islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 11, 2019

Day

Уламолар наздида вақтнинг қадри (2-қисм)

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ВАҚТ БИЛАН ҚАСАМ ИЧГАНИ УНИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИНИ БАЁН ҚИЛИШИ ЭКАНИ Кўплаб оятлар борки уларда ушбу асл неъматнинг улуғворлигига ишора қилинган. Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда турли ўринларида замон билан қасам ичганинг ўзи ҳам буни билишингизга кифоя қилади. У зот замон қийматини билдириш ва аҳамиятини баён қилиш учун кўплаб оятларда вақт билан қасам ичган. Жумладан У зот тун, кундуз, тонг, субҳидам, шафақ, чошгоҳ ва аср вақтлари билан қасам ичган. Қуйидаги оятлар мазкур маъноларни ифодалайди:  “Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам. Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам”. Лайл сураси 1-2 оятлар.  “Ва чекинаётган тун билан қасам. Ва ёришаётган тонг билан қасам”. Муддассир сураси 33-34-оятлар. “Қоронғулиги ила кириб келган кеча билан қасам. Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам”. Таквир сураси 17-18-оятлар.  “Шафақ билан қасамки. Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки”. Иншиқоқ сураси 16-17-оятлар.  “Фажр билан қасам. Ва ўн кеча билан қасам”. Фажр сураси 1-2-оятлар.  “Чошгоҳ билан қасам. Сукунатга чўмган тун билан қасам”. Зуҳо сураси 1-2-оятлар.  “Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир”. Аср сураси 1-2-оятлар.  Аллоҳ таоло нима нарсага замон билан қасам ичган бўлса, унинг катта аҳамиятга эга бўлган муҳим нарса экани мулоҳаза қилинади. У зот ўта муҳим бўлган икки иш тўғрисида замон билан қасам ичган. Биринчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушриклар ва душманлар ўйлаганидек Роббиси у зотни ташлаб қўймагани, иккинчиси барча инсоннинг хусрон ва ҳалокатга йўлиқувчи эканини фақатгина иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганларгина бундан мустасно эканини замон билан қасам ичиб хабар берган: “Чошгоҳ билан қасам. Сукунатга чўмган тун билан қасам. Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ”. Зуҳо сураси 1-2-3- оятлар. “Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир. Илло,иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар ва бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир.)” Аср сураси 1-2-3-оятлар. Уммат олими, Қуръон таржимони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу оят тафсирида : “Аср бу  вақтдир”  деганлар. ФАХРИДДИН РОЗИЙНИНГ ВАҚТ ҚИЙМАТИ ВА ШАРАФИНИ БАЁН ҚИЛГАНИ Имом Фахриддин Розий роҳматуллоҳи алайҳ аср сураси тафсирида қуйидаги маъноларни айтганлар: “Аллоҳ таолонинг аср билан яъни вақт билан қасам ичиши, унда ажойиботлар бўлгани учундир. Чунки хурсандлик ҳам хафалик ҳам, саломатлик ҳам беморлик ҳам, бойлик ҳам фақирлик ҳам барча-барчаси вақт ичида ҳосил бўлади. Ўтаётган умрни бирор бир бойлик билан баҳолаб бўлмайди.  Шундай экан агар сиз минг йилни бемани ишларга сарфлаб зое қилиб юборган бўлсангизу умринггизнинг сўнги дақиқасида тавба қилишга муваффақ бўлиб ўша лаҳзадагина сизга саодат собит бўлган бўлса ва бунинг натижасида сиз абадул-абад жаннатда яшашга эришган бўлсангиз демак сиз учун энг шарафли нарса ўша лаҳзадаги ҳаётингиздир.  Шундай экан вақт асл неъматлар жумласидан саналади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло у билан қасам ичган. Кеча ва кундузнинг инсон зое қиладиган фурсат эканига эътиборни қаратган. Вақт ҳеч бир нуқсони бўлмаган холис неъмат бўлгани сабабли макондан кўра шарафли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло у билан қасам ичган. Ҳа, хусронга йўлиқувчи айбдор шахс инсоннинг ўзидир.”  Ушбу қараш вақтнинг қийматига ҳамда барча неъматларнинг асли ва улуғи эканига ишора қилувчи оятлар маъноларининг бир тарафи холос.   ВАҚТ ҚИЙМАТИНИНГ СУННАТИ МУТОҲҲАРОДА КЕЛГАН БАЁНОТЛАРИ Суннати мутоҳҳарода вақт қиймати ҳақида ёрқин баёнотлар келган. Жумладан Бухорий, Термизий ва Ибн Можалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан...

