islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 2018

Month

Албатта амаллар ният биландир

Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб кўп ҳукмлар унга қараб амалга ошади. Буни уламолар фикридан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Довуд шундай деганлар: “Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”. Имом Аҳмад ва Шофеий: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Шунинг учун олимлар асарларини у билан бошлашни маъқул кўрадилар. Бухорий бу ҳадисни “Саҳиҳ”ларининг биринчиси қилдилар. Нававий ўзларининг уч китоблари: “Риёз ус-Солиҳийн”, “Ал-азкор”, “Арбаийн”ни у билан бошлаганлар. Бундай бошланишнинг фойдаси толиби илмга илм талаб қилиш ва хайрли амал қилмоқликда ниятни Аллоҳ таоло учун тўғрилашга танбеҳдир. Унинг муҳимлигининг сабаби: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни хитоб қилганлари, ҳудди Бухорийда ривоят қилинганидек, сўнгра уни Умар розияллоҳу анҳу хитоб қилганлари. Абу Убайд айтдилар: “Ҳадисларда бунданда жамловчироқ, бойроқ, фойдаси кўпроғи йўқдир”. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: 1. Ниятнинг шартлиги. Уламолар мўмин мукаллафлар томонидан бажарилган амаллар ниятсиз шаръан эътиборли бўлмаслигига ва савоб берилмаслигига иттифоқ қилганлар. Намоз, рўза ва ҳаж каби фарз қилинган ибодатлар ниятсиз дуруст бўлмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида ғусл, таҳорат каби амаллар тўлиқ бўлиши ва савоб ҳосил бўлиши учун ният шартдир. Шофеий ва бошқалар эса ниятсиз бу амаллар тўғри бўлмайди. 2. Ниятнинг вақти ва ўрни. Ниятнинг вақти ибодатнинг аввалидир. Худди намоздаги такбири таҳрима, ҳаждаги эҳром каби. Аммо рўзада бомдод вақтининг киришини кузатиш машаққатли бўлгани учун ниятни эртароқ қилиш кифоя қилади. Ниятнинг ўрни қалбдир. Уни талаффуз қилиш шарт эмас. Лекин тилнинг ҳам иштироки яхшидир. Ниятда мақсадни тайин қилиб, бошқаларидан ажратиш шартдир. Намозни ният қилиш етарли эмас, балки пешин ёки аср намози деб тайин қилиш керак. 3. Агар солиҳ амални ният қилган одамни вафот, касаллик ёки шунга ўхшаш нарса шу амални бажаришдан тўсса, у бу учун савоб олади. Байзавий айтадилар: “Амаллар ниятсиз тўлиқ бўлмайди. Чунки амалсиз ниятга савоб берилади, ниятсиз амал эса зоедир. Амалдаги ният ҳудди жасаддаги руҳ кабидир. Жасадга руҳсиз ҳаёт йўқ, руҳга эса жасадга боғланмасдан бу дунёда зоҳир бўлиш йўқ. 4. Ҳадис бизни токи охиратда савоб ва ажр, дунёда эса тавфиқ ва ютуқ ҳосил қилгунимизча ибодат ва амалдаги ихлосга бошлайди. 5. Ҳар бир фойдали ва хайрли амал ният, ихлос ҳамда Аллоҳнинг розилигини исташ билан ибодатга айланади. 147

Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари

Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши; Шогирд устоз ҳузурига кирганда саломни хурмат билан бериши; Шогирд устоз сўрамаган ишларга доир гап очиб, мавзудан чалғитмаслиги; Толиб устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги ва гап ташламаслиги; Шогирд устоз ўртага қўйган масалада унинг жиғига тегиши учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда. Унинг фикри сизникидан устун ва уйғун кўриняпти”, деганга ўхшаш майда гаплар қилмасин; Шогирд тўғри ва эгрини ёлғон ва ҳақиқатни устозидан ҳам яхши биладигандай у устознинг қарашларига тескари “Ундай эмас, бундай қилиш керак” деган шаклда тадбирлар айтиб уни иршодга чорламаслиги; Устозлар хузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги; Толиб устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим. Талабалар орасида энг кўп учрайдиган нарса ғийбат қилишликдир. Ғийбатни қатъиян ман қилиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”. (Ҳужурот, 12). 382

