islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 2019

Month

Олти ёшида онасига оро кирган болакай

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтаб кетган салафи солиҳлар даврида бир парҳезкорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга шуҳрати ёйилган бир аёл бор эди. Насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодига мансуб ҳошимийлардан эди. Ҳалоллик ва диёнатда довруғи ёйилган бу аёлга одамлар турли қимматбаҳо пул-буюмларини омонат келтириб қўйишар, керак бўлганда қайтариб олиб кетишар эди. У аёлнинг зийрак ва ўткир фаросат соҳиби бўлган бир ўғли ҳам бўлиб, у ҳамма қатори олти ёшга тўлганда мадрасага қатнай бошлаган эди. Эрта туриб қорнини тўйғазиб мадрасага йўл олар. Дарси тамом бўлгач уйига қайтар ва онажониси кўмагида дарсларни тайёрлар эди. Бир куни уларнинг уйига икки нотаниш киши маълум миқдорда маблағ келтириб омонат қўймоқчи бўлишди. Омонатларини топширар экан уни қайтариб олишда “Иккимиз бирга келсак кейин қайтариб берасиз. Иккимиздан биримиз ёлғиз келадиган бўлсак, омонатни бермайсиз”—деб шарт қўйишди. Болакайнинг онаси “ҳўп” деб омонатни қабул қилди. Орадан кўп ўтмасдан ҳалиги омонатчиларнинг биттаси келиб омонатини сўради. Аёл бирор сабаб бўлдими буниси номаълум, хуллас, омонатчилар қўйган шартни унутиб, омонатни сўраб келган одамга бериб юборди. Эртаси куни унинг шериги ҳам келди ва у ҳам омонатни сўради. Аммо бир кун олдин унинг шериги омонатни олиб кетган эди. Аёл, шартини унутиб омонатни шеригига бериб юборганини айтди. Лекин у одам тўполон қила бошлади. Болакайнинг онасига “Биз сизга омонат қўйиш чоғида қаттиқ тайинлагандик. Иккимиз бирга келсак қайтарасиз, ҳеч биримизга ёлғиз келсак омонатимизни бермайсиз, деб айтгандик. Сиз омонатга хиёнат қилдингиз. Энди зомин бўлдингиз! Тўлайсиз!”- деб даъво қила бошлади ва қозига арз қилишини айтиб дағдаға қилди. Шу орада мактабдан унинг олти ёшли зийрак ўғилчаси келиб қолди. Кўрдики онажониси нима қилишини билмасдан йиғлаб ўтирибди. Болакай онасидан ҳол сўради. Онаизор воқеани баён қилди. Даъвогар кишини кўрсатиб, маҳкамага борганда унга қандай жавоб бераман, омонатини қаердан топиб бераман, деб йиғларди. Зийрак ва ўткир фаҳм-фаросатли болакай онасига таскин бериб: “Онажон хотиржам бўлинг! Маҳкамага боришингизга ҳожат йўқ. Даъвогар билан ўзим гаплашаман, – деди. Кейин ҳалиги кишига юзланиб: – Амаки, шартингиз бўйича омонатни талаб қилиш ҳуқуқига иккингиз бирга келганда эга бўласиз. Ёлғиз келиб омонатингизни талаб қилишга ҳаққингиз йўқ! Тўғрими?—деди. У: -Ҳа, шундай—деди. Шунда олти ёшли болакай: – Ундай бўлса, шеригингизни топиб келасиз! Унгача сиз билан гаплашмасликка онажонимнинг ҳаққи бор. Маҳкамага ҳам бормайдилар! Қани жўнанг. Шеригингиз билан бирга келинг!—деб қатъий талаб қўйди. Бу гапдан кейин ҳалиги одамнинг шашти пасайди ва шеригини топиб келиш учун хонадондан чиқиб кетди. Олти ёшли болакай оғир вазиятга тушиб қолган онажонисининг жонига оро кирди. Катта бир хижолатчиликдан қутқариб қолди. Ўша болакай аҳли сунна вал-жамоа ақидавий мазҳабининг тўрт фиқҳий йўналишидан бири – шофеъийлик мазҳабининг асосчиси Имом Муҳаммад Ибн Идрис Шофеъий эди! Андижон шаҳар “Чинор” жомеъ масжид имом хатиби Авазбек Мўминов 149

