islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Ҳанафийлар наздида хиёри мажлис ҳадиси

Айтиб ўтилганидек, гоҳида Имом Абу Ҳанифа айтган баъзи масала зоҳиридан ҳадисга зид кўринади. Ушбу зидликни кетказиш учун ҳанафий уламоларнинг ҳадисни таъвил қилишлари натижасида бошқалар Имомнинг мазкур ҳадисга амал қилмаганини айтишади. Аслида эса Имом у ҳадисга амални тарк этмаган, балки...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ МИЛЛАТ УЧУН ХАТАР

Дунёда глобаллашув жараёнлари жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги даврда манфаатлар тўқншуви минтақа, миллат ва дин танламас  иллатларни юзага чиқармоқда.   Ана шундай иллат ва инсоният оёғига болта бўлиб урилаётган разолат экстремизм ва терроризм деб аталмоқда. Бу иллатларни нима деб аташимиздан қатъий назар,қайсидир ташкилот ёки тузулмаларнинг манфаати учун хизмат қилишини яхши билишимиз даркор.   Экстремизм “кескин ҳаракат қилиш” деган луғавий маънони берса, истилоҳий маъноси “аҳоли орсида ўз ақийдавий фикрларини муросасизларча сингдиришга уриниш”дир. Унинг хавфли томони минг йиллардан бери халқимиз орасида амал қилиб келинаётган ақидавий аҳкомлар ва урф одат ва анъаналарни рад этиб, ўзларининг манфаатларига мос келувчи ақидаларини сингдиришларидир. Бундай бузуқ ақида эса мусулмонни “кофир”, давлатни “куфр давлати” ва бундай жамият “куфр жамияти” деган қарашларни сингдиришга қаратилгандир. Ақиданинг бундай тарзда бузилиши эса ҳақиқий мўминни кофирликда айблаб қонини тўкишга фатво беришга қаратилганлиги билан хавфлидир. Бундай қарашлар эса ўз навбатида терроризм каби ўта хавфли иллатга замин пайдо бўлишига сабаб бўлади.   Терроризм қўрқитиш, ваҳима солиш ва жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилган хатти-ҳаракатлардир. Бугун дунёда бу балодан азият чекмаган бирорта давлат йўқ десак муболаға бўлмайди. Ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тормайдиган тузилмалар ўз ғаразли мақсадларига эришиш йўлида ёшлардан фойдалинишни кўзда тутганлар.   Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини жарангдор  номлар билан атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида уруш бўлаётган ҳудудларга бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшлар муайян қисми бундай бузғунчи оқимларни ҳақиқатда ҳам Ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари — “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ деди: “Уч (киши) борки, Қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳаққини бермаган киши”. Гўёки “ҳижрат” савобини оламиз деб даъво қилаётганлар баъзи адашган юртдош ёшларимиз юқоридаги каби онакуш ва одамфурушлардан ўрнак олмоқчими?   Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин…” (“Ҳуд” сураси, 113-оят), дейилган. Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гуруҳларнинг Исломга умуман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермоқдалар. Жумладан, Бутун дунё Ислом уламолари кенгаши раиси Юсуф Қаразовий: “Биз уламолар бузғунчиларга қарши курашмоғимиз зарур. Ҳозир экстремистик ташкилоталр таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Улар “кофирларга қарши...

Дунёни эмас, ўзингизни қутқарувчи халоскор бўлинг!

Ислом динида инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига ҳатто ёв билан жанг қилиш асносида ҳам риоя қилишга буюрилади. Ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зўровонлик қаттиқ қораланади. Масалан Аллоҳ таоло каломи шарифида: «Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни (тажовузкорларни) ёмон кўргай» деб марҳамат тқилган.... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси кабинет мудири Икромжон Жўрабоев

