Саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жавоб берган. Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.. Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон? Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.. Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими? Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди. Азон.уз 441
Мутахассислар сайёрамиз бўйича энг узун ва энг қисқа рўза соатларини ҳисоблаб чиқдилар. Маълум бўлишича, жорий йилги Рамазон ойида Нуук (Гренландия), Осло (Норвегия), Ҳелсинки (Финландия) каби шаҳарларда энг узун рўза вақти қайд этилмоқда. Ушбу шаҳарларда истиқомат қилувчи мусулмонлар сутканинг 20 соати давомида рўзадор бўладилар. Умуман, Шимолий ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида рўза вақти хийла узоқ давом этишини кузатиш мумкин: Стогҳолм (Швеция) – 19 соат, Лондон (Буюк Британия) – 18,5 соат, Брюссель (Бельгия) – 18 соат, Париж (Франция) – 17 соат. Қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам рўза вақти 18,5 соатни ташкил этади. Ислом бешиги бўлмиш Саудия Арабистонида эса бу йил рўза вақти 15 соатга тўғри келмоқда. Ер шарининг жанубий ҳудудларида жойлашган Лотин Америкаси давлатларида энг қисқа рўза соатлари кузатилмоқда. Масалан, Аргентина ва Чили мамлакатларида суткалик рўза вақти 11,5 соатни ташкил этади. Австралия ҳамда унга ёндош Янги Зеландияда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Ўзбекистонда эса бу йил рўза тутиш вақти 17 соатдан кўпроқни ташкил этмоқда. Рўза вақтини ҳисоблашда мамлакатнинг жуғрофий жойлашуви ва йил фасли ҳисобга олинади. Албатта, Рамазон рўзаси соатлари қай бир мамлакатда узунроқ, қай бир ўлкада қисқароқ бўлиши мумкин. Муҳими, ислом уламолари тавсиясига кўра, рўзадор қанча кўп машаққат чекса, шунча кўп савобга нойил бўлади. Қолаверса, чин ихлосли мўмин учун вақтнинг узун-қисқалиги у қадар аҳамиятга ҳам эга эмас. Хабар.уз 284
#Талабалар #Рамазон_2020 1.Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтинг. 2. 5 вақт намозни адо қилинг, тунда таҳажжуд намози ва қуёш кўтарилгач зуҳо намози борлигини ҳам унитманг. 3. Нисобга етган маблағингиз бўлса, фарзни адо қилиб сизда турган камбағалларнинг ҳақини беринг, ҳар куни оз бўлса-да, садақа қилинг, агар садақа қилишга бирор нарса топа олмасангиз, яхши сўзларни “садақа” қилинг; 386
Қуйидаги амаллар орқали рўза бузилади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади: ✓Рўзани сафарга чиқиш, касаллик, ҳайз-нифос ва ақлдан озиш каби сабаблар билан бузилса; ✓Одатда танаввул қилинмайдиган нарсалар, масалан, қоғоз ва лой кабиларни истеъмол қилинса; 361
#Рамазон_2020. Бугун сиз азизларга етказмоқчи бўлган ҳадис шариф – ҳадис қудсий бўлиб, у бизга Рамазон рўзаси фазилатларидан энг буюги ва шарафлиси ҳақида хушхабар беради. Зеро, ҳадис қудсий деб, маъноси Аллоҳ таолога тегишли, сўзини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ривоят қилган ҳадисга айтилади. 305