islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 6, 2018

Day

Тошкент ислом институтида азон мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 14:00да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа 2 шарт бўйича ўтказилади: Биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилади. Бунда ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари бўйича баҳо қўядилар. Иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб берадилар. Ҳакамлар жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратадилар. Мазкур шартда иштирокчиларга қуйидаги фиқҳий савол ва топшириқлар берилади: Азоннинг макруҳларини санаб беринг Азоннинг мустаҳабларини санаб беринг Азоннинг суннатларини санаб беринг Азоннинг шартларини санаб беринг Иқоманинг шартларини санаб беринг Магнит тасмаси орқали азон айтиш жоизми? Далили билан айтиб беринг Азонда таржиъ нима? Ҳукмини батафсил баён қилинг Тасвиб нима? Ҳукмини баён қилинг Аёл киши, мажнун ва мастнинг азонининг ҳукми қандай? Бетаҳорат кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг Жунуб кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг Битта қазо намозининг азон ва иқомаси ҳукмини баён қилинг Кўп қазо намозларига азон ва иқома айтишнинг ҳукмини баён қилинг Сафарда ва масжид жамоатида азоннинг ҳукмини баён қилинг Азон дуосини таржимаси билан айтиб беринг Азоннинг жорий бўлиш тарихини қисқача баён қилинг (санаси, воқеаси) «Абу Маҳзуронинг таржимаи ҳоллари ҳақида маълумот беринг Азоннинг зикри келган икки оятни айтиб беринг Азоннинг луғавий ва истелоҳий маънольарини айтиб беринг Фарз ва жума намозларига азон айтиш ҳукмини баён қилинг. Эътиборли томони мусобақани ўтказишда Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлик қилмоқда. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 309

Ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш лозим

“Муқаддас қадамжоларимизни обод қилсак, юртимизга барака ёғилади. Уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодатдир” Шавкат Мирзиёев Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда, жумладан, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлади. Ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. “Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.”- дея хабар беради president.uz сайти. Дарҳақиқат, она юртимиз азалдан ўз бағрида улуғ алломалар, мутафаккирлар ва мутасаввифларни етиштириб чиқарган муборак заминдир. Ҳатто вафотларидан кейин ҳам Бухоронинг файзига файз қўшиб турган энг ёрқин намуналаридан “Етти пирлари”имиздир. Улар Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Бобои Самосий, Саид Амир Кулол ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларидир. Бу мутасаввиф пирларимиз нафақат зоҳир илмини, балки ботин илмида ҳам камолга етишган зотлардан эдилар. Ҳатто уларнинг таълимотлари замонлар оша ҳали-ҳануз инсонларни ҳидоят йўлидаги ёрқин чироқ бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Юртбошимиз буюк пирларимизни яхши биладиган, таълимотларини чуқур англаб етган, туб моҳиятини тушуниб, халққа етказиб бера оладиган кадрлар  тайёрлаш кераклигига алоҳида эътибор қаратдилар. Аллоҳга ҳамдлар  бўлсинким, бутун инсоният муаллимлари бўлган  мутасаввиф бобокалонларимизнинг таълимотларини муносиб давом эттирадиган, туб моҳиятини халққа содда тилда мукаммал етказиб бера оладиган уламоларимиз бор. Шунингдек, президентимизнинг қарори билан Бухорода шундай кадрлар етиштириб чиқариш учун “Тасаввуф мактаби” ҳам ташкил этилди. Бу улуғ ташаббус барчамизни беҳад қувонтирди. Кўзда ёшлар билан юртбошимиз ҳаққига дуои хайрлар қилдик. Бироқ, камчилик ҳам йўқ эмас, таассуфлар бўлсинки, ҳозирги кунда юқорида тавсифлаб ўтган уламоларимизнинг саноғи жуда камайиб кетди, бу қарийб ўттиз икки миллион аҳолига ҳисоблаганда жуда оз. Бунинг натижасида халқимиз орасида кўплаб тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда. Инсонлар тасаввуфга ўзгача бир янги соҳа бўлса керак дейдиган даражага етиб борди. Бироқ, тасаввуф алоҳида бир таълимот эмаски уни маълум бир соҳа вакиллари томонидангина ўрганилса, балки содда қилиб айтганда “тасаввуф – қалб иши”, ундаги турли ҳолатлар устида ҳар бир инсон устоз ёрдамида ўзини-ўзи ислоҳ қилишдир. Шунингдек тасаввуф инсоннинг қалби, онгини тўғрилашдаги энг кучли воситадир. Зеро, инсонни зоҳирини тўғрилаш, ботиндан бошланади, усиз зоҳирни ислоҳ қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам айтиб ўтмоқчимизки, халқимиз ҳозирги кунда бундай руҳий озуқага жуда муҳтож. Бу эҳтиёжни қондириш учун эса юртбошимиз таъкидлаганидек: “Ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш” керак. Ҳамда тасаввуфга мадрасаларимиздан бошлаб қаттиқ эътибор қаратишимиз лозим. Иншааллоҳ, шундан кейин халқимиз орасидаги турли ҳил муаммоларнинг олди олинади. Негаки инсон тўғри манбадан озуқа олишга имконияти бўлмаса, ўзига ёт бўлган ўриндан эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Ул улуғларимизнинг каромат денгизларидан бир томчи: Фарз амаллардан сўнг дуо мустажоб бўлур Хожатманд киши деди: “Хожам, бизга бу шайтон тузоғидан саломат қолишимиз учун иймон дуосини ўргатмоғингизга муҳтожмиз”. Хожа дедилар: “Ваъда андоқдурки, фарз амалларидан сўнг дуо мустажоб бўлур. Сен фарз амалларни собитлик билан бажар ва бизни хайр дуоси билан ёд қил! Фарз амаллардан сўнг биз ҳам сени ёд олурмиз. Бу орада ижобат асари зоҳир бўлгай, сенинг ҳаққинга, ҳам бизнинг ҳаққимизга”. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний​ Хотирни яхши асрамоқ керак Хожа Баҳоуддин дедиларки, бобом менга буюрдилар: “Бориб Хожа Муҳаммад Бобога ташриф ҳозирини илтимос қилки, ул кишининг қадамининг баракоти бу манзилга етгай. Ул кишининг дийдорига етишганимда ажаб кароматлар ул зотдан мушоғада бўлди. Икки ракат намоз ўқиб, сўнг бошимни саждага қўйдим. Ўша орада тилимга бу нидо келди: “Илоҳи! Балоларинг юкини тортмоққа қувват ва муҳаббатинг меҳнатини тортмоққа сабр-тоқат бер!”. Эртаси куни Хожа хизматига етдим. Хожа буюрдилар: “Эй фарзанд, дуони бундоқ қилмоқлик керак: “Илоҳи, Сенинг ризолигинг нимаики бўлса, бу заиф бандангни Ўз фазл ва караминг ила анда тут!” Агар Худованди таоло ҳар дўстига бир бало юборса, Ўз инояти билан бу...

Масжидларни рўйхатдан ўтказиш тартибини биласизми?

Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур низом қабул қилиниши муносабати билан илгари амалда бўлиб келган Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарор ўз кучини йўқотди. Хўш қарор билан нималар ўзгарди? Илгари амал қилган тартибга асосан қонун ва таъсис ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган (Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари) диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга ҳақли эканлиги белгиланган эди, янги қабул қилинган қарорда ушбу нарса назарда тутилмаган, яъни адлия органларидан диний ташкилотга жарима солиш ваколати олиб ташланган. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган давлат божлари камайтирилди. Эндиликда, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун: диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари; бошқа диний ташкилотлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. * Илгари бу миқдор диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараварини, бошқа диний ташкилотлар учун эса 50 бараварини ташкил этган. Ушбу соҳадаги яна бир янгиликлардан бири диний ташкилот раҳбарлари диний маълумотни хорижий давлатда олган бўлса диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда унинг нострификацияланганлиги ҳақидаги ҳужжатни ҳам тақдим этиши лозим. Илгари бу нарса назарда тутилмаган эди. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилган. Хусусан эндиликда қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилмайди: пул мaблaғлapининг ташкил топиш манбалари — далолатнома-декларация; диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича фаолиятга ҳам “ягона дарча” тамойили жорий этилган. Хусусан, эндиликда диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин СТИР ва КТУТ кодлари адлия органлари томонидан бир йўла тегишли гувоҳнома билан тақдим этилади. Илгари бу ҳужжатларни ҳам диний ташкилот солиқ ва статистика органларидан ўзлари мустақил олиши лозим эди. Илгари амал қилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда таъсис ҳужжатларининг дубликатларини беришда шунингдек диний ташкилотни тугатишда тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхати белгиланмаганлиги амалиётда муаммоларга сабаб бўлаётган эди. Мазкур камчиликлар янги қарорда бартараф этилди. Ҳисоботлар сони ҳам камайтирилди. Эндиликда диний ташкилотлар бир йилда бир марта тегишли адлия органига ҳисобот тақдим этади. *Илгари ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиши лозим эди. Маълумот ўрнида диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида эслатиб ўтамиз. Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. Бошқа диний ташкилотлар, жумладан масжидларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак: диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган ариза; таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот устави; давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати; диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар; диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги маълумот; диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхалари; Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати; диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова...

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади. Шу билан бирга олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, хусусан: биринчидан, олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти; иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизими мавжуд эмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда; учинчидан, олий таълим муассасаларига кириш тест саволлари абитуриентнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлаш имконини бермаётганлиги иқтидорли ёшларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда муаммолар келтириб чиқармоқда; тўртинчидан, олий таълим муассасаларидаги таълим жараёни устидан самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилмаганлиги ушбу соҳада кўплаб муаммоларнинг, энг аввало, коррупция ҳолатларининг сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда; бешинчидан, олий таълим муассасаларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ўзгаришлардаги иштироки ҳамда ташаббускорлиги сезилмаяпти, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳанузгача қониқарсиз бўлиб қолмоқда; олтинчидан, республикамизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга, кенг жамоатчиликка тушунтиришда олий таълим муассасаларининг фаол иштироки йўлга қўйилмаган; еттинчидан, олий таълим муассасалари инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айланмаган, тегишли соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклиф киритиш борасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг ташаббус кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб: алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бунда магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этиш; олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг виза талабномаларига асосан ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг кириш визаларини ўрнатилган тартибда консуллик ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирсин. 3. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мустақил равишда ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда: а) икки ой муддатда Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими...

Ғолибларимиз умра сафарига жўнаб кетдилар

Ҳаж ибодати мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ таоло буюрган улуғ ибодат бўлиб, бу ибодатни қодир бўлган кишига умри давомида бир марта адо этиш фарздир. Шунингдек, буюк йўлбошчимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий тарзда ва турли босқичларда Қуръон мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эдилар. Ушбу топшириққа биноан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” таълим йўналиши бўйича Тошкент ислом институти талабалари бир неча босқичда ғолибликни қўлга киритган эди. Жумладан, эркаклар ўртасида Республика босқичида “Олий мукофот” соҳиби 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов ва аёллар ўртасида “Олий ўрин” соҳибаси 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия ҳамда   1-ўринни қўлга киритган 1-курс талабаси Саидалиева Муфаззалалар улкан мукофот муборак умра сафарини қўлга киритдилар. Жорий йилнинг 6 июн куни Тошкент халқаро аэропортидан “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ғолиблари ва уларнинг оила аъзолари Тошкент – Жидда авиарейси орқали Умра сафарига жўнаб кетдилар. Қуръон мусобақаси мукофоти асосида 30 киши сафарга отланган бўлиб, улар 16 эркак ва 14 аёлни ташкил этади. Уларни Тошкент ислом институти ТТЖ мудири А.Олимов ва талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова кузатиб қўйишди. Умра сафари 10 кун давом этиб, зиёратчилар 16 июн куни Тошкентга қайтишлари режалаштирилган. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 319