Ислом давлати раҳнамоси ал-Бағдодий “халифалик”нинг мағлубиятини тан олди. Энди нима бўлади? Сурия ва Ироққа ўрнашиб олган террорчилар қайси томонга қараб ҳаракатланади? Қуйида Ғарбий Европа учун хатарлилик жиҳати кучайиб бораётгани ҳақида Европа манбаларининг таҳлилларини ҳавола қиламиз. Иқтисод ва дунё институти 2016 йил кўрсаткичлари бўйича ўтказган тадқиқотга кўра, террорчилик катта хавф туғдираётган 80 та давлат рўйхати сирасида 15 та Европа давлати ҳам бор. Ана шу давлатлар рўйхатида Франция (29), Буюк Британия (34), Греция (43), Швеция (46) ва Италия (69-ўринда) турибди. Ажабланарли жиҳати шундаки, ана шу рўйхатда Испания йўқ. Ҳолбуки, Испаниянинг етакчи нашрларидан бири бўлган El Mundo Испаниянинг махсус хизматлари кун сайин юксалиб бораётган терроризм феноменининг мамлакат учун жиддий хатарга айланаётганидан ташвишда эканини эълон қилган эди. Бу ўринда гап “Ислом давлати”га қўшилиш мақсадида Сурия ва Ироққа келиб қолган испан фуқаролари ҳақида бормоқда. Улар дўстлари, танишлари ва атрофдаги радикал кайфиятдаги одамларни тинимсиз равишда ўзлари томонга чорлашмоқда. “Ислом давлати” тузмоқчи бўлган хомхаёлларнинг Испаниядаги тарафдорларига қилган мурожаатидаги даъвоси жуда ҳам оддий: “Ҳужумга, ҳужумга, ҳужумга. Биз нимадир қилишимиз керак. Сизга ишга киришишингиздан олдин яна нима юз бермоғи лозим?”. Бу даъватга муносабат қандай бўлмоқда? Махсус хизматлар берган маълумотга кўра, бу чақириққа Испаниядаги юзга яқин бидъатчилар эргашиб кетиши мумкин. Нима бўлиши мумкин? Таҳлилчиларнинг фикрича, йирик эҳтимолга кўра, қандайдир “ёлғиз бўри” тарафидан портлаш содир этилади. Аммо унинг кўлами катта террорчилик гуруҳи олдиндан режалаштирган сценарий бўйича амалга оширилган қўпорувчиликдан кам бўлмайди. Бундай мудҳиш ҳодисанинг олдини олиш мақсадида испан махсус хизмати Испанияда яшайдиган 800 нафар радикаллар устидан текширув олиб бормоқда. Тахминан, уларнинг 100 нафари алоҳида шароитда яшайди ва исталган вақтга ҳаракатга келиши мумкин. Сурия ва Ироқлик террорчилар босими остида кун сайин бу хатарнинг юксалиб бораётганини ҳис этаётган яна бир европа давлати, айнан, Германиядир. Немис нашри Frankfurter Allgemeine Германия Конституциясини ҳимоя қилиш федераль ташкилоти берган маълумотга асосланиб ёзишича, мамлакатда исломни ниқоб қилган террорчилар сони ошиб бораётир. Ташкилот раҳбари Ханс-Георг Маасен Берлинда бўлиб ўтган Европа полиция конгрессида мамлакатда 1600 нафар шубҳали шахс бўлиб улар исталган вақтда қўпорувчиликларни амалга ошириши мумкин. 2016 йил айнан шу амалдор бундай хавфли шахсларни 1200 нафар атрофида деб айтган эди. Маасеннинг таъкидлашича, Германии доимий террорчилик таҳдид остида. “Биз меъёрий шароитда яшамаётганимизни эътироф этишимиз керак, – деди у. – Айни кунларда ҳақиқий таҳдид остидаги давлат фақат АҚШ эмас – таҳдид остидаги давлатларнинг биринчиси Ғарбий Европа, шунингдек, Германия ҳам”. Расмий раҳбарнинг айтишича, асосий хатарни Суриядан Германияга портлашларни амалга ошириш ниятида келган муҳожирлар туғдиради. Уларда жанг қилиш тажрибаси бор ва улар оддий буюмлардан ҳам портловчи мосламалар ясашни билади. Яна унинг таъкидлашича, шароит тақозо қилиб полиция билан тўқнашиб қоладиган бўлса, террорчилар Калашников автоматидан маҳорат билан фойдаланиб берлин полициясидан яхшироқ ўқ отади. Италия бош вазири Паоло Жентилонинг таъкидлашича, Сурия ва Ироқ ҳудудидаги “Ислом давлати” устидан қозонилган ғалаба террорчилик таҳдидини камайтирмайди, бу хавф ҳар доимгидек баландлигича қолаверади. Бу гапни у италия разведкаси ва махсус хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирган ахборот хавфсизлиги департаментининг йиллик ҳисоботига суяниб айтган. Ўша ҳисоботда “Ислом давлати” жангариларининг Сурия ва Ироқдаги мағлубияти уларнинг жанг қилиш тактикаси ўзгартиришга мажбур қилади. Уларнинг фаолияти “Ислом давлати”га кириб кейин юртига қайтган европаликлар доирасида давом этади, дейилган. Хавфсизлик бўйича италиялик таҳлилчиларнинг фикрича, бундай қарор натижасида уруш ва низолар Яқин Шарқдан...
