Қадрли онажонлар ва ҳурматли оталар! Сизга айтар сўзим бор. Анчадан буён сизга мурожаат қиламан дейман. Бугун фурсати экан. ⠀ Сиз фарзандингизга у ёки бу иборани талаффуз қилганингизда, ота-она боласини қандай тушунганлиги ҳақида ўйламайди. Ва бола ҳамма нарсани том маънода борича тушунади, улар сўзларнинг мажозий маъноларини тушуниш қобилиятига эга эмас. ⠀ Орангизда ҳатто болани уриб туриш керак деганлар ҳам топилади. 🤦 ⠀ “ ЖОНИМГА ТEГМА “, “ ТУР БУ ЕРДАН “, ⠀ “ АФТИНИ ҚАРА “, “ ИЧИМДАГИ ДУШМАНИМ “, “ БОШИМГА БАЛО ТУҚҚАН ЭКАНМАН “, “ ЎЛДИРАМАН “, “ АГАР ЯНА ЎЗИНГНИ ШУНДАЙ ТУТСАНГ олабўжига/ мелисага / бомжга / болалар уйига БEРВОРАМАН“, каби ибораларни ва бундан ҳам дахшатлироқлари бор ёзишга ҳам уялдим. Ишлатасиз. Бу жумлалар таниш тўғрими? Кўпинча оналар жуда кўп бу сўзларни ишлатадилар. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан бу болага қайси таржимада етиб боришини ҳисобга олмасдан. ⠀ Ва бола бу сўзларни шу ёсинда эшитади – “АГАР МEН БЎЛМАСАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ“, “МEН ҲEЧКИММАН“, “МEН ОТА-ОНАМГА КEРАК ЭМАСМАН“…😔 Агар бордию – бу гаплар бақириқ, калтаклаш, инкор қилиб силташлар билан бажарилса… болага тўғридан-тўғри “ЯШАМА“, “РИВОЖЛАНМА“ деган программани ўрнатаётган бўласиз… ❌❗️ Сўнг сиз -“ Болам аччиғи тез бўлиб қолди. Гапимга кирмаябти. Айтганимга кўнмайди. Қайсар. Уйдан чиқиб кетаябти…“ деб бизнинг олдимизга гўёки тўғрилаб беринг деб олиб келасиз! Аслида эса уни сиз ва отаси шундай қилиб ясаб бўлган бўласиз! Болани эмас!!! Сизни тўғрилаш керак бўлади!!! Негааа айтайми? Бу зўравонлигингиз оқибатида…. 👇👇👇 БОЛА ЎЗИГА РИВОЖЛАНМАСЛИК, ТАЖОВВУЗ ПРОГРАММАСИНИ ЎРНАТАДИ. (аутоагрессия) ⠀ 🔺 Касаллик (ёки кўп турли касалликлар гулдастаси, тез-тез касал бўлиб кўрсатади.) ⠀ Буҳис орқали унинг туғилиши учун доимий айбдорлик ҳисси, ўз-ўзидан бепарволик ҳисси билан ҳаётда ўрни йўқлигини кўрсатиб яшашга ўтади. 🔺 Алкоголь, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ортиқча овқатланиш (ўз жонини аямасдан қасд қилишни секинлаштириш усули) ⠀ ⠀ 🔺 Кўпинча “тасодифий“ шикастланишлар ⠀ 🔺 Кўп сонли пирсинглар, татуировка ⠀ ⠀ 🔺Ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам борадиганлари бор ⠀ 🔺 Кўчадан келмайди 🔺 Бераҳмга ўхшаб қолади 🔺 Ташқаридан кимгадир қаттиқ боғланиб қолади. Севги. 🔺 Номуносиб жуфтлик ўзидан катта ёки сизга ёқмайдиган жуфт топади. ‼️ИЛТИМОС, онажонлар сиз болангизни туғилишини 9 ой қорнингизда кун санаб туғасиз. Севасиз. Сўнг негадир 2чи, 3чи… фарзанд ёки оддий ҳаёт муаммоларида ўзингизни қўлга ололмасангиз, кўз остингиздаги энг кичкина ҳимоясиз гўдакка осиласиз. Бу гапларимни ўқиганингиздан сўнг энди ўйлаб кўринг ҳали ҳам кеч эмас. ТЎҒРИЛАНИНГ…! Болаларингизга нима деяётганингизга эътибор беринг. Ахир, бола сизни бутун қалби билан севади. Сиз у учун яратган борлиғисиз. У сизсиз ҳечким. МУАММОИНГИЗНИ ҲАЛ ҚИЛОЛМАЯБСИЗМИ? БОЛА БЎЛИБ УНДАН АЛАМИНГИЗНИ ОЛМАНГ! БОЛА БИЛАН ТEНГЛАШМАНГ! ⠀ Сиз бу ибораларни қанчалик