Кўпчилик ота-онани бу муаммо қийнайди ва бу масалага нотўғри ёндашадилар. Болани ёки қаттиқ қўллик билан ўйинлардан сақлайди ёки ҳар куни “ўйин ўйнама“ дея бир хил гапни такрорлайверади. Бола эса эртасига яна ўйин ўйнайверади. Келинг вазиятга бошқача ёндашамиз. Бола ўйнашни хоҳлайди, сиз эса йўқ. Кейинги гал бола ўйин ўйнаётганида уни уришманг аксинча чин дилдан унинг ўйинларига қизиқинг. У билан бирга ўйнанг, ундан ўйинни ўргатиб қўйишини илтимос қилинг. Диққат қилинг сиз мулоқотда мослашиш усулини қўллаяпсиз. Одамларни, вазиятларни ўзгартириш учун сиз аввало мослашишингиз керак. Ана ундан кейин дастакни ўзингиз хоҳлаган тарафга бура оласиз. Бола билан ҳам шундай. У билан дўст бўлинг ва секин аста ўйиндан чалғитинг. Бошқа фойдали машғулотлар топинг. Демак, хулоса қилсак, сиз аввало у билан қўшилиб ўйин ўйнайсиз, берилиб чин дилдан киришиб кетасиз ва секин-аста ўйинни камайтирасиз. Бола ҳам сизга эргашади. @MKda_oltinqoida 317
Оиша томорқага ловия экиб қўйди. Об-ҳаво яхши бўлгани боис ловия тез орада униб чиқди. Бир куни ташқаридан сигирларнинг овозини эшитиб ҳовлига югуриб чиқди. Қўшнининг сариқ сигири томорқага кириб, ёш ловия новдаларини чайнаб ташлабди ва пушталарни ҳам бузиб юборибди. Оиша барча қилган меҳнати зое кетганини кўргач жойида қотиб қолди. Бўйнида арқон осилиб турган сариқ сигир молхонанинг ёнида мўрарб турарди. Ғазаб аччиғида қўлига тушган тахтани олдида сигир томон бора бошлади. Шу пайтда сигирнинг эгаси бўлмиш қўшни аёл келиб қолди ва ғамгинлик билан гапира бошлади: – Кеча бечоранинг бузоғи ўлиб қолди. Эрталабдан бери мана учинчи марта арқонини узиб, бузоғини қидиряпти. Буни эшитгач Оиша қўлидаги тахтани ташлади. Ловияси эсидан ҳам чиқиб кетди. Сўнг уларнинг олдиларига юриб келган сариқ сигирнинг ғамгин кўзларига боққанча унинг бошини силаб: “Демак у ҳам ўзининг боласи ҳақида ўйлаяпти эканда”, деди. Оиша жуда тўғри йўл тутди. Унинг бу хайрли иши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига тўғри келаркан-а? “Аллоҳдан қўрқинг, бу тилсиз ҳайвонларга азият етказманг”. اتَّقُوا اللَّه في هذِهِ البهَائمِ المُعْجمةِ Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 362