islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 2018

Month

Уйқуга ётиш ва уйқудан туриш одоблари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ “Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” . (Зумар сураси, 42 оят). Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб бундай дейдилар: “Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришининг хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали “катта ўлим”га ҳукм қилади. “Кичик ўлим” эса – уйқудир”. Бошқа ояти каримада эса шундай дейди: وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ “У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни  (яна) «тирилтирур»  (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур” (Анъом сураси, 60 оят). Дарҳақиқат, уйқу – Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан. Зеро, гўё ўлгандек, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла-тўкис яшай бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган “катта ўлим” берилганларни уйғотишга албатта қодирдир! Динимизда ҳамма, ҳатто, кўзимизга кичик ва эътиборсиз бўлиб кўринадиган амаллардаги одоблар ҳам баён қилинган. “Нега айнан уйқу. Уйқуда ҳам эътиборли ёки савобли амал борми? Ахир уйқуда инсон на яхшилик ва на ёмонлик қила олмайдику”, дейишингиз мумкин. Лекин, фараз қилинг, бир киши олтмиш йил яшади, дейлик. Одатда, умумий ҳисобда у саккиз соат ухласа унинг ҳаётининг учдан бир қисми яъни, йигирма йилни уйқуда ўтказган бўлади. Биз қуйида санаб ўтадиган одоби шарифларга амал қилинса, ўша каттагина муддат – йигирма йил манфаатли ва савобга лиммо-лим умрга ва ҳар кунлик одат эса ибодатга айланади. Қуйида уйқуга кетишга оид бир қанча одобларни келтириб ўтамиз. 1.Хуфтон намозидан олдинги уйқу ва хуфтондан кейинги суҳбатнинг макруҳлиги: عَنْ أَبِي بَرْزَةَ  أَنَّ رَسُولَ اللَّه كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. صحيح البخاري، Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Саҳиҳул Бухорий, 568). Чунки хуфтондан олдинги уйқу уйқу учун хосланган кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин уламоларнинг фикрича, хуфтондан кейинги суҳбат диний ва ижтимоий манфаат учун ёки илм суҳбатлари бўлса у макруҳ эмас, деганлар. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан тунда суҳбат қилганлари ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоятлар келган. Уйқуга таҳоратли ётиш: عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ : إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ، فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلاَةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ اْلأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لاَ مَلْجَأَ وَلاَ مَنْجَا مِنْكَ إِلاَ إِلَيْكَ. اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. متفق عليه ، Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ётоғингга келганда намозга қандай таҳорат қилсанг шундай таҳорат қил. Кейин ўнг томонингга ёт, сўнгра шундай дегин: “Аллоҳумма асламту важҳий илайк ва фаввазту амрий илайк ва алжаъту зоҳрий илайк. Роғбатан ва роҳбатан илайк. Ла малжаъа ва ла манжа минка...

Мир Араб олий мадрасаси янги бинога кўчиб ўтади

Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти янада такомиллаштирилиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланади ҳамда диний-маърифий соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратилади. «Kun.uz»га маълум бўлишича, Бухоро шаҳри Пойи Калон мажмуасидаги моддий маданий мерос объекти ҳисобланган Мир Араб ва Сайид Амир Олимхон мадрасалари биноларига Мир Араб олий мадрасаси текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Шунингдек, Бухоро шаҳри Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуд билан биргаликда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига бепул берилади. Бухоро вилояти ҳокимлиги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига зарур инфратузилма объектларини қуриш учун Бухоро шаҳар Абу Ҳавс Кабир кўчасидаги Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатига туташ ҳудуднинг шимолий-ғарбий томонидан 1,4 гектар майдонни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратади. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ҳудудида барпо этиладиган инфратузилма объектларидан Мир Араб олий мадрасаси ҳам фойдаланади. Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти бино ва иншоотларида амалга ошириладиган реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирла ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон республикаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Мир Араб олий мадрасаси хорижий давлатлар таълим муассасалари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатишида амалий ёрдам кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Мир Араб олий мадрасаси 2017 йилнинг мартида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берган кўрсатмаси билан ташкил қилинганди. kun.uz 182

