Жорий йилнинг 2 июл куни Кембриж университети Марказий Осиё форуми раиси, профессор Сидхарт Саксена Ўзбекистон мусулмонлари идораси биносида қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Б.Мамадиев, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари Д.Расулов ва шарқшунос олим С.Ғуломовлар иштирок этдилар. Ўзаро саломлашувдан сўнг, Ш.Миноваров Ўзбекистон делегациясининг февраль-март ойларида Буюк Британияда бўлиб ўтган сафар тассуротлари, эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтиб, ташрифнинг муваффақиятли ўтишида Кембриж университети Марказий Осиё форуми ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Сафар давомида эришилган келишувларни татбиқ қилиш икки томонга манфаатли бўлишини айтиб, ўзаро тадқиқотчилар алмашиш, Кембриж университетида “ўзбек тили” курсларини ташкил этиш, ўзбекистонлик тадқиқотчилар мақолаларини Кембриж илмий журналларида нашр қилиш ишларини йўлга қўйиш каби икки томонлама ҳамкорликнинг Йўл харитасига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши мавзусида фикр алмашилди. Кембриж университетида фаолият юритаётган “ўзбек тили” курслари тингловчилари учун ўқув қўлланмалар тайёрланаётгани маълум қилинди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Кембриж университетида ўтказилган музокаралар асосида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Бухоро яҳудийларининг тарихи”, “Самарқанд ва Бухоро мадрасалари” ва “Маҳдуми Аъзам қабридаги ёдгорлик ёзувлари каталоги” мавзуларида ҳамкорлик қилиш ишлари бошлангани, Кембриж имкониятларидан фойдаланиб грант олиш учун таклиф ва маълумот тайёрланаётганини маълум қилди. Тез кунларда ушбу мавзулар бўйича аниқ таклифлар киритилишини билдирди. С.Саксена университет олимлари томонидан мазкур таклифлар атрофлича ўрганилишини, шахсан ўзи бу мавзулар учун грант масаласи билан шуғулланишини билдирди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Б.Мамадиев ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари Д.Расуловлар Буюк Британияга сафар давомида эришилган келишувларни юқори баҳолаб, ҳар икки ташкилот ҳамкорлик бўйича амалий ишларни бошлашга тайёрлигини таъкидладилар. Професссор С.Саксена Ўзбекистонда кўп маротаба бўлгани, лекин ҳар галги ташриф унга янгича таассурот беришини, айниқса сўнгги йилларда мамлакат кун сайин ривожланиш йўлида янги қадам қўяётганига гувоҳ эканидан хурсандлигини таъкидлади. У келишилган барча тадбирлар бўйича Кемриж университети томони аниқ режа ишлаб чиққани ва унинг босқичма-босқич бажарилаётганини маълум қилди. Йиғилиш сўнггида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ҳамда Кембриж университети Марказий Осиё форуми ўртасида ўзаро ҳамкорлик англашув меморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди. Меҳмон “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилди. Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди. Абдулазим Тўраходжаев ЎМИ матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 878
Барчамизга маълумки, қадим Мовароуннаҳр диёридан Ислом тамаддуни учун ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшган етук ва мўътабар алломалар етишиб чиққан. Мисол тариқасида имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридий ва имом Замахшарий ва бошқаларни эсга оламиз. Ислом оламида турли илмларга оид битилган асарларда Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Балх ва Насаф каби жой номларига дуч келамиз. Бу диёрларда илм мактаблари ривожланган бўлиб, ўзининг ҳосилини бутун дунёга машҳур қилган. Мисол учун, Бухоро имом Бухорий билан, Хоразм имом Замахшарий билан, Самарқанд имом Мотуридий билан, Балх имом Термизий билан, Насаф эса насафийлар билан танилган. Биргина Насаф (ҳозирги Қарши) диёрида юзлаб алломалар яшаб, турли илмларда ижод қилганлар. Улардан бири Имом Абу Ҳафс Умар Насафий ҳазратларидир. Имом Абу Ҳафс Насафийниг тўлиқ исмлари Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Луқмон бўлиб, куняси Абу Ҳафсдир. Имом Насафий туғилган йиллари ҳижрий 461 (милодий 1068) бўлиб, Насафда таваллуд топган. У киши юксак ҳифз билан танилган имомлардан бири бўлиб, фозил имом, мутакаллим, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, ҳофиз, адиб ва наҳвшунос бўлганлар. Ислом илмларининг барчасида моҳир бўлиб, шу илмларда ижод қилган, китоблар тасниф этган. Устозлари кўп бўлиб, шулардан бири Садрул ислом Абул Юср Муҳаммад Баздавийдир. Ундан фиқҳни таълим олган. Калом илмини машҳур мутакаллим имом Абу Муин Насафийдан таълим олган. Шогирдлари ҳам кўп бўлиб, машҳурлари: ўғли Абу Лайс Аҳмад Насафий ва “Ҳидоя” соҳиби имом Бурҳониддин Марғинонийдир. Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафий ўзидан ислом меросига кўплаб қимматли ва мўътабар асарлар қолдирган бўлиб, бу асарлар турли фанларга бағишланган. Шулардан бири “Тилбатут талаба” асаридир. Бу китоб фиқҳ илмига бағишланган бўлиб, тўлиқ номи “Тилбатут талаба фил истилаҳатил фиқҳия ъала алфазил кутубил ҳанафия”дир. Яъни, “Ҳанафий фиқҳи китобларида келган фиқҳий истилоҳлар борасида талабаларнинг излаганлари” деган маънони англатади. “Тилбатут талаба” асари фиқҳда луғатга оид биринчи китоб бўлиб, замонавий тил билан айтганда энциклопедик китобдир. Муаллиф унда ҳанафий уламолари ўз асарларида қўллаган лафзлар ва сўзларнинг маъноларини тўплаган. Асарда муаллиф фақат ҳанафий фиқҳига доир истилоҳларни келтириб, бошқа мазҳабларга мурожаат қилмаган. Бу ҳақда олим асарнинг таҳорат бобида шундай дейди: “Бу китобни тасниф этишдан мақсадим – ҳанафий машойихларимиз ўз китобларида келтирган лафзларни шарҳлашдир”. Асарда имом Насафий илм толибларининг билиши қийин бўлган фиқҳий таърифларни ифода этишга ҳаракат қилади. Биринчи, ҳар бир лафзнинг луғавий маъносини келтириб, изидан фиқҳий истилоҳий маъносини келтиради. Сўнгра ўша лафзга тегишли Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифдан шоҳидларни келтиради. Муаллиф асарни фиқҳ боблари тарзида ёритади. Мисол учун, таҳорат бобидан бошлаб, истиҳлоф ва тазкия бобида тугатади. Ҳар бир бобга тегишли истилоҳларни мавзуга бўлмасдан тўғри келтиради. Масалан, таҳорат китобини “таҳур” баҳси билан бошлаб, ундан кейин “истинжо” баҳсига ўтади.Чунки, истинжо мавзуси фиқҳий китобларда таҳорат бобининг сўнгида келади. Бундан билинадики, муаллиф бу борада тартибга эътибор бермаган. Имом Насафий асарни тасниф қилишда баъзи фиқҳ ва луғатга доир китоблар, тафсир ва ҳадис китобларидан фойдаланади ва уларнинг номларини очиқ зикр қилади. Баьзиларининг номларини эса зикр қилмайди. Имом Насафий асарнинг муқаддимасида китобнинг ёзилиши сабабини келтириб, шундай дейди: “Бир жамоа аҳли илм мендан фиқҳ луғатидағи бегона лафзларни тушунмаган ва машойихларимиз китобларида зикр қилинган араб лафзларини билишда моҳир бўлмаганлар учун мушкил истилоҳларни шарҳлашни сўрашди. Аллоҳдан ёрдам сўраб, бу китобни жамладим”. Хулоса ўринда шуни айтамизки, бу китоб илм толиблари фойдаланадиган нодир китоблардан биридир. Келгусида бу...
Муқаддас динимиз иcлом динида одамлар жони ҳатто уларнинг обрўси ҳам алоҳида қадр-қимматга эга. Бировни ноҳақ айблаш ва уларни ҳақорат қилиб бошқалар олдида ҳурматини тўкиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Энди бошқаларнинг жонига қасд қилиш ва уларни ноҳақ ўлдиришнинг нақадар улкан маъсият эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратган. Бу ҳақида Ўз каломида шундай дейди: “Дарҳақиқат (биз) Одам фарзандини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро, 70-оят). Яна бошқа ояти каримада “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо, 93), дейилади. Ушбу ояти каримадаги маънолар нафақат кишининг бошқаларни ўлдириши, балки Аллоҳ ато этган ўз жонига қасд қиладиган одамларнинг ишларини ҳам ўз ичига олади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги муборак ҳадиси шарифларида шундай дейди: Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: “Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл (тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб вафoт этди. Аллoҳ: “Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим”, дeди” (Муттафақун алайҳ). Расулуллoҳ сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки тoғдан ўзини ташлаб, жoнига қасд қилса, у жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жoнига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини тeмир билан ўлдирса, у қўлида тeмирини тутиб, жаҳаннам oлoвида абадул-абад у билан ўзини уради” (Буxoрий, Муслим ва бoшқалар ривoяти). Ушбу ҳадисларда таъкидланганидек, киши ўз жонини ўлдириши Аллоҳнинг унга берган неъматидан воз кечиш ва уни исроф қилишдир. Банда бу иши билан Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлади. Юқоридаги оят ва ҳадисларнинг мазмунидан хулоса қилинса, баъзи адашган оқимларга аъзо бўлган шахслар ўзларига портловчи моддаларни боғлаб, ҳатто мусулмонлар жамоаларига бориб ўзини ва бошқаларни ўлидириши ва шу қилган иши билан жаннатни орзу қилишида бирор мантиқ кўринмайди. Ахир, шу дин Пайғамбари ким ўзини қай тарзда ўлдирса, қиёматда ҳам ўша ҳолатда азобланишини хабар қилган-ку. Ундан ташқари ҳар қандай вазият ва қийин ҳолат бирор одамга ўз жонига қасд қилиши учун сабаб бўла олмайди, балки бундай пайтларда сабр қилиш билан Аллоҳнинг ажрига эришилади. Шунинг ўзи ҳам ундай тоифаларнинг динмиз таълимотларидан чуқур билимга эга эмаслиги, балки кўр-кўрона кимларгадир эргашиб, Аллоҳ йўлида юраман деб ундан ташқарига чиқиб кетаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг қилаётган хунрезликлари жаннат ҳақидаги даъволарига ҳеч ҳам мос эмас. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлидан адашиб кетишдан сақласин! Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қурайш жоме масжиди имом хатиби Фазлиддин Мусахов 805
