islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади. Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлимга қабул учун 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йилининг ўқув жараёни 2017 йилнинг ноябрь ойида дастлабки ўқув жараёнлари бўлиб ўтди. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади. Тошкент ислом институти Махсус сирқи бўлимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун Махсус сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, беш йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида (ЎМИнинг жойлардаги вакилликлари, масжидлар, ўрта ва олий диний таълим муассасалари, зиёратгоҳларда) фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари кириш имтиҳон натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил. 2018-2019 ўқув йили Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 16 июнидан 30 июнигача қабул қилинади. Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: –Қабул ҳайъати раиси номига ариза; -ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом)нинг асл нусхаси; -086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома; -паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); -6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); -яшаш жойидан маълумотнома; -меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма; -абитуриент ишлаб турган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар) бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакилидан тавсиянома. Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қуйидаги фанлардан ижодий имтиҳон топширадилар: –Ақоид фанидан жами 75,6 балл; –Фиқҳ фанидан жами 75,6 балл; –Араб тили фанидан жами 75,6 балл; Ақоид, Фиқҳ ҳамда Араб тили фанидан ўтказилган ижодий имтиҳонлардан тўплаган баллар қўшилганда энг юқори балл 226,8 бални ташкил этади.   Манзил:Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси. Телефон: (0371) 227-23-47 380

Хатмона-2018 (фотолавҳалар)

Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг Тошкент Ислом институти талабаларига ҳам насиб қилди. Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бўлиб ўтди. 386

«Хатмона-2018» битирув тадбири бошланди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бошланди. Ушбу байрам тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари М.Комилов, фахрий устозлар А.Шоший, Яҳё қори домла ва бошқа азиз меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбирнинг аввалида маъҳад қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар кириб келишди сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ҳамда Қуръон тиловати ва гўзал дуолар билан тадбир очилди. Сўнгра Тошкент Ислом институти ректори битирувчиларга ўз тилакларини билдириб кейинги ҳаётларига омадлар тиладилар. ЎМИ раиси муфтий У.Алимов сўзга чиқиб битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар. Тадбир давом этмоқда. Битирув тадбири тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 235

Бугун Хадичаи Куброда катта шодиёна

Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 22 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ватанимиз мадҳияси янгради, унга талаба ва устозлар хурмат бажо келтиришди. Қуръони карим тиловатидан сўнг мадрасанинг собиқ мудираси Малика Нормуҳамедова битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб дуои фотиҳа қилдилар. Мадраса мудираси Нозима Ибрагимова битирувчиларга ўз тилакларини билдириб шундай дедилар: “Биз тўрт йил бағримизда илм бериб, жамият учун керакли ходималар бўлишингиз учун сизларни тайёрладик. Келажакда юқори мартабаларга эришиб, Ватанимиз равнақи, динимиз ривожига ўз ҳиссаларингизни қўшасиз деган умиддамиз. Алҳамдулиллаҳ, эришган муваффақият ва қўлга киритган ютуқларингиздан биз устозлар мамнунмиз. Иншоаллоҳ, бундан кейинги фаолиятингизда элга керакли инсонлар бўлишингизни истаймиз. Нафақат юртимиз балки жаҳон таниган олималар бўлиб етишишингизни тилаб қоламиз”. Тадбир давомида мадрасанинг биринчи курс талабалари ўзига хос чиқишлари (яъни  ҳадис, салавот, тасбеҳ ва шеърий табриклари) билан тадбирга янада файз киритишди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Марямхон Абдуллаева, Тошкент ислом институти услубчи-мураббийси Зилола Суярова ҳамда мадрасанинг фахрий устозлари ташриф буюришди. 9 та мадрасалараро олимпиада қатнашчиси, фахрли биринчи ўринни олган битирувчи талаба қизимиз Рокия Юсуфий Тошкент ислом институтига имтиёзли равишда қабул қилинди. Битирувчилардан Матлуба Фозилова эса Эронда бўлиб ўтган халқаро мусобақада иштирок этишга муваффақ бўлди. Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари намунали хулқи ва билимга чанқоқлиги ва иқтидорига қараб қўшимча совғалар ҳам такбирлар остида топширилди. Қуръонни ҳифз қилган талабалар учун алоҳида табриклар бўлди. Тадбирда йилнинг энг яхши талабаси, йилнинг энг яхши ўқитувчиси ва йилнинг энг яхши ходимаси ғолибларига ҳам билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Порлоқ келажак бугундан бошланади, деган нақлнинг ижобати ўлароқ ушбу битирувчи талабаларнинг иқтидор-салоҳиятига қараб шуни айтамизки, билим юрти талабаларидан келажак авлод учун албатта етук мутухассислар, олималар етишиб чиқади, иншоаллоҳ. Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи Манба: Muslim.uz 416

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Йиғилишда 2018 йилнинг биринчи ярмида диний соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар баён қилинди ҳамда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Уламолар Кенгаши йиғилишида кўрилган долзарб масалалар тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz   174
1 2 3 4 5 18