islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 29, 2018

Day

“Мустаҳкам қўрғон”ни нималар бузади?

Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ўзларини ҳурматини билмайдиган «замонавий» аёллар ўз ҳаваслари туфайли эрлари имкониятидан ташқари моддиятни ортиқча талаб қиладилар. Бугунги кунда аёллар тўй-ҳашамлар, меҳмондорчиликлар, дугоналарнинг «гап» ўйнашлари, туғилган кун, базмларини кийим кўргазмасига айлантиришди. Уларнинг бу хархашаларини эрлари кўтаради. Йўқса, сўзини ўтказиш, бошқарувни қўлга олиш учун ҳийлалари қирқ туяга юк бўлувчи аёллар дарров жанжал бошлаб уйни бошига кўтаришади. Эрларнинг эса, бу ҳолатда уйларидан совишларига олиб боради. Натижада, «уй зиндон, кўча хандон» қабилида яшай бошлайдилар. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Баъзи ўз эркини ўз қўлига олишни истагидаги аёлларимиз эса, ҳамма нарсаси тўкин бўлсада, етишмовчиликни баҳона қилиб, чет элларда ишлайдиган дугоналарига ҳавас қилиб, минг бир баҳона, важ-карсон билан, эрлари рози бўладими, йўқми чет элга дугонаси билан бирга кетади. Ўз эрклари ўз қўлларига ўтгач, улар эрни ҳурмат ҳам қилмайдилар. Кўчага чиқиб кетаётган хотинлар эрларига керак бўлмай қоладилар. Аёллар эса чет элларда ўз ор номусларини, умрларини, фарзандлари улғайиши, тарбиясидан бехабар ҳолда «оилани камини қоплаш» ниқобида кўнгилхушлик қилиб юрадилар. Энг камида аёлларга хос ибо-ҳаёларини йўқотиб келишади. Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда. Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳеч кимга сир эмас. Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Энг ачинарлиси,...
1 2