islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2018

Month

Такфирчилик хатари

Бугунги илм нури камайиб, жаҳолат илдиз отган кунимизда олимларга, ҳақиқий олимларга ҳар қачонгидан кўра муҳтожроқмиз. Таассуфлар бўлсинки, бироз арабча билиб, беш-олтита дафтарсимон китоб ўқиб олган айрим одамлар ўзларидан олим ясаб олган ҳолда кўплаб яхши инсонларнинг адашишларига сабабчи бўлмоқдалар. Энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб қолмоқдалар. Уламоларнинг Исломдан бошқа нарсаларга эътиқод қилувчи ҳақиқий ғайридинлар ҳақидаги айрим сўзларини нотўғри тушуниб олган ҳолда мазкур сўзларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. “Такфир” арабча сўз бўлиб, луғатда “(бировни) куфрга нисбат бериш”, “куфрга ҳукм қилиш”, “кофирга чиқариш” маъноларини англатади. Куфр сўзи луғатда неъматни инкор қилиш, нонкўрлик қилиш, неъматга ношукрлик қилиш, беркитиш яшириш маъноларини англатади. Шундан келиб чиқиб, тунни араблар кофир дейишарди. Чунки, тун ўзининг қоронғулиги билан одамларни кўздан пана қилади. Шунингдек, деҳқон ҳам арабларда кофир деб аталган, чунки, у уруғни ерга яширади. Шунингдек, куфр иймоннинг зиддини ҳам англатади. Қуръони Каримда ворид бўлган “куфр” ёки “кофир” сўзларининг ҳаммаси ҳам иймоннинг зидди маъносида келавермайди. Балки, фосиқлик, иймонга мос келмайдиган иш, ношукрлик маъноларида ҳам келган кўп ўринларда. Лекин на тилни яхши биладиган, на тузукроқ бир шаръий билим олган илмсиз айрим кимсалар эса муйян хатти-ҳаракат “куфр” ёки “кофирлик” сифатида баҳоланган бирор оят ёхуд ҳадисга дуч келсалар, дарров мазкур ишларни диндан чиқарувчи куфр маъносида талқин қилиб, одамларга кофирлик ёрлиғини ёпиштиришга тушиб кетадилар. Бу Ислом таълимотига буткул зид келадиган ишдир. Агар “такфир” сўзини мусулмонлик даъвосидаги бирор шахсни кофирга ҳукм қилиш деб тушунадиган бўлсак, шуни билиб олиш керакки, бу ҳамманинг иши эмас. Бу фиқҳий, шаръий ҳукм бўлиб, фақат муайян ҳолатда мутахассис кишилар томонидан айтилиши мумкин. Бу масаланинг назарий жиҳати. Ҳолбуки, амалда бундай муҳит ва ҳолат аллақачон йўқолиб кетган. Аҳли сунна вал-жамоа куфр амалини содир этган мусулмонни, унга қилаётган амали куфр эканлиги ҳақидаги ҳужжатни очиқ-ойдин тушунтирмагунича, кофир демайди. Ҳужжатни қоим қилиш ҳуқуқи эса инсоннинг илм даражаси ва ваколатига боғлиқ бўлади. Қилинаётган иш куфр ишларидан экани тушунтирилгандан сўнг ҳам, у ишни қилувчи буни тан олмасдан, ўз нафси амморасига эргашган ҳолда мазкур ишини ҳалол санаса, ояту ҳадисларни инкор қилса, ана шундагина ундай одам иймондан чиқиб, куфр доирасига кириб қолади, Аллоҳ асрасин!.. Бордию шундай ҳолат юз берса ҳам ундай инсонга насиҳат қилинади, ҳикмат ва яхши гаплар билан ҳақ йўлга чақирилади, дарров уни “кофир бўлди!” деб, атрофга жар солиб юрилмайди. Аммо, маъсият содир қилувчи киши модомики уни ҳалол санамас экан, асло кофир бўлиб қолмайди. Бир инсонни кофир деб аташ, кофирга ҳукм қилиш осон иш эмас, аксинча, аниғини билмасдан туриб бир мусулмонни кофир дейиш ўша одамнинг ўзининг иймонини хатар остига қўйиб қўяди. Мусулмонни кофир деб аташдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир нечта ҳадиси шарифларда қаттиқ қайтариб, бу ишнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирганлар. Жумладан Имом Муслим томонидан келтирилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Киши ўз биродарини кофирга чиқарса, бас, у иккисидан бири муқаррар унга (яъни куфрга) дучор бўлажак”. Бошқа ривоятда шундай дейилади: “Қайси бир киши ўз биродарига (эй) кофир, деса, албатта бу нарсага у икковидан бири дучор бўлади. Агар у (биродари) айтганидек бўлса, хўп-хўп, бордию ундай бўлмаса, бу (сўз, яъни куфр сўзи) албатта унинг ўзига қайтади”. Энди, ғулувга кетган такфирчиларнинг энг кўп...

