Эй инсонлар! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан, яъни вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларни қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилинглар! 361
Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди шу каби саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан. Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар)га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА)нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларда ўтказилган тажрибаларда 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМнинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган. Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Хулоса сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган «Frontiers in Neuroscience»да 2019 йилда австриялик олимлар рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: «Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди». Манба: Xabar.uz 324
Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди шу каби саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан. Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар)га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА)нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларда ўтказилган тажрибаларда 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМнинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган. Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Хулоса сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган «Frontiers in Neuroscience»да 2019 йилда австриялик олимлар рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: «Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди». 329