Буюк муҳаддис Ибн Абдулбар

Моликий мазҳабининг буюк муҳаддисларидан бири, хофиз, фақиҳ Ибн Абдулбар  роҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исмлари Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн  Абдулбар ан-Намари (ан-Нумайри) ал-Андалусий ал-Куртубий ал-Маликий бўлиб, ҳижрий 368чи, милодий 978-йилда Андалусиянинг Куртуба (ҳозирги Кардова) шаҳрида ўзининг илми ва тақвоси билан машҳур бўлган оилада таваллуд топганлар. Оталари Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Қуртуба шаҳрининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Оталари Ибн Абдулбарнинг ёшликларида вафот этиб кетганлиги туфайли оталаридан дарс ола олмайдилар. Бироқ, етимлик у зотни ўз вақтининг буюк уламоларидан дарс олиб улуғ имом бўлиб етишишларига тўсқинлик қила олмади. Ўша даврда Андалусияда моликий мазҳаби кенг тарқалгани учун ёшликларидан ушбу мазҳаб фиқҳини ўрганишга катта эътибор қилдилар. Баъзи манбаларда аввал зоҳирий мазҳабида бўлганлар, кейинроқ имом Молик мазҳабига ўтганлар деб ҳам айтилади. Имом Ибн Абдулбар Андалусиянинг турли шаҳарларига сафар қилиб замонанинг 60дан зиёд буюк олимлари ҳузурида илм олдилар. Заҳабий Сиярда У кишининг машҳур устозлари қаторида қуйидагиларни келтиради: Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Алжуҳаний; Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Алжасур; Абу Умар Аҳмад ибн Абдуллоҳ Албожий; Абул Валид ибн Фарозий (ҳадис илмини ўрганиб, имом Моликнинг Муваттосини шу кишининг ҳузурларида ўқиганлар); Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Алмуъмин (Сунани Абу Довуд, Муснади Аҳмад ибн Ҳанбалдан дарс олганлар). Ва бошқа кўплаб олимлардан илм ўрганиб, ҳадис илмида хофизлик даражасига етишдилар, рижол илми, қироатлар ва фиқҳий ихтилофлар борасида улкан илм соҳибига айландилар ва мисли кўрилмаган асарлар ёздилар, кўплаб шогирдлар етиштирдилар. Заҳабий Сиярда Ибн Абдулбарнинг шогирдлари қаторида қуйидагиларни келтиради: Муҳаммад ибн Ҳазм (Зоҳирий мазҳабининг буюк олимларидан ва мағрибнинг энг машҳур муҳаддисларидандир); Абул Аббос Далҳос Аддалоилий; Абу Муҳаммад ибн Абу Қуҳофа; Хофиз Абу Али Ғасоний; Хофиз Абу Абдуллоҳ Ҳумайдий. Машҳур асарлари: “Аттамҳид лима фил Муватто минал маъаний вал асанид” Имом Молик муваттоларининг шарҳи (Ибн Ҳазм“ҳадислар фиқҳида бирор ўхшаши бўлмаган китоб” деб айтганлар); “Алистийъаб фий маърифатил асҳаб” Саҳобалар ҳақидаги дастлабки китоблардан бири; “Жомеъу баянил улум ва фазлиҳи ва мимма йанбағи фий риваятиҳи ва ҳамлиҳи” Илмнинг фазилати ва илм аҳлининг одоблари ҳақидаги китоб; “Аддурар фий ихтисорил мағозий вассияр”; “Ашшаваҳид фий исбати хобарил вахид”; “Алкофий фил фиқҳи ала мазҳаби аҳлил мадина” Имом Молик  фиқҳларидаги масалаларни жамлаган мухтасар асар. Ва бошқа, илмнинг турли соҳаларига оид ўнлаб асарлар битганлар. Уламоларнинг у зот ҳақларидаги гаплари: Имом Заҳабий: мағрибнинг хофизи, аллома, шайхулислом деганлар; Абул Валид Божий: Андалусда ҳадис соҳасида Ибн Абдулбардек бошқаси бўлмаган. Мағрибнинг энг буюк хофизи деганлар. Ўша даврда Андалусия илм энг ривожланган минтақалардан бўлганини эътиборга олсак, бу жуда катта эътироф; Абул Қосим ибн Башкавул: замонасининг имоми, ўз даврининг энг улуғи деганлар; Қози Иёз: замонасидаги энг машҳур муҳаддис. Музаффар ибн Афхас даврида Ашбуна (Лиссабон) шаҳрида қози бўлиб ишлаганлар. Ибн Абдулбар 463- ҳижрий, 1070- милодий йилда 95 ёшларида Андалусиядаги Хатифа ёки Шатива шаҳрида вафот этганлар. Аллоҳ У кишини раҳматига олсин. Тошкент Ислом институти талабаси Умарходжаев Мурод 196