вайронкор эканлигини сезмайсиз ва бола эшитади ва ўйлайди: “Мен ёмонман, мен керак эмасман, мен бўлмасам яхши бўларди“. Чунки сиз уларни силкитиб, калтакласангиз, болалар буни “яшамаслик“ хабари каби тушунишади. ⠀ Айтишингиз мумкин, “Биз ҳам калтак еб катта бўлганмиз. Бир чиройли юрибмиз, кам бўлганимиз ёқ“ деб. Агар сиз билан ҳам суҳбатлашсак, сизнинг ичингизда ҳам қалбингизни яралаган “зирапча“ни топиб берамиз. Фақат замон ҳозир ундай эмас. “ИНДИГО“ болалар туғилаётган замонда, бу ёсиндаги тарбия тўғри келмайди… Сизни бу билан огоҳликка чақириш мақсадимиз. Ҳаётингизни чиройли қуришингизни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, ушбу гапларимга бефарқ бўлмайсиз… бошқаларга ҳам улашинг. Бола тарбияси нозик масала эканини… Психолог:...
Бир вақтлар жуда бой ва қўли очиқ Ҳотам исмли киши яшаб ўтган бўлиб унинг минглаб чорва ҳайвонлари кенг яйловларни тўлдирган эди. Ўз мол-мулкини ўзгалар билан баҳам кўришни ёқтирадиган бу кишининг Туман дақабли уқур қора оти бор эди. Туман шу қадар ноёб от эдики, ҳамма жойда унинг шамолдек елиб юриши ва бургут каби парвозининг донғи кетган эди. Ҳотам бу отини кўз қорачиғидек асраб-авайлар уни ҳеч нарсага алишмас эди. Кунларнинг бирида Ҳотамнинг сахийлиги ва отининг гўзаллиги султоннинг қулоғига бориб етди. Шунда султон бош вазирига: ”Мен Ҳотамни синаб кўрмоқчиман. Ундан севимли оти Туманни сўраб кўрайлик –чи, нима қилар экан”- деди. Эртаси куни султоннинг одамлари йўлга тушдилар. Улар Ҳотамнинг қишлоғига ёмғирли кечада кириб боришди ва унинг уйида меҳмон бўлдилар. Ҳотам меҳмонларни ҳаяжон билан кутиб олди. Унинг буйруғи билан дастурхон тузалди. Кабоблар ейилди. Меҳмонлар охорли ва чиройли тўшакларда ухладилар. Эртаси куни эрталаб султоннинг одамлари нима учун келганликларини айтганда, Ҳотам чуқур қайғуга ботди. Ва уларга шундай деди: “О, келган вақтингиздаёқ султоннинг буйруғини айтганингизда эди! От гўштини яхши кўришингизни биламан. Кеча тунда келганингизда об-ҳаво ёмон бўлганлиги сабабли сизларга кабоб тайёрлаш учун Тумандан бошқа ҳайвонни топа олмадик”. Ҳотамнинг сахийлиги икки дона эчки сўраб келганга кўп эҳсон қилган пайғамбаримизнинг сахийликларига ўхшайди. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сахийлик нима эканлигини қандай ҳам чиройли тушунтириб берганлар: السخي قريب من الله قريب من الجنة قريب من الناس بعيد من النار “Сахий киши Аллоҳга, одамларга, жаннатга яқин ва дўзахдан йироқдир” (Термизий, “Бирр” 40) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 403
Қишнинг совуқ кунларидан бири эди. Саиднинг бутун бадани музлаб борар эди. Чунки унинг эски, йиртилган оёқ кийимларидан сув ўтарди. У биринчи маротаба оиласининг бечораҳол эканлигидан афсусланди. “Қани эди, яхши кўйлак, қалин палто, иссиқ пояфзал сотиб олишга пулимиз бўлса”, деди хаёлга чўмиб. Бу вақтда у йўл юзидаги катта жомеъ масжиди олдига келиб қолган эди. Масжидда Пешин намозига азон айтилгани боис дарҳол масжид томон шошилди. Саид катта жамоат билан намоз