“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курси учинчи давра ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Диёримиз мусулмонларининг Қуръони каримни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига мувофиқ Тошкент ислом институтида ташкил этилган муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ўқув курсининг учинчи давра тингловчилари ўқув машғулотларини тўлиқ тамомлади. Бугун, 11 март куни институтда мазкур ўқув курсларининг тингловчиларига “Қуръони Карим ва тажвид курси”ни якунлаганини тасдиқловчи маълумотнома топширилди. Тадбирда Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ёқубжон Бухарбаев ва мазкур курсда ўқув машғулотини олиб борган ўқитувчилар иштирок этди. Институт проректори битирувчи тингловчиларни табриклаб, маълумотномаларни ўз эгаларига топширди. Эслатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ўқув-услубий бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 185

Машҳур муҳаддисларнинг даврий хронологик тартиби

Шариат илмлари, хусусан, ҳадис илмида олимларнинг туғилган ва вафот этган йилларини билиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан машҳур муҳаддис Али ибн Мадиний роҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисларнинг маъносини англаш илмнинг ярми бўлса, уларни ривоят қилган ровийларни таниш эса қолган ярми”, – деганлар.Суфён Саврий роҳматуллоҳи алайҳ: “Баъзи ровийлар ёлғон ишлатганлари учун биз уларнинг тарихларини ўргандик”,- деганлар. Ҳадис илмида тарихни билиш нақадар муҳим эканини кўриш учун қуйидаги воқеани зикр қилиш кифоя: Бир тоифа яҳудийлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар яҳудийларини жизядан озод қилганлари ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, уни ўша пайтдаги давлат раҳбарига олиб бордилар. Подшоҳ ҳужжатни ўқиб, текширишиб кўриш учун уни машҳур муҳаддис Хатиб Боғдодийга берди. Ҳужжат билан танишиб чиққан муҳаддис уни қалбаки эканини айтди. Ундан бундай қарорга келишининг сабаби сўралганда: “Бу ерда Муовия розияллоҳу анҳунинг гувоҳликлари келтирилган, лекин у зот Макка фатҳидан кейин иймонга келганлар. Ҳайбар эса Макка фатҳидан бир йил аввал, 7-йилда фатҳ бўлган. Ундан ташқари, бу ерда Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳам гувоҳликлари келтириляпти, у зот эса Ҳайбар воқеасидан икки йил аввал, Ҳандақ ғазотидан озгина ўтиб вафот этганлар”, – деб жавоб бердилар. (Заҳабий, Сияри  аъламун нубала 18/280). Шу эътибордан, ҳижрий иккинчи асрдан то бугунги кунимизгача бўлган даврда яшаб ўтган энг машҳур муҳаддис олимларнинг рўйхатини тузиб, унда уларнинг туғилган ва вафот этган йиллари, ҳаётларининг асосий қисми ўтган шаҳарларни ҳамда энг машҳур асарларини зикр қилдим. Эслатма: Олимларнинг туғилган ва вафот этган йиллари ҳижрий йил ҳисобида берилган, “шаҳар” номли устунда муҳаддис олим ҳаётининг кўп қисмини ўтказган шаҳарлар келтирилган.  №  Муҳаддис Машҳур асарлари Яшаган йиллари  Шаҳар Ҳижрий иккинчи аср (мил. 719-816 йиллар) 1 Омир ибн Шураҳбил Шаъбий Китобут талоқ таҳ. 19-103 Кўфа 2 Муҳаммад ибн Сирин 33-110 Басра 3 Ибн Шиҳоб Зуҳрий Мағозий аннабавийя таҳ. 50-124 Мадина 4 Абдулмалик ибн Журайж Муснад 80-150 Макка 5 Маъмар ибн Рошид Жомеъ 95-153 Басра 6 Шўъба ибн Ҳажжож 82-160 Басра 7 Суфён Саврий Жомеъ 97-161 Кўфа, Басра 8 Молик ибн Анас Муватто 93-179 Мадина 9 Абдуллоҳ ибн Муборак Зуҳд 118-181 Марв, Ҳамадон 10 Вакиъ ибн Жарроҳ Зуҳд 129-197 Кўфа 11 Суфён ибн Уяйна Жомеъ 107-198 Кўфа, Макка 12 Яҳё ибн Қаттон 120-198 Басра 13 Абдураҳмон ибн Маҳдий 135-198 Басра Ҳижрий учинчи аср (мил. 816-913 йиллар) 1 Абу Довуд Таёлисий Муснад 133-204 Басра   2 Абдурраззоқ ибн Ҳаммом Санъоний Мусаннаф 126-211 Санъо   3 Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳумайдий Муснад 219 в.э. Макка   4 Абу Убайд Қосим ибн Саллом Амвал, Ғорийбул мусаннаф   157-224 Хирот, Боғдод, Тартус 5 Муҳаммад ибн Саъд Табақотул кубро 168-230 Басра, Бағдод   6 Яҳё ибн Маъийн Тарих ва илал, Маърифатур рижал   158-233   Бағдод 7 Али ибн Мадиний Илал, Асмо вал куна 161-234 Басра   8 Абу Бакр ибн Абу Шайба Мусаннаф 159-235 Кўфа 9 Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Муснад 161-238 Марв, Нишопур 10 Аҳмад ибн Ҳанбал Муснад, Зуҳд 164-241 Бағдод 11 Абдуллоҳ Доримий Сунан, Жомеъ 181-255 Самарқанд   12 Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Жомеъ Ассаҳиҳ, Тарихул кабир 194-256 Бухоро 13 Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳлий Зуҳрият 172-258 Нишопур 14 Муслим ибн Ҳажжож Саҳиҳ, Китабут тамйиз 204-261 Нишопур 15 Абу Зуръа Абдуллоҳ Розий Асмо зуафа 200-264 Рай 16  Муҳаммад ибн Язийд ибн Можа Сунан, Тарих 209-273 Қазвин 17 Абу Довуд Сулаймон Сижистоний Сунан, Маросил 202-275 Сижистон, Басра 18 Бақий ибн Махлад Андалусий Муснад 201-276 Қуртуба 19 Абу Ҳотим Розий Табақоти тобеъин...