Махсус сиртқи бўлим кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, ушбу бўлимга республикамизда фаолият олиб бораётган, камида беш йиллик иш стажига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари, мадраса мударрислари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази  ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 7 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 120 нафар абитуриент “Ақоид ва фиқҳ” ва “Араб тили” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида ташкил этилган. 359

АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!

Масжиддан қайтаётган икки қўшни суҳбатидан: – Қўшни, янги имомизнинг қироатлари чиройли экан-а! Намозларни маза қилиб ўқияпмиз. Маърузалари ҳам маъноли, Қуръон-ҳадисдан гапирар эканлар. Аллоҳ рози бўлсин, илмли инсон эканлар. – “Олим бўлма, одам бўл”, дейишади. Илм бўлса-ю, илмига амал қилмаса бундан ёмони йўқ. Баъзи имом-домлалар илмига амал қилмайди. Бу янги домлаям эски имомимиздек илмига амал қилмас экан… – Ҳой, қўшни, майли домлаларни қўйиб турайлик. Сиздан анчадан бери бир нарса ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим. Ҳарқалай диний илмингиз мендан кўра тузукроқ. Айримлар ғийбат қилишни ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда жоиз дейишяпти. Ҳақиқатан ҳам баъзи мазҳабларда ғийбат қилиш жоизми? – Ким айтяпти шу гапни?! Ғийбатни мутлақ ҳаром қилингани айнан Қуръоннинг ўзида зикр қилинган. Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан! – Ғийбат ҳукмини аниқ билсангиз нега ўзингиз амал қилмайсиз? Нега мулла-имомларни ҳадеб ғийбат қилаверасиз? Агар улар илмига амал қилмаса, сиз ҳам билганингизга амал қилмаяпсиз-ку! Бир вақтнинг ўзида “илмига амал қилмайди”, деб иккала имомимизни ҳам ғийбат қилдингиз-а! Устига-устак, “Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан!” – дейишингиз мени ҳайрон қолдирди. Илмига амал қилмаётган бирор домлани кўрганимизда ўзимиз ҳам қанчадан-қанча билганларимизга амал қилмаётганимизни ҳам ўйлайлик! Мусулмон одам ҳар томонлама инсофли, адолатли бўлиши керак, қўшни! – Гапингиз тўғри, қўшнижон. Ғафлатда қолибман, тавба қилдим! Кўзимни очдингиз. Сиздек инсонни менга қўшни қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!… Манба: fitrat.uz 283

Динни ўрганишда тилнинг аҳамияти

Илм толибини ҳақиқий маънода илм толиби қиладиган муҳим нарсалардан бири маълумотларни таҳқиқ ва тадқиқ қилиш, тўғрисини нотўғрисидан ажратишдир. Бу ҳам секин-секин пайдо бўлиб ривожлантириладиган нарса ҳисобланади. Дастлаб, талаба бу нарсаларни устозидан сўраб ўрганади. Кейинчалик мустақил равишда муҳаққиқ ва мудаққиқ олимларнинг китобларига назар солади, луғат ва қомуслардан фойдаланади. Ҳадиси шарифларнинг шарҳига бағишланган китобларга қарайди ва ҳоказо. Талаба китобларда учрайдиган тарихий шахслар, уламолар, саҳобаи киромлар ва бошқаларнинг исмларини ҳам қандай ўқилишини шу тариқа билиб олиши мақсадга мувофиқ. Қайси ҳарф устида қандай ҳаракат бор, қайси ҳарф сукунли, шуларга эътибор қаратиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Араб тилидаги кўп сўзлар кўринишдан бир хил ёзилади. Лекин, улардаги ундош ҳарфлар усти ёки остида бўлиши керак бўлган ҳаракатлар кўпинча ёзилмасдан ўқувчининг ўз ақли ва билимига ҳавола қилиниши туфайли илм толиби уларни гоҳида чалкаштириб ўқийди. Ҳаракатларни нотўғри қўяди ва натижада ё умуман маъносиз бир сўз пайдо бўлади ёхуд бошқа маънодаги сўзни бошқа маънода ишлата бошлайди. Киши то шу нарсаларга жиддий эътибор бериб, ўрганмагунча олим бўлиш тугул талаба ҳам бўлиши қийин. Бекорга олимлар ҳадиси шарифлардаги ҳаётда кам учрайдиган сўзларга алоҳида тўхталиб, ҳаракатларигача баён қилиб кетмаганлар. Ҳолбуки, араб тили юқорида ишора қилинганидек ёзув услуби консонант (абжадий) хат турига асосланган тил ҳисобланади. Бунда фақат бир-бирига уйғун бўлиб келувчи ундош ҳарфларгина ёзувда акс этади. Ҳаракат (унли)лар эса ўқувчининг заковатига ҳавола қилинади. Шундай экан ҳали сўзларни сиёқул каломга қараб бир-биридан ажрата олмайдиган одам яхшиси устозидан сўраши ёхуд тегишли китоблардаги шарҳ ва ҳошияларга қараши лозим. Замонамизнинг машҳур ҳанафий олимларидан, Шом юртидан чиққан кўплаб муҳаққиқ ва фақиҳларнинг давомчиларидан бўлмиш Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг ютуқларидан бири ҳам айнан тадқиқ ва таҳқиқ масаласига ғоятда эътиборли эканликлари экан. Айни шу масалага яъни талаба учун илмнинг дақиқ жойларигача ўрганиш муҳимлигига ўзларининг сўнги китобларидан бири бўлган “маолиму иршодийя лисиноати толибил илм” китобларида ҳам тўхталиб ўтганлар. Зотан, бу зотнинг устозлари ва устозларининг устозлари ҳам аслида муҳаққиқ олимлардан бўлишган. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда, Мустафо Зарқо ва бошқалар. Аллоҳ таоло уларни кенг бепоён раҳматига дохил этсин! Фақиҳ ва муҳаддис шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларини ҳам Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин, умр-у ризқларига баракот берсин! Яна сўзимизни давом эттирсак, баъзан оддий бир масдарни нотўғри ишлатиш ҳолатларига гувоҳ бўламиз. Масалан, кетмоқ маъносини ифодаловчи “ذَهَاب” (“заҳааб(ун)) сўзини “зиҳоб” дея зол ҳарфини касрали қилиб ўқиймиз. Ёки  – “وجد”важд сўзини вужд деб ўқиймиз. Ваҳоланки, бу икки сўз икки хил маънода ишлатилувчи бошқа-бошқа феъллардан ясалган от ҳисобланади. Биринчиси, яъни важд бу қалбда пайдо бўлувчи муҳаббат, ишқ ва ҳоказо. Тасаввуф истилоҳида эса инсон қалбига табиий равишда келувчи ухровий қўрқув, ижобий маънодаги ҳузн ё хурсандчилик ва ҳоказолар назарда тутилади. Вужд эса кенглик, моддий бойлик каби маъноларни англатади. Бу содда нарсалар аслида. Лекин шу каби ҳолатлар кўп учраб туради. Жума кунидаги хутбаларда Аллоҳ таолонинг “ал-Жавод” исмини “Жаввод” дея атайин, ноўрин андиша туфайли вов ҳарфини ташдидли ўқиш ҳам шунга мисол бўла олади. Ёки, яна ўша хутба сўнгидаги дуоларда “варҳамнаа маъаҳум ваҳшурнаа минҳум” дея биринчи феълни “маъа” ҳарфи билан, иккинчи феълни эса “мин” ҳарфи билан ишлатилиши ҳам ғалат машҳур бўлиб қоляпти. Бундай нарсалар маънони бузади. Унинг ўрнига бемалол: “варҳамнаа ваҳшурнаа маъаҳум!” (яъни: “бизларга улар қаторида марҳамат кўрсат ва улар билан бирга ҳашр эт!”) деяверинг, тўғри бўлади, хато бўлмайди....

Малайзияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари маъруза қилишди

Малайзияда “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда azon.uz сайти хабар бермоқда. Конференцияда  Қувайт араб очиқ унверситети профессори Муҳаммад Ҳассан Тайён энг нодир қўлёзмаларнинг тадқиқ, таҳқиқ қилиш ва уларни ўрганиш борасидаги тажриба-тавсияларини бериш билан бирга Ибн Сино ва бошқа юртимиздан чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий  мероси тўғрисида фикрларини билдирди. Саудиянинг  Подшоҳ Малик Абдулазиз университети қўлёзмалар фонди мудири, Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф ўз сўзида: Ўзбекистондан кўпллаб алломалар етишиб чиққанлиги, уларнинг маънавий мероси бугун дунёдаги қўлёзма фондларини олтин хазинасига айланганлигини таъкидлади ва “Араблар доимо илм-маърифатни қўллаб қувватлайди. Зеро, илм-маърифат Маккадан бошланган. Аммо унинг тараққиёти ва тарқалишида ажамларнинг ҳиссаси катта”, – деб таъкидлади. Шунингдек, Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф ИБХИТМи билан илмий-тадқиқот ишларида, маънавий меросимизни тадқиқ этишда амалий ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Мазкур конференция раиси ва Малайзия ислом илмлари университети профессори Нажм Абдураҳмон ўзининг БАА да 25.000 дан ортиқ қўлёзмалар сақланадиган шахсий кутубхонасида мавжуд асарлар Мовароуннаҳр уламоларининг асарлари қўлёзмалари эканлигини айтиб, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Абдулҳамид Кешийларнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ва уларнинг илмий мерослари энг нодир қўлёзмалардан эканини таъкидлади ва: “Мен умримни Имом Бухорий асарларини жамлашга сарфладим. Бир саҳифа маълумот топсам, албатта уни ўз шахсий фондимга киритдим. Муҳаддиснинг ҳаёти ва меросига оид етти мужаллад асар яратдим”, – деди. Шунингдек, ИБХИТМ вакиллари директор ўринбосари Ш.Умаров “Мовароуннаҳрлик машҳур муҳаддислар ҳаёти ва илмий мероси” мавзусида чиқиш қилди. Маъруза анжуман иштирокчилари томонидан диққат билан тингланди ва мавзуга оид савол-жавоблар бўлиб ўтди. 371
1 5 6 7 8