islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2019

Month

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАҒАННИЙ(2-қисм)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ҳеч бир нарсани Набийнинг Қуръонни тағанний билан ўқиганини тинглаганчалик тингламаган” дедилар[1]. Муслим ривоятида: “Аллоҳ чиройли овозли пайғамбар Қуръонни тағанний билан овоз чиқариб ўқиганини тинглаганчалик бирор нарсани тингламаган”, дейилган[2]. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Эй Абу Мусо, сенга Довуд оиласининг найларидан бири берилган экан” деган эканлар[3]. Ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусонинг овозидаги оҳанг ёқимли бўлгани боис мажозий маънода уни найга ўхшатдилар.  “Довуд оиласининг найи” деганда У зотнинг Забурни қироат қилгандаги овоз оҳанглари кўзда тутилган[4]. Довуд алайҳиссалом жуда чиройли овоз соҳиби бўлган. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг Қуръонни чиройли овозда тиловат қилиши, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қироатини эшитиб, овозини Довуд алайҳиссаломнинг овозига ўхшатишлари жуда машҳур воқеа. Бу хусусда кўплаб ривоятлар ворид бўлган. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда қироатимни тинглабдилар. Тонг отгач, у зот: “Эй Абу Мусо, кеча тунда қироатингга қулоқ тутдим. Сенга Довуд оиласи найларидан бири берилган экан”,- дедилар. Шунда мен: “Эй Расулуллоҳ, агар сизнинг борлигингизни билганимда, сиз учун (қироатимни) янада зийнатлаган бўлардим”,-дедим”[5]. Абу Яъло “Муснад”да келтирган ривоятда айтилишича, ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ҳам бўлганлар. Икковлари кетаётганларида Абу Мусо розияллоҳу анҳу уйида Қуръон тиловат қилаётганини эшитиб қолиб, бироз туриб қолишади. Сўнг йўлларида давом этишади. Тонг отганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо Ашъарийга кечаси унинг тиловатини эшитишганларини айтганларида, у: “Агар сиз эшитаётганингизни билганимда, бунданда чиройлироқ ўқишга ҳаракат қилардим”,-дейди. Абу Усмон Наҳдий ривоят қилади: “Мен Абу Мусо Ашъарийнинг орқасида намоз ўқидим. Мен унинг овозидан чиройлироқ санжнинг ҳам, барбатнинг ҳам, найнинг ҳам овозини эшитмаганман”[6]. “Санж” мисдан ясалган бир-бирига уриб чалинадиган мусиқа асбоби. Уларнинг бири билан иккинчиси урилади. “Барбат” унга ўхшаш мусиқа асбоби. “Най” қандай экани ҳаммага маълум[7]. Муовия ибн Қурра ривоят қилади: Мен Абдуллоҳ ибн Муғаффалнинг шундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили уловлари устида кетаётганларида Фатҳ сурасини оҳанг билан қироат қилдилар”,- Муовия айтади: Агар атрофимизга одамлар тўпланишини кариҳ кўрмаганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини ўқиб берардим”. Муттафақун алайҳ[8]. Ушбу мазҳаб соҳиблари яна далил сифатида айтадиларки: “Қуръонни тараннум билан ўқиш кишини ўзига жалб қилади ва уни шу Қуръонни диққат билан тинглашга ундайди. Бу эса ўз-ўзидан унинг тингловчи руҳияти ва қалбига таъсирини бениҳоят оширади”[9]. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Алқама ал-Асваднинг қироатини (овози ёқимли бўлгани боис) ёқтирар эди. Алқама у зотга Қуръонни ўқиб берарди. Қачон қироатни тугатса, у зот унга: ”Ота-онам сизга фидо бўлсин! Яна давом этинг”,-дер эди[10]. Имом Табарий Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақида шундай ривоят қилади: “Ҳазрати Умар Абу Мусо Ашъарийга: “Бизларга Роббимизни эслатинг”,-деганларида Абу Мусо Қуръонни оҳанг билан қироат қилар эди. Шунда Умар: “Ким Қуръонни Абу Мусонинг оҳангига ўхшаб оҳанг билан ўқий олса, шундай қилсин”,-дер эдилар[11]. Муҳаммад Али ас-Собуний Ўзларининг “Роваи ул-баян фи тафсиру оят ал-аҳком мин ал-қуръон” асарида ҳар икки мазҳабнинг ҳукмлари ва далилларини келтиргандан сўнг хулоса ўрнида шундай дейдилар: “Агар сиз чуқурроқ ўйлаб кўрсангиз, фақиҳлар орасидаги ихтилоф аслий эмас, балки, шаклий эканлигини кўрасиз. Бинобарин, фақиҳлар Қуръонни тажвид қоидаларига  халал етказадиган оҳанглар билан ўқиш ҳаром...