Қиёматга қадар сўнмас нур

Нур ва зулмат иккиси бир-бирига зид ва ҳеч қачон бир жойда жам бўлмайди. Инсон бирор хато қилса худдики қалбини зулмат қоплагандай бўлади. Нур эса хатоларни тузатиш, ёмонликларни кетказиш йўлини кўрсатади. Ислом рисолати ҳам ҳаётни ислоҳ қилиш учун порлоқ нурдир. Улуғлик ва буюклик воситаси бу Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби Қуръони каримдир. Унинг ёритиш воситаси оламларга раҳмат пайғамбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Аллоҳ таоло ўз набийсини “Улуғ нур”, “Зиё сочувчи” қуёш дея тавсифлаган. Бу зоти муборакнинг ақлию-қалби кўзларни қамаштирувчи сўнмас ва абадий нур билан равшан қилган. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбини ўзининг дини ислом билан кенг қилди. Номларини мангулик ва абадият дафтарига қайд этиш, рисолатини қўллаб қувватлаш, бутун инсониятни ҳидоятга бошлашини ирода қилгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоният тарихида ўтган буюк ва энг машҳур шахсларнинг олдинги ўрнидадирлар.Умматларига хос шафоатлари билан раҳматдирлар. Бу шафоатни Аллоҳ таоло У зотни рози қилиш учун “Ва тезда Роббингиз сизга ато қилур ва сиз рози бўласиз” деган сўзида баён этиб қўйган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлиш билан фахрланиш, У зотга Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан кейинги ўринда турадиган чин муҳаббат қўйишга, У зотни ўзимиз, ота-онамиз, болаларимиздан-да афзал кўришга ундайди. Биз Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг сийратларини ўқир эканмиз қалбимиздаги муҳаббат яна-да зиёда бўлаверади, шафоатларидан умидворлик ҳисси вужудимизни чулғаб олади. Шу тоб таскин берар ўксик қалбимга, Шууримда ярқ этган ажиб бир орзу. Энтикиб кетаман шунчалар шошиб, Қўлларимни чўзиб Парвардигорга, Насиб этгин дея дийдор бахтини, Расулуллоҳнинг буюк шафоатини! 2-курс талабаси М.Парпиева 204

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг биноси жаҳон ислом архитектурасининг фахри бўлади

Бу ерда тарих яратилмоқда Нафақат юртимиз, балки кўпчилик хорижий мамлакатлар халқларининг ҳам тили ва дилидан жой олишга улгурган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдончасига кираверишда ана шундай илҳомбахш ёзув битилган. Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бунёд этилаётган тарихий марказ биноси билан танишар эканмиз, йўл-йўлакай унинг бир ярим йиллик фаолияти ва истиқбол режалари ҳақида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров сўзлаб берди. Ғоясига мос маҳобатли бино – Дунё шиддат билан ўзгармоқда. Илмий-техник тараққиёт инсонга яратилган неъматлар миқдори ва кўламини кенгайтирмоқда, турмуш тарзи юксалиб бормоқда. Айни пайтда табаррук ислом динимизнинг мазмун-моҳиятини нотўғри тушуниш, нотўғри талқин қилиш сабабли турли экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолаётган, диний мансублигига қараб бошқаларга тазйиқ, босим ва зўравонлик муносабатида бўлаётганлар сони камаймоқда, деб айта олмаймиз. Ўз моҳиятига кўра тинчлик, инсонпарварлик, юксак ахлоқ ва бунёдкорлик дини бўлган исломни сохталаштиришдан ҳимоя қилиш, террор ва экстремизм ғояларига қарши воситани ислом динининг юксак шиорларидан топиш керак. Шу мақсадда 2017 йил 23 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2017 йил 1 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Ҳазрати Имом мажмуасида ташкил этилаётган Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази деб ўзгартиришни таклиф этди. Ушбу таклифни ҳамма бирдек мамнуният билан қабул қилди. Президентимиз Ҳазрати Имом мажмуасида бир неча марта бўлиб, марказнинг қурилиш жараёни билан танишди. Марказ қурилиши бўйича тақдим қилинган лойиҳага алоҳида эътибор қаратиб, бу марказ бизнинг ислом маърифати тарғиботидаги юзимиз бўлишини, шундай экан, унинг ташқи кўринишидан тортиб, бу ерда ишлатиладиган қурилиш материалларигача эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Марказ учун 9,1 гектар майдон ажратилган. Бино миллий анъанавий усулда қурилмоқда. Ушбу ҳудудга кираверишда кўзингиз дастлаб “Бу ерда тарих яратилмоқда”, деган ёзувга тушади. Дарҳақиқат, бу ерда узоқ кутилган тарихий маскан қад ростламоқда. Марказ, аввало, меъморий ва бинокорлик нуқтаи назаридан ниҳоятда улуғвор, муҳташам ва ноёб бўлади. Куни кеча марказга ташриф буюрган озарбайжонлик журналистлардан бири “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг биноси жаҳон ислом архитектурасининг фахри бўлади”, деди. Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқига “Илм олиш ҳар бир мўмин ва мўмина учун фарздир”, деб ёзиб қўйилган. У мадраса узоқ йиллар давомида олийгоҳ вазифасини бажарган. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказининг асосий кириш қисми Улуғбек мадрасасидан андоза олинган ҳолда бунёд этилмоқда. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз! Бу ерда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом уламолари, жаҳон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккирлар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотлар мужассам бўлади. Ушбу мажмуа ўзида нодир экспонатларга бой Ислом санъати музейи, кутубхона ва қўлёзмалар фондини мужассам этади. Буюк аждодларимиз томонидан асос солинган илмий, диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма, тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео-фото ҳужжатлар билан бойитилади. Шу билан бирга, бу ерда кенг кўламли илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади. Болалар фонди ташкил этилиб, унда ёшлар учун турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади. Махсус делегацияларни қабул қиладиган, илмий тадқиқотлар олиб бориладиган ва диссертациялар ҳимоя қилинадиган хоналар бўлади. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун бир вақтнинг ўзида ислом оламининг ўнлаб энг ёрқин намояндалари ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, бинода 350 ўринли конференциялар зали ҳам барпо этилмоқда. Марказда, маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни...

