Ислом молиясига оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтган, деб маълум қилди Мамаризо Нурмуратов. Аввалига микромолия ташкилотларига, сўнг тижорат банкларига ислом молияси бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Имом Бухорийнинг устози Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг 1255 йиллиги ва Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигини нишонланишини маълум қилди.