Ҳасад ақлни кесар

“Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?!” (Нисо,54)​ “Мўъминда ҳасад ва иймон жаъм бўлмайди.” (Байҳақий ривояти) “Уч тоифа кишиларнинг дуоси қабул бўлмайди: қочоқ қулнинг, осий фарзанднинг, ҳасадгўйнинг.” (Абу Лайс ас – Самарқандий) Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур – руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқ – атвор, шакл-шамойилни ризқ қилиб берди. Пок фитратда туғилган гўдак шу икки асоснинг тарбия этилишига муҳтождир. Ўтган салафларимиз энг аввало рухий тарбияга эътибор қилганлар. Чунки бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жисмнинг роҳатда бўлиши учун, аввало ана шу рухнинг тозалиги катта аҳамиятга эгадир. Маънавий дунёнинг хазиналаридан бўлган олий сифатлар билан бирга, инсонинг таназзулига сабаб бўлувчи ёмонлик, ёлғон, ғийбат, адоват каби разил хулқлар дунё яратилгандан бери Одам фарзандлари орасида яшаб, ҳар бир жараёнда ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Шу иллатлар қаторида ўз ўрнига эга бўлган, кўплаб ёмон ишларнинг онабошиларидан бири – ҳасаддир. Ҳасадга берилган таърифлар ичида энг мукаммалларидан бири бу таърифдир: “Ҳасад – бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматнинг зойил бўлишини исташ, ҳатто йўқотишга ҳаракат қилишдир”. Ҳасад – бу яширин рақобатдир. Рақобат бўлганда ҳам зарари умумий, натижаси надомат билан тугайдиган хили. Ҳасад иблис алайҳиллаънадан бошланиб, инсоният орасида кўпайди. Бу иллат аввало, ўзи жой олган инсон танасини заҳарлаб, кейин зарарларини у орқали атрофга тарқатади. Натижада, турли ижтимоий парокандалик вужудга келади. Аллоҳ таоло ҳасаддан, ҳасадчидан узоқ юриш, уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюриб: “Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман) деб айт“ дея марҳамат қилди. Қуръони карим қайтараётган, айтилиши осон, оқибати азобли бўлган бу сўз бора – бора мустаҳкам ришталарнинг узилиши, бақувват таналарнинг йиқилиши, интизомли давлатларнинг тарқаб кетишига сабаб бўлади. Ҳасад инсоннинг ҳам, замон ва маконнинг ҳам фарқига бормайди. Чунки у нодонликнинг аломатидир. У бор жойда ақл анча сиқилади, баъзан аразлаб кетиб қолиши ҳам мумкин. Агар ҳасаднинг кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлмаганида, агар ақлни ўзига дўст тутганида Абдулатиф падаркушга айланармиди? Қобил ва Юсуф алайҳиссаломнинг биродарлари ўз жигарларининг жонига қасд қилармидилар?! У ақл четга сурилган, нодонлик бутун жисмни ишғол этиб, жилов шайтонир – ражимнинг қўлида бошқарилаётган, кўзлар фақат битта мақсадга қаратилиб, қулоқлар ҳар қандай қувватли қайтариқни эшитишдан ожиз бўлган ҳолатда майдонга тушган эди ўшанда. Ана шундоқ вазиятларда ҳасад ўз вазифасини тўкис адо этади: У номига монанд, инсондан ақл ва тафаккур неъматларини арчиб, шилиб олади. Ақли бўлмаган киши эса, оқиллар қилиши лозим бўлган амаллардан четлатилади. Булар шунчаки ёзилиб, қоғозда қолиб кетадиган баландпарвоз гаплар эмас, бу Одам болалари ўйлаб, танасига сингдириши лозим бўлган амалга чақириқдир. Биз, бир ота – онанинг фарзандлари нима учун ўзаро муносабатларимизни Аллоҳ буюрган тартиботлар асосида эмас, шайтон алайхиллаънанинг қабиҳ хулқи, Отамизга қилган адоватининг ҳосилалари устида бино қилишимиз керак? Иблиснинг измида, унинг буйруқларига кўниб яшаш, Қиёматда дунё аҳлининг олдида музтар бўлиб туришу, жаҳаннамга ўтин бўлишга арзийдими?! Ҳасад ақлни чеклаб қўйиши фанда ҳам ўз тасдиғини топган масаладир. Днепропетровский университети тадқиқодчиси Эллина Владимировнанинг аниқлашича, ҳасад – чекланишдир. Бу ҳолатда инсон фақат битта мақсад учун ҳаракат қилади. Мотивациянинг бу тарзда чекланиши эса фикр доирасининг торайишига олиб келади. Оқибатда шахс шаклланиши бузилиб, ақлий жараён сусаяди[1]. Психолог Питер Куттер ўзининг “Ҳиссиётлар психоанализи”да аниқлашича, ҳасад натижасида қон томирлари торайиб, одам оқаради, артериал босим ошади. Кўрдингизми, Одам Ато ва унинг болаларининг азалий душмани иблис алайхиллаъна шу ерда ҳам ўз душманлигини билдириб ўтди. “Шайтон қон томирларидадир“, у ана шу жойдан туриб, инсоннинг соғлиғига ҳам таъсир этади. Бу хиссий жунбушга келиш босқичи – алам ҳисси, ўз ҳолатидан норозилик, ғазабланиш ёки изтироб, тўлиқсизлик, тақдирнинг адолатсизлиги деган хисни вужудга келтиради[2]. Тақдирдан норозилик эса… Ислом олимлари ҳасадни келтириб чиқарувчи 6 омилнинг бири деб, мақсадга эришолмасликдан қўрқишни ҳам кўрсатиб, уни кундошлар ўртасидаги муносабатга қиёслайдилар. Чунки улар бир инсонинг эътиборини қозониш учун ҳар қандай ишни амалга ошира оладилар. Ҳасад инсонни занг темирни емиргани каби емиради. Бундаги зангдан...