Таассуфки, бугунги кунда кўпчилик ўзларини ҳанафийлар ёки шофеъийлар дейишса-да, лекин имомлари ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Шунинг учун одамлар бу кишиларнинг кимлигини тушунмаган ҳолда уларнинг тақводорлиги ва билимлари даражасини тасаввур қила олмайдилар... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
“Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва У зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у Расулуллоҳ номларидан гапиради”.
Мазкур қиссада Бутий раҳимаҳуллоҳ салафийларнинг фикрларига қақшатқич зарба берганлар. У киши эътирозларга парво қилмай, ўз мавқеларида собит турдилар...
بسم الله الرحمن الرحيم Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин! Суннатни бизга соф ҳолида етказган саҳоба, аҳли байт ва олимлардан Аллоҳ рози бўлсин! Салафу солиҳлар йўлидан юриш, уларнинг таълимотига амал қилиш энг шарафли маслакдир. Зеро, улар биздан кўра Аллоҳнинг каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини яхшироқ билишган. Минг афсусклар бўлсинки, сўнги йилларда салафлар йўлидан юриш даъвоси билан уммат орасига тафриқа соладиган тоифалар чиқиб қолди. Улар ўзларини салафий деб атаб, авом халқни мазҳабга эргашишдан қайтармоқда. Келинг уларнинг баъзи даъволарини илмий ва мантиқий таҳлил қилиб кўрамиз. Зеро, ҳар бир даъвони илмий ўрганиб, кейин уни қабул қилиш динимизнинг таълимоти ҳисобланади. Улар айтади: «Аллоҳ бизни бировнинг фикрига эргашиб ибодат қилишга буюрмаган. Шунинг учун, мазҳаб имомига эргашишимиз шарт эмас». Бу даъволари Қуръон оятларига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло билмаган нарсаларимизни олимлардан сўраб, унга амал қилишга буюриб, шундай деган: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ «Билмасангиз, зикр аҳлидан (яъни олимлардан) сўратнг». (Наҳл, 43). Ушбу оятда Аллоҳ таоло бизларни олимлардан сўрашга ва улар айтган кўрсатмага амал қилишга буюрмоқда. Яна бошқа бир оятда, Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқара оладиган мужтаҳидларга эргашишга тарғиб қилиб шундай деган: وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُولِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ «Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш – хабар етса, уни ҳар қаёққа тарқатурлар. Агар уни Расулга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан ишнинг негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар». (Нисо, 83). «Ишнинг негизини биладиганлар» деб таржима қилинган сўз араб тилида истинбот деб номланади. Яъни истинбот қила оладиган мужтаҳидларга ҳавола қилишса, хато қилмаган бўлишади, дейилмоқда. Демак, ижтиҳод қилиш даражасига етмаган ҳар бир одам, гарчи у араб тилини яхши билиб, оят ва ҳадисларнинг маъносини тушунсада, мужтаҳид имомга эргашиши шарт. Уларнинг яна бир даъвоси: «Битта мазҳабга эргашиб ибодат қилишдан кўра, ҳар бир мазҳабдаги тўғри фикрларни олиб, ибодат қиламиз». Уларнинг бу даъвоси кишини фосиқликка олиб боради. Тасаввур қилиб кўринг, аёл кишига қўли теккан кишининг таҳорати бузилиш ёки бузулмаслиги борасида, имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, шунингдек, бадандан қон чиқиш масаласида имом Аъзамнинг: «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Шофеийнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, бунда инсон ўзига қулай йўлларни қидириб, динда фосиқ бўлиб қолмайдими?! Ҳар бир мазҳабдан териб, териб амал қилиш талфиқ яъни беқарорлик дейилади. Бундай йўлни тутган инсон ҳаромни ҳалолга, ҳаромни ҳалолга, макруҳни, мубоҳга, мубоҳни макруҳга чиқарадиган дини суст инсонга айланади. Уларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин...