islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37
Yanvar 2019

Month

Ҳадиси шариф: Абу Шурайҳ Адавийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини икки қулоғим эшитиб, иккала кўзим кўрган: “кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қўшнисини иззат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонининг мукофотини икром билан берсин”. “Унинг мукофоти қандай бўлади, ё Расулуллоҳ?” – деди. Жавоб бердилар: “(Мукофоти) бир кеча-кундуз. Зиёфат (меҳмон қилиш эса) уч кун. Ундан ортиғи унга эҳсондир. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхшиликни сўзласин ёки жим турсин!” (Имом Бухорий: ал-адаб ал-муфрад). Изоҳ: Ҳадиси шарифда “меҳмоннинг мукофоти” ҳақида сўз боради. Унда меҳмонни зиёфат қилиш уч кун эканлиги таъкидланиши баробарида, унинг “мукофоти” бир кечаю бир кундуз эканлиги ҳам айтилди. Уламолар мазкур “мукофот”га шарҳ бериб айтадиларки, бундан мурод меҳмон келган куни бир кеча-кундуз давомида уни астойдил икром қилиш, меъёр даражасидаги қандайдир жисмоний машаққатни ўз устига олиб бўлса ҳам уни сийлаш, шунингдек, хонадон соҳибалари ҳам тансиқ таомлар пиширишда бор маҳоратларини ишга солишлари ҳамда меҳмонга камоли эҳтиром кўрсатиш лозимлиги каби нарсалар тушунилади. Меҳмоннинг мезбон уйидаги биринчи куни шундай алоҳида аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланар экан. Ундан уёғидаги икки кунда эса умумий, одатдаги зиёфат билан кутилади. Илк кеча-кундуздаги мазкур мукофот, меҳмоннинг ўз мезбон биродари устидаги ҳақларидан саналади. Қолган икки куни мустаҳаб, бордию меҳмондорчилик яна давом этадиган бўлса, ундан уёғи мезбон томонидан меҳмонга садақа ва эҳсон ҳисобида бўлади. Меҳмонни икром этишга кўплаб набавий ҳадисларда тарғиб қилинади. Баъзи ҳадисларда “ليلة الضيف حق واجب على كل مسلم“ яъни “меҳмоннинг биринчи куни ҳар бир мусулмон зимамасида (биродарига нисбатан) вожиб бўлган ҳақдир!“, деган қатъий сўзлар билан ифода этилган (имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад“). Шу боис, Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда, Лайс ибн Саъднинг мазҳабида, Ибну-л-Қаййим, Ибн Ражабва бошқаларга кўра меҳмонни зиёфат қилиш (меҳмон қилиш) вожиб саналади ва у бир кеча-кундузни ўз ичига олади. Қолган икки кун ҳам меҳмон қилиш бу мукаммал зиёфат ҳисобланади. Аммо, ҳанафий, моликий ва шофеийлардан иборат жумҳур наздида ҳамда Имом...