Яхши кайфиятда бўлишнинг сири

Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: – Сиз мудом яхши кайфиятда юрасиз ва ҳеч қачон жаҳлингиз чиқмайди. Менга ҳам ўзингиз каби инсон бўлишимга ёрдам беринг, – дебди. Донишманд бироз ўйланиб унга картошка ва қоп олиб келишини буюрибди. У қопни олиб келгач: – Мабодо бирор кимса сени хафа қилгудек бўлса, ундан ғазаблансанг, ўша одамнинг исмини картошкага ўйиб ёзда, ўша картошкани қопингга солиб қўй”, – дебди. – Бор йўғи шуми? – ажабланибди у. –  Йўқ, бу ҳали ҳаммаси эмас, ўша одамларнинг исми битилган картошкалар солинган қопни ўзинг билан бирга олиб юришинг керак! Маслаҳат сўровчи донишманднинг ҳузуридан кетаркан ўзидаги иллатдан қутилиш учун унинг айтганларини сўзсиз бажаришга жазм қилди. Шундан сўнг орадан бир оз вақт ўтди. Кунлар ўтган сари унинг қопи картошкалар билан тўлиб оғирлашиб қолди. Қопни доим ўзи билан олиб юриш ниҳоятда ноқулайлик туғдириб, ўйиб исмлар ёзилгани сабабли картошкалар ачий бошлади. Ана шундан сўнг бадбўй ҳид анқиётган картошкалардан фориғ бўлишнинг чорасини излаб яна донишманднинг ҳузурига бориб: – Бу картошкалардан қандай қутулишни билолмаяпман. Биринчидан қоп жуда оғир, иккинчидан, картошкалар ачий бошлади. Бошқа бирон нарса таклиф қилинг? – дебди. Бироқ донишманд унинг гапига унамабди, – Кўрдингми, инсонларнинг қалбида ҳам худди шу ҳолат вужудга келади, аммо биз буни илғамаймиз. Ишларимиз кўникишларга, кўникишлар феъл-атворга, феъл-атворимиз эса қабиҳ одатларни ўзлаштирувчи инсон бўлишимизга сабабчи бўлади. Мен сенга шу ҳодисани ўз кўзинг билан кўришинг учун замин ҳозирладим. Аразлаш ёки бировни хафа қилишдан олдин мана шу ҳодисани кўз олдингга келтир, – деб унга сабоқ берибди. Манбалар асосида Бахмал тумани «Бувайша» имом-хатиби Атқияев Ибодулло Манба: Muslim.uz 169

Тажриба алмашиш дастури доирасида Туркиялик талабалар Ўзбекистонда

Айни кунларда Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Турк ҳаво йўллари, «Анадолу» агентлиги ва Туркия радио ва телевидения корпорацияси (ТРТ) ҳамкорлигида ташкил этилган “2018 йил тажриба алмашиш Дастури” доирасида Туркиянинг турли университетларидан кўнгилли равишда келган 20 га яқин талаба Самарқанднинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро маркази матбуот хизмати хабар берди. Дастур доирасида улар бугун Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишди, музей ва масжидни кўздан кечиришди. Сўнг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси, Ҳадис илми олий мактаби бинолари ва унда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар. Айни дамда зиёратчилар Бухорога жўнаб кетишди. Манба: Azon.uz 211
1 2 3 4 5