Яқинда АҚШнинг Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти президенти Фредерик Старр ҳамда Институт директори Сванте Корнелл томонидан «Ўзбекистон: мусулмон дунёсидаги ислоҳотлар учун янги модель» номли мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган туб ўзгаришларга ижобий баҳо берилган. Муаллифлар Ўзбекистондаги бу янгиланишлар мамлакат Президентининг шахсий ташаббуси асосида амалга оширилаётганини алоҳида қайд этганлар. Тадқиқотчилар Ўзбекистон Раҳбариятининг диний соҳадаги сиёсатига юқори баҳо берадилар. Жумладан, мақолада жиноий фаолияти учун жавобгарликка тортилган, қилган ишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлини танлаган 16 мингдан ортиқ фуқароларнинг «махсус ҳисоб»дан чиқарилиши, хорижда юрган шу тоифадаги шахсларни мамлакатга қайтариш бўйича олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилган. Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг бой диний-маънавий тарихга даъвогарлиги амалий ҳаракатларда намоён бўлмоқда. Унинг даврида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. «Ўзининг бой ўтмишга эга эканини эътироф этиш билан бир қаторда, Ўзбекистон ана шу тарихни илмий асосда ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ қилишга ҳаракат қилаётгани бутун мусулмон дунёси учун авваллари учрамаган, янги йўналишни тақдим этмоқда», – дейилади мақолада. Муаллифларнинг таъкидлашича: «Минтақа, исломнинг эътиқодий маркази сифатида қараладиган Яқин Шарқдан қолишмаган ҳолда, тарихий, диний ва интеллектуал асосларига кўра, мусулмон дунёсининг маркази бўлишга ҳақли». Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари мусулмон дунёсининг энг илғор илмий кашфиётлари, бебаҳо диний манбалари араблар томонидан эмас, балки айнан марказий осиёликлар томонидан амалга оширилган, деган фикрни илгари сурадилар. Жаҳоннинг етакчи экспертлари ва илмий доиралари томонидан Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотларга билдирилаётган муносабат, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро майдонда эътироф этилаётганининг амалий ифодасидир. Шоазим Минаваров, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Манба: Muslim.uz 902
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари ИмомБухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Хатмул кутуб” тадбирида қатнашдилар ҳамда 2017-2018 ўқув йилида 12 мўътабар диний китобни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизларга фотиҳа бердилар. Тарихдан маълумки, қадимги Мавороуннахр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул-фиқҳ ва мусталаҳул-ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм кардам мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” тадбири бўлиб ўтган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар ва дарс берган устозлар ҳаққига дуои хайрлар қилинган. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда. Жумладан, 2018 йил 15 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тамал тошини қўйиш маросимида диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. Тадбирда Президентимиз “Шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз, бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак”, деб айтди. Шунга мувофиқ жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий ҳазратлари бошчиликларида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 12 мўътабар асарни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизлар ва уларнинг муҳтарам устозлари иштирокида “Хатмул-кутуб” йиғилиши бўлиб ўтди. Анъанага кўра Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои-хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2017-2018 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида тўхталди. Тадбирда У.Ғафуров ҳадис фани катта ўқитувчиси Ф.Маманосиров томонидан институтнинг 30 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари тўлиқ ўқиб тугатилгани, ҳамда жорий йилнинг 17 июнь куни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий зиёратгоҳида хатми Қуръон қилиниб, мазкур китобни хатмонаси бўлиб ўтганини ҳам эслаб ўтди. Яқин кунларда ана шундай тадбирларни Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафийлар зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Ж.Неъматов, З.Маҳмудов, А.Рашидов, Ж.Рўзиев, И.Убайдуллаев раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 73 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Эрон, Малайзияда ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. 2018 йил Рамазон ойида институтнинг 78 нафар қорилари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар. Тадбир давомида “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов “Хатмул кутиб” тадбирининг буюк аждодларимиз давридаги кўриниши, тадбирнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу анъанани давом эттиришнинг муҳимлиги ҳақида гапирди. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари С.Примов, Я.Раззоқов, Ф.Маманосиров,А.Пардаев, Қ.Сиддиқметов, Ф.Жўраев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси И. Убайдуллаев томонидан қуйидаги китоблар талабаларга машғулотларда ва дарсдан ташқари тўгарак соатларида ўқитилди: Ж.Маҳаллий ва Ж.Суютийнинг “Тафсири Жалолайн”, Абу Исо Муҳаммад ибн...