Шу куни маҳкамада бир эркак ва аёлнинг шикояти кўриб чиқилиши керак эди. Қози жаноблари ўз ўрнини эгаллагач, бўлиб ўтган ишни тинглашни бошлади. Биринчи бўлиб аёлга сўз берилди. Аёл кўз ёшлари билан ёнида ўтирган нимжонгина кишига ишора қилиб: “Мана бу инсофсиз мени пулларимга тажовуз қилиб ўзимни шарманда қилди. Ундан шикоятим бор”, -деди. Эркак эса ўзини оқлаш учун гапга қўшилиб: “У нотўғри гапираябди, ҳурматли қози жаноблари! Мен бозорда қўйларимни сотиб сўнг ундан тушган пулларни санаётганимда тўсатдан бу аёл келиб унга пул беришини талаб қилди. Агар бермасам менга нисбатан ёмонлик қилишини айтиб таҳдид қилди. Уни гаплари менга таъсир қилмаётганини сезгач, йиғлаб атрофдаги одамларни тўплади”-деди. Қози уларни сўзларини тинглаб бўлгач ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини тушуниб олди. Сўнгра у эркакка юзланиб: “Сен қанчалар ҳам тубан иш қилгансан. Ўзинг бу аёлнинг пулларини тортиб олиб яна унга тухмат қилябсан! Тезда унинг пулларини қайтариб бер!”-деди. Қозининг ҳукми барчани лол қолдирди. Аёл хурсанд бўлиб пулларни олди-да, қозини дуо қилганича маҳкамадан чиқиб кетди. Шундан сўнг қози эркакка ўша аёлнинг ортидан чиқиб пулларини қайтариб олиб қўйишни айтди. Ҳеч нарсага тушунмаётган эркак ўз пулларини қайтариб олиш умидида югурганича ташқарига чиқиб кетди. Бир оз вақтдан сўнг у иккаловини яна маҳкамага олиб келишди. Эркак зарба еган ва тимдаланиб кетган юзларини силар ароҳатларидан эса қон оқиб турар эди. Яна биринчи сўз аёлга берилди. У жуда қаттиқ ғазабланган эди. Ўзини тутиб тура олмасдан бақира кетди: “Қози жаноблари, бу ярамас яна менга ташланиб, сиз олиб берган пулларни тортиб олмоқчи бўлди”-деди. Қози босиқлик билан:”Яхши, олиб қўя олдими?”-деди. Аёл эса мийиғида кулиб: “Йўқ, албатта. Мен шунақа нимжон одамга пулини бериб қўядиган аёлга ўхшайманми?”-деди. Шунда қози ҳайқириб деди: “Эй маккора аёл! Сен бироз аввал ўзингни ҳақ эканлигингни даъво қилиб бу эркак сени пулларингга ташланганини айтдинг. Агар чиндан шундай бўлганида эди, ҳозиргидан да қаттиқроқ ўз пулларингни ҳимоя қилган бўлар эдинг. Қани, энди ҳозироқ бу кишининг пулларини қайтар!”-деди. Тухматчи аёлга жазо тайинлаш асносида қози жаноблари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб ўтди: إياكم و الكذب فإن الكذب يهدي إلي الفجور و إن الفجور يهدي إلي النار “Ёлғондан сақланинг! Чунки ёлғон бузуқликка бузуқлик эса жаҳаннамга бошлайди” (Муслим “Бирр” 103) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 359
Қишнинг совуқ куни эди. Ҳасан нон сотиб олиб уйга қайтаётган эди. Йўлда у бадани суякларига ёпишиб кетган жуда озғин бир итнинг саватдаги нонларига мўлтиллаб қараётганини кўрди. Бечора ҳайвоннинг ҳолатига Ҳасаннинг раҳми келди. Аммо у ўзига-ўзи, “Агар ҳозир унга нондан берсам онамнинг жаҳли чиқади”, деди. Лекин барибир жим кетаверишга виждони йўл қўймади. Дарҳол саватини қор устига қўйиб ичидан битта нонни олиб тўғрай бошлади. Унинг қилаётган ишигни кўриб қолган бир киши ўз саватидаги нонлардан бирини Ҳасаннинг саватига солиб қўйди. Ҳасан уйига келганида саватдаги нонлар камаймаган эди. У бундан ғоятда ажабланди. Эҳтимол Ҳасан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида бу қадар ажабланмаган бўлар эди: ما نقصت صدقة من ما “Садақа молни камайтирмайди” (Муслим, Бирр 69) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 392
Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. У ручкасини йўқотиб қўйганлиги боис йўл четида йиғлаб ўтирар эди. Шу пайт унинг олдидан башанг кийинган бир киши ўтиб қолди. Жалолдан йиғисининг сабабини билгач, чўнтагидан ўзининг ручкасини чиқариб: “Сен шуни йўқотиб қўйган эдингми?”-деб сўради. Жалол йиғи аралаш: “Йўқ, менинг ручкам бунчалик чиройли эмас эди,” – деб жавоб берди. Жалолнинг тўғрисўзлиги у кишига жуда ёқди ва: “Ундай бўлса, мен ҳалоллигинг учун мана шу ручкани сенга бераман”, – деди. Сўнг гапини давом эттирди: “ Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўйлик ҳақида нақадар чиройли сўзларни айтганлар: إن الصدق يهدي إلي البر و إن البر يهدي إلي الجنة “Ростгўйлик инсонни яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди” (Бухорий, “Одоб”, 69) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 412
#Болажонлар_саҳифаси #40_ҳадис Маҳмуд амаки ва хотини далада ишлаётган эдилар. Уларнинг кичик ўғиллари сув бўйидаги дарахт тагида ухлар, унинг ёнида Қорабош лақабли итлари ётган эди. Маҳмуд ака аёли билан дам олиш учун дарахтнинг ёнига келганларида даҳшатли манзаранинг устидан чиқдилар. Уларнинг ўғли йўргагида юзтубан ҳолатда ҳаракатсиз ётар, ёнида эса Қорабош қонга беланиб, ачинарли ҳолатда турарди. 335
Бир куни Аҳмад бозорга тушиб зарур нарсаларни харид қилмоқчи эди. Эрта туриб бозорга отланди. Бозордан керакли нарсаларни харид қилди. Барча харидларини унча катта бўмаган бир халтага жойлаштирди. У темир буюмлар дўконидан сотиб олинган эгов жигар солинган селлофан халтани йиртиб қўйишини ўйлаб ҳам кўрмади. Уйга келгач эговни олиб қараса, жигарнинг қонига булғанган экан. Шу боис кейинроқ ювиш учун эговни эшик олдида қолдирди. 328