Кўплаб давлатлар қатори Россияда ҳам бу йилги Рамазон ойи карантин шароитида ўтказилмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида масжидлар деярли бўш. Москва шаҳри ва вилояти масжидларида кам сонли мусулмонлар Таровеҳ намозлари ўқишмоқда ва хатми Қуръон қилмоқдалар. Қолган кўпсонли мусулмонлар эса уйда ибодат қилишмоқда. Шундай вазиятда россиялик мусулмонлар интернетдан фойдаланишда янги босқичга ўтишди: хатми Қуръон 24 соат жонли эфир орқали ўқилмоқда, Таровеҳ намозлари ва маърифий видеодастурларнинг онлайн узатилиши йўлга қўйилган. Хайрияларнинг катта қисми ва муҳтожларнинг мурожаатлари ижтимоий тармоқлар орқали йиғилмоқда. Ифторликларни муҳтожларга етказишда эса «доставка» хизмат йўлга қўйилган. 307
Ҳар бир кунларимизга шукрона айтамиз. Аввало Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мана ҳозир карантин даврида оила аъзоларимиз билан дилдан суҳбатлашиб, фарзандаларимиз тарбияларига эътибор бериб, уларга 2-3 маҳалдан ширин овқатлар пишириб, тақдим этишимиз Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлди. Бу кунларда аввлги кунларимизни эсласак, ўқишларга, ишларга югуриб, боғча, мактаблардан болаларни ўз вақтида олишга шошиб, фарзандларимиз тарбиясига яхши эътибор бера олмадик. Мана бундай синовли кунларда ўзимизни ислоҳ қилишимиз учун, амалларимизни сарҳисоби учун Аллоҳ таоло бир имконни берди. Аллоҳ таоло аввало бу синовли кунлардан эсон-омон ўтишлигимизни қолаверса гўзал амалларда мустаҳкам бўлиб Ўзига яна ҳам яқин бўлган ҳолда чиқишимизни насиб қилсин. Мен яна онажонимни ҳам суҳбатларини олаяпман ва сизларга онажонимни суҳбатларидан етказмоқчиман. Онажоним 50 ёшни қаршиладилар, ўтган кунларни эслаб, ҳаёт ҳақидаги мушоҳадаларини гапириб берадилар. Шулардан биттаси тасбеҳ ҳақида. “Қизим анави куни телевизорда “қайнона” деган Озарбайжон филъмини кўриб, тасбеҳ ҳақида ўйлаб қолдим. Офатхон деган келин қайнонасиги тасбеҳини олиб: “кун бўйи шақур-шуқур уёққа, шақур-шуқур буёққа ўтқазасиз. Жонимга тегиб кетдингиз”,-деб тасбеҳни тепага отади ва тасбеҳ люстрага илиниб қолади. Ана олдинги даврда ҳамма аёллар 20-30 ҳаттоки 70-80 ёш онахонлар ҳам тасбеҳ ўгирмаган, умуман тасбеҳ ушлашни билишмаган. “Субҳаналлоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад” каби тасбеҳларни билишмаган, уларни унутиб қўйган эдилар. Биз Тошкент, Фарғона, Андижонларга меҳмонга борар эдик ёки бизни уйимизга ота-онамизни олдиларига меҳмонлар келар эди. Ҳеч кимни қўлида тасбеҳ кўрмас эдик. Нега бундай десак? Ўша даврда СССР пайти эди, ҳамма совет ҳукумати остида эди, ҳудди вабо тарқагани каби бизнинг ўлкаларимизга ҳам совет ҳукумати тарқаган эди. Бизлар ҳам совет халқи бўлиб, бизлардан динни олиб ташланган. Натижада биз диндан шундай узоқлашганмизки, завод, фабрикаларда ишлаб, аёл-қизлар айниқса ҳаёсини, динини унута ёзган. 90% деса бўлади, Ўзбек халқи ўзлигини, ҳурриятини, маданиятини, урф-одатларини, динини йўқотган эди. Ҳаттоки имом-домлалар ҳам совет ҳукумати таъсирида замонавий бўлиб кетишган эди. Оддий халқ эса намоз ўқишни, рўза тутишни, тасбеҳ айтишни, саловатлар айтишни унутишган эди. Мана ҳозирги замонимизга Аллоҳга шукроналар айтишимиз керак эди, афсуски, шукр қила олмадик, бу кунларнинг қадрига ета олмадик. 90-йиллари биз мустақил бўлдик, Ўзбеклигимизни билдик, биз совет ҳалқи эмас, балки мусулмон ўзбек халқи эканлигимизни билдик. Ана шундан кейин динимиз бизга қайтиб келди. “Мусулмонликдан илк сабоқлар”, “Тарихи Муҳаммадий” ва бошқа диний китоблар нашр этилди. Ўша пайтларда диний китоблар деярли бўлмас эди. Шайхларимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, устоз шайх Абдулазиз Мансурларнинг китоблари чоп этила бошланди. Аллоҳ таоло шундай қатағон, мустамлака вақтларда ҳам Ўзининг динини ҳудди Каъбатуллоҳни Абраҳани қўлидан асрагани каби асради ва натижада етук олимларини халқ ичидан чиқариб қўйди. Бизларни шайхларимизни ҳам асраб, униб ўстирди. Хужраларда илмлиларни истаб, қидириб топиб, қочиб-қочиб бўлса ҳам, таълим олиб Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан етук олимлар бўлиб етишиб чиқишди. “Ўша вақтда диний мақолалар, журналлар албатта рус тилига ўгирилиб Москвага юборилар эди. У ердан текширилиб, рухсат берилгандан кейин яна Ўзбек ва Араб тилларига кўчириб нашрга берар эдик”-деб эслайдилар шайхимиз Абдулазиз Мансур. Ҳозирда эса ҳар қандай мақоламизни интернет сайтларида, матбуотларда нашр қилиш, чоп эттириш имконига эгамиз, Аллоҳга шукр. Яна тасбеҳ ўгиришга қайтсак, ҳозирда Аллоҳга шукр қиламизки ёшу қарининг қўлида тасбеҳ. Ҳамма тасбеҳни чиройли ўтказадики ҳавасингиз келади. Бу неъматларга шукр қилишимиз керак. Тасбеҳ айтиш – Аллоҳни эслашлик, пок деб билишлик, ўзини ёмон ишлардан, гап-сўзлардан асрашлик, тилни яхши сўзга...
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди. Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин: • 07.00.04 – Диншунослик; • 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси); • 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги; • 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик; • 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт; • 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги. Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – ариза; – қисқача биографик маълумотнома; – фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси; – меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; – илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси; – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси; – иш жойидан тавсифнома; – режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома. Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори). Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43 486