islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 20, 2019

Day

Ҳашар элга ярашар!

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент ислом институтида ҳашар ўтказилди. Ҳашарда институт устоз ва ходимлари ҳамда талабалар иштирок этишди. Талабалар куратор-мураббийлар бошчилигида ўзларига белгиланган ҳудудларни тозаладилар. Ушбу ҳашар тадбири институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ҳам ўтказилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 310

Яхшилик қилишдан чарчамайлик!

Динимизда яхши амаллар савобли ишлар деб юритилади. Ҳар бир қилинган ёмон иш гуноҳининг катта-кичиги бўлгани каби яхши амалларни ҳам савобли, кўпроқ савобли ва ҳаттоки жуда катта савоб иш, деб талқин қилинади. Кундалик ҳаётимизда ҳар куни қилиб юрган ишларимиз савоб ёки гуноҳ эканини фарқласак, савоб бўладиган арзимас ишларни ҳам қилишга саъю ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик зое кетмайди, гуноҳ унитилмайди, “Дайён” (исмли Аллоҳ) ўлмайди. Ҳохлаганингни қил! Бир кун ҳисоб берасан!” дедилар (Байҳақий ривояти). Демак, яхшиликнинг савоби узилмайди ва зое бўлмайди балки, у Аллоҳ таолонинг наздида абадий ва боқийдир. Эзгу амалларнинг ирода қилган ва уни амалга оширган киши учун албатта савоб берилади. Дунёда ҳам охиратда ҳам изсиз кетмайди. Шунингдек, гуноҳ ишлар ҳам унитилмайди. Албатта қилинган гуноҳ ишга ҳам лойиқ жазо муқаррар. Зотан, Аллоҳ таоло каломида эслатганидек, (Мусо) айтди: “Улар ҳақидаги маълумот Раббим ҳузуридаги Китоб (Лавҳул-маҳфуз)дадир. Раббим адашмас ва унутмас”. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Эй, Мусо! Сен ўзинг ва биродаринг Ҳорун Менинг оятларимни одамларга етказинглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар! Иккингиз Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у “Мен – худоман”, деб ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ сўз айтинглар! Шояд, у эслатма олса ёки ҳалок қилишимдан қўрқса”-деганида, Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар: “Эй, Раббимиз! Дарҳақиқат, биз даъват этсак у бизга ғазаб қилишидан ёки баттар ҳаддан ошиб кетишидан қўрқамиз”-дедилар.  Шунда Аллоҳ таоло  айтди: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар билан биргаман – эшитаман ва кўраман. Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Парвардигорингнинг элчиларидирмиз. Исроил авлодини биз билан бирга қўйиб юборгин, уларни азобламагин! Биз сенга Раббинг томонидан ҳужжат келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом омонлик бўлур. Бизга шундай ваҳий қилинди: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончи қилган ва имон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур” деб Фиръавн олдига келиб, Аллоҳнинг сўзларини етказганларида у: “Иккингизнинг Раббингиз ким, эй, Мусо?” деб сўраган. Шунда шу ояти карима нозил бўлган. Дарвоқе, баъзи гуноҳларни Аллоҳ таоло банда астойдил, чин дилдан тавба қилиши ёки яхши амални адо этиши орқали ўчириб юбориши ҳам бор. Аммо бир ҳақиқатни унитмаслик керак, ҳар қандай гуноҳ ўзидан из қолдириши ёки таъсири бўлиши аниқдир.  Банда бунга кўпда эътиборсиз қарайди. Охир оқибатда гуноҳлардан сақланишдан узоқлашиб бораверади. “Дайён” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, маъноси “Қаҳҳор”, “Қозий”, “Ҳоким”, “Саъис”, “Ҳосиб” ва “Мужазий” маъноларига маънодошдир. Яъни, бандадан содир этилган бирор бир амални зое қилмайди. Балки, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берувчи Зот деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Қиёмат куни бандалар маҳшаргоҳга жамланганларида, барча ҳудди ёнида турган одам гапираётгандек “Мен “”Дайён”ман, Мен “Малик”ман”, деган нидони эшитишади” (Муслим ривояти). Халқимизда бир мақол бор: “Яхшилик қил сувга сол. Билса балиқ, билмаса Холиқ билади”. Яқинда бир йигит айтиб қолди. “Бизни уйимизда бир мушук бўларди, аёлим уни ёқтирмасдан ҳар кўрганида қувиб соларди, зулм етказиб, озор берарди. Аёлимни шу ишларини кўрганимда “Қўй унга озор берма, бу ҳам ахир Яратганнинг бандаси. Унга озор беришдан кўра унга егулик бер”,  деб койирдим. Мушукга раҳмим келиб танаввул қилишига нарсалар бериб, силаб қўярдим. Бир кеча мушукнинг овозини эшитиб уйғониб кетдим, туриб қарасам деразани олдида ўша мушук миёвлаётган экан. Олдига боришим билан мени кўриб, деразадан сакраб тушиб кетиб қолди. Хайрон бўлдим деразадан назар солсам ҳовлида қаттиқ шамол бўляпти. Шунда кўзим кийимлар...