Ҳадис ва суннат сўзлари жуда кўп талаффуз қилинадиган ва уларни қандай маъноларни ифода этишини ҳам кўпчилигимиз биладиган сўзлардир. Бу сўзлар Расулулллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг гапирган гаплари, қилган ишлари ва тақрирларига далолат қилади. Кўп ўринларда бу калималарнинг бири иккинчисининг ўрнида ишлатилади. Яъни маънодош сўзлар каби қўлланилади. Лекин аслида бу иккала сўз бир-биридан фарқ қиладими ёки улар  иккиси ҳам бир маънони ифода қиладими? Келинг бу масалани баён қилиш учун шу борада ёзилган адабиётларга мурожат қилайлик ва унинг ҳақиқатини билишга уриниб кўрайлик. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  “Суннат ва ҳадис” китобларига эътибор қиладиган бўлсак, айни биз излаган нарсаларни тўлалигича топамиз. Бу китоб суннат ва ҳадис ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар, суннатнинг ҳамиша ҳужжат эканлиги, ҳадиснинг ҳаммаси ҳам ҳамиша ҳужжат бўла олмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим фиқҳий масалалларни ўз ичига олади. Қуйида шу китобдан олинган баъзи иқтибосларни келтириб ўтамиз. “Ҳадис ва суннат бири иккинчисидан буткул фарқли эмас. Яъни икковида қарама қаршилик маънолари йўқ. Балки ҳадис ва суннатнинг бири умумийроқ иккинчиси эса хосроқ маъноларни ифода қилади…..  гоҳида ҳадис бошқа бўлади у суннат бўлмайди. Гоҳида суннат бошқа бўлади у ҳадис бўлмайди. Баъзи ўринларда иккови ҳам жамланади у ҳадис ҳам суннат ҳам бўлади”. Суннат ва ҳадиснинг фарқли жиҳатлари; “Уч нав ривоятлар фақат ҳадисдир улар суннат эмас. 1.Мансух бўлган ҳадислар суннат ҳисобланмайди. Мусулмонлар унга амал қилмайдилар. Уни насх қилгувчи бўлиб келган ҳадисга амал қиладилар. Мисол: “Ўтда пишган нарсани ейдиган бўлсангиз таҳорат олингиз”. Бу аъло даражадаги саҳиҳ ҳадисдир. Лекин кейинчалик бу ҳукмга амал қилиш қолмади. Кейинига севикли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам, Хулафои рошидинлар ва ҳамма саҳобалар ўтда пишган нарсани ер эдилар ва янгитдан таҳорат қилмай намоз ўқир эдилар. Бу ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйдаги ҳадис билан мансух бўлган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва мени ёнларига олиб ансорийлардан бўлмиш бир хотиннинг уйига кирдилар. Хотин у кишига бир қўй сўйди ва У зот қўй гўштидан едилар....
Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курсларининг навбатдаги давра тингловчилари ўқув курсини тамомладилар. Эслатиб ўтамиз, институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Ўтган 27 январь куни Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида Искандария шаҳридаги “Искандария” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларни ўзлаштирдилар. Маълум бўлишича, Искандария кутубхонасида 2 млн. 310 мингдан зиёд қўлёзма, тошбосма ва бошқа  асарлар мавжуд. Кутубхона қўлёзмалар маркази мудири Мидҳат Ийса, қўлёзмаларни таъмирлаш бўлими бошлиғи Воил Муҳаммад Иброҳим ва қадимий асарларга кимёвий ишлов бериш бўлими бошлиғи Ҳусом ад-Дийб билан мулоқотлар ўтказилиб, фойдали маълумотларни қўлга киритилди. Учрашувларда мисрлик мутахассислар ўзбекистонлик масъул ходимларга қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш, кимёвий текширувлар ўтказиш, китобларни таъмирлаш, қўлёзма ва тошбосма асарлардан электрон нусха олиш ҳамда фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил гапириб бердилар. 28 январь куни эса мутахассисларимиз Қоҳира шаҳридаги Миллий кутубхона ва Давлат бош архиви фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу фондда “Усмон Мусҳафи” ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланар экан. Кутубхона ходимлари ўзбекистонлик мутахассисларга қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши, кимёвий ишловлар бериш, китобларни таъмирлаш босқичлари ва нодир асарлар учун махсус қоғозлар тайёрлаш тартиблари ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар. Миср сафари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 30 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1,2-курс талабалари ўртасида маънавият ва мураббийлик соатлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган “Истиқлол учун бахшида умр” мавзусида хотира тадбирлари ташкил этилди. Ташкил этилган маънавият ва мураббийлик соатларида Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди бўлганлиги, у мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаган, оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирган шахс сифатида эътироф этилди. Шунингдек мураббийлик соатларида 1,2-курс талабаларига “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, кафедра ўқитувчилари Ф.Маманосиров ҳамда З.Бегматов томонидан Самарқанддаги ҳадис илми мактаби очилиши, унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар орасидан ушбу “Ҳадис илми мактаби”да ўқишни хоҳловчилар танлаб олиниши ҳақида аҳамиятли маълумотлар айтиб ўтилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ
1 2 3 15