ўзида ҳижрий 120-126 йиллар оралиғида вояга етмаган ва бева аёлларга ажратилган маблағ миқдори 10 минг дирҳамни ташкил қилган[5]. VII-VIII асрлар мусулмон жамияти умавийлар ҳукмронлиги даврида ҳар жиҳатдан тараққий этди. Бу даврда давлат ҳудудидан ташқаридаги вилоятлар – Шарқий Европа ўлкалари, Узоқ Шарқ, Ҳиндистон ва Ҳабашистон билан савдо алоқалари ўрнатилди. VII асрда бу мамлакатлардаги ички ва ташқи сиёсий тушкунлик барқарор эмаслигига қарамай, умавийлар моддий ва маданий ривожланиш давом этди. Умавийлар даврида аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга эътибор кучли бўлиши билан бир қаторда фиқҳ, ҳадис, тафсир, илмлари соҳаларида мисли кўрилмаган изланишлар олиб борилди. Бунда ижтимоий-маънавий ҳаётда эски динлар ўрнини мустаҳкам эгаллаган Ислом муҳим аҳамият касб этди. Ислом фақат дингина эмас, балки янги маънавий йўналиш сифатида бутун маданий жараёнга, мусулмон ва бошқа мамлакатлар орасида ижтимоий-маданий, маърифий алоқаларнинг кучайишига ҳам катта таъсир кўрсатди. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Ҳамдий Абу Ҳамдия, Ошур, Муҳаммад Аҳмад, Хотаб Умми Сояҳ. Идарату биладиш Шом фил аҳдайнлир рошидия вал уммавия. – Қоҳира: Дор ал-Эътисом, 2009. – Б 335. [2]Абу Убайд ибн Салом Ҳаравий ибн Занжавайҳ.Ал-амвал. – Саудия: Дор аш-Шуруқ, 2008. – Б 234.235. [3]Абул Фараж Абдураҳмон ибн Али ибн Муҳаммад ибн Жавзий. Сийрату Умар ибн АбдуазизАл-Мунтазам фи тарих ал-мулук вал-умам. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия. 1992. – Б 183. [4]Муҳаммад Моҳир. Ал-висоқус сиёсия вал идорил оидиа лиласрил уммавий. – Байрут:Дор ал-ҳижр,1987. – Б 433. [5] Мовардий. Ал-аҳкам ус султония. – Қоҳира: Дор ал-Маъориф, 1859. – Б 175. 176. 706
Жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Татаристон мусулмонлари идораси, мадрасалари ва масжидлари фаолияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Камил ҳазрат Самигуллин ва бошқа мутасаддилар билан ўзаро мулоқотлар ўтказдилар. Муфтий ҳазратлари Диний бошқарма иш фаолияти, мадрасаларда дарс бериш жараёнлари, кутубхоналар фонди, мударрисларнинг сабоқ бериш маҳорати ва талабаларга яратилган шарт-шароитларни бирма-бир кўздан кечирдилар. Маълумот ўрнида, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси 1992 йилда Татаристон мусулмонлари қурултойи қарори билан ташкил этилган. Габдулла ҳазрат Галиуллин Татаристон мусулмонлари диний бошқармасининг биринчи раиси этиб сайланган. 1998 йилда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. 2013 йил апрель ойидан бошлаб, муфтий Камил ҳазрат Самигуллин Татаристон мусулмонлари диний бошқармасини бошқариб келмоқда. Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси бугунги кунда ўз таркибига 9 та қозиёт, 48 та туман муҳтасиблари, 1415 та масжид, 9 та мадрасани ўз ичига олади. Шунингдек, диний бошқарма Қозон ислом университети муассиси ҳамда Россия ислом институти ва Булғор ислом академияси ҳаммуассиси ҳисобланади. Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси услубий раҳбарлиги остида «Ҳалол» стандарт қўмитаси, Татаристон “Вақф” жамғармаси, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Ҳаж расмий ҳаж-оператори, “Закот” хайрия жамғармаси, “Ҳузур” нашриёт уйи ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Томонлар учрашувлар давомида ўзаро тажриба алмашиб, бир-бирларига эсдалик совғалари топширдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат сафарида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этмоқда. 743
