islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Фиқҳ илмидаги фойдаларсилсиласи: Тақлид ҳақида нотўғри тушунчалар

Танишиб ўтганимиздек, тақлид йўли саҳоба ва тобеинлар даврида ҳам кенг ёйилганди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулафои рошидинларнинг йўлига эргашишга буюргандилар. Ижтиҳод аҳли бўлмаганлар у ёқда турсин, ҳатто мужтаҳидлар ҳам ўзидан бошқага тақлид қилганлари сир эмас. Қолаверса, Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 43-оятида бундай марҳамат қилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

​​Ёлғон ризқни камайтиради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", дедилар" (Имом Дайламий ривояти). Ушбу ҳадисда ёлғоннинг...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди имом-хатиби Рўзибек Абдунабиев

Шайтондан ҳам ёмонроқ душман

Инсон учун душманларининг ичида энг ёмони шайтон бўлса, инсоннинг нафси ундан ҳам ёмонроқ душмандир. Шайтон инсонни нафсини ўзига қарши қурол қилиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан адаштиришга, гуноҳ содир этишига, дунёсини ҳам оҳиратини ҳам барбод бўлишига олиб боради.ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Улуғнор тумани Сўфи Оллоҳёр жоме масжиди имом-хатиби Шоҳимардон Орипов

“Фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”

Ақидапараст оқимлар ёшларни, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот қилиш каби усуллар фойдаланмоқдалар...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Андижон вилояти “Ҳазрат Умар” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадсобир Иминов

Террорчи ташкилотлар тарғиботининг интернет имкониятларидан бузғунчи мақсадларда фойдаланиши

Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда. Ёш авлоднинг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур.Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Глобал ахборот тизимидаги хабарларни «фильтрсиз» қабул қилиш оқибатида ёшлар онги заҳарланмоқда. Интернет сайтларидан тарқатилаётган хар хил ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлар халқларини ҳам ташвишга солмокда. Интернетданолинганнарсатўғри, ишончливазарарсизэканинибилишкерак. Яхши-ёмоннингфарқига бормаган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот-хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади. Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, террорчи ташкилотлар залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйишмоқда ва ёшларни ўз домига тортмоқда. Яна ушбу террорчи ташкилотлар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини «яқин дўст» ёки «ҳидоятга чорловчи» сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмокда. Аслида, уларнинг дин ва шариат ҳақида умуман илмлари йўқ, фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайдилар. Бошқа томондан қараганда, улар бу жоҳиллиги билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётгани ва кимнингдир ноғорасига уйнаётганини билмайдилар. Бундайлар аввал дину диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда. БугунгикундаИнтернет тармоқларидан халқаро террористик ва экстремистик кучлар ҳам фаол фойдаланишмоқда. Айниқса, ғоявий ва диний сохта ақидаларни тарқатишда бир неча ўнлаб хорижий мессенжер ва тармоқлар жиноятчиларга қўл келмоқда. Жумладан, уларорасида Telegram, Viber, WhatsApp ҳамда Skype тармоқлари энг кўп оммалашган. Бу тўғрида Россиянинг «Известия» газетаси хабар тарқатмоқда.Унга кўра, ИШИД жиноятчилик тўдаси бир неча минглаб россияликларни айнан шу тармоқлар орқали ўз оқимига тортган. «Интернет ҳаммагаўзхоҳишигакўрахизматкўрсатади. Террорчилар турли руҳий ва моддий рағбатлантириш орқали интернет фойдаланувчиларнинг ишончини қозонмоқда. Улар ёлғон иддаолари билан ишончга киришга харакат қилишмоқда. Бизлар албатта ёшларимизни ёт унсурлардан ҳимоя қилиш учун интернет оламидан тўғри фойдаланишга, китобхонликка ёшларни қизиқтиришимиз керак. Тошкент ислом институти талабаси Турдиматов Нурмуҳаммаджон Муфтайдин ўғли 851
1 18 19 20 21 22 42