ТАЛОҚНИНГ МАШРУЪИЯТИ

Ҳалол ишлар ичида Аллоҳга энг ёқимсизи, эр-хотин орасидаги риштани узиб бир исломий оилани парчаловчи талоқ Ислом шариатида китоб, суннат ва ижмоъ билан қонунийлаштирилган ҳукмдир. Ҳа, бизни ҳар қанча надомат ва пушаймонга солмасин, барибир у шариатимизда ўз ўрни ва ҳукмига эга амаллардан биридир! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса розияллоҳу анҳо онамизни маълум сабабга кўра бир талоқ қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилади: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун талоқ қилинг… (Талоқ сураси, 1). (Оят нозил бўлгач, баъзи саҳобалар Расулуллоҳга Ҳафса онамизни қайтиб олишни илтимос қиладилар. Эй Расулуллоҳ, саввома ва қаввомадир. Сизнинг жаннатда бирга бўладиган солиҳа завжаларингиздан биридир, уни қайтариб олинг—дейдилар. Расулуллоҳ кейин қайтиб оладилар). Ояти карима гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айнан ўзларига доир сабаб ила тушган бўлсада, унинг ҳукми ул зотга ҳам ва жамики умматларига ҳам тегишлидир. Талоқнинг машруъиятига суннатдан яна ушбу ҳадисни далил қилиш мумкин: أبغض الحلال إلى الله الطلاق Аллоҳнинг наздида ҳалол нарсаларнинг энг мабғузи бу – талоқ! (Абу Довуд. Ибн Можа. Ҳоким саҳиҳ деган). Ундан ташқари бутун уммати исломия талоқ ислом шариатида жорий амал, никоҳни бузади—деб ижмоъан қабул қилган. Шу ўринда алоҳида бир масалани қисқача бўлса ҳам урғулаб кетиш лозим. Шариатда талоқ бор экан, деб эркак киши хоҳлаган вақтда хотинни талоқ қилиши тўғри эмас. Талоқнинг суннийси ва бидъийси бор. Суннийси бу шариатда кўрсатилган тартибга мувофиқ талоқ қилиш. Бидъийси эса шариатимиз қайтарган талоқ. Масалан, хотин кишини ҳайзли чоғида талоқ қилиш ҳаром, ёки пок ҳолида яқинлик қилган бўлса то кейинги ҳайзини кўриб поклангунича ҳам талоқ қилиш мумкин эмас, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 3 талоқ қилиш ҳам бидъий ҳисобланади. Насиб бўлса, кейинги мақолаларда бу мавзуни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Эр агар талоқ қилишда ўз хатти-харакатларини шариат билан мувофиқлаштирса, Аллоҳ унинг талоғига ҳам ажр беради. Иншааллоҳ! Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 117