islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Рамазон-2023

Бўлимлар

Рамазон туҳфаси

(1-мақола) Рамазон – раҳмат ойи. Рамазон – мағфират ойи. Рамазон – дўзахдан озод бўлиш ойи. Рамазон – беҳисоб ажру мукофот ойи. Айниқса, ҳозирги синовли дамларда. Чунки, ажру мукофот берилган синов ва унга сабр қилиш билан янада зиёда бўлади, инша Аллоҳ! 297

Рўза тутиш СОVID-19 билан касалланиш хавфини оширадими?

Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди шу каби саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан. Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар)га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА)нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларда ўтказилган тажрибаларда 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМнинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган. Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Хулоса сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган «Frontiers in Neuroscience»да 2019 йилда австриялик олимлар рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: «Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди». 324

Рамазон рўзасининг баъзи ҳикматлари

Рамазон рўзаси Аллоҳ ўзининг мўмин бандаларига фарз қилган ва савобининг чегараси бўлмаган улуғ ибодатларидан бири. Ҳақиқий иймон эгалари Аллоҳнинг буйруқларидан бирор ҳикмат ёки фоида қидирмасдан, Аллоҳнинг буйруғи деб, адо этаверадилар. 331

Ҳайит байрамлари одоблари

Мана кун сайин улуғ байрамлардан бири Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан буён бу байрамни орзиқиб, алоҳида аҳамият билан кутиб оладилар. Бизларни доруломон юртда тинчлик хотиржамликда рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳамда унинг ниҳоясидаги ҳайит байрами шодликларига муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Ҳайит байрамларида  ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. Бу улуғ байрамларидан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси эса ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади. Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб уларга амал қилиш бу байрамлардаги хурсандчиликлар тўлиқ бўлишига ва энг муҳими кўплаб ажру савобларга ҳам эга бўлишга сабаб бўлади. Ҳайит байрамларининг одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади:   Биринчи одоб: яхши ният қилиш Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади ва ҳакозо барча амалларида эзгу ният қилинадиган бўлса, хурсандчиликлардан ташқари кўплаб ажру мукофотларга ҳам эга бўлади.   Иккинчи одоб:  Ғусл қилиш Ҳайит байрамига тайёргарликлардан бири намозгоҳга ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқиш ҳисобланади. Ушбу одобга риоя қилиш туфайли бошқаларнинг ундан азият чекишларининг олди олинган бўлади. Учинчи одоб: Хушбўйланиш Ювиниб тоза-озода бўлганидан сўнг ширин мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқиш ҳам бу куннинг одобларидан саналади. Тўртинчи одоб: Яхши кийимлар кийиш Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб бўлади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилиш  бўлади. Улуғ зотларнинг ҳайит байрамларида энг яхши кийимларини кийганлари маълум ва машҳурдир. Бешинчи одоб: Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш “Садақаи фитр” рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа ҳисобланади. Бу молиявий ибодат шариатимизда рўзадорнинг рўзаси комил бўлишига халал берадиган турли беҳуда гап-сўз ва ҳатти-ҳаракатлардан поклаш ва мискинларга таом бўлиш маъносида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабига кўра “ийду фитр” куни тонгги отиши билан “садақаи фитр”ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. “Садақаи фитр”ни бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади.   عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِزَكَاةِ الْفِطْرِ أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلاَةِ.  رَوَاهُ مُسْلِمُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар”. Муслим ривоят қилган. Олтинчи одоб: Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш Рамазон ҳайити байрамида намозгоҳга чиқиш олдидан бирор ширинлик тановул қилиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كَانَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلاَ يَطْعَمُ يَوْمَ الأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّىَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очиш кунида (Рамазон ҳайитида) таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар”. Термизий ривоят қилган. Бошқа бир ривоятда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиб чиқишлари қандай бўлгани баён қилинган: عَنْ أَنَسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى...

“Ойлар султони Рамазон маъҳадимизда меҳмон”

Жорий йилнинг 30-апрел куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлар иштирокида муборак Рамазон ойи муносабати билан   “Ойлар султони  Рамазон маҳадимизда меҳмон ” шиори остида гуруҳлар аро беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда ҳар бир курс рамазон шукуҳини эслатувчи кўргазмали қуроллар билан  иштирок этди. Талаба қизлар  ўқув хоналарини қўл меҳнатидан ясалган кўргазмали қуроллар билан Рамазон шукуҳида безатишди. Айниқса, 303-гуруҳ талаба қизларининг “Саодат асрида Рамазон” мавзусида ясатилган кўргазмаси томоша қилган инсонни бир лаҳзага бўлса ҳам ўзини саодат асрида тасаввур қилишга ундайди. Натижага кўра, 303-гуруҳ кўргазмаларининг илмийлиги, тарихийлиги ва Рамазон  шукуҳини ўзида акс эттирганлиги билан олий ўрин соҳиби деб топилди. 208-гуруҳ талабари эса эътикоф чодирларини тасвирлаш, макетлар ясаганлиги билан биринчи ўрин,  209- ва 103-курс талабалари кўргазмаларида илмийликни акс эттириши билан иккинчи ўрин,  ва 3-ўринни 203- гуруҳ кўргазмаларини чет тилларида тасвирлаганлиги учун эгаллади.   Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 354
1 26 27 28 29