«ҲИРЗУЛ АМОНИЙ ВА ВАЖҲУТ ТАҲОНИЙ ФИЙ ҚИРОАТ АС САБЪУЛ – МАСОНИЙ» асарининг ёзилиш услуби ва унга битилган шарҳлар

Бугунги кунда дунё мусулмонларини илмга чанқоқликлари ва турли илмларни эгаллаш учун сай-харакат қилаётганлари эътиборни ўзига жалб этмоқда. Улар Қуръони карим, Ҳадиси шариф, фиқҳ, тафсир, усулул фиқҳ, ислом тарихини ўрганиш йўлида жадал ҳаракат қилмоқдалар. Жумладан, мусулмон юртдошларимиз ҳам илм йўлида изланишлар олиб бормоқдалар. Юртимиз уламолари қаламига мансуб чоп этилаётган қатор китоблар юртдошларимизнинг илмга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиб келмоқда. Дунёнинг турли ўлкаларида, жумладан Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам турли фанлар қаторида Қироат илмига бўлган қизиқиш беқиёс. Қироат илмини ўрганишда қорилар устози, муттақинлар пешвоси бўлган Имом Шотибийнинг “Ҳирзул Амоний” асарлари муҳим манба саналади. Имом Шотибий Қироат илми, ҳадиси шариф, тафсир илмларининг билимдони, шунингдек наҳв илмида ҳам таниқли олим бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмлари имоми, Қуръон билан насиҳат қилувчи насиҳатгўй йўлбошчи бўлиши билан бирга, ҳадис ёд олишда ҳам нодир инсон бўлган. Имом турли соҳаларда ижод қилганига қарамасдан, қироат илми соҳасига алоҳида эҳтиром ва эътибор билан қараган ва Қироат илмига доир “Ҳирзул Амоний ва Важҳут Таҳоний Фий Қироат Ас Сабъул – Масоний” номли бир минг бир юз етмиш уч мисрадан иборат қасида китобларини битганлари. Ушбу асар бизгача етиб келган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам қироатларни ўрганишда муҳим манба сифатида фойдаланилмоқда. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, байтлардан иборат. Шундан кўриниб турибдики, олим ўзи Андалуслик (ҳозирги Испания) бўлишига қарамасдан, араб шеърият услуби “аруз”ни яхши билган. Асарнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, асардаги байтларнинг барчаси “Лом” ҳарфи билан тугайди. Шунинг учун ҳам асар илм аҳли орасида “Ломия” номи билан ҳам машҳур. Асар 78 бобдан иборат бўлиб, 1173 байтни ўз ичига олган. Асарнинг муқаддимасида муаллиф бошқа асарларда учрамайдиган услубни қўллаганини кўрамиз. Улар қироат имомлари ва ровийларининг исмларини номма ном санамаган, балки аввал қироат имомларига, сўнгра иккитадан ровийсига абжад ҳарфларини ёки калималарни рамз-белги сифатида қўйиб чиққан ва уларнинг ҳар бирига маҳорат билан нисбат берган. Ушбу манзумани шориҳлар ўқувчиларга қулай бўлиши учун бобларга ажратиб, айримлари ички фаслларга ҳам бўлишган. Ҳар бир шориҳўз илм даражаси ва илмий ёндашувидан келиб чиқиб боб ва фаслларга ажратгани боис боб ва фаслларнинг номи ва сони бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Имом Суютий