islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

2018-2019 ўқув йили учун қабул квоталари

Кундузги таълим учун: 42 нафар (ўғил болалар учун); 8 нафар (аёл-қизлар учун). Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади. 527

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими тўғрисида

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/092-сонли буйруғига асосан институтда Махсус сиртқи бўлими ташкил этилди.  2017-2018 ўқув йили учун Махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатлар 2017 йилнинг 2 октябридан 10 октябргача қабул қилинди. 2017-2018 ўқув йили Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқиш истагини билдирган жами 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Махсус сиртқи бўлими учун ҳужжат топширган абитуриентларга 2017 йил 9 ва 11 октябрь кунлари қабул имтиҳонларидан олдин институт биносида консультация ташкил этилди. Махсус сиртқи бўлими учун 2017 йил 12 октябрь куни Тошкент ислом институти биносида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги “2017-2018 ўқув йили учун ўқув режа ва фан дастурларини тайёрлаш тўғрисида”ги 356-сонли буйруғига асосида Тошкент ислом институти мутахассислиги бўйича тасдиқланган ўқув режага мувофиқ махсус сиртқи таълим шаклининг ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Махсус сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 01/А 102-сонли буйруғига асосан 2017-2018 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларига асосан етарли балл тўплаган жами 60 нафар абитуриент белгиланган тўлов-шартнома асосида 1-курсга қабул қилинди.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 30 октябрдаги 01/А 108-сонли буйруғига асосан Махсус сиртқи бўлим 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ўқув жараёни жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар, иккинчи ярим йиллиги 2018 йил 1 мартидан 31 мартга қадар давом этди. 422

Тошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили қабул ҳайъати

2018 йил 11 июнь куни “Қабул-2018”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун институт биносида “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари жиҳозланиб тайёр ҳолатга келтирилди. Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанба дам олиш куни 8 июль соат 20:00 гача этиб белгиланди. Қабул ҳайъати 407

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين وعلى آله وأصحابه أجمعين وبعد Азиз юртдошлар, Сизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳ таборака ва таолодан тутган рўзаларимиз қабул, ибодатларимиз мақбул ва дуоларимиз мустажоб бўлишини сўраймиз. Ниҳоясига етаётган Рамазон ойи мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган ажойиб бир даврда ўтмоқда. Аллоҳга шукрки, ушбу шарофатли ой диёримизда жуда ҳам файзли, қут-баракали кечди. Икки мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ намозлари, мингдан зиёд жомеларда Қуръон хатмлари адо этилди. Дарҳақиқат, инсон рўза тутиб, савобли амалларни адо этар экан ушбу ибодатларни фақат Аллоҳ таоло учун бажаришни ният қилади. Парвардигорнинг розилигини топиш, раҳмат-мағфиратига етишишни  умид қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг фазли ҳақида бундай марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон рўзасини имон билан савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Ушбу ой улуғлигининг яна бир ҳикмати бу ойда Қуръони карим нозил бўлганидир. Ҳақ таоло Каломи шарифида бундай дейилади: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.” Рамазон ойи кечаларида мусулмонларимиз ушбу ойнинг зийнати бўлган таровеҳ намозларида иштирок қилдилар. Қалблари илоҳий ҳикматга тўлиб, руҳий-маънавий қувват олдилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кечаларини ибодат ила ўтказган-ларга хушхабарлар борлигини айтиб: “Ким Рамазон кечалари имон билан савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилганлар. Рамазон хайру саховат ойидир. Олийҳиммат кишиларимиз бу ойда хайру эҳсон амалларини янада кўпайтиришди. Мўмин-мусулмонлар бир-бирларига кўмак бердилар, муҳтожларга ёрдам қўлини узатдилар, беморлар ва кексаларнинг ҳолидан хабар олдилар. Ҳадиси шарифда: “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик  улашишдир”, деб марҳамат қилинган. Аллоҳ таборака ва таолога шукрки, муборак ой бошланиши олдидан муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги тарихий фармонлари эълон қилинди. Ушбу Фармон билан халқаро ислом академияси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ҳадис илми мактаби ташкил этилди ҳамда диний соҳа ходимларига бир қатор имтиёзлар берилди. Юртимизда ўтказилган Қуръони карим мусобақасини кузатиб, халқимизнинг Аллоҳ таолонинг Каломига эҳтироми, муҳаббати юқори эканига яна бир бор амин бўлдик. Баракотли ой арафасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги масжидлар халқимизга туҳфа этилди. Азим пойтахтимиздаги қайта бунёд этилган “Имом Термизий”, Бухорои шарифдаги “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидлари таровеҳ намозини адо этиш билан иш фаолиятини бошлагани мўмин-мусулмонларимизга Рамазон туҳфаси бўлди. Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжид-мажмуалари қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Албатта, бундай шароит ва имкониятлар учун биз – мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, ўзаро аҳил ва иноқ бўлишимиз лозим, елкама-елка туриб мамлакатимиз тараққиёти йўлида бор куч ва ғайратимизни аямаслигимиз керак. Ҳадиси шарифда айтилганидек: “Ким одамлардан келаётган яхшиликка шукр қилмаса, Аллоҳга шукр келтирмайди”. Ношукрлик, ғийбат, туҳмат каби иллатлар биз – мўмин бандаларга асло ярашмайди. Огоҳ бўлишимиз керакки, бундай қусрлар савобларимизни ўчиради, имонимизни заифлаштиради, қалбимизни ихтилофли қилиб қўяди. Аллоҳ таоло бундай ҳолдан Ўзи асрасин. Азизлар, юртимизда эртага катта байрам, Ийди Рамазонни нишонлаймиз. Эрта тонгдан жоме масжидларига йўл олган юртдошларимиз ҳайит намозларини адо этадилар, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини Аллоҳдан сўраб, эзгу дуолар қиладилар. Ҳайит намозидан сўнг ота-оналар, дўсту биродарлар, табаррук ёшдаги кексалар зиёрат қилинади, беморларнинг ҳолидан хабар олинади, меҳру мурувватга муҳтож кишиларга эътибор кўрсатилиб, уларга байрам...
1 2 3 4 5 6 18