islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Рамазон-2023

Бўлимлар

Дунё бўйлаб Рамазон қандай ўтказилади: Англияда мусулмон талабаларни тақдирлаш учун имтиҳонга киритмай туришади

– Индонезияда Рамазон ойининг аввалги ҳафтасида бола рўза тутишни одат қилиши мақсадида мактабдан таътилга чиқади. – Малайзияда аёллар ифтор билан саҳарлик орасида Қуръони каримни тиловат қилиш мақсадида хонадонларни айланиб чиқишади. – Нигерияда ҳар бир оила ифтор учун кунига биттадан камбағални меҳмон қилади. – Мавританияда бир кечада Қуръонни тўла хатм қилинади. – Уганда давлатида Ислом кириб келганидан бери 12 соат рўза тутилади. Чунки бу давлат экватор чизиғига тўғри келгани учун у ерда кеча ва кундузи баробар бўлади. – Аммо баъзи жойларда, мамлакатларда гўё Рамазон ойи ибодат ойи эмас, балки еб ичиш ойидек нархларни ошириб юборишади. Бу ойда ойнаи жаҳонда ҳар хил сериалларни томоша қилишади. Исрофгарчилик авжига чиқади. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов 244

Савол-жавоблар: Закот борасидаги илмларни такрорлаб оламиз

Закот беришни кимдан бошлаган афзал? ЖАВОБ: Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва уларнинг фарзандлари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакиллари, нисоб миқдорича моли бўлган кишиларга ҳам закот берилмайди.   Ака-ука, опа-сингилларга келсак, ушбу саволга мўътабар фатво китобларимизда шундай жавоб берилган: “Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Улардан кейин навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар”.   “Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.   Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот бериш яқин қариндошлардан бошланса ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Валлоҳу аълам.   САВОЛ: Закот кимларга берилади?   ЖАВОБ: Закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:   1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс.   2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши.   3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар.   4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар.   5. Мукотаб қуллар.   6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши.   7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади).   8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас).   Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.   Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:   1. Бошқа дин вакилларига.   2. Бой кишиларга.   3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига.   4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга.   5. Эр ёки хотинга.   6. Ҳошимийлар, яъни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.   САВОЛ: Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзиданми?   ЖАВОБ: Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.   Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради.   Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.   Тилло ва кумушдан бошқа сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди.   САВОЛ: Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?   ЖАВОБ: Албатта, закот бериш керак. Бунда битмай қолган бинонинг айни вақтдаги қийматини ҳисоблаб, тижорат моли бўлгани учун тилла, кумуш ва қоғоз пулларига қўшиб ҳисоблайди ва жами маблағнинг қирқдан бирини закот сифатида муҳтожларга беради.   САВОЛ: Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?   ЖАВОБ: Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 грамм тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган...

“Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар-Шеър

РАМАЗОН Йилнинг бошга қўнган ҳумойи, Мўъжизага, фусунга бойи.Хуш келибсиз, марҳабо, дермиз,Тасбеҳ ойи, таровеҳ ойи. Ўрганамиз тиймоққа нафсни,Итқитамиз орадан наҳсни.Кечиргаймиз, узрлар сўрабБас қиламиз беҳуда баҳсни. Қўлимдадир илоҳий Китоб,Унда шундоқ этилмиш хитоб:“Ушбу ойда неки қилсангиз,Аллоҳ Ўзи айлагай ҳисоб”. Ўлдирса ҳам, лаззат берар ўқ,Талпинади кўкка – кўнгил тўқ. Раббим беҳад меҳрибон, аммоҚадр туни ўзга ойда йўқ. Фаришталар самодан тушар,Биз беҳиштни кўрамиз тушлар. “Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар. Ўн бир ойга одил ҳоқоним,Нозил бўлмиш сизда Қуръоним. Инсон бўлиб яшайлик, бизниЙўлга бошланг, йўлга, султоним. © Аъзам ЎКТАМ 343
1 23 24 25 26 27 29