islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Илми калом ҳақида қисқача калом

Мантиқни Аллоҳ зотига нисбатан қўлласа бўладими?

Такфир (Мусулмонни кофирга чиқариш)

Такфир – арабча сўз бўлиб, бирор бир мусулмонни ассоссиз кофирга чиқариш, деганидир. Мўмин киши гарчи кабира гуноҳлар содир этган бўлса-да, дўзахда абадий қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир”.(Залзала сураси, 8-оят). Азуддудин Ийжий роҳимаҳуллоҳ “яхшилик” деган сўзнинг остига иймон ҳам киради, мўмин киши ўша кунда иймонини кўради, дейдилар. Шунинг учун, кабира гуноҳ қилган киши мўмин бўлса, жаннатга охири бўлиб киради. Кабира гуноҳлар қуйидагилар: Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ жонни ўлдириш, покдомон аёлга зинода тухмат қилиш, зино қилиш, сеҳр қилиш, душман келаётганда қочиш, етимлар молини ейиш, мусулмон ота-онага оқ бўлиш, рибо молини ейиш, хамр (маст қилувчи ичимлик) ичиш ва бошқалар. Мутлоқ кабира гуноҳ эса – куфрдир. Зотан, куфрданда каттароқ гуноҳ йўқ. Мусулмон киши иймони бор экан кофир ҳисобланмайди, гарчи катта гуноҳларни содир этган бўлса ҳам. Ҳозирда чиқаётган баъзи адашган оқимлар ҳар қандай гуноҳ иш қилган кишини кофирга чиқаришади. Уларнинг бу даъволари асоссиздир. Зеро Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир” (Нисо сураси, 48-оят). Шундан келиб чиқадики, Аллоҳ таоло тавбасиз ҳам, агар хоҳласа, катта-ю кичик гуноҳларни авф этади. Шундай экан, мусулмон киши Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умидини узмаслиги баробарида гуноҳ содир этганига Аллоҳ таолонинг азобини эсдан чиқармаслиги даркор. Яъни, домио хавф ва ражо (умид) ўртасида юрмоғи керак. Аллоҳ таоло мўмин кишига мусибату балоларни унинг гуноҳларига каффорот бўлсин учун юборади. Уларга сабр қилса ҳам ажр олади, ҳам гуноҳлари авф этилади. Мободо, бундан кейин ҳам гуноҳлари ортса, ўлим шиддатидаги қийинчиликларда гуноҳлар тўкилади. Бундан кейин ҳам гуноҳлари бўлса, қаб қисиши, унинг азобида каффорот бўлади. булардан ҳам кейиин мўмин кишини гуноҳлари бўлса, Сирот кўприги дан ўтишдаги қийинчиликларда гуноҳлари тўкилади. Бордию, яна гуноҳлар ортса, дўзах олови уларни куйдиради. Хуллас, қалбида иймон нури бўлган киши, гунҳкор бўлса-да, кофир бўлмайди ва жаҳаннамда абадий қолмайди. Аллоҳ таоло мўмин бандасига ўта меҳрибон ва раҳмили Зотдир![1] “Такфир” масаласи тўғрисида аҳли сунна ва адашган фирқалар ўртасидаги фарқлар: Аҳли сунна: гуноҳи кабира мўмин бандани имондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Муътазилийлар:  гуноҳи кабира мўмин бандани имондан чиқаради, лекин уни куфрга киргизмайди. Хаворижлар: гуноҳи кабира мўмин бандани имондан чиқаради ва куфрга киргизади. Муржиалар: куфр билан бирга тоат наф бермаганидек, имон билан бирга гуноҳ ҳам зарар бермайди. Калом ва фиқҳ уламоларига кўра, бирор-бир мусулмонни кофирга чиқармаслик лозимдир. Бироқ баъзи адашган фирқалар эса мўъмин-мусулмон бўлган шахсни гуноҳи туфайли кофирга чиқариб юбораверишади. Кофирга чиқариб, қатл қилишади, таҳқирлашади, азоб-уқубатларга дучор қилишади. Бунинг сабаби – улар илмда мустаҳкам эмаслар, уни пухта эгалламаганлар. Айрим кишилар, айниқса, ёшлар буни билмасдан ислом ақидаларига зид равишда фаолият олиб бораётган кишилар тўдасига қўшилиб қолмоқда. Бундай ақидапарастлар ислом динининг асл моҳиятини тушунмаган ёшларда мутаассиблик руҳининг илдиз олишига имкон яратади, уларни Ватанга қарши руҳда тарбиялашга ҳаракат қилади. Ўзидан бошқаларни кофирликда айблаш ислом дини таълимотига зид экани Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадислари ва уламоларнинг асарларида қуйидагича берилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Агар бир киши ўз биродарига: «Эй кофир» деса, иккисидан бири ўшандай (яъни кофир) бўлади”. Яъни айбланган киши мусулмон бўлса, айбловчининг ўзи кофир бўлиб қолади. Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо): “Аҳли қиблани кофирга чиқариш йўқ”, деганлар. Муфассир, муҳаддис олим Жалолиддин Суютий эса: “Мусулмонни кофирликда айблаган...

