Бугунги мураккаб даврда кутилмаганда тинч-осойишта жойда бомба портламоқда, яна қаердадир одамлар устига юк машиналари ҳайдалмоқда ва яна қаердадир худкуш нокас тинч оломон орасида ўзини портлатмоқда… Зумда бу ҳодисалар яшин тезлигида ОАВнинг бош мавзусига айланмоқда. Газета ва интернет сайтларининг бош саҳифасида «яна бир террорчилик ҳаракати содир этилди» деб бонг урилмоқда. Ҳа, бугун ОАВда энг кўп тилга олинадиган сўзлар «террор», «терроризм», «террорчи» кабилар бўлиб қолди. Стокгольм, Санкт Петербург, ундан аввалроқ, Истамбул ва куни кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик актларда, минг афсуски, ижрочилар ўзбек миллатига мансуб шахслар бўлиб чиқди. Хўш, аслида, Америкада мудҳиш жиноятни содир этган Сайфулла Соипов ким? У 1988 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили “Грин кард” лотереясини ютиб, АҚШга жўнаб кетган. Ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистонга бирон марта ҳам келмаган, Тошкентда яшайдиган ота-онаси билан кўришмаган. У фаровон оилада тарбия кўрган бўлиб, ота-онаси анъанавий исломга эътиқод қилган ва ҳеч қачон, қандайдир экстремистик оқимлар билан алоқада бўлишмаган. У АҚШга борганидан кейин одамови бўлиб қолади ва шу вақт оралиғида, радикал гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолади. Бу ҳақда Америка ОАВ ҳам уни билган одамларнинг фикрларига таяниб шундай хабар берган. Ушбу кўнгилсиз ҳолат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзиянома йўллаб, Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Ҳақиқатан ҳам, бу мудҳиш воқеа дунёнинг тинчликсевар халқлари қатори биз мўмин-мусулмонларнинг ҳам қалбимизни ларзага солди. БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида муҳтарам Президентимиз сўзлаган нутқида бузғунчи кучларга қарши маърифат билан курашиш тўғрисида ташаббус кўрсатдилар. Бунинг замиридаги ҳикмат шундаки, қуролга қурол билан жавоб берилса, уруш-низолар барҳам топмайди. Шунинг учун жаҳолатга маърифат билан жавоб бериш лозимлигини уқтирдилар. Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг асоси ҳам осойишталикдадир. Бу неъмат бебаҳо экани тўғрисида Ислом дини манбаларида ҳам такрор-такрор айтилган. Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчликка чақирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ризосини топишга интилганларни Қуръон билан тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида, 16). Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон кабидир. Қанча унумдор ерлари, боғлари бўлмасин фойда ололмайди. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, барчамиз жипслашиб, ҳамжиҳатликда иш тутишимиз зарур. Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, Набий алайҳиссалом ўта муҳим бўлган учта нарсани таъкидлаяптилар: тинчлик, саломатлик ва таъминот. Муҳтарам Президентимиз БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқларида Ислом дини эзгулик ва тинчликка даъват этишини таъкидлаб, бундай дедилар: «Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлигининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”. Бутун ўзбек халқини дилини хира қилган Америкада содир этилган террор хуружини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу ҳаракат учун қалби ва амали эзгулик билан лиммо-лим бўлган бутун...
Баъзилар ғарб мамлакатларида бемалол қонунларни бузиш, давлатдан катта пулни кредитга олиб, қочиб кетиш ёки улар билан рибо савдосини амалга ошириш ва ҳоказолар жоиз, зеро, улар дорул куфр ва дорул ҳарбдир, деб даъво қиладилар... - А.Султонхўжаев
Айримлар Имом Абу Ҳанифа мазҳабида ҳужжат сифатида келтирилган ҳадисларга нисбатан заиф деган тамға босишади. Уларнинг бундай гап-сўзлари қулоқ тутилмайдиган таъна. Чунки бир ҳадисни саҳиҳ ёки заиф дейишнинг ўзи ижтиҳодий иш бўлиб, ижтиҳод ила чиқарилган зонний қоидалар устига қурилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов