islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Терроризм зарарлари

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар инсонларга нисбатан зўравонлик, куч ишлатиш йўлини тутадилар. Улар маълум бир дин доирасида чекланмайдилар. Бундай гуруҳлар ҳеч бир қонунни ҳурмат қилмайдилар, фаолиятлари инсонлар ва динларга қарши қаратилган бўлади. “Терроризм” сўзи қўрқитиш, хавфга солиш маъноларини англатади. Манбаларда терроризмга “Шахсларга қарши куч ишлатиш, жамият хавфсизлиги ва тинчлигига рахна солувчи, нотинчлик келтириб чиқарувчи, ғаразли сиёсий мақсадли, муайян диний тоифага қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар”, деб таъриф берилади. Бунда шахслар ва давлат, уларнинг мол-мулкларига зарар етади. Терроризмни йўқ қилиш, ундан қутулиш учун давлатлар ҳарбий, иқтисодий ва информацион чоралар кўришмоқда. Бу чоралардан терроризмнинг фуқароларга солаётган хатарини йўқотиш мақсад қилинади. Терроризмнинг жамиятга зарарлари қаторида қуйидаларни санаш мумкин: Бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши; Мол-мулкларга зарар ва талафот етказилиши; Жамиятда хавф ва қўрқув пайдо қилиниши; Давлат ва раҳбарларга қарши исён; Тартибсизликлар келиб чиқиши; Тарқоқлик ва бўлиниш. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар терроризмга қарши курашнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилишади: Таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш; Бағрикенглик, мўътадиллик ғояларини мустаҳкамлаш; Ёш авлодни тўғри шакллантириш. Турли диний конфессиялар ўратсида ўзаро мулоқот ва тушуниш омилларини ривожлантириш. Тошкент ислом институти талабаси Суюндуков Суннатилла Уктамович 281

Экстремистик оқимлардан сақланайлик

Бугун биз масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда ҳамма нарса «Глобаллашаётган» бир даврда яшаб турибмиз. Шундай бир жамиятда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиб, тинч ва осойишта яшаб бораётган бир вақтда, бундай имкониятларимизни ва аҳиллигимизни кўра олмайдиган, буни бузиш учун ҳар қандай ёвузликка, тубанликка қўл урадиган манфур кимсалар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай ёвуз мақсадларни – юрт тинчлигини, фуқаролар аҳиллигини бузишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган тоифалар, булар экстремистик ва террористик оқимлардир. Бу гуруҳдаги оқимлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтишмайди. “Диний экстремизм” нима ўзи? Бу «Жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир». “Терроризм” дегани  эса «Муаййан гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш”ни   англатади. Демак ўз-ўзидан кўриниб турибдики бундай оқимларнинг мақсади шу жамиятдаги диний қадриятларни ва аҳкомларни рад этиб, уларга қарши ғояларни фарзандларимизга алдов йўллари билан сингдириб, уларни зўрлаб бўлса ҳам ўз юртига хоинлик қилишга, ота-онасига оқ бўлишга, тинч аҳолини тинчлигини бузишга, жамиятимизда беқарорлик келтириб чиқаришга, жамиятда етимлар сонини кўпайишига, аёлларнинг бева қолишига ва буларнинг оқибатида келажагимиз бўлган ёшларимизни тарбиясига салбий таъсир ўтказиб, халқимизни тинчлигига раҳна солишдир. Ҳозирги кунда ҳар бир ота ўз фарзандларини келажакда соғлом фикрли, бунёдкор ғоялар соҳиби қилиб, киндик қони тўкилган ўз ватанига садоқатли фарзанд этиб тарбия қилиши учун, аввало тарбия берувчи уйдаги ота-она, боғчадаги тарбиячи, мактаб ва олийгоҳларда устоз ва мураббийлар ўзлари ҳақиқий Ислом ақидаларини яхши тушуниши, ақида, дин, шариат ўзи аслида нима эканини яхши билишлари шарт. Шундагина бизнинг ва шу жаннатмакон диёримизнинг келажаги бўлган ёшларимизни ҳар қандай оқимлардан экстремистик гуруҳлардан ҳимоя қила оламиз. Биз алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Бизнинг ота-боболаримиз ватан учун, эл-юрт учун керак бўлса жонларини ва умрларини аяшмаган. Тинчликни бузиш, инсонни ноҳақ қонини тўкиш мусулмонлик белгиси эмас, аксинча бу катта гуноҳ. Ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсалар ўзларига Исломни ниқоб қилиб олиб, одамларга зулм қилаётганликларини наҳот англаб етишмаган бўлишса. Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларидан бирида шундай деганлар: «Мусулмон киши – ўзгалар унинг қўлидан ва тилидан озор топмаган кишидир». Шундай экан бирон бир инсон иккинчи бир инсонга озор бериб кўнглини ранжитиши асло мумкин эмас. Биз юқоридаги ҳолатлар бошимизга тушмаслиги учун ўзимиз кўрган-эшитган нотўғри сўз ва ҳаракатларга бепарво бўлмаслигимиз керак. Шунинг учун  айни пайтда тинч осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз ниятли кучларнинг ниятларини пучга чикариш учун ҳаракат қилмоғимиз зарурдир. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон қилсин, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлишимизни ҳаммамизга насиб  этсин. 375