Вақтнинг қиймати

Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: “Мен янги яратилдим, ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, Қиёматга қадар қайтмайман”. (Ҳасан Басрий) Вақт мусулмонлар ҳаётида энг аҳамиятли масалалардан биридир. Аммо, афсуски, Ислом динининг вақтга нисбатан мавқеи билан бугунги мусулмонларнинг ҳаётларида тутган ўрни ўртасида жуда катта фарқ бор. Ислом дини вақтга катта аҳамият беради, унга бир неъмат сифатида қарашга ва ундан унумли фойдаланишни уқтиради. Бугунги кун мусулмонлари эса кўпинча уни фойдасиз елга совуришади. Натижада икки яхшиликдан, яъни дунё ва охират ноз-неъматларидан махрум бўлмоқдалар. Қуръони Карим вақт қадрининг буюклиги ҳамда Аллоҳнинг инсонга қаратган фазлу-карамининг кенглиги ҳақида баён қилиб: “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйин сундирди. Яна У Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйин сундирди. Шунингдек сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар”, (Иброҳим-33,34) дейди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунича, бир қадам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси умрини нима билан ўтказгани, иккинчиси ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани, учинчиси-мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нимага сарфлагани, тўртинчиси-ўрганган илмига қандай амал қилгани сўралади”. Шу ўринда ислом олимлари инсон бир дақиқада нималарга қодир экани ҳақидаги тадқиқот натижалари билан танишсак: Инсон олтмиш сония ичида уч маротаба Фотиҳа сурасини ўқий олади. Ваҳоланки, бир маротаба айтилган бу сурага олти юз ҳасанот ваъда қилинган. Бир дақиқада ўн марта Ихлос сурасини айта олади. Бу сурани 3 марта ўқиган бандага Қуръонни тўлиқ ўқиган савоби ваъда қилинган. Демак инсон бир дақиқада 3 марта хатм қилган савобига эга бўлиши мумкин. Бир дақиқа ичида Қуръоннинг бир сахифасини ўқиш ёки кичик бир оятни ёдлаб олиш мумкин. Бир кунлик гуноҳларнинг барчасига каффорат бўлгувчи “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”  калимасини 60 марта айта олади. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини 50 марта қайтариш мумкин. 120 марта “Субҳаналлоҳ”, 110 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 130 марта “Аллоҳу акбар” калимасини айта олади. Яхши ниятлар ила дуо қилишга ҳам дақиқа етади. Хуллас, инсон ҳар бир ўтаётган сониялари учун қандайдир ажрларга эга бўлиши, бир дақиқа айтган калимаси туфайли жаннат аҳллари қаторидан жой олиши мумкин. Сўзим давомида бир ибратли қиёсни келтирсам. Бундан барчамиз ўзимизга хулоса чикариб оламиз: Банда уйқудан кўзини очди. Тонг ёриша бошлаганини кўрди-ю, дарҳол таҳорат ола бошлади. Бомдод намозини ўқиб, Аллоҳга ҳамду-санолар айтди.Сўнг ўз ишига жўнади. У ерда ҳам Аллоҳ зикрини ёдидан кўтармагани сабабли харомга қўл чўзмади, бугунги кун учун режалаштирган ҳамма ишлари осонлик билан ҳал бўлгани учун Аллоҳга шукрона келтирди. Сўнг уйига-оиласи бағрига қайтди. Ота-онаси, аёли, фарзандлари билан дастурхон атрофида суҳбатлашиб ўтириш унга хуш ёқарди. Кун сўнгида хуфтон намозини ўқиб бўлгач, таҳорат олдида, уйқуга ётишидан олдин шундай дуо қилди: “Эй Аллоҳим, сенга беадад ҳамду-санолар бўлсин. Мендек ожиз бир бандангни ҳам аҳли оиламни ҳам, тўғри йўлингдан адаштирмагин. Охиратда ҳам жаннат аҳллари қаторидан жой олишимизни Ўзинг мушарраф айлагин, Аллоҳим! Эй Аллоҳим, умримнинг яхшисини охир пайтлари. Амалимнинг яхшисини тугалланиши ва кунимнинг яхшисини сенга йўлиққан кун қилгин”. Шу куни Аллоҳнинг яна бир бандаси уйқудан кўзини очди. Очди-ю, энди тонг ёришаётганини кўриб, яна қайта уйқуга кетди. Вақт алламаҳал бўлгандагина кўзини очди. Негадир боши қаттиқ оғрир, ҳеч нарсага қўли бормасди. Шу йўсинда ишга жўнади. Кун бўйи ланж бўлиб юрди, лекин бирор марта Аллоҳнинг зикрини қилмади. Нима сабабдан ишлари орқага кетаётганини у ғофил банда тушунмас эди. Чала қолган ишларини ташлаб, улфатлари билан маишатини қилди ва кечга яқин ширакайф ҳолда уйга қайтди. Кунлик одати бўйича жанжал кўтариб, уйдагиларни...

Имом Абу Жаъфар Ат-Таҳовий

Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салама Аздий Таҳовий ҳижрий 229 (ёки 239) йил Нил дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган, Мисрнинг Таҳо қишлоғида илм, фазл, тақво ва парҳезкорлиги билан машҳур бўлган оилада таваллуд топган[1]. У тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган.  Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир. Сўнгра у фиқҳ ва усулда пешқадам бўлган отасининг илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади. Шунингдек, тоғаси Исмоил ибн Яҳё ибн Исмоил Маждийнинг (Имом Шофеъийнинг дўсти) илм ҳалқасида ўтириб ҳадисдан дарс олади. Абдулғани ибн Рифоа, Ҳорун ибн Саъид, Юнус ибн Абдулаъла, Баҳр ибн Наср Хавлоний, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Исо ибн Масруд, Иброҳим ибн Мунқиз, Робеъ ибн Сулаймон, Абу Иброҳим Музаний, Баккор ибн Қутайба,  Миқдод ибн Довуд ва бошқалардан ҳадис тинглаган. Ундан Юсуф ибн Қосим, Абулқосим Табароний, Муҳаммад ибн Бакр, Аҳмад ибн Абдулворис Зажжож, Абдулазиз ибн Муҳаммад Жавҳарий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган. Аллома ҳақида Абу Сулаймон Дамашқий: Таҳовий менга “Мен биринчи бўлиб тоғам Музанийдан ҳадис тингладим ва ёзиб бордим. Имом Шофеъийнинг сўзини олиб унинг мазҳабида юрдим. Бир неча йиллардан сўнг Миср қозиси Аҳмад ибн Абу Имроннинг олдига бордим. Ундан ҳанафий фиқҳини ўргандим ва сўзини олдим”, деди, деган[2]. Тоғасининг мазҳаби (шофеъий)дан ҳанафий мазҳабига ўтиши қуйидагича бўлган. Айтишларича, Таҳовий тоғасидан дарс олиб юрган кезларда, бир куни унга тоғаси: “Сендан бир нарса чиқмайди!” – дебди. Шунда жиянининг аччиғи чиқиб, тоғасини тарк этиб Абу Жаъфар ибн Абу Имрон Ҳанафийдан (ваф.331) дарс ола бошлаган экан. Доктор Абдурраҳмон Умайра “Шарҳ ал-ақида ат-Таҳовия”га ёзган таълиқи муқаддимасида қуйидагиларни ёзган: “Бизнинг фикримизча у кишининг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳнинг мазҳабига ўтишининг асосий сабаби, ўша вақтдаги одамлар зеҳнида бу мазҳаб ҳақида жуда яхши тасаввур бор эди. Чунки, бу мазҳаб кенг фикрли бўлиши билан бирга ҳужжати ҳам кучли эди. Янги пайдо бўлган масалаларда тез ва қониқарли жавоб бериларди. Шу каби омиллар Таҳовийга таъсир қилган”. Абу Яъло Ҳанбалий ўзининг “ал-Иршод” китобида шундай деб ёзган: Аҳмад ибн Муҳаммад Шурутий, “Мен Таҳовийга нима учун тоғангга хилоф