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди. Раҳимберди домла Раҳмоновнинг ушбу шарафли вазифаларда Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраймиз. 243

АБДУЛҚОДИР АНДИЖОНИЙ

Муҳаммад Қодир Холмирза 1912 йили (ҳижрий бир минг уч юз ўттизинчи) Андижонда туғилган. Ҳаётлари: Ёшлик чоғларида Афғонистонга ҳижрат қилиб, ўша ерда истиқомат қилиб қоладилар. Кейинчалик Маккаи мукаррамага ҳижрат қиладилар. У ерда Умра ибодатини бажарганидан сўнг Мадинаи мунавварага сафар қиладилар. Бошланғич илмларни Андижондаги устозларидан ўрганган эдилар. Сўнг Қуръони каримни пухта ёд оладилар. Шундан сўнг фиқҳ, усулул фиқҳ ва алоҳида турли илмлар билан шуғулланадилар. Ўша пайтда Мадинаи мунавварадаги қори-ю қурролар ҳузурларига бориб «Шотибийя» матнини мукаммал ёд олиб, Шотибий йўналиши бўйича етти хил қироатдан ижоза олган эдилар. Илм олишдан ортган вақтларида инсонларга Қуръони карим тиловати ва тажвид фанидан дарс берар эдилар. Қироат ва тажвид илмларини Шайх Кароматуллоҳ Махдум ва Шайх Абдул Мажид Ободийлар билан устозларининг ҳузурида, тонгдан бошлаб то пешин намозигача «Манзуматуш Шотибийя» китоби асосида ўрганишарди. Муҳаммад Қодир Андижоний Шайх Кароматуллоҳ Махдум билан Қуръон ва қироат бўйича олган илмларини етти йил такрорлайдилар. Устозлари: Шайх Зиёуддин, у кишидан Қуръони каримни Ҳафс Осимдан қилган ривояти асосида ёд олади. Фасоҳатли фақиҳ Шайх Низомуддин Яъқуб, у кишидан фиқҳ, усулул фиқҳ илмларини ўрганадилар. Устозлари билан, у киши то Ҳижозга кетгунларига қадар бирга бўладилар. Шайх Ҳабибуллоҳ, у кишидан алоҳида турли фанларни то вафот этгунларига қадар ўрганганлар. Шайҳ Ҳасан шоир, у кишидан «Манзуматуш Шотибийя фи қироаатис сабъ» ни таълим олиб ёдлайдилар. Сўнг униинг маъноларини сўзма сўз, жуда ҳам диққат эътибор ила ўтказадилар. Шундан сўнг Қурони каримни тўлалигича етти қироат йўналиши бўйича у кишига ўқиб берадилар. Шундан сўнг «Манзуматуд дурратул музийя фи қироаатис саласил мутаммима лил аъшр» ни пуҳта ёд оладилар. Шу билан «Шотибийя» ва «Дурра» йўллари орқали ўн қироатни эгаллайдилар. Шайх Бинямин Соъаатий Андижоний, ҳар йили ёз фаслида Тоиф шаҳрига у кишининг ҳузурига борардилар. У кишидан ҳадис илмидан сабоқ олиб, «Саҳиҳул Бухорийни» ни тўлиқ ўқиб ўтказганлар. Асарлари: Рисалатун фит тавҳид Итҳаафул фузалои мухтасар манорил ҳудо фи баянил вақфи вал ибтидаи Вафоти: Мадинаи мунавварада 1995 (ҳижрий бир минг тўрт юз ўн олтинчи) йили саксон олти ёшларида вафот этдилар. Жанозалари Масжидун набавийяда ўқилиб, Бақеъ қабиристонига дафн қилинганлар. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 189

