islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 27, 2020

Day

Рамазон туҳфаси

(1-мақола) Рамазон – раҳмат ойи. Рамазон – мағфират ойи. Рамазон – дўзахдан озод бўлиш ойи. Рамазон – беҳисоб ажру мукофот ойи. Айниқса, ҳозирги синовли дамларда. Чунки, ажру мукофот берилган синов ва унга сабр қилиш билан янада зиёда бўлади, инша Аллоҳ! 298

Мусибатингиз енгиллайди, руҳингиз таскин топади…

​​#Устозлар_блоги #Ҳабибуллоҳ_домла Ёш гўдак онаси билан отасининг қабрини зиёрат қилгани борди. У отасини кўрмаган, отаси у туғилмасидан олдин вафот этиб кетган эди. Зиёратдан қайтаётиб юз эллик километрча юрганларида онаси ҳам қаттиқ касал бўлиб ҳолати оғирлашди. 344

Буюк алломаларнинг ХХ асрдаги вориси

Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, ёди эзгу амалларга туртки бўлаверади. “Ҳуррият” газетасида ишлаб юрган пайтимда шундай хуш айёмларга юзма-юз бўлдим, ўшандаги каби ҳозир ҳам у тафсилотлар тийнатимда бир ёруғлик мисол жонланади. 2003 йил газетанинг августдаги сонларининг бирида рўза ойини кечирган кишининг таассуротлари ифодаланган “Истиғфор” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда, жумладан, “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Имон” китобини ўқидим” деган, яна кейинги кунлар шарҳида “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг бадиа тарзида дунёга келган “Имон” рисоласида баён қилинган фикрларни жами мўминларга етиб боришини таъминлаган жамият ҳам анча олдинга кетган бўларди” деган гаплар бор эди. Тўғриси, ана шу камтарона эътирофлар ҳам кимларгадир ёқмаган ва махсус идорадан вакил келиб, масаланинг моҳияти билан, яъни бунинг тагида нима гап борлиги билан қизиққан. Газета учун масъул бўлган Исмат Худоёровни анча қистовга олиб, “Нега бундай ёзади, шайх билан муаллифнинг танишлиги борми ёки ўзи махсус айтиб ёздиргандир?” сингари иддаолар қилади. (Рости, ўша йиллар тақсирга муносабат шу даражада эди). Мен раҳбарга бор гапни айтдим, домлани сиртдан биламан, ҳеч қандай муносабатим йўқ, китобларини маъқул кўриб ўқиганман, дедим. Ҳар ҳолда, ортиқча изоҳга ҳожат ҳам қолмади, буни биров талаб ҳам қилмади. Кейинчалик гап орасида воқеани ҳамкасблардан бирига сўзлаб берсам, бир оз ҳайрон қолиб, “Яхшиси, ёзганларингизни ҳазратга кўрсатинг, имконини топсангиз, ўқитиб олинг, ул зот яхши-ёмонни жуда фарқлайдилар, ҳатто китоб қилиб чиқаришга ёрдам ҳам беришлари мумкин”, деб қолди ва уй телефонларини топиб берди. Вақтни ўтказмай боғландим, гап нимадалигини тушунтирдим. Хуллас, бир ўқиб кўришга рози бўлдилар. Сентябрнинг ўрталарида хонадонларига етказдим, икки кун ўтиб қўнғироқ қилсам, “Кечикдингиз, сафарга кетиб қолдилар” дейишди. Умид билан бир мужда кута бошладим ва октябрнинг охирларида, ниҳоят, муборак овозларини эшитиш насиб этди. Мамнуният билан “Ўшанда ўқиб қўйган эдим. Маъқул, менга жуда маъқул. Энди бир дўстингизнинг таклифи билан рўза тутибсиз, менинг даъватим билан шу хилда намоз китобини ҳам ёзиб берасиз” дедилар андак мутойиба аралаш. Орадан бир оз ўтиб, чорладилар, хонадонларига қадам қўйдим, миннатдорчилик билдириб, муборак қоғозни олдим. Унда шундай сўзлар дарж этилганди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ишлаб ўтирган эдим. Бир киши сим қоқиб сўраётганини айтишди. Улаб қўйишларини илтимос қилдим. Янги таниш рўза тўғрисида бир нарса ёзганини, у матбуотда қисман нашр қилинганини, ўқувчилар турли фикрлар айтганларини ва менинг ҳам фикримни билмоқчи эканини айтди. Бир неча бор сим орқали мулоқотдан кейин юзма-юз учрашдик. Муҳтарам Ҳаким Сатторий бизда кўпчилик эски мафкурага ўрганиб қолганидан ибодатга бемалол киришиб кета олмаётган шахслар ҳам борлигини, рўза ҳақида ўзи ёзган асар ўша тўсиқни йўқ қилишга хизмат қилармикан, деган умидда эканлигини айтди. Бу гап эътиборимни тортди. Бировнинг ёзганини кўриб беришга рағбатим ва имконим йўқлигига ҳам, чет эл сафарига шайланиб турганимга ҳам қарамасдан қоғозларни олиб қолдим. Дастлабки саҳифани ўқиш билан қизиқиш ортиб, борини ўқиб чиқдим ва сафар давомида ҳам “Истиғфор” ҳақида гапириб юрдим. Бу асардаги гаплар мулланинг одатдаги ваъзи ҳам, илмий битиги ҳам эмас, балки рўза ибодатини ўз бошида яшаган кишининг дил сўзлари эди. Рўза тутган кишининг, бу ажойиб ибодатни яшаб, атрофлича ҳузур қилган шахснинг ўз ўқувчилари билан ибодат ҳузурини баҳам кўриши эди. Имон ҳаловати ва ибодат ҳузурининг ўзига хос, мисли йўқ нашъаси бор. Худди ўша ҳолат муҳтарам...

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (учинчи мақола)

3. Баъзи умматларининг дўзахга кирмасликлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умумий қилиб айтган қуйидаги сўзларидир 308
1 2 3