Оврупа терроризм таҳдиди остида

Ислом давлати раҳнамоси ал-Бағдодий “халифалик”нинг мағлубиятини тан олди. Энди нима бўлади? Сурия ва Ироққа ўрнашиб олган террорчилар қайси томонга қараб ҳаракатланади? Қуйида Ғарбий Европа учун хатарлилик жиҳати кучайиб бораётгани ҳақида Европа манбаларининг таҳлилларини ҳавола қиламиз. Иқтисод ва дунё институти 2016 йил кўрсаткичлари бўйича ўтказган тадқиқотга кўра, террорчилик катта хавф туғдираётган 80 та давлат рўйхати сирасида 15 та Европа давлати ҳам бор. Ана шу давлатлар рўйхатида Франция (29), Буюк Британия (34), Греция (43), Швеция (46) ва Италия (69-ўринда) турибди. Ажабланарли жиҳати  шундаки, ана шу рўйхатда Испания йўқ. Ҳолбуки, Испаниянинг етакчи нашрларидан бири бўлган  El Mundo Испаниянинг махсус хизматлари кун сайин юксалиб бораётган терроризм феноменининг мамлакат учун жиддий хатарга айланаётганидан ташвишда эканини эълон қилган эди. Бу ўринда гап “Ислом давлати”га қўшилиш мақсадида Сурия ва Ироққа келиб қолган испан фуқаролари ҳақида бормоқда. Улар дўстлари, танишлари ва атрофдаги радикал кайфиятдаги одамларни тинимсиз равишда ўзлари томонга чорлашмоқда. “Ислом давлати” тузмоқчи бўлган хомхаёлларнинг Испаниядаги тарафдорларига қилган мурожаатидаги даъвоси жуда ҳам оддий:  “Ҳужумга, ҳужумга, ҳужумга. Биз нимадир қилишимиз керак. Сизга ишга киришишингиздан олдин яна нима юз бермоғи лозим?”. Бу даъватга муносабат қандай бўлмоқда? Махсус хизматлар берган маълумотга кўра, бу чақириққа Испаниядаги юзга яқин бидъатчилар эргашиб кетиши мумкин. Нима бўлиши мумкин? Таҳлилчиларнинг фикрича, йирик эҳтимолга кўра, қандайдир “ёлғиз бўри” тарафидан портлаш содир этилади. Аммо унинг кўлами катта террорчилик гуруҳи олдиндан режалаштирган сценарий бўйича амалга оширилган қўпорувчиликдан кам бўлмайди. Бундай мудҳиш ҳодисанинг олдини олиш мақсадида испан махсус хизмати Испанияда яшайдиган 800 нафар радикаллар устидан текширув олиб бормоқда. Тахминан, уларнинг 100 нафари алоҳида шароитда яшайди ва исталган вақтга ҳаракатга келиши мумкин. Сурия ва Ироқлик террорчилар босими остида кун сайин бу хатарнинг юксалиб бораётганини ҳис этаётган  яна бир европа давлати, айнан, Германиядир. Немис нашри Frankfurter Allgemeine Германия Конституциясини ҳимоя қилиш федераль ташкилоти берган маълумотга асосланиб ёзишича, мамлакатда исломни ниқоб қилган террорчилар сони ошиб бораётир. Ташкилот раҳбари Ханс-Георг Маасен Берлинда бўлиб ўтган Европа полиция конгрессида мамлакатда 1600 нафар шубҳали шахс бўлиб улар исталган вақтда қўпорувчиликларни амалга ошириши мумкин. 2016 йил айнан шу амалдор бундай хавфли шахсларни 1200 нафар атрофида деб айтган эди. Маасеннинг таъкидлашича, Германии доимий террорчилик таҳдид остида. “Биз меъёрий шароитда яшамаётганимизни эътироф этишимиз керак, – деди у. – Айни кунларда ҳақиқий таҳдид остидаги давлат фақат АҚШ эмас – таҳдид остидаги давлатларнинг биринчиси Ғарбий Европа, шунингдек, Германия ҳам”. Расмий раҳбарнинг айтишича, асосий хатарни Суриядан Германияга портлашларни амалга ошириш ниятида келган муҳожирлар туғдиради. Уларда жанг қилиш тажрибаси бор ва улар оддий буюмлардан ҳам портловчи мосламалар ясашни билади. Яна унинг таъкидлашича, шароит тақозо қилиб полиция билан тўқнашиб қоладиган бўлса, террорчилар Калашников автоматидан маҳорат билан фойдаланиб берлин полициясидан яхшироқ ўқ отади. Италия бош вазири Паоло Жентилонинг таъкидлашича, Сурия ва Ироқ ҳудудидаги “Ислом давлати” устидан қозонилган ғалаба террорчилик таҳдидини камайтирмайди, бу хавф ҳар доимгидек баландлигича қолаверади.  Бу гапни у италия разведкаси ва махсус хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирган ахборот хавфсизлиги департаментининг йиллик ҳисоботига суяниб айтган. Ўша ҳисоботда “Ислом давлати” жангариларининг Сурия ва Ироқдаги мағлубияти уларнинг жанг қилиш тактикаси ўзгартиришга мажбур қилади. Уларнинг фаолияти “Ислом давлати”га кириб кейин юртига қайтган европаликлар доирасида давом этади, дейилган. Хавфсизлик бўйича италиялик таҳлилчиларнинг фикрича, бундай қарор натижасида уруш ва низолар Яқин Шарқдан...

Мазҳаблар тўғрисида тасаввуримиз қандай?

Таассуфки, бугунги кунда кўпчилик ўзларини ҳанафийлар ёки шофеъийлар дейишса-да, лекин имомлари ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Шунинг учун одамлар бу кишиларнинг кимлигини тушунмаган ҳолда уларнинг тақводорлиги ва билимлари даражасини тасаввур қила олмайдилар... - ТИИ Ҳадис ва  ислом тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 20 21 22 23 24 41