Устозни ғанимат билиш

Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими – бу устозни, унинг билимини ва илм мажлисларини ғанимат билиш, пайтида улардан фойдаланиб қолишдир. Қанчадан-қанча шахслар замондошлари бўлмиш уламоларга етиша олмаганлари, бунинг учун ҳасрат-надоматда қолганлари тарихдан маълум. Хатиб Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Риҳлат” номли китобининг сўнггида бир боб қилиб, уни “Бирор шайх томон унинг олий санадини талаб қилиб йўлга чиққанлар ва ўша шайхлар ўлиб қолиб, муродига ета олмаган талабгорлар зикри” деб атаган. Абдуллоҳ ибн Довуд Ҳарибий айтади: “Басрага Ибн Авн билан учрашиш учун кирган эдим. Бани Доро кўпригига келганимда Ибн Авннинг вафот этгани хабари келди. Менга нима етганини Аллоҳ билади”. Қаранг, мазкур кишилар бирор-бир дунё матоҳи, бойлик, қаср ё бошқаси учун надомат қилаётганлари йўқ. Чунки булар топиладиган нарсалар. Аммо уламоларнинг ўринларини ҳеч ким боса олмайди. Ўтмишдан биламизки, биргина ҳадис ривояти, биргина фиқҳий масала ечими учун кишилар узоқ масофали жойларга йўлга тушганлар. Ваҳоланки, ўша пайтларда шароитлар оғир эди. Олимларнинг, илмнинг қадрини билганларидан оғир машаққатларга ҳам рози бўлганлар. Аммо ҳозирги кунда қулайлик ва кенг имкониятлар бўла туриб биз устозларимиздан фойдаланишни билмаяпмиз. Уламолар ғанимат экани ҳадиси шарифда очиқдан-очиқ баён қилинган. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан суғуриб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар”, деганларини эшитдим” (Имом Бухорий ривоят қилган). Қаранг, илм уламоларнинг вафоти сабаб кўтарилар экан. Яъни, илмни ушлаб, сақлаб турадиганлар уламолардир. Уларнинг заволлари илм заволи экан. Имом Заҳабий уламолардан уч киши бир вақтда вафот топганларида: “Шаҳар бир йил ичида ана ўша уч киши кабилардан холи қолса, унда нуқсон зоҳир бўлибди”, деган экан. Емак ва ичимлик бадан озуқаси бўлса, қалб озуқаси илмдир. Қалбларни тирилтирадиганлар олимлардир. Нафақат қалбларни, балки оламни тирик тутадиганлар олимлардир. Мана шунинг учун ҳам: “Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими”, дейилган. Олим оламнинг руҳи, нури ва ҳаётидир. Узоққа бормай, яқин даврдан мисол келтирадиган бўлсак, раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этганларидан кейин у кишининг илмларидан, ақалли у зотни бир кўришдан, дуоларини олишдан баҳраманд бўлмай, ҳасратда қолганларнинг саноғи йўқ. У кишига етиша олмаганлар у ёқда турсин, гарчи шогирдлик бахтига муяссар бўлган бўлсалар-да, маърифат булоғидан айрилиб қолганлари учун қанчалар ўксинишди. Қалбимиздан у зотдан кейинги катта бир кемтикни, ўрни тўлмас бир бўшлиқни ҳис қилганимизда “Биргина инсон дунёни шунчалар мунаввар қилиб турганмиди?!” деймиз бехосдан. Ҳа, биргина инсон дунёни хайрга тўлдириб турган эдилар. Мана шу хайр илм нури, илм барокати эди. Аммо олим кетди, деб буткул ноумидликка тушиш нотўғри. Олимлар аслида барҳаётлар. Улар нариги дунёга ўтишган бўлса-да, халафларини, яъни ўринбосарларини қолдиришган. Биз энди улар қолдирган мерослари ва меросхўрларини ғанимат билайлик. Одинахон Муҳаммад Юсуф Манба 163

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДА ТАҒАННИЙ (1-қисм)