Бузғунчи оқимларнинг жиҳод ҳақидаги фикрларига Қуръони карим оятларидан раддиялар

Ҳозирги кунимизда  кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига, хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб...- ТИИ катта ўқитучиси, Эшонгузар жомеъ масжиди имом хатиби,  Убайдуллаев Исломхон

Ислом дини – экстремизмга қарши

“Экстремизм” тушунчаси Ислом динининг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларида қайта-қайта келган “ғулув” (الغلو), “туғён”(طغيان) , “ҳаддан ошиш”  (تعدي الحدود)каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қораланган ва мусулмонлар бундай амаллардан қайтарилган. Масалан, Қуръони каримда ғулув лафзи бир нечта оятларда келган ва уларнинг барчасида Аллоҳ таоло бандаларини ғулувдан кайтарган. Жумладан: “Эй, аҳли китоблар! (Исони илоҳийлаштириб) динингизда ҳаддан ошиб кетмангиз! Аллоҳ (шаъни)га эса фақат ҳақ (гап)ни айтингиз! …” (Нисо, 171). Яна бошқа бир ояти каримада: “Айтинг: “Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!” (Моида, 77). Ғулув лафзи араб тилида белгиланган миқдордан ортиб кетишга айтилади. Масалан, нарҳ навонинг ҳаддан ошиб кетишини ҳам, қозондаги сувнинг қайнаб тошишини ҳам ғулув дейилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, динда рухсат этилган, ҳад ҳудуди белгилаб берилган чегарадан чиқиб, рухсат этилмаган тарафга ўтишга ғулув дейилади. Қуйидаги оятларда ҳаддан ошишдан қайтарилган: “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (тўғри) бўлсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (эй, мўминлар!) У қилаётган ишларингизни, албатта, кўриб турувчидир” (Ҳуд, 112). “Кимки Аллоҳнинг ҳудудидан тажовуз қилса, ана ўшаларгина золимлардир” (Бақара, 229). Демак, ҳаддан ошишлик, бу тажовузкорлик демакдир. Ислом дини тавҳид дини ўлароқ, унда якка-ю ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюрилган бўлиб, мусулмонларни ҳам бирдамликка чақирилгандир. Динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошишдан қайтарилишнинг сабаби, ғулув ва ҳаддан ошиш ихтилофга, гуруҳбозликка олиб келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар” (Рум, 32). Динда ғулувга кетишнинг бундан ташқари яна бир қанча ёмон оқибатлари бор. Энг аввало, бу ақиданинг бузилишига олиб боради. Тарихда пайдо бўлган Равофиз, Хавориж ва бошқа тоифаларнинг юзага келиши асосан динда ғулувга кетишнинг оқибатидир. Рофизийлар Пайғамбар а.с.дан кейин ҳалифаликка лойиқ зот сифатида Али р.а. ва унинг авлодларидан бошқа кеч кимни тан олмадилар. Ҳатто, Абу Бакр Сиддиқ р.а. ва Умар ибн Хаттоб р.а.ларни халифаликни Али р.а.дан зўрлик билан тортиб олганликда айбладилар. Равофиз сўзи инкор қилувчилар, рад этувчилар деган маънони англатиб, уларнинг баъзи тоифаси Али р.а.ни Пайғамбар с.а.в.дан ҳам юқори қўяди. Мана шу даражада ғулувга кетиб аҳли сунна вал жамоадан чиқдилар. Хаворижлар эса, аксинча, ҳазрати Али р.а.ни кофирга чиқардилар. Натижада, унга қарши қурол кўтариб, қонини тўкишни ҳалол дедилар. Маълум бўлдики, Равофиз ва Хавориж тоифалари айнан Ҳазрати Али р.а.нинг шахси борасида ғулувга кетишлари оқибатида пайдо бўлди. Бу ҳақда Ҳазрати Али р.а.нинг ўзлари шундай деган эдилар: “Менинг борамда икки хил тоифа ҳалокатга учради: бири ҳаддан ташқари муҳаббат қўйиб, иккинчиси ҳаддан ташқари буғзу адоват қилиб”. Кейинчалик, Мўътазилалар Аллоҳни зотида ғулувга кетиб, унинг сифатларини инкор қилдилар. Шунингдек, Хавориж ва Мўътазилалар амру маъруф ва наҳий мункарда ҳаддан ошиб, мусулмонларнинг имомига қарши чиқишга йўл очдилар. Яъни, уларнинг назарида давлат раҳбарига қарши чиқиш амру маъруф ва наҳий мункар қилиш демакдир. Ҳолбуки, Пайғамбар с.а.в. биз умматларини раҳбарларга қарши чиқишдан қайтарганлар. Қуйидаги ҳадисда шундай дейилган: Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Ким амиридан бирор ёқтирмайдиган ишни кўрса, сабр қилсин. Чунки, ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, жоҳилият ўлимида ўлибди”. Бошқа ривоятда: “Ким амирининг бирор ишини ёқтирмаса, унга сабр қилсин. Чунки, бирор киши бошлиғининг итоатидан бир қарич чиқса ва...

Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Имом Абу Ҳанифа ҳадисни қўйиб қиёсни олганми?

Айтиб ўтганимиздек, айримлар Имом Абу Ҳанифанинг мазҳаби қиёсга асослангани туфайли ҳадисга зид келади, деган таънани қилишади. Энди инсоф билан қарасак, Имом Абу Ҳанифани қўя турайлик, Аллоҳдан қўрқадиган ҳар қандай мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ тарзда етиб келган ҳадис турганда уни қўйиб, қиёс ва раъйга ўтадими?...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
1 23 24 25 26 27 41