қилиб, Абу Ҳанифанинг мазҳабини ихтиёр қилдинг? – десам. У: “Мен тоғамни Абу Ҳанифанинг китобларига доимо назар солиб турганини кўриб, унинг мазҳабига ўтдим”, деди – деган экан[3]. Таҳовий ўзи яшаган вақтда масалаларни таҳқиқ қилиш, далилларни аниқлашда ва бошқа илмларда машҳур бўлгани сабабли толиби илмлар ундан дарс олишга иштиёқманд бўлган. Алломадан Миср қозиси Аҳмад ибн Иброҳим ибн Ҳаммод (ваф.329), Қози Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мансур Ансорий, Абдурроҳман ибн Аҳмад ибн Юнус Муаррих (ваф.347), Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб  Табороний  (ваф.360), Абдуллоҳ ибн Адий ибн Абдуллоҳ Журжоний (ваф.365) ва бошқалар таълим олган. Имом Таҳовий кўплаб китоблар ёзган. Жумладан, “Ақийдатут Таҳовия” – бу китобда Имом Таҳовий саҳобаларнинг ва улардан кейин ўтган имом Абу Ҳанифа, имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳларга ўхшаш кишиларнинг ақидасини жамлаган. Бу китобга кўплаб уламолар шарҳ ва таълиқлар ёзган. Жумладан, Али ибн Муҳаммад Азроъий Дамашқийнинг (ваф. 792/1390) шарҳи, Маҳмуд ибн Аҳмад Ҳанафийнинг (ваф.770/1369) шарҳи, Абу Абдуллоҳ Маҳмуд ибн Муҳаммад Фақиҳий Ҳанафийнинг шарҳи, Қози Сирожиддин Умар ибн Исҳоқ Ҳиндий Ҳанафийнинг (ваф.733/1333) шарҳи, Холид ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муслиҳнинг шарҳи, Шайх Маҳмуд Тарозий Фарғоний Маданий ўзининг “Ан-Назмул Ҳовий ли ақидатут Таҳовий” номли асарида назм шаклида шарҳлаган. Бу китоб бир неча марта чоп этилган. “Аҳкомул-Қуръон”, “Маоъний ал-Осорнинг шарҳи” бу китоб ҳадис бўйича бўлиб, кўплаб уламолар бу китоб ҳадис илмида ёзилган энг яхши китоблардан бири эканини эътироф қилганлар. Таҳовий бу китобда ажойиб услубни қўллаган. Ҳадисларни таҳқиқ қилишда мазҳабларнинг далилларини ҳам келтириб ўтади ва ўз баҳси давомида ихтилофли масалани келтириб, муноқаша қилади ҳамда ўз тадқиқотининг хулосасини келтиради. Сўнгра ўзи тўғри деб билган хулосани айтади. “Баёни мушкилул Осор”. Бу китоб ат-Таҳовийнинг ҳадис бўйича ёзилган сўнгги асаридир. “Мухтасари ат-Таҳовия” номи билан машҳур фиқҳ бўйича мухтасар китоб бўлиб, бир қанча шарҳлар ёзилган. “Шарҳи жомиъус- сағир”, “Шарҳи жомиъул-кабир”, “Шурутул-кабир”, “Шурутус-сағир”, “Ал- Васаё ва-л-фароиз”, “Маноқибу Аби Ҳанифа” – Абу Ҳанифа ҳақида ёзилган, “Ан-Наводирул-фиқҳия” ва бошқа асарлардан иборат. Шубҳасиз ҳар...
1 2 3 4 5