ИСЛОМ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРАДИ – ТЕРРОРГА ЭМАС

Қуръон ота-боболарга, бошлиқларга ва йўл-бошчиларга кўр-кўрона тақлид килишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса қилмоқчи бўлса, ўша нарсанинг яхшисини танлаб олишга чақиради. Чунки, кўпгина кишилар бирор нарсани бир марта эшитса ёки ўқиса, шунга ишониб кетаверадилар. Лекин ўша нарсани чуқурроқ ўйлаб, яхши тарафини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақиқатга Қуръон бундан 15 аср аввал чақирган: “Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир” (Зумар сураси, 18-оят). Мана шу оятда Аллоҳ таоло мусулмонларни барча гапларни эшитиб, тушуниб, сўнгра яхшиларига эргашишга буюради. Аллоҳ шундай қилган инсонни  «ҳидоятга эришганлар» ва «ўткир ақл эгалари» деб атайди. Шу билан бирга, Ислом яхшиликни таърифлаб ҳам беради ва унга амал қилишга чақиради. Одатда, одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Ислом динида яхшилик – Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима эканини Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 177-оятида ояти каримасида тўлиқ таърифлаб берган: «Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтириш ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мис кинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга бериш, намозни қоим қилиш ва закот беришдир. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчилар, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир». Ояти каримада кўриниб турибдики, яхшилик маълум бир ҳаракат ёки гап-сўзларни ўзича қилиш ва айтиш билан бўлиб қолмаслигини таъкидламокда Имон келтириш яхшиликнинг боши ва асосидир. Бусиз, яъни имонсиз ҳеч қандай яхшилик бўлиши мумкин эмас. Асл имони бор инсон бузғунчилик, террорчилик, фитнакорликга ружу қилмайди.  Чунки, кимнинг Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, Пайғамбарларга имони йўқ бўлса, ундан яхшилик чиқмайди. Чиқса ҳам, доимий бўлмайди. Мусулмонларнинг бой-бадавлатлари молларидан маълум миқдорини эхтиёжмандларига молиявий ибодат сифатида берадилар. Бу амал мол эгасига Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Шу фарз-ни адо этадиган одам яхшилик қилувчидир. Аҳдига вафодорлик мусулмонликнинг, имоннинг кўзга кўринган белгиларидан бўлиб, Қуръони каримда қайта-қайта такрорлангандир. Ким аҳдига вафо қилса, Аллоҳ таърифлаган яхшиликдан насибадор бўлган бўлади. Сабрлилик ҳам имонли, мусулмон кишиларнинг алоҳида олий ва зарурий сифатларидан ҳисобланади. У ҳакда аввалги оятлар тафсирида батафсил сўз юритилди. Демак, турли қийин ҳолатларда сабр қилувчилар Аллоҳ таърифлаган яхшилик соҳибларидан бўлар экан. Тошкент ислом институти талабаси Мирзаева Муаттархон Зокиржон қизи 272

Саудия уламолари ҳайъатининг “такфир” тушунчаси ҳақидаги хулосалари

Саудия  Арабистон Подшоҳлигидаги “Мўътабар уламолар кенгаши”нинг такфир  (бировни куфрда айблаш) ҳақидаги баённомалари ва қарорларининг хулосаси: 1-жузъ   Ар-Риёз шаҳри                                                                    26.09.2016 Кириш:   “Кофирга чиқариш – такфир”  баъзи одамларга чигал бўлган тушунчалардандир. “Кофирга чиқариш”нинг ҳукмлари: “Кофирга чиқариш” такфир – асоси Аллоҳ ва Расулига бориб тақаладиган шаръий ҳукмдир. У “ҳалол қилиш” ва “ҳаром қилиш”га ўхшайди. Куфр деб сифатланган ҳар бир нарса ҳам диндан чиқарадиган “катта куфр” бўлавермайди. Қуръон ва суннат кофирлигига очиқ ойдин далолат қилганларидан бошқаларни кофирга чиқариш мумкинэмас. Бунда шубҳа ёки гумон кифоя қилмайди. “Кофирга чиқариш” оқибатида хатарли ҳукмлар келиб чиқади. Шариат “ҳад”лари (Шаръий жазолар) шубҳа бўлганда тарк қилинар экан, шубҳа асосида “Кофирга чиқариш”ни тарк қилиш авло ва лозимдир. Ваҳоланки, “ҳад”нинг оқибатида келиб чиқадиган нарсалар “Кофирга чиқариш” нинг оқибатида келиб чиқадиган ишлардан енгил ҳисобланади. Гоҳида Қуръон ёки суннатда маълум бир сўз ёки иш ёхуд эътиқод куфр эканлиги ҳақида маълумотлар келади. Аммо, буларнинг бирортасини бажарган инсон кофир бўлишига монеъ далил борлиги учун кофир ҳисобланмаслиги мумкин. “Кофирга чиқариш” ҳам бошқа аҳкомлар сингари сабаблари топилиб, монеълар йўқ бўлгандагина тўғри бўлади. Бунга мерос масаласини ўхшатиш мумкин. Гоҳида мусулмон қаттиқ хурсандчилик ёки қаттиқ ғазаб туфайли куфр калимасини айтиб қўйиши мумкин. Бу ҳолда қасддан қилмагани учун кофир бўлмайди. Худди қиссада бир киши қаттиқ хурсанчиликдан хато қилиб “Эй, Аллоҳ, Сен қулимсан, мен Раббингман” – деб юборганидек. Тошкент ислом институти талабаси Aнваров Aбдумалик Aкбар ўғли 263

Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Қасам ва гувоҳ воситасида ҳукм чиқариш

Байҳақий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамларга даъвосига кўра бериладиган бўлса, кишилар бир қавмнинг моллари ва қонларини даъво диладилар. Лекин,...”, деганларидан кейин қуйидаги муборак гапларини айтганлар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
1 19 20 21 22 23 41