Қуръони каримни оҳанг  билан ўқиш масаласида саҳобалар ва тобеинларда бўлганидек, фақиҳ имомларимиз ўрталарида ҳам ихтилоф мавжуд. Биз қуйида уларнинг бу борадаги фикрлари ва далилларини келтириб ўтамиз: Моликий ва ҳанбалий мазҳаблари Ушбу мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг  билан ўқишни макруҳ дейдилар. Бу сўз Анас ибн Молик, Саид ибн Мусайяб, Саид ибн Жубайр, Қосим ибн Муҳаммад, Ҳасан Басрий, Иброҳим Нахаий, Ибн Сирийнлардан нақл қилинган. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаблари Бу мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг  билан ўқишни жоиз дейдилар. Бу ҳукм Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Асвад ибн Зайдлардан нақл қилинган. Муфассирлардан Абу Жаъфар Табарий, Абу Бакр ибн Ал-Арабий ушбу фикрни қўллаганлар[1]. Моликий ва Ҳанбалийларнинг далиллари Мазкур мазҳаб соҳиблари Қуръони каримни оҳанг билан ўқиш макруҳлигига қуйидаги ҳадисларни далил сифатида келтирадилар: Ҳузайфа ибн ал-Ямонидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Қуръонни арабларнинг оҳанглари ва овозларида ўқингиз. Аҳли фисқ ва аҳли китобларнинг оҳангларидан четланинг! Чунки, мендан кейин бир қавм келиб Қуръонни қўшиқчилар, роҳиблар ва вафот этган одамга йиғловчиларнинг оҳангига ўхшатиб оҳанг билан қироат қиладилар. (Қуръон) уларнинг томоқларидан пастига ўтмайди. Уларнинг ва уларнинг ишини ёқтирган кишиларнинг қалблари фитналангандир. Улар Қуръонни ўзларига “най” қилиб оладилар. Улар  фақиҳ ҳам, олим ҳам бўлмаган кишини олдинга чиқариб қўядилар. Уни ўзларига куйлаб бериши учунгина олиб чиқадилар”,-дедилар”. Байҳақий “Шуабул иймон” да ривоят қилган. Имом Жазарий: “Ҳадисдаги “لحون” сўзи “لحن” калимасининг кўплиги бўлиб, ундан овозни тараннум билан чиқариш, Қуръон, шеър ёки қўшиқда овозни гўзал қилиш тушунилади”-дейдилар. Юқоридаги ҳадисдаги аҳли фисқдан мурод: бирор ҳарфни зиёда қиладиган ёки камайтирадиган даражада Қуръонни ўзининг аслидан чиқариб қироат  қиладиганлардир. Чунки, бу иш барча уламоларнинг ижмосига кўра ҳаромдир. Аҳли китоблар эса яҳудий ва насоролардир. Уларнинг оҳанги билан ўқиш деганда уларнинг Таврот ва Инжилни ўқиганлари каби ўқиш тушунилади[2]. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади. У зот айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг татриб (яъни оҳанг) билан азон айтадиган муаззинлари бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:  “Азон енгил, мулойимдир. Агар (сенинг ҳам) азонинг енгил, мулойим бўлса, (азон айтгин). Борди-ю, ундоқ бўлмаса, азон айтма”,-дедилар”. Дориқутний ўз сунанида ривоят қилган. Ривоят исноди жуда заиф[3]. Абдулваҳҳоб ал-Моликийдан ривоят қилишича, имом Молик Қуръонни оҳанг  билан қироат қилиш ҳаромлигини айтган. Буни Абу Тоййиб Табарий, Мовардий, Ибн Ҳамдон Ҳанбалий аҳли илмларнинг кўпчилигидан ривоят қилганлар. Ибн Баттол, Иёз, моликийлардан Қуртубий, Банданийжий, Ғаззолий бу иш макруҳ эканини ривоят қилишган. Ва яна айтадилар: албатта оҳанг  ва куйга солиб тиловат қилиш Аллоҳнинг каломига зиёдаликни олиб келади яъни мад йўқ жойни мад қилиб тиловат қилади шу сабали бир ҳарф бир неча ҳарфга зиёда бўлади вахоланки бу ҳолат жоиз эмасдур. Шунингдек оҳанг ва куйга солиб тиловат қилиш эшитувчиларнинг қалбларини оҳанг  ва куй ила банд қилади ва Қурони карим маъноларига эътиборни, тадаббур ва тафаккурни йўқ бўлишига олиб келади. Имом Моликдан намозда оҳангга солиб тиловат қилиш ҳақида сўралганида, У зот менга ёқмайди, албатта у куйдур, пул топиш учунгина уни куйга соладилар деган эканлар. Имом Аҳмад: лаҳнга солиб ўқиш менга ёқмайди, лаҳнга солиб ўқиш бидъатдир, унга қулоқ тутмагин (эшитмагин) деганлар. Ва яна У зотдан тиловатдаги лаҳн ҳақида сўралганида, сўровчига, исминг нима дедилар, сўровчи Муҳаммад деган эди, сени исмингни Муууҳаааамааад деб айтилиши сенга ёқадими дедилар[4]. Ҳанафий ва Шофеийларнинг далиллари Мазкур...
1 12 13 14 15