ўқишни хуш кўрарди. У таҳорат олиш учун таҳоратхонага кирди. Сумкасини кириш эшиги олдидаги ўриндиқда қолдириб таҳорат олиш учун енгларини шимарди. Бу пайтда кўпчилик мусулмонлар таҳорат қилаётган эди. Саид таҳорат олишга ўтириб пояфзалларини ечди ва пайпоқлари ёмон бўлиб кетганини кўриб ғазаб билан уларни ерга ташлади. Шунда ногаҳон битта оёғини юваётган кишига кўзи тушди. Унинг бошқа оёғи йўқ эди. Саид яхши пояфзали йўқлиги учун жаҳл қилганидан уялиб қолди. Чунки эҳтимол ёнидаги инсоннинг жуда кўп оёқ кийим сотиб олишга пули бордир, аммо у оёқ сотиб ола олмайди. Саид бу дунёда пулга сотиб олинмайдиган қимматбаҳо неъматлар ҳам бор эканлигини тушуниб етди. Шу куни Пешин намозидан кейин у Аллоҳ таолога соғлом оёқлар бергани учун шукр қилиб дуога қўлларини очди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада қандай ҳам яхши сўзларни айтганлар: و كن قنعا تكن أشكر الناس “Қаноатли бўл! Инсонларни энг шукр қилувчиси бўласан! (Ибн Можа, Зуҳд 24) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 430
Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: 😡 АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. 🤥 АЛДАМАНГ.«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!», дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. 🕺 УРМАНГ.Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда. 🙅♂ ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма», каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. 😊 ЎРНАК БЎЛИНГ.Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Ҳунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. 👉 АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. 😀 БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. 🙏 КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. 🤗 ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. 🙇 САБРЛИ БЎЛИНГ.Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. Манба: @MKda_oltinqoida 408
Эҳсоннинг бир амакиси бор эди. У мол-мулкини на ўзи ер на бошқаларга едирар эди. Шунинг учун ҳам у ҳеч кимга ёқмас эди. Бу бахтсиз одам кишининг мол-мулки ўзига яқин жойда бўлиши керак деб барча мол-мулкини олтинга айлантирди. Сўнг олтинларни ҳам олиб боғнинг бир бурчагига кўмиб қўйди. Бу хасис киши деярли ҳар куни олтинларни олиб санаб яна жойига кўмиб қўяр эди. Бир куни у боғга кириб олтинларини кўмган жойидан топа олмади. Бутун боғни остин-устун қилди ҳамки улар йўқ эди. Ақлдан озганича хонасига қайтиб келиб тўшакка ётиб қолди. Вазиятни билган Эҳсон амакисига шундай деди: “Бекорга йиғламанг, амаки. У олтинлар барибир сизники эмас эди. Агар сизники бўлганида уни кўмиб қўймасдан фойдаланган бўлар эдингиз. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан бахилликдан йироқ қилишини сўраганлар ва бахил инсонлар ҳақида шундай деганлар: البخيل بعيد من الله و بعيد من الجنة و بعيد من الناس “Бахил киши Аллоҳдан, жаннатдан ва одамлардан узоқдир ” (Термизий, Бирр 40). Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 279