islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Avgust 26, 2018

Day

Вақтнинг қиймати

Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: “Мен янги яратилдим, ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, Қиёматга қадар қайтмайман”. (Ҳасан Басрий) Вақт мусулмонлар ҳаётида энг аҳамиятли масалалардан биридир. Аммо, афсуски, Ислом динининг вақтга нисбатан мавқеи билан бугунги мусулмонларнинг ҳаётларида тутган ўрни ўртасида жуда катта фарқ бор. Ислом дини вақтга катта аҳамият беради, унга бир неъмат сифатида қарашга ва ундан унумли фойдаланишни уқтиради. Бугунги кун мусулмонлари эса кўпинча уни фойдасиз елга совуришади. Натижада икки яхшиликдан, яъни дунё ва охират ноз-неъматларидан махрум бўлмоқдалар. Қуръони Карим вақт қадрининг буюклиги ҳамда Аллоҳнинг инсонга қаратган фазлу-карамининг кенглиги ҳақида баён қилиб: “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйин сундирди. Яна У Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйин сундирди. Шунингдек сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар”, (Иброҳим-33,34) дейди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунича, бир қадам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси умрини нима билан ўтказгани, иккинчиси ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани, учинчиси-мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нимага сарфлагани, тўртинчиси-ўрганган илмига қандай амал қилгани сўралади”. Шу ўринда ислом олимлари инсон бир дақиқада нималарга қодир экани ҳақидаги тадқиқот натижалари билан танишсак: Инсон олтмиш сония ичида уч маротаба Фотиҳа сурасини ўқий олади. Ваҳоланки, бир маротаба айтилган бу сурага олти юз ҳасанот ваъда қилинган. Бир дақиқада ўн марта Ихлос сурасини айта олади. Бу сурани 3 марта ўқиган бандага Қуръонни тўлиқ ўқиган савоби ваъда қилинган. Демак инсон бир дақиқада 3 марта хатм қилган савобига эга бўлиши мумкин. Бир дақиқа ичида Қуръоннинг бир сахифасини ўқиш ёки кичик бир оятни ёдлаб олиш мумкин. Бир кунлик гуноҳларнинг барчасига каффорат бўлгувчи “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”  калимасини 60 марта айта олади. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини 50 марта қайтариш мумкин. 120 марта “Субҳаналлоҳ”, 110 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 130 марта “Аллоҳу акбар” калимасини айта олади. Яхши ниятлар ила дуо қилишга ҳам дақиқа етади. Хуллас, инсон ҳар бир ўтаётган сониялари учун қандайдир ажрларга эга бўлиши, бир дақиқа айтган калимаси туфайли жаннат аҳллари қаторидан жой олиши мумкин. Сўзим давомида...