Абадий китоби бўлмиш Қуръони каримни бутун оламларни ҳидоят қилиш учун нозил қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин. Ушбу Китобни умматларига омонат ила етказиб, унга амал қилишни ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва муаттар салавоту дурудлар бўлсин. Пайғамбаримиздан Қуръони каримнинг бирор ҳарфини ўзгартирмай ўта аниқлик ила қабул қилиб, унга худди шундай аниқлик ва ихлос ила амал қилган саҳобаи киромларга Аллоҳнинг ризвони бўлсин. Қуръони каримга имон келтирган, уни ўргатган, ўрганган ва унга амал қилган ҳар бир мусулмонга Аллоҳнинг раҳмати, хайри ва баракаси бўлсин. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти). Бу ҳадиси шарифнинг иборалари оз бўлгани билан маънолари, далолатлари кўпдир. Унда мусулмонларнинг яхшилари ҳақида хабар берилмоқда. Ҳадиси шарифнинг маъносидан келиб чиқадиган бўлсак, Қуръони каримни ўрганадиганлар мусулмонларнинг яхшиси бўлади. Қуръони каримни ўргатадиган мусулмонлар яхшиларнинг яхшисининг устози бўлади. Устоз эса ўз шогирдидан қанчалар устун туриши ҳаммага маълум. Мир Араб мадрасаси асрлар давомида алломалар, машҳур имом ва муфтийларни, фақиҳлар ва муҳаддисларни, қорию қурроларни етиштириб келган. Халқимиз, нафақат ўзбек халқи, балки собиқ иттифоқ таркибидаги барча халқларнинг маънавий, маърифий, эътиқодий, диний онг ва тушунчасини юксалишига ўз ҳиссасини қўшган буюк шахсларни етиштирган. Мадрасага ҳар йили 24 нафар талаба қабул қилинар эди. 2017 йил эса 48 нафар талаба қабул қилинди. Ана шу талабалар 4 гуруҳга бўлинган эди. Улардан бири Қуръони каримни ёдлашга иқтидорли ва қобилиятли талабалардан иборат “Таҳфизул Қуръон” гуруҳидир. Бу гуруҳда 12 та талаба бўлиб, улар режа асосида Қуръони каримни 4 йил давомида мустаҳкам ёд оладилар, инша Аллоҳ. “Таҳфизул Қуръон” гуруҳининг ташкил қилиниши неча йиллардан буён кутилаётган орзунинг рўёбга чиқиши бўлди. Чунки сўнгги йилларда Бухоро вилоятида Қуръони каримни тўлиқ, мустаҳкам ёд олган қориларга эҳтиёж сезиларли даражада эди. Масалан, вилоят масжидларида рамазон ойида таровеҳ намозларида Қуръони каримни хатм қилиб бериш учун республикамизнинг бошқа вилоятлари (Андижон, Наманган ва Фарғона)дан қорилар таклиф қилинар эди. “Таҳфизул Қуръон” гуруҳининг ташкил қилиниши, ана шу камчилик ва нуқсоннинг ўрнини тўлдирадиган бўлди. “Таҳфизул Қуръон” гуруҳининг ўзига хос хусусиятларидан бири: талабалар ҳар куни эрталаб биринчи жуфтлик (пара) дарсни Аллоҳнинг каломини ўқиш, ёдлаш ва қалбларига жо айлаш билан бошлайдилар. Бу эса талабаларга кун давомида яхши кайфият, шижоат, илмга бўлган рағбат ва муҳаббатни бахш этади. “Таҳфизул Қуръон” гуруҳи талабалари ўртасида Каломуллоҳнинг биринчи ёдлаш учун мусобақа эълон қилинган эди. Ана шу мусобақада “Таҳфизул Қуръон” гуруҳи талабалари ўртасида Тўрақулов Абдураҳим бир йил давомида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб мусобақа ғолибига айланди. Мир араб мадрасаси раҳбарияти тарафидан қиммат баҳо совғалар ва ҳомийлар томонидан икки миллион (2 000 000) сўм пул мукофоти Тўрақулов Абдураҳимга топширилди. Мир Араб мадрасасида Аллоҳнинг каломига мислсиз хизмат қилаётган, талабаларга қироат ва тажвид фанидан илм бераётган Акромов Мақсуд домла ва “Таҳфизул Қуръон” гуруҳининг раҳбари Тожиддинов Абдусамад домлаларга Аллоҳ таоло икки дунёда барча яхшиликларни берсин ва барча ёмонликлардан Ўз паноҳида асрасин. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аъламбек Ҳикматов 819