ва Абдул Фаттоҳ Абдул Ғаний ал-Қози биринчи бобни кириш қисми ва рамзлар баёни сифатида 94 байт қилиб шарҳлаганлар. Муҳаммад Абдид Даим Хамис эса қуйидагича фасл ва бўлимларга ажратганлар: Нозимнинг муқаддима ибтидоси; Қуръони азимнинг баъзи сифатлари; Қуръонга амал қилувчи қорининг сифатлари; Қуръон қориси ва Қуръон аҳлининг ўрни; Мусаннифнинг қори учун тавсиялари; Қуръонни мутавотир нақл қилишга киришганларни дуо қилиш; Қуръонни мутавотир нақл қилишда машҳур бўлган белгилар; Етти қироат имомлари ва ровийларининг таржимаи ҳоллари; Истелоҳлар ҳақидаги фасл; Ҳукмлар турларининг баёни ҳақидаги фасл; Қасидани номлаш ва унинг мадҳи ҳақидаги фасл; Нидо (дуо) ва умид; Қуръон сари ҳидоят топишларига сабаб бўлувчиларнинг ҳаққига дуо ва умид; Имом Шотибийнинг “Ҳирзул Амоний ва Важҳут Таҳоний Фий Қироат Ас Сабъул-Масоний” асарларига жуда кўплаб шарҳлар битилган. Улардан, Абул-Ҳасан Илмуддин Али ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад Ал-Ҳамадоний ас-Саховий (1159-1246) қаламига мансуб “Фатҳ ал-васид”, Муҳибуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳасан ал-Бағдодий аш-Шофеъий (1182-1246)нинг “Шарҳ аш-Шотибий”-1 , Рашидуддин Абу Юсуф ал-Мунтажаб (Ҳусайн) ибн Абдулизз ибн Яъқуб ал-Ҳамадоний (ваф.643/1246)нинг “Ад Дуррат ал Фарида” шарҳи, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад Юсуф ал-Фаъсий ал-Муқиррий (1185-1258) ёзган шарҳ “Ал Лаолий ал-фарида”, Абу Шома кунияси билан машҳур бўлган олим – Абдурраҳмон Абу Шома ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Мақдисий ад-Димашқий аш-Шофеъий (1202-1267) қаламига мансуб шарҳ “Иброз ал Маоний”, Жамолиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Малик ал-Жайёний ан-Наҳвий (1204-1274) битган шарҳ “Ҳавз ал Маоний”, Муҳаммад Шўла номи билан машҳур бўлган қироат олими Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мавсилий ал-Ҳанбалий (1226-1258) ёзган шарҳ “Канз ал Маоний”-1, яна кўплаб уламолар томонидан ёзилган “Ал Муҳнад ал Қози”,“Шарҳ аш-Шотибий”-2, “Кашф ар-Румуз”, “Канз ал Маоний”-2, “Ас-Суръа”, “Фароид ал-Маоний”, “Шарҳ аш-Шотибий”-3, “Шарҳ аш-Шотибий”-4, “Шарҳ аш-Шотибий”-5, “Шарҳ аш-Шотибий”-6, “Шарҳ аш-Шотибий”-7, “Ал-Иқд ан-Назид”, “Мубарриз ал-Маоний”, “Назм ад-Дур ал-Жило”, “Ал-Жавҳар ан-Назид”, “Танқиҳ ал-Усул”, “Сирож ал-Қори”, “Шарҳ аш Шотибий”-8, “Исбол ал-Кисо”, “Талҳис ал-Маоний”, “ал-Абқарий”, “Шарҳ аш Шотибий”-9, “Шарҳ аш Шотибий”-10, “Шарҳ аш Шотибий”-11,“Фатҳ ад-Доний”-1, “Фатҳ ад-Доний”-2, “Ал-Ғоят” номли шарҳлари битилган бўлиб, асарга булардан бошқа яна кўплаб шарҳлар битилган. У шарҳларнинг барчаси ўзига хос ва ўз услубига эга, шунингдек, уларда асарнинг бошқа шарҳларда учрамаган қирраларини очиб беришга...