Баййина нима эканини биласизми?

“Баййина” сураси Қуръони каримдаги энг буюк суралардан биридир. Суранинг номи ушбу суранинг биринчи оятида зикр қилинади: لم يكن الذين كفروا من أهل الكتاب والمشركين منفكين حتى تأتيهم البينة “Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар “баййина” келмагунча ажралмасдилар”. Биз бу баҳсимизда айнан “баййина” нима эканлиги ҳақида сўз юритамиз ва буюк Қуръон мўъжизасига гувоҳ бўламиз иншаАллоҳ! Мазкур оятдаги баййина сўзини уламолар турлича тафсир қилганлар. Жумладан “Тафсисул жалаалайн” муаллифлари роҳимаҳумаллоҳ: “Баййинадан мурод очиқ ҳужжат яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар” деганлар. Бу фикрга далил қилиб суранинг رسول من اللهي تلوا صحفا مطهرة “У Аллоҳ томонидан юборилган расул бўлиб, покланган саҳифаларни тиловат қиладур” оятидаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи оятдаги баййинадан бадал (араб тилидаги грамматик қоида) дейдилар. Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳам шу фикрни “Тафсири ҳилол”да зикр қилганлар. Яна бошқа уламолар жамоаси “Баййина-Росулуллоҳнинг пайғамбар қилиб юборилишликлари” дейдилар. Бу фикрни замонамизнинг буюк муфассир уламоларидан Муҳаммад Алий Собуний ҳазратлари “Софватут тафосир” китобларида келтирганлар. Имом Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ “Тафсийру Ибн Касир” да “Баййина-Қуръондир” дейдилар. Энди худди шу фикрни қувватлайдиган буюк мўъжизани зикр қиламиз: Баййина сўзи 4 ҳарфдан иборат “بينة”. Бу ҳарфларни баййина сурасида неча мартадан зикр қилинганига назар соламиз: “Б” ҳарфи 13 марта, “Й” ҳарфи 36 марта, “Н” ҳарфи 34 марта, “Ҳ” ҳарфи 31 марта зикр қилинган. Ҳаммасини қўшамиз 13+36+34+31=114. 114 сони сизга нимани эслатди? Ҳа, бу Қуръондаги сураларнинг ададидир. Биз қатъиян “Баййина Қуръондир” деб айтишдан йироқмиз, лекин биз зикр қилган мўъжиза бу нарсага далолат қилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уламоларимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Алал хусус Ибн Касир роҳимаҳуллоҳни Аллоҳ даражотларини зиёда қилсин. Бизни ҳам шу зотларга иқтидо қилиб тўғри йўлда, ҳидоят йўлида мустақим бўлишимизда ўзи бизга мададкор бўлсин. Қуръонни ҳаёт йўлимизга дастур қилсин. Омин! “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2 “Е”-гуруҳ талабаси Аҳадхон Ҳамидхонов 417

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 2-қисм)

Хожа Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил қаламга олинган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, устози Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ манқабалар ҳам ўрин олган. “Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хожа Дуғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Аҳмад Яссавий ҳузурига қатиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дуғий: “Орифнинг ҳоли мендан устун келди”, — дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг узоқ йиллар хизматида бўлган энг фазилатли муридларидан ва буюк халифаларидан бўлганлар. Сайр-у сулукда устози (пири) жорий қилган тариқат йўлини давом эттиришда самимий ихлос ва ғайрат кўрсатганлар. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси, “Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби  Азизжон Жамалов 141
1 16 17 18 19